Жонли сухбат - саҳифалар 96-107

05:42:42 - 06:20:30

 

 

 

ИМ: Биз кўп бора айтганмизки,тизим қисми сифатида онг доимо мажбурлаб беради,у фаол,у тиқиштиради,у мафтун этади.Маънавий дунё эса – у бор,холос. Одам тинчланиб,фикрлардан кетса етарли,шунда  у ўз фикрларини кузата олишини тушунади.Ва мана шу кузатувчи – Шахснинг ўзидир.Ва ушбу кузатувчи позициясидан Шахс сифатида у эътибор кучини Маънавий дунёга,яъни уч ўлчамликнинг чегараси ортидагининг  хис-туйғули идрокига қаратса, у фикрларнинг уни бошқармоқчи бўлганини,у билан манипуляция қилаётганини янада яхшироқ кўради.

Лекин одам ҳақиқатдан ҳам етарли даражада ўрганиб,онг-бу унинг ўзи эмаслигини тушунганида,табиийки,онг унинг устидаги хокимиятини йўқотади.Ва бу ерда одам танлай олади ва ҳаракат қила олади.Бу билан  хаёт ташқаридан ўзгаради,дегани эмас,лекин у тўла ва қизиқарли бўлади.

Шу тариқа одам “депрессия”,”психологик муаммолар” каби тушунчалардан ёки яна бирор нимадан,халос бўлади- ахир буларнинг барчаси тизимга тегишли-да.Оддий мисол.Одамда депрессия қандай бўлиши мумкин? Депрессия – бу худбинликларча ўзини яхши кўришнинг квадрати,деган бўлардим,-” бутун дунё ёмон,битта мен яхшиман,мени хеч ким тушунмайди ва менга хеч нима керак эмас.” Шу вақтнинг ўзида –“ ҳаммангиз мен бечорага,бахтсизга эътибор беринг”.Бу манипуляциянинг усулларидан биридир.

 

Ж..Тизимнинг эътиборни  ўзига жалб қилиши.

 

ИМ.:  Албатта,хокимиятга интилиш.Оддий савол,Шахс бу билан шуғулланиши мумкинми? Йўқ,албатта.Чунки одам хис этган илк нарса – бу доимий  қувонч.Ҳа,бизнинг ерлик сўз билан “қувончни” нима биландир ўхшатиш керак.Аммо у чексиз,тугамас,бу бахт деб атаган нарсанинг ўзгинаси.Бахтга эга бўлиш – Хаётга эга бўлиш дегани.Одамнинг бу ердаги кун кечиришининг маъноси шунда.Агар одам умрини яшаб,Яшашни бошлаган бўлмаса,демак, у бу ерда бекор.Тушуниш эса бор,Шахс хеч қаерга кетмайди-ку.Унда тушуниш бор,лекин у ривожланмаган,болалигича қолиб кетган.Онгнинг эса ўта фаоллиги,гиперривожлангинлиги одамни шу даражада эзадики,у қулга ҳам эмас,у зомбига айланади: онг нимани ўргатса,барчасини бажаради.У атиги иблиснинг қўлидаги асбобдир,ундан кўпроғи эмас...

 

Ж.: Ҳа,кимни онг бошқарса,уни қўрқув,нафрат ва қочиб қутула олмасликни тушуниш бошқаради,у қолиплар бўйича яшайди...

 

ИМ.: Албатта.Лекин у биринчи қилган нарса – у барча маънавий нарсаларни рад этади,ёки маънавийлик билан ўзининг фойдасига манипуляция қилади.

 

Т.: Ҳа да,секталар,диний культлар тузилади,ва “Худо шундай хохлайди”дейишади.Аслида эса Шахснинг қулга айлантириш жараёни кечмоқда.Одамлар Худога интилса ҳам,уларнинг йўлида тизим авторитетларни қўйиб чиқади,улар одамлардан фойда кўради.Улар ўзининг ерлик манфаатларини “Худо йўлига”,”Худо шундай хохлайди” ёки “Худо шундай деди” сўзлари билан ёпинтириб олади.Яъни бу билан ўзининг уч ўлчамликдаги  ғаразли,сиёсий,иқтисодий мақсадларида манипуляция қилади...

 

ИМ.: Қандай қилиб Худонинг номини ишлатиш мумкин? Ёки “Худо хохлади,Унга бер”?!дейиш.Албатта,агарда кимдир ўзининг диний ташкилотига ёрдам бермоқчи бўлса,бу ажойиб.Аммо  сен Худони билмасанг,“Худо шундай хохлайди” дейишнинг нима кераги бор? Унга сенинг пулларинг керакми? Оддий савол.Шундай эмасми?

 

Ж. ...Унинг табиати мутлақо бошқа бўлса.

 

ИМ.:   Албатта...Унинг моддий дунёда қизиқтирувчи нарсаси йўқ,уч ўлчамлик у ёғда турсин.Лекин айримлар норози бўлади:” Қандай қилиб? Ахир биз бу ерда туғилганмизку,яъни биз бу ерда Худонинг иродасига биноан туғилганмиз.” Аммо сен бу ерда Худонинг иродаси билан туғилганман,деб хисобласанг,отангга ва онагга дуо қил.Демак,улар – сенинг худонг.Тушунтираман: агар сен бу дунёга онгнинг тушуниши бўйича “Худонинг иродасига биноан” келган бўлсанг,билгинки,бу дунёга сен ота-онангнинг ҳаракатларига биноан келгансан.Ва ҳомиладорликнинг биринчи кунидан сен рухлантирилгансан,лекин Жонлантирилмагансан.Туғилганингдан кейин сакизинчи кунда сен Жонлантирилган бўласан,ва айнан шунга биноан абадий Мавжудотга айланиш имкониятига эга бўласан.Танланган бўлиб туғилмайдилар,танланган бўлиб оладилар,ва бунга  маънавий йўлда ўзининг меҳнати билан сазовор бўлиш керак.

 

Ж.:Бу худди “ўзининг сиймосидан  ва ўхшатиб” дегандек,мана шу ажратиш: “тана,онг,ақл” нима-ю,Сиз айтган “Хаёт нафаси” нима.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри,Худонинг Иродасига биноан Фаришталар томонидан олиб келинган кўзга кўринмас қисм эса  аслида нима. Қалб,Шахс ва Хаётни бошлаш имконияти назарда тутилмоқда.Ва ҳақиқатдан ,аҳир бу адолатдан,бу олий адолат ва одамнинг озодлигини олий даражасидир.У кимга ҳизмат қилишни танлаши мумкин: ўлимни,Шайтонга ҳизмат ва ахамиятлилик хом хаёлини танлаши мумкин, бироқ Фариштага,яъни ўлмас Мавжудотга,тенглар орасида тенгга,Худонинг дунёсини ажралмас  қисмига айланиши мумкин.Ахир бу қизиқ ва бу халол.

 

Т.: Шахс- танлов эркинлигига эга бўлган Рух.Билимлар билан илк тўқнашган одамлар учун фазода ҳаракат қилаётган,бирор ишни қилаётган,мисол учун,машинани хайдаётган,овқатланаётган,ўйлаётган кимса – бу одам эмас,бу Шахс сифатидаги одам эмаслиги,шунақа ахборот бўлади-ки.

 

ИМ.: Ўзини топиш учун,тинчланиб олиш кифоя.Бу ҳақда гапирган эдик.”Ўзининг”фикрларини,”ўзининг” ҳаракатларини.кузатиш керак.Қўштирноқ ичида “ўзининг”.Ва шу ерда биз фикрларни келаётганини кўрамиз,уларни хис этамиз,уларнинг келганини.”Мен буни ўйлагим келмаяпти”,фикр эса келяпти,”буни гапиргим келмаяпти,”лекин гапиряпман – шуларни хис этамиз.Ва “мен хохламаяпман” деган – бу айнан Шахс.Мана шу кичкина илгакдан ўзинг билан танишув бошланади.Парадокс шундаки,Шахсни кўзгуда кўролмайсан.Кўзгуда биз вақтинчалик мавжуд бўлган,моддий қобиқни кўрамиз.

 

Т.: Ҳа,одам буларни тушуниб,англагани яхши.Жамиятда маънавий Билимлар йўқотилганида, тизим одамнинг болалигидан янги Шахсни бирламчи онг орқали қул қилишга уринади.Мана у хиралик қилиб айтадики,гўё кўзгудаги аксинг – бу сен: яъни сен танасан,сен онгсан,фикрлар ҳам сеники,сен ўзингни кўряпсан.Яъни ўзини моддий томондан  шунақа айнан ўхшатиш ўрнатмаларини берадики,натижада Шахс бутун хаётий эътиборини маънавий ривожланишда эмас,балки ўзининг уч ўлчамликдаги онгидан чиққан ёлғон “Мен”ида мужассамлаштиради,у ерда эса хокимият,тизимнинг истеъмоли.

Кўпчилик ёш ота-оналар ўйлайдики, гўдакнинг бу дунёга алоқаси йўқ, яъни у хали ёлғон гапиришни ўрганмаган,катта ёшда қолипларча ўрнашиб оладиган эмоцияларни хали билдира олмайди,деб...

 

ИМ.: Лекин бу холат унинг онги озгина бўлса ҳам ривожланмагунча давом этади.Болада иккиламчи онг ривожланишни бошлар экан,биз кузатаётган илк нарса бу – худбинликнинг намоён бўлиши,манипулятив кайфиятлари.Яъни бола ерлик хаёт билан яшашни бошлайди.биринчи қилган иши – у мослашади.У манипуляция қилишни бошлайди.У гапиришни билмаса-да,бироқ,озгина йиғласа,у хохлаганидек бўлишини билади.Шундай –ку? У зерикканида,инжиқланишни бошлайди,уни қўлга оладилар,яъни унга эътибор қаратадилар.Ва барчаси шундан бошланади.

 

Т.:  Ҳа,аслида,гўдаклигидаёқ бола катталарни яширин бошқариш механизмдаридан фойдаланади – унинг йиғиси шунақа частоталарда жаранглайдики,тинглаётганларда дискомфорт туғилади ва катталар ҳаракатга тушади,болада пайдо бўлган аксарият холлларда унинг бирламчи онгининг,танасининг талабларини қониқтиришга тушадилар.

Кейинчалик ,бола ўсгани сайин,унда қанақа холатларни кузатса бўлади? Бу уч ўлчамликда нимагадир хайрон бўлиш,жуда эмоционал,қувониш,ёки,аксинча,жуда ғамгин,руҳан сиқилган холатлар.

Ота-онада эса асосан – мағрур,”ўта тўғри”,безовталик,асабий.Унинг нутқининг оҳанги-чи? Айбловчи,кўнгилчан,танқидий, олдини олувчи.Яъни аслида,иккиламчи онг томонидан (ота-онанинг устувор онги) бирламчи онгни тарбиялаш (боланинг устувор онги) рўй бермоқда.

Бироқ ота-она маънан ривожланаётган бўлганида эди, боланинг ривожланаётган онгининг провокацияларига қарамасдан  у ерда айнан ҳақиқий чуқурликдаги туйғулар ва Мухаббат кўпроқ бўлар эди. Чунки Шахс ҳам параллел равишда ривожланган бўларди.Яъни ота-оналар фарзандлари учун кўргазмали,яхши маънавий намуна бўлар эди.Ота-оналарга ҳам,болаларга ҳам фойда.

Ва тизим аслида, болани ўзига диққатни гўдакликдан жалб қилишга ўргатади,деганингизда,Сиз мутлақо ҳақ эдингиз.Яъни тизим одамнинг болалигидан бошлаб ўзига қул таёрлайди...

 

Ж.: Ҳа-да, ва миясидаги овоз,онгининг артистлар-дастурлари – булар барчаси у : бу унинг овози,бу унинг фикрлари,бу унинг хаёллари эканлигига ўргатади...

Сиз,Игорь Михайлович,бизга бирламчи кўтарилишдан кейин болаларда интенсив тарзда иккиламчи онг ривожланиши бошланади,деган гапингиз эсга тушди.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Ж.: Бунинг барчасини 3-7 ёшли болаларда кузатса бўлади,шу вақтда уларда фаол фантазия,сиймолар,суратлар,истаклар,хасислик намоён бўлади.Яъни иккиламчи онгнинг интенсив ривожланиши.

 

ИМ.: Албатта. Кейин кўрамиз: битта оилада кетма-кет туғилган болалар ўсмоқда,мисол учун,бири –худбин,иккинчиси- саҳий (уни ҳамма яхши кўради).Ким айбдор? Бу қизиқ савол.”Бола шундай бўлиб тўғилган”. Уларнинг тарбияси хар хил деб айтолмайсан,тарбия бир хил.Ажойиб ота-она.Уларни болаликдан олий ,одамий тушунишда,аҳлоқий қадриятларда,нормаларда тарбиялайдилар,лекин одам ё банги, ё аблаҳ бўлиб чиқади,бу тез-тез учраб туради.

Нима учун бундай бўлади? “ Кимнигдир ёки кўчанинг таъсири”.Йўқ.Буларнинг барчаси онг ривожланишининг ташкилий қисмидир.Барчаси эса иккиламчи онг ривожлана бошлаган лаҳзадан бошланади.

 

Т,: Иккиламчи онг ривожланганида тизим гўдакликдан болани диққатни ўзига тортишга ўргатиши борасида яна қўшимча қилмоқчиман.Сиз буларни бизга илк бора гапириб берганингизда,мана шу билимлар калитига биноан бола психологиясини ўрганиш бўйича илмий ишларни ўқиш жуда осон бўлди ва умуман,у ерда таърифлангандан кўпроқ тушуниб,боланинг у ёки бу хулқининг асл сабабини тушуниш ҳам осон бўлди.Хатто олимлар жавоб топмаган саволларга ўзимиз жавоб беришимиз осон кечган.

 

Масалан,болалар сухбатининг парадокслиги ҳақида.Катталарга нисбатан бола учун сўз ҳаракатга яқин деб қабул қилинади.Мисол учун,иккита бола сухбатлашаётганида,бу иккита монологдек: хар бири бошқасини тиришқоқлик билан ўзининг фикрига ёки ўзининг ҳарақатига мослаштирмоқчи бўлади,шу билан уни сухбатдоши эшитяптими,йўқми,қизиқтирмайди.Бола худди ўзи билан ўзи гаплашаётгандек,худди у овоз чиқариб ўйлаётгандек.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Т.: …Ва у бошқалар ҳам атрофдаги дунёни худди ўзи каби идрок қилади,деб ишонади.Бу ёшдаги болада доимий монолог кечади.Уни сухбатдошининг позицияси ҳам,фикрлари ҳам қизиқтирмайди.Аслида бола  уни эшитганлари ёки тушунганлари ҳақида қайғурмайди ҳам.Бу босқичда унинг фикрлашининг калитли хусусияти – бу атиги ёрқин ифодаланган ўта кетган манманлик.Унинг учун суҳбатдоши – бу фақат қўзғатувчи! Бола учун фақат сухбатдошининг мана шу кўр-кўрона қизиқиши муҳимдир.

 

Ж.: Ҳа,ҳа.

 

Т.: …Яъни оддий-часига – эътиборни ўғирлаш,эътибор учун ов кетмоқда.Шундай вазият тез-тез учрайди – катталар суҳбатлашаётганда,бола марказга келиб туриб олади ва ниманидир сўрайди,ёки гапириб беради,инжиқланади,лекин шу билан катталарни эътиборини ўзига қаратади.

 

ИМ.: Тизим аввал эътиборни қозонишни ўргатади,кейин бу билан манипуляция қилишни,кейин буни доимимй ҳаракатга киритади ва маълум тизимни қуради.Ва,табиийки,иккиламчи онгнинг кейинги ривожланиши натижаси сифатида,бола фаол тарзда яна бошқа вазиятларни ўйлаб топади,аслида мавжуд бўлмаган объектларни тасаввур қилиб,уларни реаллик деб узатади.Бироқ факт шундаки,мана шу тўқималари улар учун реалликдир,худди биз учун атрофимиздагилар реаллик бўлгани каби.Бу атиги унинг онгини иши.

 

Т.: Ха, танқидга жавоб бериш борасида қизиқ лаҳза.Иккиламчи онг бошқа онгнинг танқидига ҳимоя меҳанизмларини ёқади...

 

ИМ.:  Мутлақо тўғри.

 

Т.:…содир бўлаётганини ,умуман,таҳлика  деб баҳолайди.

 

ИМ.:  тизим одамни болалигидан “Мен”га ўргатади. Худбинлигининг маркази бўлмиш “Мен”га, кибр сифатидаги “Мен”га.Шунинг учун ҳам у шундай микроолишувларни,яъни бахслардаги яккама-якка олишувларни ва шунга ўхшашларни  хиралик билан мажбурлаб беради.

 

Т.:Яъни бахсда шундай олишувлар бўладики,кичкина одамча мутлақо жиддий тарзда эътибор кучини бериб,қуйидагини  аниқлаштиришга уринади: ким, у-ми ёки унинг суҳбатдошими- бошқа одамга ўзининг фикрини қабул қилишга мажбурлаш борасида қобилиятлироқдир.Болалар учун бу нимани билдиради? Ортиқча маротаба ким устуворлигини кўрсатиш.Ва болаларнинг мана шу хулқи маймунчаларнинг хулқига ўхшайди.Одам учун ҳаражатли, холдан тойдирувчи жараён ,Хайвоний ақл тизими учун эса юқори фойда келтирувчи.Қимматли одам эътибори мана шунга оқиб кетиб қолади.

 

ИМ.:  Ҳа,бу тўғри.Натижада каттароқ бўлганида,одамнинг онгида ўзининг нафсининг моддий дунёда устувор бўлиши учун тугамас олишувлар кечади.

 

Т.: Ва,табиийки,бундай тайёргарликдан кейин одам нимани танлайди? У тизим иллюзиясининг афсонавий “ҳақиқатини” ёқлайди ва ўз онгида барча маънавийликни рад этади,чунки болаликдан бу билан таниш эмас.

 

Ж.: Ҳа-да.

 

Т.: Бундай одам ўзини Шахс эканлигини англамайди.

 

ИМ.: Унинг учун “Шахс” тушунчаси мутлақо бошқача,бу тизимнинг талқинидаги нарса : бу унинг онги,унинг худбинлиги,унинг кибри,барчаси ўзининг онги томонидан мажбурлаб берилган.

Шу тариқа тизим ўзига қўлларни қолиплайди.

Иккиламчи онгни уч ўлчамликнинг замонавий шароитларида  мулоқот қилиш,яшаб қолиш учун ривожлантириш зарур.Бироқ жамиятда кундалик хаётдаги  маънавий асослар устуворлигисиз( сўзлардагина эмас,амалиётда) ,бола худбин бўлиб ўсади.

Ва тизим уни ўзининг онгини ,айтайлик,шахсий фойдаси ва бошқалардан устувор бўлиш учун ишлатишни ўргатади.Яъни,авваламбор ўзини ўзи алдашни.

 

Ж.: М-ҳа,тизим болаликдан хатто ўзига ҳам ёлғон гапиришни ўргатади.

 

Т.: Ва,натижада,бу холда нима содир бўлади? Кейин қайта ўрганиш ва ўзгариш учун ниҳоятда катта уринишлар керак бўлади.Ва нима учун одамлар бир хил хато қилишлари тушунарли бўлиб қолади.

Чунки бирламчи онг қайта ўрганишни ва ўзгаришни унчалик хохламайди,иккиламчи онг эса унданда кўпроқ ўзгаришни истамайди.

 

ИМ.: Бирламчи онг,худди иккиламчи онгдек,тизимнинг бир қисми эканлигини тушуниш керак.Тизим Шахс устидан хокимиятни йўқотгиси келмайди.

 

Ж.: Ҳа,шундай. Аммо қизиғи шундаки,тизимнинг босимига қарамасдан,болаларда гоҳида маънавий донолик ҳам намоён бўлади.Бола хаётининг илк йилларида бирламчи онг фаолроқ ривожланади ва иккиламчи онг устидан устувор бўлади(айтиб ўтганимиздек,иккиламчи онг биринчи кўтарилишдан сўнг фаол ривожлана бошлайди).Ушбу ёшда бола кўпроқ маънавий эркинликка эга,яъни Шахс ҳали қолиплар билан тобе бўлмаган.Шунинг учун ҳам мана шундай донолик гоҳида намоён бўлади.Бу ёшдаги болалар  хис-туйғули идрокка,Ҳақиқатни хис қилишга кўпроқ мойил.Бироқ улар бу Ҳақиқатни катталардан ололмаяпти...

 

Т.: Ҳа да,амалиёт бу ерда ҳам йўқ.Ота-онасидан улар энг яхши вазиятда нимани олади? Иккиламчи онг томонидан ота-онаси итоат қилган диннинг назариясини,талқинларини ёки атеистик қарашларининг фаразларини.

Худо тўғрисида эса иккиламчи онг нимани гапириб бериши мумкин? Гўёки,”Худо- қаердадир булутлар орасида ўтирган соқолли амакидир.” Ва бола ўзининг ичкарисида мавжуд нарсани излашни  ташқарида излашга ўтказади.Ва кейин бутун умр уйига йўлни ташқарида излайди.Барча шубхаларнинг илдизи ва ,охир оқибат,уч ўлчамликнинг хаёлий сиймоларидан кўнгил совиши шу ердан ривожланади.

Масалан,ўша христианликни олсак.Инжилнинг диний талқинларида,ўз устида ишлаш мавзусида Матфей Хушхабаридан бир ибора келтирилмоқда – “болалардек бўлиб,мурожаат қилмасангиз,Осмон Подшолигига кирмайсизлар”.Ва “Худога мурожаат қилинг” деганда уч ўлчамлик фикрлари даражаси тушунилади.Ҳа,у ерда “ юракдан” мурожаат қилиш таъкидланади,айрим талқинларда “юрак” сўзи – мажозий ва Инжилда асосан одам Шахсининг моҳиятини,қалб ва рухнинг мужассамлигини англатади,(мужассамлиги – эътибор кучининг йўналтирилиши)деб эслатилган.Одам хаётининг асосий иши “бизнинг юракларимизда” ёзилганлиги ва “айнан юрак Худога муносабат тўғрисидаги маънавий қарорни қабул қилади” дейилади.Демак,барчаси мавжуд,фақат тушуниш калитлари алмаштирилган,ва амалиётсиз одам аслида унинг қалби нималиги,Рух нималиги,Шахс сифатидаги ўзи –ҳақиқий хаёти хаёлий уч ўлчамликка хеч қандай аҳамияти йўқ бўлган Шахс эканлигидан хабари йўқ.

 

Ж. : Аммо Билимларни билар экансан,сен бу сўзларга киритилган донни ҳам кўрасан.”Болалардек бўлинг” иборасида  ҳам айнан Шахснинг онг босимидан озод бўлиб...хис-туйғули идрокка яқинлиги назарда тутилган.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.Бола чиндан ҳам Худога яқинроқ.Нима учун? Онг ривожланади-ю,лекин секинроқ,Шахс кўпроқ эркинликда,онгнинг у қадар қарамлигида эмас.Шунинг учун ҳам болалар гоҳида ўлими яқинлашган қарияга хос доно фикрларни айтади.Нима учун қариялар,ҳаммаси бўлмаса-да,  улар ҳам самимий бўлади.Ўзида қамалган,жоҳил чоллар ҳам бўлади.Умр давомида ажойиб одам бўлган,қариганида эса у жуда ҳам ғамгин бўлиб қолади,чунки хаёт мазмуни уй қуриб,бола ўстириб,яна бирор нарса қилишда эмаслигини тушунади.Мана умрини ўтади,олдида хеч нарса йўқ,лекин асосий нарсани у билмади. Асосий нарса эса нима? Асосий нарса эса – айнан Яшашни бошлаш,бўлиб чиқяпти.Бутун умри йўгуриб ўтди,ва бекорга экан.Хаёт эса,аввалари айтганимиздек,бир кундек ўтиб кетади.Сен учун кечаги кун қандай бўлса(одамлар учун мажозий айтяпман),худди шундай бутун хаёт ҳам ўтиб кетади.Деярли бугуннинг ўзида у кечаги кунга айланади.Муаммо ҳам мана шунда – вақт иллюзияси.Узоқ деб туюлади,”олдинда хали йиллар бор”....Лекин шундай яшаш керакки,сен хар куни,хар бир лаҳзада кетишга таййёр бўлишинг керак,лекин сен учун бу мукофот бўлиши керак.Лекин сен бу жараённи тезлаштира олмайсан,одамнинг бунга ҳақи йўқ.

  

Ж.: Барчаси эса оддий-ку: Яшаш қарорига келган бўлсанг,хозирнинг ўзида Яшашни бошла.Бир онга сурсанг – онг албатта  бундан фойдаланади.

 

ИМ.: “Худонинг дунёсига хизмат қилиш “каби тушунча мавжуд,биз уни бу ерда эслатиб ўтамиз. Худога хизмат қилиш –бу нима?

 

Т.: Ҳа,бугун кўпчилик буни фақат истеъмолчилар позициясидан тушунади...Ичкарисида онг билан яшайди, уч ўлчамли дунё билан ,асло Руҳ билан эмас.

 

ИМ.: ..Ҳа,дуони такрорлаб ўтиради,ва гапни нимадан бошлаган эдик  - онг ўргатаётган бўйича яшайдилар.Онг ёрдамида тез-тез гапиради ёки Худони махтовчи одаларни киритиб,Худога ўзининг тилаклари рўйҳатини ўқийдилар.Худди ерлик ота-онасига мурожаат қилгадек, ахир уларга :” машинка хохлайман!” ёки”қўғирчоқ хохлайман” ва хоказоларни сўраб ўрганган.  

 

Ж.: ...Ўзининг фойдасига эга бўлиш учун.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Ж.: Яъни Худога нисбатан истеъмолчилик муносабат.

 

ИМ.: Бўлиши мумкиннинг энг дахшатлиси.

 

Ж.: Яъни хизмат қилишнинг бузилган тушунчасидек ҳам эмас.


 

ИМ.: ...Ва эътибор бер,энг қизиғи шундаки,кўпчилик “ агар касал бўлиб қолсанг,дуо қил ва соғаясан” дейди.Сен ибодат қилдинг,ва,ҳа,соғайдинг.Лекин сен нимани сўрадинг? Моддийликни.Ва иккита ташкилий қисмга бўлинишдан келиб чиққан холда,сен онгинг билан “худога” ибодат қилдинг ва сенинг тананг соғайди.Демак,қайси худо сенга соғлик юборди? Абадий Худомикан? Йўқ.Демак,сенинг соғлигинг,сенинг тананг ва онгинг Шайтон хукмдорлиги остидадир.У сенинг соғлигингни олиши ҳам,бериши ҳам мумкин.

Парвардигор сенинг соғлигингни олиб ўтирмайди,сенга касалликларни жўнатмайди. Нима учун? Бироқ онг яна гапиради:”ахир сен Худонинг сиймосидан ва Унга ўхшатиб яратилгансан.Ва У хар куни фақат сени кузатиб туради”. Унинг бошқа қиладиган иши йўқдек.”Лекин у Худо.У хамма нарсага қодир.Унинг кўзлари кўп, у хар биримизни кузатади...Қулоқлари ҳам кўп.У сен гапираётган,ўйлаётган  нарсаларни тингламоқда”. Лекин сен нимани ўйлаётганинг,гапираётганинг кимга маълум? Шайтон деб аталмиш кимсага.Нима учун сен ўйлаган нарса унга маълум? Чунки бу унинг дастурлари, улар сенинг онгингга дастурлар каби киритилган.

 

Т.: Ҳа,тизимда барчаси ўлик: Хаёт йўқ,фақат иллюзия ва онг ўйинлари.Мана артистларнинг бир гуруҳи хукмдорлар,иккинчи гурухи- сўровчилар ролини ўйнайди.Лекин одамларнинг ўзлари қани бу ерда?Улардаги Хаёт қани?   

 

_____________

 

Видеоқўйилма

Яшаш қарорига келган бўлсанг,

хозирнинг ўзида Яшашни бошла.

 

_____________

 

 

 

Т.: Дунёнинг мана шу жаҳолатпарастлигига қараб туриб....ахир бу онгнинг ўқтириши остидаги одамнинг аҳмоқлиги-ку.

 

ИМ. : Қачондир қўлимга бир бош черковнинг қўлёзмаси тушиб қолди,унда ақлли одамлар Чексиз Дунёдаги Фаришталар сонини хисобламоқчи бўлган экан.Парадокс.Бир неча одамнинг онги чексиз ва саноқсиз Фаришталар сонини санашга уринган.Лекин мен халигача бунинг таъсиридаман.Бунинг маъноси нима? Онгнинг нақадар буюкликка интилиши кучли! Ва нима учун онг бошқаруви остидаги одам ўзини Худога ўхшатади ёки ўзини Унга тенглаштиради? Бундай одамларда Маънавий дунёга фақат талаблари бор,аммо бериш йўқ.

 

Т.: Оддий рўйҳат

 

ИМ.: Кўпинча қўрқув ҳам пайдо бўлади,яъни У мавжудлигини англаш қўрқуви.Шахс фаол бўлганида,одам буни хис этади.Қўрқув,ўлимдан қўрқиш пайдо бўлади.Ва одам қийноқлардан қочиш учун хеч бўлмаганда Тинимга эришмоқчи бўлади.У динлар,динларнинг вакиллари билан қандайдир муросага келишга уринади,лекин буларнинг барчаси онг ўйинлари.Нима ҳам қилардик,дунё шунақа.

 

Т.:  Яъни онг одамни алдайди.Аслида онг , у ахир Шахс билан уч ўлчамли дунё ўртасидаги воситачи,холос.Лекин у хеч қачон Шахс билан Маънавий дунё ўртасида воситачи бўла олмайди.Чунки ўлик фақат ўликни билади.

 

ИМ.: Сўзсиз.Мана шу нарса одамни икки табиатли қилади.Бир томондан,уч ўлчамликка,моддий дунёга  боғланган.Иккинчи томондан эса,одамда Маънавий дунёга тегишли бўлган Маънавий табиати бор,ва у одамни ,масалан,динда Фаришта дейиладиган,яъни ўлмас ва маънавий Мавжудот бўлишига ҳисса қўшади.Ва яна,эътибор беринг,танасиз.,бу ҳам аҳамиятлидир.

 

Ж.: Ҳа.

 

ИМ.: Одамнинг ўлимидан сўнг,айтайлик,бирорта онг ҳам Маънавий дунёга кира олмайди.Онг Маънавий дунёни умуман идрок қилмайди.Ва жиддий шуғулланган ва тажриба (ишонч эмас,таъкидлаб ўтаман,балки Маънавий Дунё билан алоқа тажрибаси) орттирган одамларда онг даражасида нимадир бўлаётганининг тушуниши мавжуд.Хатто

Улар хис этаётган нарсани,Шахс Маънавий Дунёни қандай идрок қилишини таърифлаш – ниҳоятда қийин.Яна “бахт”,барча одатий эпитетлар,гўзал ва чексиз нарсанинг ифодаси кетади.Лекин батафсил айтиб беролмаймиз.Гарчи Шахс даражасида бундай одамлар буни яхши тушунади,улар бахтли,хурсанд,лекин таърифлаб бера олмайди.

 

Т.: Икки табиатлилик ҳақида гапиргандик, ва кўплаб динларда ,айниқса православиеда,”ташқи ва ички одам” каби тушунча учрайди.Ташқи одам бўйича,аслида,ҳаммаси тушунарли,ҳамма уни тана деб билади.Ички одам эса...Ўзимдан келиб чиққан холда,агарда мен Билимлар билан танишмаганимда,хис-туйғули тажрибага эга бўлмаганимда,Шахс Рух эканлигини тушуниш бўлмаганида ва Худо билан фақат шундай мулоқот қилиш мумкинлигини,ички одамни мен овоза қилинмаган нарсалар,миядаги айланаётган фикрлар деб тушунган бўлармидим...

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Т.: Аслида,бирламчи ва иккиламчи онгнинг иши.

 

ИМ.: Яъни бирламчи онг,яъни янги(иккиламчи )онгни назорат қилувчи примат онги деб тушуниларди.

 

Т.: Албатта,ё примат онгидан келиб чиққан кибр,ёки иккиламчи онгдан келган фикрлар.Ахир асосан бу ерда иккиламчи онг ўзининг артистлари билан бутун бошли сахналарни ўйнайди: уч ўлчамликда сенинг Худони излашинг қай тарзда кечиши ва маънавий йўлинг онгнинг тасаввурида қандай  кўринишга эга бўлиши.Ва мана шу фикрлар – бу сен эмас,бу тизимнинг ёлғони.Ва бу ерда сен аслида кимлигингни топишинг муҳим.

 

ИМ.: Тўғри. Иккиламчи онг – у ҳақиқатдан ҳам жуда фаол ва бу аксарият холатда биз ўзимизни ким деб хисоблаган кимсадир.Агарда,айтайлик,атиги тинчланиб олиб,фикрлар қандай келишини кузатсак.Кўзни юмиб,бўшашиб олиб,бизга бу фикрларни ким беришини кузатсак.Бошида биз бахсларни эшитамиз,рўй бераётганни кўрамиз,қандайдир суратлар пайдо бўлади,хаёт давом этади.Савол: мана шу келаётган образларни ким кузатмоқда? Мана шу айнан бирламчи онгдир.

Уйқуга кетиш пайтида,хали ухламаган,лекин онг фаоллиги давом этган холатда,бу пайтда биз айнан икиламчи онгнинг фаолиятини кузатишимиз мумкин. Ва мана шу кузатувга биноан,биз ўзимизда иккита “Мен” борлигини билишимиз мумкин,лекин ҳақиқий “Мен” эмас.

Мана шу жараённи кузатишни ўрганганимизда,биз бир вақтнинг ўзида хис қилишимиз ҳам мумкин,яъни чуқурликдаги туйғулар билан Маънавий Дунёни идрок қилишимиз мумкин – бу Маънавий Дунёни хис-туйғули идрокидир.Одам ўзида маънавий кўришни ривожлантирганида,айтиб ўтганимиздек,қаттиқ стол ёки қаттиқ пиёла -  у шаклини ва қаттиқлигини йўқотади.Иллюзия йўқолади.Ва биз буларни ўзига хос тўпламлар,майдонли тузулмалар сифатида кўрамиз,бироқ фақат олтинчи ўлчовгача.Қалб эса олтинчи ўлчовнинг ортидадир.шунга мутаносиб,у билан боғлиқ барчаси – у ҳам,айтайлик, остона ортидадир.Еттинчи ўлчовга Шахс англанган холда,Қалб билан бирлашганида,кетади.У чегарада,деган бўлардим,яъни Маънавий Дунёга жуда-жуда яқин.

Аммо биз ўзимизни идентификация қилар эканмиз,яъни материянинг иллюзиясидан,тизимнинг ўзидан,мана шу онглардан(биз уларни кузатишимиз мумкин,биз уларни назорат қилишимиз мумкин)  озод бўлар эканмиз, шунда бу ерда айнан,айтайлик,тушуниш эмас,балки тажриба пайдо бўлади.Ва Шахс ривожланишни бошлайди,шу билан жуда тез ва фаол тарзда.” Ривожланади-нима дегани”-деб сўраши мумкин кўпчилик.Озроқ тушунтириб бераман.Аслида одамнинг Шахси замонавий дунёда деярли ривожланмаяпти....

 

Т.:  Ҳа,ҳа онгдан келиб чиққан чалғитишлар ниҳоятда кўп.Ва одамлар ўзлари онг хукмдорлигидан  озодликка чиқиб бошқа авлодларнинг маънавий етилиши учун яхшироқ шароитлар яратиш мақсадини олдига қўймайдилар ҳам.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри. Айтингчи,ўзининг фарзандининг маънавий тушунишдаги Шахсининг ривожланиши билан ким шуғулланмоқда? Турли диний нашриётларнинг тасвирлари,Худо ҳақидаги суҳбат,бу нима? Бу яна ботлар Худо тўғрисида гапиришмоқда.

 

Т.:  Ҳа,атиги ёш ота-оналар ўз фарзандини ўзи ўрганган нарсаларга ўргатади.Ва агар шахсий маънавий тажриба йўқ экан,агар улар ўзларида маънавий Муҳаббатни кўпайтирмас экан,уларда чуқурликдаги туйғулар орқали Маънавий Дунёни идроки ривожланмаган экан , у холда атиги гапириш ва онгдан келиб чиқиб назарияни уқтириш бўлиб қолмоқда.

Албатта,улар бошқачаси бўлса, агар қандайлигини билганида ,балки хурсанд бўлар эди.Аммо уларни онг билан атиги ишониш ва умид қилишга ўргатган,бироқ шу ерда ва ҳозир ҳақиқий,ички туйғу билан яшашни ўргатмаган.

 

ИМ.: Биз яна нимага қайтиб келяпмиз: “ Ишонаман-ми ёки ишонмаймайми?” Ишонч  -бу Билим эмас,бу балки бирор нарса бўлишига умид қилиш.Шахс Худони идрок қилиши мумкин,онг – Худони идрок қила олмайди.Онг ишониши ёки ишонмаслиги мумкин.Ишонч фақатгина назария томондан Унинг мавжудлигини йўқтиради.Аммо Шахс доимо Худо тарафда бўлади,онг эса – Худога қарши бўлади. Ва бу ерда хал қилувчи ролни  айнан бирламчи онг ўйнайди.Агарда бирламчи онгни тизим ёки иккиламчи онг бошқарса,Шахснинг ҳалокати муқаррардир.Агарда Шахс бирламчи онгни бошқарса - у тизимни ташқаридан ўрганиши мумкин.Бу тизимни соғлигига зарар келтирмасдан,айтайлик,онгига зарар келтирмасдан ўрганишнинг ягона йўлидир.

 

Т.: Мана бу айнан шахсий тажриба ёрдамида ёки илмий йўл билан онгни ўрганмоқчи бўлганлар учун калитли лаҳзадир.Чунки тизим ичида бўла туриб,уни ўрганиш...

 

ИМ.: ....Биз бу ҳақда айтгандик,тажриба шуни кўрсатдики, тизим ичида бўла туриб,уни ўрганиш яхшиликка олиб келмайди.Биз фақат тизим изн берган ахборотни кузатишимиз ва қабул қилишимиз мумкин,ундан кўпроғини эмас.Аммо бу доимо унинг учун фойдали бўлади,унинг (ўликка қодир мавжудот )учун,биздан фарқли равишда (потенциал абадий бўлиши мумкин бўлган мавжудот учун) ,Шахс сифатида.Ва бу ерда савол:”Нима учун потенциал абадий бўлиши мумкин бўлган мавжудот учун?”Шахс,агарда у онг қуллигидан,материядан  озод бўлса ва Маънавий Дунёни ўрганса,у яқинлашиб,Қалб билан бир яхлитга айланади,у Фаришта деб номланмиш мавжудотга айланади.Қадимги динларда бошқача номланган ,аммо бундан маъно ўзгармайди.Одам айланиши керак бўлган кимсага – абадий Мавжудотга айланади,ва,табиийки,тананинг ўлимидан кейин у Фаришта бўла туриб,ўлмайди,у етилган мажудот сифатида озод бўлади ( маъжозий маънода пилладан чиққан капалакдек) ва Маънавий Дунёга ўтади.Бу дегани у қаергадир учиб кетади дегани эмас.Бу бизнинг онгимиз учун қаергадир учиш ёки жой ўзгартириш керак.Маънавий Дунё – у Чексиз,Тугамас ва ҳамма жойда,атиги,айтайлик,сал юқорироқда.Онг эса – Шахс озодликка чиққанида,у ғойиб бўлади,холос.Лекин бу нарса онгга фойда келтирмайди,чунки у ўзини “Мен” деб билади,тизимга ҳам наф келтирмайди.Чунки онг тизим учун (бундай содда ўхшатиш учун узр сўрайман) – худди сигирга (Шахсга) бириктирилган соғиш аппарати каби ва унинг ёрдамида  сут (Шахснинг эътибор кучи,Аллат кучи) олинади ва у (тизим учун ) озуқа хисобланади.Онг – тизимнинг ёки Абсолютнинг,ёки одамлар атагандек,Олий ақлнинг мавжудлиги учун асбобдир,унинг озиқлантирилишининг кучлантирилган усули, ва бу унга хаёт беради.Шунинг учун ҳам Шахснинг умри давомида озодликка чиқмаслигида тизим манфаатдор.

 

Т: Игорь Михайлович, кўпчиликни қуйидаги савол қизиқтиради – реинкарнация нима? Қалбнинг қайта туғилиши – нима дегани?

 

ИМ.: Қалбнинг қайта туғилиши ,у реинкарнация деб аталади, жисмоний тананинг ўлимидан сўнг содир бўлади. Бу ходиса Шахс озодликка чиқмаган холатда рўй беради,шунда Шахс онг билан битта яхлит бўлиб бирлашиб олади.Соддалштирилган шаклда,қалбнинг қайта туғилиши нима? Шахс ривожланмаганида,Маънавий Дунё билан қўшила олмаганида,айтайлик,хаётчан эмас,шунда онг сақланиб қолади,у ўзини идентификация қилади,у ишлашни давом эттиради,худди ўша соғиш аппарати каби,фақат қалб билан бирга бошқачароқ холатга ўтади.Реинкарнация содир бўлади.Ва мана шу бутун бошли энергоахборотли тузулма ,мажозий маънода,битта идишдан (бузилган танадан) бошқасига ўтади ( янги танага,унга қалб кириб боради ва янги Шахсни хосил қилади,ва,унга антипод сифатида мутаносиб равишда –янги онг ҳам пайдо бўлади).Қалб бу дунёни тарк этмаганлиги боис ( у яна ишлатилади,қайта туғилади),табиийки,аввалги Шахс ва босим ўтказувчи иккита фаол онглар ҳам қолади.Ва мана шу холатда одам “дўзоҳ азоби” деб аталмиш қийноқларни бошдан кечиради.Уларни у Шахсдан кўра кўпроқ бирламчи онг даражасида чекади.Эътибор беринг,иккиламчи онгга бу ерда осонроқ,чунки унда бу холатни тушуниш бор.Бирламчи онг даражасида эса айнан оғриқ,қайғу ва шунга ўхшаш барча ноқулай кечинмалар мавжуддир.”Қандай қилиб тана бўлмаса-да,оғриқ бўлиши мумкин?”-деб сўрашлари мумкин.Мен буни “фантом оғриқлар”деган ходиса билан солиштирган бўлардим,мисол учун,одамнинг оёғи йўқ бўлсада,оёқ бармоқлари оғрийди.Ва бу яна инсультни бошдан кечирган одамнинг холатига ўхшайди.Бундай одам танада бўлса-да,дунё билан алоқа қилолмайди.Унда хатто тананинг борича идроки йўқолади,лекин барча нарсани аниқ англаш  ва тушуниш мавжуд бўлади.Мана шу субшахснинг холатидир.Яъни,сен умринг давомида тўплаган нарсалар,сен нима билан фаол яшаган бўлсанг,шулар сени кўплаб реинкарнациялар давомида ҳамроҳинг бўлади,токи бирор озодликка чиққан Шахс топилмагунча,шунда барча тузулмалар бузилади,ёки замонавий тилда айтганда,бутунлай аннигиляция жараёни содир бўлади,ёки бутунлай барчаси ўчирилади.

 

_____________

Видеоқўйилма

 

Шахс доимо Худо томон бўлади

Онг эса – Худога қарши чиқади.    

 

_____________

 
  
Rating: 5 / 5 from 20




Recommended Book

AllatRa Book download