Жонли сухбат - саҳифалар 85-96

05.05.30-05.42.42.

 

Т: Игорь Михайлович,одамлар тез-тез қуйидаги саволларни бериб,жавобларда адашиб қолишмоқда,масалан,” Мен нима дегани?” ёки “ Агар менинг Меним тана билан боғлиқ бўлмаса,у холда мен қандай эшитяпман?”,ёки “Қандай қилиб мен ўзимни ўзим эшитишим мумкин?” Ёки бундай савол :” Қандай қилиб ўзимни Шахсимни онгимдан ажратишим мумкин?” Умуман,”Онг қандай ишлайди?”,” Шахснинг Рух сифатидаги хаёти қанақа?”.Ва кўплаб бошқа саволлар.Одамларда шу саволлар борасида тушунмаслик бор.

 

ИМ.: Ҳа,одамларда тушунмаслик мавжуд ва бу психология,фалсафа,турли диний оқимлар ва йўналишларнинг ривожланиши билан боғлиқ,улар онгимизнинг позициясини кучайтириб қўйди.Ва замонавий одамнинг Шахси,айтайлик минг йил аввал яшаган одамнинг Шахсига нисбатан ноқулай холатдадир.Нима учун?Чунки ахборот оқими ниҳоятда кучли,хар томонга олиб кетувчи таклифлар ниҳоятда кўп.Шахс ўралашиб қолмоқда,онг эса фаол.Тизим фаолдир.У доимо фаол эди.Хозир эса яхши қуролланган ҳам.У ўзи яратган диний китоблари билан қуролланган.У замонавий технологиялар билан,аввалгидай фақат китоблар билан эмас,балки Интернет,телевидение ва бошқа нарсалар билан қуролланган.Ва онгга нисбатан Шахснинг вазияти ноқулайдир.Хусусан айтганда,нима учун бу даврнинг номи ҳам – Кесишув даври ,одамларнинг қайси йўлдан юришининг танлаш давридир.

 

Ж.: Ҳа...шубхасиз ўлик билан абадий Тирик ўртасида танлаш.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.Янада яхшироқ тушуниш учун ,онгга хаос,тартибсиз бўлиб туюлган нарсани тартиблайдиган квант чегараси ортига ўтиб кўришга, ва олтинчи ўлчовгача мавжуд бўлган одатий моддий объектларга назар солишга тўғри келади.Шу билан бирга олтинчи ўлчов чегарасига,одамлар қалб деб номлаган нарса жойлашган томонга назар солишга.Ростдан ҳам,бу тўғрисида озроқ сўхбатлашиш керак экан.Ҳўш,келинглар,квант чегараси ортига қараб,оддий тирикчилик қилиб яшаётган киши позициясидан кўриб чиқамиз: онг нима,у қандай ишлайди,Шахс нималиги ҳақида тушунчаси бўлиши учун.

Ва энг соддасидан бошлаймиз.Ҳа,мантиқчилар бахслашиши мумкин,бахслашмаслиги мумкин,аммо мен борича,бу жараёнларни мураккаблаштирмасдан,гапириб бераман.Бу билан ким норози бўлиб,тасдиқларини топишни истаса,бошқа манбаларда жавобларни излаб кўриши мумкин,излаган албатта топади.

Оддийдан бошлаймиз.Одамнинг онги –бу нима? У қандай қурилган? Ва нима учун жудаям кўп ёпиқ диний,таъкидлайман,ташкилотлар “тўққизинчи кунни “ орзу қилади? “Тўққизинчи кун” нима дегани ва бу тушунча қаердан келиб чиққан? Бу тарих эса юзлаб йилларга эга.Ва мана шу “тўққизинчи кунни” амалга ошириш  учун жуда кўп нарса қилаётган мана шу коҳинлар жамоаси халигача мавжуддир.Бу қизиқ.Бу бутунжаҳон фитналарига ўхшаш(бу фитналар ҳақидаги мавзуни яхши кўрганлар учун).Кулгили.албатта,лекин бу ҳақиқат.Шундай қилиб,тушуниш учун одамнинг ривожланиши қандай кечишидан бошлаймиз.

 

Т.: Ҳа,бу одамлар учун сезиларли  ёрдам бўлар эди – онг ўзи нима экан ва сен Шахс сифатида кимлигингни тушуниш.

 

ИМ.: Ҳа,албатта.Онгнинг иккита тури мавжуд.Биринчи онг,уни бирламчи онг деймиз, у асосийдир ва жисмоний тана билан биргаликда пайдо бўлади- бу приматнинг,хайвоннинг онги. Онгнинг кейинги қатлами эса одам танасида Шахс намоён бўлганида, унга қарама-қарши бўлиб намоён бўлади – бу энди иккиламчи онгдир.

Иккиламчи онг – бу замонавий онгдек ёки янги онг,уни яна одамнинг онги дейишади.Ва бу ерда шуни тушуниш керакки,иккиламчи онг туфайли биз ўз ақлий ривожланишимизда

 

Т.: Мана бу эса жуда муҳим лаҳзадир.Бу нейрофизиологлар кўплаб йиллар давомида излаган жавобдир. Лекин аравалари хамон ўша жойда....Хар холда,мана шу тарихий онгача  ўша жойда бўлган.

 

ИМ.:  Ҳа,бу тўғри.шундай қилиб,янги онг жуда тажовузкор ва фаолдир.Гарчи бизнинг онгимизнинг ҳам у,ҳам бу қисми – бир яхлит тизимнинг қисмидан бошқаси эмас,ва бу майдонли тузулмалиги.тушунарлидир. Бу бош миянинг нейронлари ва хоказолар эмас,асло.Бош миянинг нейронлари(кўрсатувларнинг бирида биз буни мухокама қилгандик) – бу атиги,айтайлик,физикадир.Нейронлар – онгнинг майдонли тузулмаларидан  чиқаётган ахборотни физик,кейин кимёвий реакцияларга қайта ишлаб,яна физикавий жараёнларга ва хоказоларга ишлаб берувчи тузулмалардир.Аммо бу фикр туғилиб,ишлайдиган жой эмас,хеч қандай вазиятда.Худога шукурки,бугунги кунда олимларимиз буни яхши тушунди,улар фикрни ушлаб олишга уринади,лекин атиги реакцияларни кузатади.

Т. Яъни сабабни эмас,балки оқибатни кўрадилар. Лекин унинг интеллекти

 

ИМ.:Ҳа,Шундай қилиб,мен озроқ ортга қайтаман.Одам пайдо бўлган онда,она қорнида бўлганида,бош миянинг ривожланиши билан бирламчи онг ҳам ривожланади.Нима учун айнан бирламчи? Чунки у она қорнида ривожланади.Одамнинг туғилганидан кейин бирламчи онг одам организми билан бевосита боғлиқ бўлади.У бутун бошли кимёни ва қолган барчасини бошқаради. Лекин унинг интеллекти кучсиздир,яъни бу  онг чекланган.

Ва бу ерда қизиқ бир лаҳза: одамнинг қалби одамга айнан саккизинчи кунда  кириб боради.Саккизинчи кунгача одам хайвондан хеч ҳам фарқланмайди.Бирламчи онг шимпанзеда ҳам бор,у жуда ривожланган.Ахир ўхшашлик жуда яқин ўтади.Айтайлик,одамнинг ва маймуннинг болалари уч,беш ёшгача деярли бир хил ривожланади. Кейин эса одам бирданига ўзиб кетади.Нима учун бундай бўлади? Чунки туғилганидан кейин саккизинчи кунда одам,идиш каби,қалб билан  тўлдирилади.Қалб эса Шахсни яратади.Шахс – бу айнан одам аслида кимлигидир.Сенинг боринг.

 

Т.: Қалб ва Шахс – булар айнан одамнинг маънавий қисмидир,ва нима учун одам одам бўлди,ва нима учун сиймосидан ва ўхшатиб яратилган,чунки унда Маънавий дунёнинг қисми мавжуд.

 

ИМ.: Мана яна қизиқарли он,уни ҳам қўлдан бергимиз йўқ.Одамларнинг кўпчилиги қалбни ақлли ва барчасини билувчи нарса деб қабул қилади.Лекин қалб,бу айтайлик,фанлар академиясига эшикдир.Фанлар акдамиясида ҳамма нарсани билган одамлар бор.Лекин.айтингчи,эшик бирор нарсани биладими? Ундан ақлли одамлар ўтиб юради,лекин эшикнинг ўзи – бу эшик.Мана қалб – бу портал,Худонинг дунёсига очиқ турган эшикдир.Шахс эса  -бу айнан ўша талаба ёки кичик илмий ходимдек,у ушбу академияга келиб,барчасини ўрганиши мумкин.Қалб – Билимлар томон ўтиш йўлидир.Булар ҳаммаси сўзлар,мажозийлиги,тушунарли.Лекин бу нималигини замонавий даражада тушунтиришга уринишдир.

 

Т:  Игорь  Михайлович,  “Мен кимман?” амалиёти ,у “АллатРа” китобида ҳам эслатилган,олдинги кўрсатувларда ҳам Сиз гапириб бергансиз.Унга биноан одам шундай чуқурлашиши керакки,шунда у “Мен”-бу айнан Шахс сифатидаги менлигини тушунади,шундайми?

 

ИМ,: Ҳа, “Мен”- бу Шахс тушунчасида.Шахс эса – айнан бирламчи онг билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган кимса. “Мен киман?” амалиётига биноан одам Шахс сифатида ўзини топиши керак.

 

Т.: Яъни Шахс сифатидаги “Мен” қалб ва бирламчи онг билан боғланган (Сиз айтган маймун онги билан,у маймунда ҳам маълум ёшгача бўлган болада ҳам бир хилдир.)

 

ИМ.:  Мутлақо тўғри,яъни примат онги билан.У ўзининг ривожланиши бўйича боланинг,яъни 5-6 ёшли,максимум,кўпинча ундан ҳам кичик боланинг даражасида қолади.

 

Т.: Мана шу бирламчи онг ( примат онги),у Шахсни уч ўлчамлик билан боғлаб турадими?

 

ИМ.:  Ҳа,бирламчи онг уч ўлчамли дунё билан тўғридан –тўғри боғланган.У кўриш,эшитиш,ва барча бизнинг тактиль сезгиларимиз билан боғлиқ.Биз уч ўлчамли дунёни идрок қиладиган барчаси билан боғлиқ.Бирламчи онг бизнинг Шахсимизга уч ўлчамли дунё ҳақида ахборотни беради.

 

Т.: Мана бу тушуниш учун жуда муҳим лаҳза,чунки тизим бизга болалигимиздан айнан сезги органларидан қабул қилинган ахборот одамда дунёни ва ўзини идрокини шакллантиради,деб айтган.Аслида эса,Шахснинг идроки мутлақо бошқача,у материяни идрок қилишдан фарқлидир.Мия орқали бирламчи онг томонидан назорат қилинадиган уч ўлчамликдаги тананинг идрокидан фарқли.Бу тизим томонидан содир этилган глобал алмаштирилиш,сен аслида кимлигинг тушунчасининг алмаштирилиши.

Яъни,бизни болаликдан қандай ўргатишган? Гўёки айнан сен бу дунёни бешта хиссиёт органлари ёрдамида  қабул қиласан: кўриш,эшитиш,таъм сезиш,хид сезиш,ушлаб сезиш.Гуёки оғриқни,температурларнинг фарқини,босимни,мувозанатни ,уч ўлчамли фазода жойлашишни,ундаги тезланишни,оғирликни ,қандайдир кинестетик сезгиларни  айнан сен хис қиляпсан.Яъни,илмий тилда айтганда,бутун бошли тананинг ноцицепцияси,термоцепцияси,эквибриоцепцияси,проприоцепцияси.

Яъни,моҳияти бўйича,булар тананинг бирламчи онгда акс эттирилган муаммоларидир.Тизим эса сенинг ва тананг ўртасида тенглик белгисини қўяди.Гарчи ушбу уч ўлчамликнинг тана томонидан идрок қилиниши – бу атиги бирламчи онг махсулотидир.ундан кўпроғи эмас.Мана шу бутун бошли уч ўлчамлик ҳақидаги  ахборот,барча ходисалар, кечинмалар – булар барчаси бирламчи онг хосиласидир. Бу сен эмас.Нимада алмашиниш? Шундаки,гўёки онг қабул қилмайди,сен идрок қиласан.Тушунчаларга калитни тизим яна алмаштириб қўйди.Бу худди зардуштийлик афсонасидагидек(биз уни эслатгандик),унда одам бошида “Ормазд сувни,ерни,ўсимликларни,хайвонларни яратган....” ва хоказолигини билган эди.Кейин эса унга онг “Ахриман сувни,ерни, ўсимликларни,хайвонларни яратган” ,деди.Яъни,ёлғон ва алмаштириш – бу тизимнинг ишлаш принципидир.бирламчи ва иккиламчи онглар эса унинг қисми.Ва бу ҳамма нарсага тегишли: одамнинг хаётига,унинг кун кечиришининг маъносига,унинг ўзи аслида кимлиги саволига.

 

Ж.:  Ҳа-а,Шахс ва онг…Одам икки табиатли.Ва сунъий ақлнинг,тизимнинг қисми бўлмиш онг ,фақатгина битта томон ривожланиши,онг устувор бўлиши учун барчасини қилади.

Хатто динларда ҳам…Биз нима кузатмоқдамиз? Дуолар,мантралар,улар овоз чиқариб ёки хаёлан кўп маротаба такрорланади,улар нимани ривожлантиради? Бирламчи ёки иккиламчи онгни. Рух-чи?

 

ИМ: Ҳа…

 

Т: Демак,одамлар,тушунмаган холда,мутлақо барчасини онг устувор бўлиши учун,яъни одам моҳияти устувор бўлиши учун қилмоқда.Шундай бўлиб чиқяпти.Фаришта моҳияти эса,улар аслида ким бўлиши, қулга айланган.Одамлар ўзини онг деб идрок қилмоқдалар ( бир тўда фикрлар,эмоционал кўтарилишлар билан).Маънавийлик эса йўқотилган.Рух,афсуски,ривожланмаяпти.Демак,сен ақлли хайвон каби яшаяпсан.Мана қаердан хасислик,нафрат,хасад....ва ўлим.

 

Ж.: Ҳа,барча асл,соф,илоҳий эса ,ривожланмаяпти. Гарчи у биринчи навбатда ривожланиши керак.Атиги сен ўликка айлантирувчи нарсалардан воз кечиб,диққатингни кучини сени Тирикка айлантирувчи нарсаларга олиб қўясан,у билан ичкарингда яшайсан.

Буларни амалиётда билмагунимча,яшаш – онг билан яшаш жуда оғир эди. Чунки онг – бу  

гумонлар,унинг турли вариантлари,алгоритмлари уйумидир.

Аммо ривожланаётган шахснинг хаёти – бу бошқа нарса. Шахс барча вазиятларни яхлитликда,хажмли идрок қилади.Шахс билади,у шубхаланмайди.Ва идроклар ўртасидаги фарқ каттадир.Хатто онг тиқиштирган нарсаларни ҳам, сабаб-оқибат алоқаларини  Шахс яхлитликда,хажмли идрок қилади.Бу мутлақо бошқа хаёт.У биологик хаётдан жуда фарқланади.Онг сабабни яратиб,оқибатни теради.Унда хамиша бўлинишлар,парчаланишлар,тартибсизликлар.Лекин булар Шахсга тайёр ахборот деб узатилаётган ишлов берилган ахборот оқимидир,холос.

Ўзини Руҳ сифатида тушуниш учун,энг яхшиси – ўзидан ўзи содир бўлишини кутмасдан, уни ўзингда ривожлантиришдир.Агар сен бунга бутун кучни бермасанг,хеч нарса рўй бермайди.

 

Т.: Мутлақо тўғри.Яна шуни айтмоқчи эдимки,онг одамни шунчалик ташвишга соладики( муносабатлар билан ҳам,рўзғорга эътиборини қаратиб ҳам),унинг ўзига келишига йўл қўймайди. Шахсдан у нимани яширмоқда? Одам аслида –Руҳ эканлигини. Онг учун Шахс атиги озуқа манбаи бўлиб хизмат қилишини яширмоқда.Ва барчаси ўлим билан тугаса, бу ташвишларнинг барчаси бекорлигини.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.Шундай қилиб,”Мен кимман?” амалиётида биз бирламчи онг барчасини гапириб бераётган кимсани(яъни кўраётган,эшитаётган,пайпаслаётган ,хуллас бизнинг уч ўлчамликни идрок қилишимизни)  онгли равишда ривожлантирамиз.

Иккиламчи онг эса,у ривожланишни давом эттирган кимсанинг ўзидир.Бирламчи онг ўз ривожланишида қотиб қолса,яъни 5-6 ёш атрофида(кўпинча ундан ҳам кичиқроқ ёшда) ўз ривожланишида тўхтаса,приматнинг онгига ўхшаш онг қолса,иккиламчи онг эса ривожланишни давом эттиради.Ва иккиламчи онг ёрдамида биз тахлил қиламиз,ўйлаймиз…

 

Т.:  Ҳа, Тахлилни биз иккиламчи онг ёрдамида амалга оширамиз-да! Қандай парадокс! Ва бу айнан ўзимиз деб ўйлаймиз.

 

ИМ.: Ҳа,энди,бизга тахлил қилиб,ўйлаётгандек туюлади.Келинглар,қайтамиз  биз – бу Шахс. Шахс уч ўлчамлик дунёга тегишли эмас.Айтайлик,ўлчовлар босқичма-босқичлиги бўйича у анча юқорида туради.Шахс тўғридан-тўғри бирламчи онг билан боғланган,лекин иккиламчи онг билан боғланмаган. Иккиламчи онг – биз уни одатга кўра ўзимиз деб ўйлаймиз...Фикрларнинг,сиймоларнинг келиши, хисоблаш,мантиқ ва бошқа жараёнлар.Яъни,мана шу тасвирлар,бизга келаётган барча ахборот – у иккиламчи онг орқали бирламчи онгга ўтади ,кейин эса бирламчи онг уни  Шахсга узатади.Булар –нима,нимага ва нима учунлигини тушуниш учун.

 

Т.: Ҳа,ўзимизнинг тенглаштиришдаги калит алмаштирилиш – “биз ўйлаяпмиз”.

 

ИМ.:  Бу ерда парадокс шундаки,биз буларни барчасини гўё «биз ўйлаяпмиз” деб қабул қилишимиз.Бироқ биз Шахсмиз.Шахс ўйламайди,унда ўйлаш жараёнига тўғридан- тўғри тушунишда,биз хисоблагандек, қобилияти йўқ .Бирламчи онг ўйлашга,тахлил қилишга қодир.Аммо иккиламчи онгсиз барча фикрлар деярли ибтидоий холатга ёки маймун онгига бориб тақалади: фикрлар жуда кам бўлади ва улар фақат керакли нарсалар ҳақида бўлади(истакларимизнинг устуворлиги билан).

 

Т.: Ва приматнинг эмоцияга тўла.

 

ИМ.:Ҳа,ва бу эмоционал соҳа билан шартланган.Нафрат,адоват,хасад – буларнинг барчаси бирламчи онгда.Ва тортиш: истаклар,хохишлар ва хоказо.Иккиламчи онг,айнан у бирламчи онгга бир талай турфа истакларни ва қизиқишларни тиқиштиради.Буни биз ўзимиз деб идрок қиламиз.

Одам кўпинча ўзини айнан иккиламчи онг деб тушунади,хатто бирламчи онгга аҳамият бермасдан.Маънавий йўлнинг илк босқичларида у чиндан ҳам ўрганиб,кузатишни бошлаганида, у бирламчи онг ёрдамида иккиламчи онгни кузатади.Ва фақат шундан кейингина у бирламчи онг кузатувчисини топиши мумкин ва Шахс сифатида ривожланишни бошлайди .Ва Шахс сифатида ривожлангани сайин у фикрлаш эмас,идрокнинг бошқа усулига ўрганади.Бу хис-туйғули идрокдир.Бу,айтайлик,бир яхлит жараённинг муҳокамаларсиз ва “бўлиши мумкин” ёки “ қаердадир у ерда” каби керакмас фикрларни мажбурлаб беришсиз тушунишига ўхшайди.Айтайлик,бошқача....Парадокс шундаки,буни ифодалаш қийин.Ҳақиқатдан ҳам Шахс дунёни қандай идрок қилишини ифодалаш қийин.У дунёни,керак бўлса,хеч қандай идрок қилмайди.Борми,бор.  

 

Т:  Игорь Михайлович, одамларда онгдан шундай савол келиши мумкин: “ Фикрламаслик қандай? Маънавийлик ҳақида фикр юритамиз-ку ёки ким биландир сўҳбатлашамиз,маънавийликка келамиз”.

 

ИМ.: Маънавийликни мулоҳаза қилиб одам хеч қачон маънавийликка етиб келмайди.Одам маънавийлик ҳақида мулоҳаза  қилганида,у атиги маънавийлик ҳақида мулоҳаза қилади.У Кутувчи каби,мулоҳаза қилиб ўтиради.У қачон келишини кутиб ўтиради.Шахс эса,у ҳаракат қилиш қобилиятига эга.Яъни мана шу Шахснинг  ички турткисига,ички интилишига биноан одам Маънавий дунёга келиши мумкин,айнан ўша ҳақиқий чанқоқлик ва интилишга биноан.Шахс учун фазо ва вақт йўқ.Бу бошқадир.

 

Т.: Бу ерда яна бир аниқлаштириш керак бўлади,чунки кейинги савол :” Маънавийликда ҳаракат қилиш нима дегани?” бўлади.Чунки уч ўлчамликнинг яшовчиси учун “ҳаракат қилмоқ” – мен фазода юришим керак.,дегани.

 

ИМ.:  Мутлақо тўғри.Бу ерда биз яна парадоксга тўқнаш келамиз.Онг тушунишида “маънавийлик томон ҳаракат” дегани,қандайдир масофани, фазони,вақтни,яъни қандайдир тўсиқдан  ўтиш керак дегани. Маънавий дунё йўлида Шахс нимани енгиб ўтади? Онг тўсиқларини,бор-йўғи шуни.Яъни онгга боғлиқликдан чиқиб,унинг таъсиридан қутилиб,унинг қуллигидан чиқиб кетиб,Шахс эркин бўла олади,ва шунда у,айтайлик, Ягона нурга қўшилишга интилиши мумкин.Бу ерда албатта кўпгина эпитетлар,ўхшатиш мисолларини келтириш мумкин,лекин уларнинг барчаси онг учун одатий бўлган уч ўлчамли дунё билан боғлиқ бўлади ва уларнинг хеч бири тўғри бўлмайди.Чунки бу мутлақо бошқадир (бу хатто бошқа физика ҳам эмас,бу физикадан анча юқори бўлган нарсадир),яъни Маънавий дунё билан бир яхлит бўлиш ёки унинг қисмига айланиш.Муҳими шу-ки,Маънавий дунёнинг қисмига айлангач,Шахс ўз индивидуаллигини сақлаб қолади,у ҳақиқатдан ҳам эркин бўлади.Бу ерда ҳам онг учун тушуниш қийин :” Озодлик нима?”,”Чексизликка айланиш ва шу билан бирга индивидуалликни сақлаб қолиш нима дегани?” Биз яна ўхшатишлар тилида  ва мисоллар ёрдамида гапирамиз,уларни чиндан ҳам узатиш қийин.Соддароқ айтамиз,буни эшитгандан,қилган яхшироқ.Келиб кўрган яхшироқ.Яшашни бошлаш керак,холос,шунда барчаси жойига тушади,бу осон,гўзал ва қизиқарлидир.

 

Т.: Мана яна қизиқ жой,ахир сўз кучга эга.Ва одамнинг онги,бу синоатни билгач,сўзларнинг маънолари билан манипуляция қилади. Хатто фанда ҳам шундай факт мавжудки,тил воситасида реаллик ҳақидаги ахборот узатиш жараёнини бизнинг миямиз ,аниқроғи,бизнинг онгимиз,реалликнинг ўзи билан адаштиради.Моҳияти бўйича,бу ҳам онгдан бўлган алмаштириш ва бузиш алгоритмларидан биридир.Ҳа,онг шундай ишлайди.

Ва одамнинг (ёки биз энди тушунишимизча,иккиламчи онгнинг вазифалари ривожлангани сайин) нутқи ривожлангани сайин онг сўзларга тажрибани кодлашни бошлайди. Ва шунинг учун ҳам аксарият холатларда биз хатто сўзлар биз учун воқеликдан кўра реалроқ бўлаётганини пайқамаймиз.Лекин сўзлар – бу атиги ўхшатишлар ва рамзлар,бу туйғули тажрибани уч ўлчамликда тасвирлашга уриниш.Игорь Михайлович мутлақо тўғри айтдиларки,маънавий воқелик билан ичкарида яшаш керак,холос...

Шарқда бир ажойиб ривоят бор,унда ўқувчи устозидан сўзларнинг вазифаси ҳақида сўради.Устози жавоб берди:” Сўзлар – бу Ойга кўрсатаётган бармоқдир.Лекин Ойни кўрганингда бармоқни унутишинг керак.”

 

Ж.: Ҳа,буларни амалиётда ўтганингда,аввалари пайқамаган фарқни кўрасан,калит атамаларининг алмаштирилишларининг  фарқини.Масалан,ҳақиқатдан ҳам амалиётда чуқурликдаги туйғулар ёрдамида Маънавий дунё реаллигини хис этганингда,тушунасанки,шу чексиз бахтни сен ҳақиқатдан ҳам хис қиляпсан.У ерда истаклар йўқ,чунки у ерда барчаси борлигини тушунасан…Ва у ерда чексиз Мухаббатнинг қувончи ва кўплаб имкониятлар бор…Лекин  бу айнан яхлит,бу хажмли тушуниш,у онг билан тушунишдан тубдан фарқ қилади.Мана қўпол қилиб айтганда, “барчасига эга бўлиш,кўплаб имкониятларга эга бўлиш” деганда онг нимани назарда тутади?Онг учун бу- бошпана,уй,оилавий қулайликлар,машина,пул маблағи,кийим-кечак.битмас-тугамас истаклар,яъни барчаси моддий,барчаси уч ўлчамликда,барчаси тугашга қодир нарсалар.

Ва сен энди тушунасанки,”барчасига эга бўлиш”,” кўплаб имкониятларга эга бўлиш” ва  “чексиз Мухаббатнинг қувончида яшаш”-аслида бу Шахсдан келяпти-ку,унинг ҳақиқатдан ҳам Яшаш истагидан.Лекин онг буларнинг тушунишини алмаштириб қўяди ва сенинг эътиборингни ерликка олиб кетади.Мана сен илгари Маънавий дунё- бу қандайдир ёруғлик,деб эшитгансан.Ва онгингдан.эплаганингча,барча фильмларни,бегона сиймоларни,ҳикояларни,сенинг қулоқларинг эшитган ва кўзларинг кўрган нарсаларни инобатга олган холда тасаввур қилгансан.Ахир онгинг тасаввурида ёруғлик-бу нима?Бу гўё  булутларни ёриб чиқаётган ёрқин қуйёш нуридек,ёки туннинг ўрнига келадиган қуёшнинг ёруғлигидек.Лекин хозир сен тушунасан,сен хис қиласан,сен биласан-ки,у ерда,Маънавий дунёда мутлақо бошқа:у ерда соя қолдирмайдиган ёруғлик мавжуд,у ерда ёруғлик бор ва қоронғулик йўқ.Ва бу онгинг тасаввур қилган нарсаси эмас,гўё кўзни қамаштирувчи ёғдудек.Йўқ,бу мутлақо бошқа...

Ёки илгари китобда ўқиб,бошқаларга “Маънавий дунё – бу хаётга тўлган  чексиз қувонч,

ва бу тинчлик”,дегансан.Ўзинг эса тушунмагансан,қандай қилиб хаётга тўла бахтли қувонч  ва тинчлик бир вақнинг ўзида уйғунланиши мумкин? Чунки сенинг онгингни тушунишида : қувонч – бу эмоция,тинчлик эса – бу орзу қилиб дам олиш ёки ухлаш,ёки тананг билан стулда хеч нарса қилмасдан ўтириш.Яъни онгнинг иккита турли холатидек.

Ва бу тушунча ортида нима назарда тутилганини фақатгина амалиётда  тушундинг.Чунки у ерда,Маънавий дунёда,ҳақиқатдан ҳам тирик қувонч,у ерда тирик тетиклик,у ерда тўйинган,хамиша янги ва бетакрор чексизликдаги хаёт ва шу билан бир вақтда турғунлик ва тинчлик. Ва асло онгинг уч ўлчамликда тасаввур қилган нарса эмас.


 

100-107 бетлар

 

  
Rating: 5 / 5 from 22




Recommended Book

AllatRa Book download