Онг ва Шахс. Шубхасиз ўликдан абадий тириккача

Follow rss

Онг ва Шахс. Шубхасиз ўликдан абадий тириккача фильмининг матни.


Жонли сухбат - саҳифалар 187-198

Т.: Ҳақиқий  хизмат йўлига тураётган  одамлар-чи? ИМ.: Хизмат йўлига, ҳақиқий  хизмат йўлига тураётган  одамлар эса,ахир улар бу кучларни хеч қачон ўзи учун ишлатмайдилар.Ўзлари учун бирор нарса  нима учун керак?Агар уларга нон керак бўлса – улар бориб ,нонга пул ишлаб топади.Кийим керакми- бу кийимни ишлаб топади.Уч ўлчамликда  бизнинг танамиз – бу худди ишлаб туриши ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиши керак бўлган машинадек.Улар ,айтайлик,бу ерда ажратилган вақтни ўтаяпти, лекин Маънавий Дунёнинг фойдаси учун.

Жонли сухбат - саҳифалар 177-187

Т.: Онгнинг ўзгартирилган холатлари мавзусини қисқача тегиб ўтишни хохлардик...Бугунги кунда дунёда онгнинг ўзгартирилган холатларига тегишли кўплаб ҳам клиник ,ҳамда экспериментал материаллар тўпланган.Ва одам хар куни онгининг турли холатларида яшаши ва бўлиши энди тушунарлидир.

Жонли сухбат - саҳифалар 166-177

Т.: Бу маълумот жуда қизиқарли ва муҳим.Одамларнинг онги буларга қанчалик қолипли таъсирланишини тушунасанми?Ахир онг,қоидага кўра,нима қилади? Унинг учун янги бўлган,унга наф келтирмайдиган нарсаларга у қолипли равишда танқид ёмғири,эмоционал норозиликлар билан муносабат билдиради,чунки унинг одамнинг устидан хукмронлиги бузилмаслиги керак.Онг барча Маънавий нарсага нисбатан тажовузкордир.Ахир бу Билимларни эшитгач ҳам онг одамларга хужум қилади.

Жонли сухбат - саҳифалар 155-166

Т: Игорь Михайлович, одамларга айнан ўзини тушунишни енгиллаштириш учун,ўзининг холатларини енгиллаштириш учун,айтингчи- онг ўзини қандай идрок этади,ва Шахс ўзини қандай идрок этади?   ИМ.: Одамнинг онги ўзини доимо айнан чекланган “Мен”, шартланган нимадир сифатида идрок этади.Одам ўзини қандай идрок этади – “Мен”? Мен,менинг меним....Тамом.Ва у гўё капсулалангандек,ёпиқ. Шахс ўзини идрок этганида эса, у ўзини чексизлик ва яхлитнинг қисми деб идрок этади.Бу ҳам қизиқ лаҳза.  

Жонли сухбат - саҳифалар 142-155

В: Механизм иш бермади,шунинг учун иш бермайдиган худди шу механизмни қўллашдан маъно йўқ.Шунга эътибор берган захоти- тамом,тизимга озуқа йўқ,одам эътибор бермаяпти.Вазиятни ё хазил билан хал қиласан,ёки одам билан мулоқот қилиб.Тамом.Яъни амалга ошмади...тизим чекинди. Онг  ишга тушганида бахолаш бошланади:” Мана бу одам унақа эмас,буниси эса нотўғри қилмоқда.Мана буниси эса умуман аҳмоқ...” ёки яна бирор нарса.Аста-секин,билдирмасдан,илонга ўхшаб кириб олади.Ва шу тариқа ушбу векторни бошқа ёқа йўналтиради.

Жонли сухбат - саҳифалар 131-142

ИМ.: Дунё кўп қиррали,бироқ тизимнинг қолиплари жуда кам.Ҳақиқатдан ҳам ”тизим хужум қилмоқда”, бу нима дегани? Фикрлар келади,турли чалғишлар ( деярли бир хил),ахир улар қолиплику,тўғрими? Амалиётдан олинган мисоллар эса – бу қизиқ нарсалар...  

Жонли сухбат - саҳифалар 120-131

Т:  Игорь  Михайлович,бизга илк бора бирламчи ва иккиламчи онг тўғрисида гапириб берганингизда,буни тушуниш бизга кун давомида амалиётда ўз устимизда ишлашда,аутотренинг ,медитациянинг ишлаш механизмини чуқурроқ тушунишга ва руҳий амалиёт улардан қанчалик фарқланишини тушунишга ёрдам берди.Кўрсатувимиз бошида ушбу асбоблар ҳақида эслатган бўлсак-да,ушбу асбоблар билан ишлашни бирламчи ва иккиламчи онг ҳақидаги билимлар нуқтаи назаридан очиб бера олмайсизми?   ИМ: ҳа,албатта.Бир қизиқ лаҳза,келинглар, Маънавий Дунёни ўрганиш учун одамлар ишлатадиган асбобларни кўриб чиқамиз.Оддийдан бошлаймиз.Аутоген машғулот...Аутоген машғулот нима ва у нимада ишлайди?Ахир аутотренинг – бу айнан ўзини англаш,ўзини “Мен”ини иккиламчи онгдан  бирламчи онгга кўчирилиши ва бирламчи онг билан бирламчи онг даражасида ишлаш.Нима учун бу ҳам муҳим асбоб ва у барча руҳий амалиётларда мавжуд бўлган.

Жонли сухбат - саҳифалар 107-119

Т:  Игорь  Михайлович, умумжахон фитнаси саволига келсак,Сиз 9-чи кунни асрлар давомида  орзу қилаётган коҳинлар тузулмалари мавжудлигини эслатдингиз.   ИМ.: 9-чи кун нима дегани? Тизимнинг 9-чи куннинг орзуси шундан иборатки,агарда 8-чи кунда одамнинг танасига худди идишга қўйилгандек,Қалб кирмаса,идиш бўш қолади,9-чи куни эса у кира олмайди.Тизим эса мана шу номукаммал одамда ўзи “худо”деб номлаган кимсани - ўлмас,моддий намоён бўлган мавжудотни,антихудони,шундай дейлик, яратиб ривожлантиради.Унинг кучи Худонинг кучига тенг бўларди (яъни у бошқа иллюзияларни яратиб,шу иллюзияни чексиз қўллаб-қувватлайди).

Жонли сухбат - саҳифалар 96-107

ИМ: Биз кўп бора айтганмизки,тизим қисми сифатида онг доимо мажбурлаб беради,у фаол,у тиқиштиради,у мафтун этади.Маънавий дунё эса – у бор,холос. Одам тинчланиб,фикрлардан кетса етарли,шунда  у ўз фикрларини кузата олишини тушунади.Ва мана шу кузатувчи – Шахснинг ўзидир.Ва ушбу кузатувчи позициясидан Шахс сифатида у эътибор кучини Маънавий дунёга,яъни уч ўлчамликнинг чегараси ортидагининг  хис-туйғули идрокига қаратса, у фикрларнинг уни бошқармоқчи бўлганини,у билан манипуляция қилаётганини янада яхшироқ кўради. Лекин одам ҳақиқатдан ҳам етарли даражада ўрганиб,онг-бу унинг ўзи эмаслигини тушунганида,табиийки,онг унинг устидаги хокимиятини йўқотади.Ва бу ерда одам танлай олади ва ҳаракат қила олади.Бу билан  хаёт ташқаридан ўзгаради,дегани эмас,лекин у тўла ва қизиқарли бўлади. Шу тариқа одам “депрессия”,”психологик муаммолар” каби тушунчалардан ёки яна бирор нимадан,халос бўлади- ахир буларнинг барчаси тизимга тегишли-да.Оддий мисол.Одамда депрессия қандай бўлиши мумкин? Депрессия – бу худбинликларча ўзини яхши кўришнинг квадрати,деган бўлардим,-” бутун дунё ёмон,битта мен яхшиман,мени хеч ким тушунмайди ва менга хеч нима керак эмас.” Шу вақтнинг ўзида –“ ҳаммангиз мен бечорага,бахтсизга эътибор беринг”.Бу манипуляциянинг усулларидан биридир.

Жонли сухбат - саҳифалар 85-96

ИМ.: Ҳа,одамларда тушунмаслик мавжуд ва бу психология,фалсафа,турли диний оқимлар ва йўналишларнинг ривожланиши билан боғлиқ,улар онгимизнинг позициясини кучайтириб қўйди.Ва замонавий одамнинг Шахси,айтайлик минг йил аввал яшаган одамнинг Шахсига нисбатан ноқулай холатдадир.Нима учун?Чунки ахборот оқими ниҳоятда кучли,хар томонга олиб кетувчи таклифлар ниҳоятда кўп.Шахс ўралашиб қолмоқда,онг эса фаол.Тизим фаолдир.У доимо фаол эди.Хозир эса яхши қуролланган ҳам.У ўзи яратган диний китоблари билан қуролланган.У замонавий технологиялар билан,аввалгидай фақат китоблар билан эмас,балки Интернет,телевидение ва бошқа нарсалар билан қуролланган.Ва онгга нисбатан Шахснинг вазияти ноқулайдир.Хусусан айтганда,нима учун бу даврнинг номи ҳам – Кесишув даври ,одамларнинг қайси йўлдан юришининг танлаш давридир.

Жонли сухбат - саҳифалар 73-85

Т.:  Игорь  Михайлович, жудаям кўп одамлар учун “Худо одамни ўзининг сиймосидан ва ўзига ўхшатиб  яратди” ибораси  нимани билдириши ҳақида савол жуда аҳамиятлидир.   ИМ: Савол қизиқарли.Сиймоси ва ўхшашлигининг маъноси кўпчиликни қизиқтиради.Чуқурроқ тушуниш учун,менимча,яхшиси озроқ Инжил,Ветхий Завет,Ибтидо китобининг биринчи бобини эсласак.Хусусан ўша биринчи бобда айтилганки,Ёруғлик қоронғуликдан ажралиб чиққанидан кейин,дунёни яратиб бўлгач,Худо одамни яратиш қарорига келди.Ва,биз биламизки,бу дунё яратилишининг олтинчи кунида содир бўлди.:” Ва Худо деди: Бизнинг сиймомиздан ва Бизга ўхшатиб одамни яратамиз.

Жонли сухбат - саҳифалар 62-73

Т.:  Игорь  Михайлович, Сиз берган тизим ҳақида маълумотлар,тизим ташқарисидаги Кузатувчининг маълумотлари,жуда ҳам қадрлидир.Ва шунинг муносабати билан, тизим қанчалик одам цивилизациясининг эътиборини  ўзининг чангалзорларига олиб киришини,одамзодни яшашнинг асосий мақсади – маънавий ривожланишидан янада узоқлаштиришини тушунасан. Оддий мисол юқорида эслатилган приматологиядан – унда одамлар ўзларида энг қадрли нарсани интеллект деб хисоблаб,ўз фикрларининг пайдо бўлиш табиатини аниқламасдан,маймунни фикрлашга ўргатган.Лекин примат табиатидан нари иш сурилгани йўқ.Хозир эса машинани фикрлашга ўргатишга уринмоқдалар,яъни шундай ўзини ўзи ўргатувчи сунъий интеллект яратишмоқчики,у одамнинг психик жараёнларини имитация қилиб,унинг интеллектуал хулқини моделини тузиб,одамдан устун турарди,десак бўлади.Айрим олимлар у яратилган вақтга катта умид боғламоқда.Бу яхшими ёмонми – барчаси албатта ,жамиятда нима устувор бўлишига боғлиқ: ё одамларнинг маънавий қисмими,ёки хозиргидек – одамларнинг миясидаги Хайвоний ақл алгоритмларими.

Жонли сухбат - саҳифалар 51-62

ИМ.: Шубхалар,қўрқувлар- булар доимо онгдан келиб чиқади.Ахир онг маънавийликни қабул қилмайди.Нима учун уни сехр-жоду мафтун этади? Бу нарса онг тушуниш доирасидан четга чиқади:” мана бу ерда намоён бўлди,мана шундай содир бўлди” ва хоказо.Ҳақиқий сеҳр-жоду мутлақо бошқача намоён бўлади ва онг учун у деярли билинмайди.Ва онг уни табиий жараёндек қабул қилади.Мана шу ҳақиқий сеҳр-жоду.

Жонли сухбат - саҳифалар 40-51

ИМ.: Мана яхши савол:” Одамлар нимани кўрмаяптилар?” Одамлар барчасини кўрмаяптилар. Аслида одамни Шахс сифатида,хаёт театрида ўтирган томошабин сифатида олсак,одам энг асосийни кўрмаяпти.Одамлар ўзини Шахс эканлигини кўрмаяптилар.Одамлар ҳақиқатдан ҳам ўлмаслиги мумкинлигини улар кўрмаяпти ва тушунмаяптилар.Улар элементар нарсани кўрмаяпти ва тушунмаяптилар – бу ерда нима учунлигини,энг оддийни- умргузаронликнинг маъноси нимада эканлигини.

Жонли сухбат - саҳифалар 28-40

ИМ.:  Маънавий кўриш- бу айнан реалликни кўришдир.Мана хозир эса,буни тушунтиришга уринаётиб,одамларни адаштириб қўйиш осон.Чунки онг (тасаввур,онгнинг галлюцинацияси),у хамиша одатий шаклларда тасвирлайди: тасаввур қилишимиз мумкин бўлган шаклларда,биз кўраётган шаклларда. Мана онгингга қараб  кўр,у сенга кўп нарса кўрсатади. Бироқ Илоҳий Руҳнинг,Фариштанинг намоён бўлишини ёки яна бирор нарсани қандай кўриш мумкин? Фақатгина ички кўзлар билан.Лекин улар уч ўлчамли расмни кўрсатмайди.

Жонли сухбат - саҳифалар 17-28

ИМ.: Умуман,турли динларнинг рухий амалиётларида хаёлий образлардан қутулиш мавзусига алоҳида эътибор берилган.Яъни,христианликда ҳам,мусулмонликда ҳам,буддавийликда ҳам,янада қадимги динларда ҳам хеч қандай образлар,уч ўлчамли сиймолар назарда тутиляпти,бўлиши керак эмаслиги алоҳида таъкидланади.

Жонли сухбат - саҳифалар 11-17

ИМ. ....Ким қарши туради? Онг қарши туради.Бошқа дунё билан,Илохий Дунё назарда тутилмоқда,боғлиқ бўлган барча нарсаларга онг доимо қарши туради.Нимага? Чунки онг учун у ерга йўл ёпиқ ва бу нарса уни қўрқувга солади,шунинг учун ҳам шунақа муаммолар пайдо бўлади.

Жонли сухбат - саҳифалар 5-10

ИМ.: Хеч нарса ўзгармаяпти ...хар холда,тизимнинг одамларга уларнинг онги орқали таъсир этиш усулларида.Пайғамбарлар тўқнашган нарсаларми? Биринчи навбатда,одамларнинг тушунмаслиги, Пайғамбарлигини тасдиқлаш учун бу дунёда ундан жоду ва турли мўжизаларни талаб қилишлари билан.

Жонли сухбат - саҳифалар 1-4

Дунёда бизга фақат ақлни,хотирани,билимни ва мантиқни ўргатишади.Ҳақиқатни ўрганишда эса  ўзини мукаммаллаштиришнинг,онглиликнинг ва Қалбдан чиқаётган чуқурликдаги туйғуларни тушунишнинг юксак даражасини ўзлаштириш зарур.Ахир маънавий тажриба ақл чегарасининг ташқарисида ётади.

Онг ва Шахс. Шубхасиз ўликдан абадий тириккача фильмининг матни.

Recommended Book

AllatRa Book download