Жонли сухбат - саҳифалар 62-73

03:44:20-04:21:43

 

 

Т.:  Игорь  Михайлович, Сиз берган тизим ҳақида маълумотлар,тизим ташқарисидаги Кузатувчининг маълумотлари,жуда ҳам қадрлидир.Ва шунинг муносабати билан, тизим қанчалик одам цивилизациясининг эътиборини  ўзининг чангалзорларига олиб киришини,одамзодни яшашнинг асосий мақсади – маънавий ривожланишидан янада узоқлаштиришини тушунасан.

Оддий мисол юқорида эслатилган приматологиядан – унда одамлар ўзларида энг қадрли нарсани интеллект деб хисоблаб,ўз фикрларининг пайдо бўлиш табиатини аниқламасдан,маймунни фикрлашга ўргатган.Лекин примат табиатидан нари иш сурилгани йўқ.Хозир эса машинани фикрлашга ўргатишга уринмоқдалар,яъни шундай ўзини ўзи ўргатувчи сунъий интеллект яратишмоқчики,у одамнинг психик жараёнларини имитация қилиб,унинг интеллектуал хулқини моделини тузиб,одамдан устун турарди,десак бўлади.Айрим олимлар у яратилган вақтга катта умид боғламоқда.Бу яхшими ёмонми – барчаси албатта ,жамиятда нима устувор бўлишига боғлиқ: ё одамларнинг маънавий қисмими,ёки хозиргидек – одамларнинг миясидаги Хайвоний ақл алгоритмларими.

 

ИМ.: Тизим нимани ўйлаётганини билгинг келса,диққат билан ўзинг нимани ўйлаётганингга қара.Бу осон.

 

Ж. : Ўзинг олдингда ростгўй бўлишинг керак.

 

ИМ.:  Тўғри.”Сунъий ақл,сунъий ақл “,-деб айтишади.Лекин бизнинг онгимиз нима? Бизнинг онгимиз айнан ўша сунъий ақлнинг ўзи. Олимлар интилаётган нарса аллақачон яратилган.

Нима учун бизнинг ақлимиз сунъий? Чунки бу дунё ,мисол учун,замонавий астрофизика айтганидек пайдо бўлмаган: гўё у битта нуқтадан пайдо бўлган,Катта портлаш содир бўлиб,материя пайдо бўлган ва хоказо.Аслида эса барчаси анча осонроқ ва мураккаброқ.Замонавий фаннинг тушуниши учун мураккаброқ.Осонлиги эса,чунки ҳақиқатдан ҳам аслида барчаси осонроқ.

 

Т.:  Ҳа,замонавий астрофизика,худди физикадек,халқда айтгандек,катта  пистирмада ўтирибди,демоқчиманки,у жавоблардан кўра кўпроқ саволлар даражасида.Ва бу ерда ечилмаган ,”буюк муаммолар” жуда кўп: бошланғич Оламнинг космологиясидан,Оламнинг кенгайиши,энтропиянинг ўсиши муаммолари, “вақт ўқининг” қайтмаслигидан  бошлаб,то ҳар хил шарҳлаш саволлари ва квант механикасининг кўплаб жараёнларининг тушунмовчилигигача.Масалан, “электрон қаерга тушиб қолади?” деган кўкларга кўтарилиб мақталган саволга халигача жавоб йўқ.Ва,албатта,физиканинг “катта муаммолари”  рўйҳатига физика ва биологиянинг алоқаси,редукционизм муаммоси ,яъни биология қонунларининг физика қонунлари йиғиндисига олиб келиш.Умуман,одамнинг онгида хаёт ва унинг пайдо бўлишини физиканинг аниқ формулалари асосида тушунтириш истаги мавжуд.Ва бу ерда қизиғи шундаки,айнан қайси асосий саволларга урғу берилмоқда – булар хаётнинг келиб чиқиши ва онгнинг пайдо бўлиши саволларидир.

Ва буларнинг барчаси “сунъий ақл” ва “пробиркада хаёт” яратиш ғоясига келтирилмоқда.Шунинг учун,физикада ҳам,астрофизикада ҳам,саволлар бисёр.Бироқ фаннинг хозирги ривожланиш босқичида жавоблар ўта ночор холатда.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри. Астрофизика саволини эслабмиз,ўйлайманки,қуйидаги хулосаларни айтиб ўтиш жоиз: микротўлқинли фонни ўрганаётиб ( уларнинг тахмини бўйича у Катта портлашдан кейин пайдо бўлган), олимлар бизнинг Олам голографияли,бу дунё бир катта голограмма бўлиши мумкин деган хулосаларга келиб, шу тахминларни илгари сурмоқда. Ва бизнинг уч ўлчамли кўришимиз,”реаллик” деб номланувчи нарса,аслида – иллюзиядир,холос. Нима учун? Чунки ,танамизнинг мияси қабул қилаётган деб хисобланаётган барча фикрлар,ахборот,суратлар,аслида айтганимиздай,мия эмас,онг, у буларни икки ўлчамликда идрок қилади.Яъни миямиздаги барча тасвирлар икки ўлчамлидир.Ва қачонки Шахс уларга эътибор берганида  ёки уларни ўз эътибори кучи билан таъминлаганида,(ёки аввалари айтганларидек,бирор нарсада диққатини тўплаганида),ана шунда улар онг томонидан уч ўлчамли деб қабул қилинади.

Яъни агарда  хоҳлаган одам Бирламчи онг позициясидан фикрлар қандай келишини кузатса,у кўрадики,фикрлар сўзларда ёки бошқа нарсаларда ўзи йўқ.Фақатгина диалог бошланиб,айтиб ўтганимиздек,мияда артистлар айланса,шундагина миямизда сўзлар ва бахслар пайдо бўлади.Умуман олганда эса бизга суратлар келади: бири бирини алмаштиради,ёки,компьютер экранида каби,улар кўп бўлиши ҳам мумкин.Лекин улар икки ўлчамли.Эътибор бериш,эътибор кучини қўйиш кифоя – худди курсорни олиб келиб,айтайлик,чоп эттирдик,яъни қайсидир суратни фаоллаштирдик,у бирданига миямизда уч ўлчамликка эга бўлади.

 

Т.: Буларнинг барчасида аслида ўша нейробиологларнинг,математикларнинг,физикларнинг,хуллас бу саволларни ўрганувчиларнинг барчасига жавоб яширинган: “ Фикр қандай пайдо бўлади ва у қандай ишлайди? Нима учун мия реаллик ва фантазия ўртасида фарқни билмайди?Нима учун биз гўё компьютер симуляциясида яшаётгандекмиз ва вақт ва фазонинг айнан шундай идрок қиламиз?” Икки ўлчамлик,уч ўлчамлик ҳақида саволлар...  

 

Ж.:....Ва нима учун бизнинг одатий уч ўлчамлик идрокимизда  тизим одамда амалга ошираётган шундай,айтайлик,”глобал ўзгаришларга бўлган кўз ожизлиги” пайдо бўлади.?

Ахир у аслида,уни алдаяпти ва унинг хаётий кучларини ўзини озиқлантиришига йўналтиришга ундаяпти...

 

Т.: Яъни буларнинг барчасида фикр нима учун моддийлигини тушуниш учун асослар мавжуд.

 

ИМ.: Савол бошқада.Бу дунё хом-хаёлий,у чиндан ҳам ҳом-хаёлий.Биз қаттиқ деб кўрган нарсани онгимиз билан қабул қилганимизда,аслида (бу ҳақда кўп бора айтганмиз),чуқурлашиб,атомлар орасида биз улкан масофаларни кўрамиз,атомлар эса янада кичик заррачалардан иборатдир.Ва буларнинг барчаси у даражада қаттиқ эмас.Лекин биз буни ушлаганимизда,ўша тошми,столми – биз учун у қаттиқ.Бизнинг онгимиз уни қаттиқ,зич объект деб қабул қилади.У қаттиқ,лекин уч ўлчамликда.Агар юқорироқ ,еттинчи ўлчам позициясидан кўриб чиқсак(аммо буни фақат Шахс амалга ошира олади,онг қила олмайди,бу ҳақда бироз суҳбатлашамиз),стол умуман йўқ бўлиб чиқади.Нима учун? Чунки Шахс –бу Рух,бу тана эмас.Онг эса –моддий  танага бириктирилган қисм ва у материяни фақат материя деб қабул қилади.Онг хатто “Шахс”,”Шахс бу Рух”,”Одам аслида Рухдир” каби тушунчаларини қабул қилмайди.Онг буни мантиқан тушунтириб беролмайди.У таққослаши мумкин: мана бу пиёла,у столда ,стол ҳам – қаттиқ,бу чинни,бу ёғоч,бу ерда онгда таққослаш мавжуд.Бироқ ўзи билмаган нарсани эса у таққослай     олмайди.

Шу боис,одамларда Маънавий дунё нималиги борасида тушунмовчиликлар пайдо бўлган,шунинг учун кўплаб талқинлар ва бузилишлар мавжуд.Инжилни олайлик...Инжилни халигача турлича талқин қиладилар.Яъни,агарда Инжил қоидаларидан келиб чиқсак,Худо одамни икки маротаба яратган.Чигалликлар шундан келиб чиққан,бу ҳақда ҳам кейинроқ суҳбатлашамиз.

 

Т.: Ҳа,Ибтидо китобининг биринчи боби кутилмаган совғаларни тақдим қилмоқда.

 

Ж.: Ҳа-да,яна қанақа....

 

Т.: Игорь  Михайлович, нима учун тизим бугунги кунда ўзининг ушбу уч ўлчамлигида  аста-секин ўзининг микродунёси ҳақидаги маълумотнинг сирли саҳифаларини  очишни бошлаяпти?Ва нима учун одамлар икки ўлчамли,уч ўлчамли ва шунга ўхшаш ходисалар билан тўқнашяпти?

 

ИМ.: Аслида у хеч нарса очмаяпти.Бу доимо маълум эди.Қадимги динларга диққат билан қарасак,бугун зардуштийликни эсладик,хатто унда ҳам фикрнинг табиати,тизимнинг қолипли дастурлари,одамнинг ҳақиқий табиати  тушунчалари учрайди.Биз сизлар билан бу мавзуда суҳбатлашган эдик.

 

Т.: Ҳа,зардуштийликнинг матнларида жуда қизиқарли лаҳзалар мавжуд,улар тўғрисида бизга гапирган эдингиз. Масалан у ерда Ахриман(яъни христианча Шайтон)- бу “ ёвуз фикрларни ўйлаш,ёмон сўзларни айтиш,ёвуз ишларни қилиш,сехр-жоду дини,бидъат билан шуғулланиш,ёлғончилик йўли” деб аниқ кўрсатилмоқда.

 

Ж.: ...Ёвуз фикрларнинг номи эса “ ёвуз рухлар”,айнан Ахриманнинг ёрдамчилари – “девлар”.

 

ИМ.: Ҳа,ва калит сўз бўлиб бу ерда диққатни ёвуз фикрда жамлаш  ибораси хизмат қилади,яъни тизимни озиқлантириш,Хайвоний табиат томонига онгли танловни амалга ошириш.

 

Т. :Яна шундай эслатмалар борки.Ахриман Худонинг бандаларига хирра пашшадек ташланади.Ахир кун давомида одамнинг миясида айланаётган фикрлар чиндан ҳам  пашшалар галасига ўхшайди,сен уларни эшитишни хохламайсан,улар эса хиралик билан гувилламоқда.

 

ИМ.: Ҳа-да,ахир бу дастур-да,Интернетдаги реклама каби. Аслида эса,рекламанинг ўзи қаердан кўчирилган? Онгнинг қолипларидан.Барчаси фрактал...

 

Т.:…Зардуштийликда тизимнинг хусусиятлари ҳам таърифлангани қизиқ,у одамнинг душмани ,онг кўринишида яширинган...Ахриман одамлар уни танишларини ҳохламайди,акс холда унга эргашмайдилар.Ва у ўзининг ҳақиқий ниятларини яширишга интилади,одамларнинг ғазаби билан озиқланади,адоватли ва қасоскор одамлар билан мулоқот қилади.Ва у одамларни кўпинча айнан шубхалар,хасислик билан алдайди.Уларга кўрлик,карлик, низоларни юборади.

 

ИМ.: Ҳа,маънавий кўрлик ва карлик – замонавий цивилизациядаги  ҳамма жойда кузатаётган нарсаларимиз.

 

Т.: Унинг мақсади аниқ кўрсатилган : одамларни Ормазд ( зардуштийликнинг эзгулик худоси)билан уруштириш ва ўзининг дўстларига айлантириш .Хуллас,Хайвоний тизимининг барча ҳийлалари санаб ўтилган.

 

Ж.:..У ерда шунингдек ушбу навбатдаги дин Маънавий дунё ҳақидаги таълимотнинг қолдиқларидан шаклланганлигига кўрсатувчи қизиқ лаҳзалар мавжуд..

 

Т.: Мутлақо тўғри.Ва у ерда азалдан мавжуд бўлган чексиз дунё каби(зардуштийликда уни “зурван” дейишган);”менок”,яъни “кўринмас”,луғавий маънода “рухий” деб номланувчи Маънавий дунё мавжудлиги ҳақида билимлар  каби;Худо “чексиз ёруғлик” сохасидалиги,У-Кўрувчи,У- Билувчи каби билимларнинг қолдиқлари мавжуд.Шунингдек,Худо одамни икки маротаба яратгани,маънавий изланишлар,ўлимдан кейинги тақдир,Чинват кўпригидаги Суд ва кўплаб бошқа маълумотлар мавжуд. Ва бу  қадимги таълимотларнинг янгиланган вароғи,чунки бу дин янада қадимий бўлган индоэронлар,арийлар таълимоти ва динларида ташкил топган.

 

 

Ж.: Барчаси мавжуд,фақат маънавий тушуниш калити йўқотилган.Онг асосий нарсаларни вақт,таржималар,ва,албатта ақлдан чиққан талқинлар билан   ўчириб ташлаган.

 

Т.: Яъни бу билимларнинг барчаси қадимдан бўлган.Излаган доимо топади.

 

ИМ.: Материя ташқарисида мавжуд бўлган реаллик бор,ва вақтинчалик,хом-хаёлларга тўлган дунё бор.Аммо бу ерда онгдан чиққан идрок яна пайдо бўлади,унда одамлар бу дунёни онг ёрдамида идрок қилганида уларда диссонанс,қабул қилмаслик,тушунмаслик пайдо бўлади.Мисол учун, онг ўлимга қодир,одам эса Шахс сифатида – абадийлигини тушунмаслик.”Қандай қилиб,ахир мен – онгман”,агар одам ўзини онг деб билса,”демак онг абадий бўлиши керак”. Ва бундай талқинлар кўп келиб чиқмоқда.

Ва бу парадокс,албатта одамларни боши берк диний  кўчага олиб кириб қўяди,одамлар онг ёрдамига ўзларига тушунтириб беролмайди.Бироқ бу нарса уларни Маънавий дунёга йўлни излашга ундайди.Ичкарисидан улар бу талабни хис қилади,лекин синиқ хассага – онгга таянадилар.Турли динлардан,турли секталардан,турли талқинлардан турли асбобларни туплаб олишади, бироқ Кутувчи каби, кутиб ўтирадилар.Билишга улар билади,ичкарисидан Худога интилади,бироқ онг уларни битта жойда ушлаб туради.Уларга у :” Сен барчасини биласан,қаерга борасан? Ахир барчасини биласан-ку : Инжилни ҳам,Қуръонни ҳам ,яна кўпдан кўп нарсаларни,буддизмни ҳам,Ведаларни ҳам,хатто Каббалани ҳам  ёдладинг.”-дейди.Сен ойдинланган,рухланган одамсан,хохлаган имом билан бахслашиб,ҳақлигингни исботлай оласан,вергул қаерда турса,тўғри эканлигини.” Бутун бошли фокус мана шунда.Сен вергул қаерда туриши кераклигини биласан,ўзинг билан ва бошқалар билан бу мавзуда мулоқот қиласан,бироқ Худога миллиметрга ҳам яқинлашмадинг.Нима учун? Чунки сўзлашув кетмоқда.

 

Т.: Ҳа,демак-ки,тизим билишнинг назариячиларини кўпайтирмоқда,амалиётчиларни эмас.

 

ИМ.: Нима учун бундай парадоксли вазият пайдо бўлади: одамлар Худо ҳақида кўп гапиради ва чиндан ҳам Худога интилади,лекин улар гапиради- кейингисини  эса қилмайди? Чунки тизим шундай тўғриланган.Мана биз сунъий ақлни эсладик ва қуйидаги намунали мисол мавжуд...Йигитлар ботларни олдилар...Ботлар- бу сунъий ақл,гоҳида одамлар билан компьютер орқали гаплашаётган,айримлар эса уларни одамлар деб ўйлайди.Улар маълум саволларга қолипли жавоблар беради.Шундай қилиб,иккита ботни олишди...(Бу мисолни Интернетда топса бўлади,кўринглар.бу қизиқ).Иккита бот кўп йиллар давомида одамлар билан мулоқот қилган,сўзлашувлар сони миллиондан ортган.Хуллас.бу ботлар ақлни йиғиб,одамлар каби ақлли бўлиб қолди.Ва тажриба учун уларни бир бири билан учраштирганда,улар бироз нотаниш одамлар сингари мулоқотда бўлди,кейин эса битта бот таклиф қилди :” Кел,Худо ҳақида гаплашайлик.”

Мана шу лахзага эътибор беринг.Кўпчиликда бу табиий холдек ўтиб кетиши мумкин.Бироқ тизим ишини тушуниш учун кичкина калитча мавжуд. Тизим эса шундай ишлайди,одамларнинг онги хаммада шундай ишлайди:” Кел,Худо ҳақида гаплашайлик!”.Яъни: “ Кел,юрайлик,Маънавий дунёга яқинлашайлик,Худони билиш учун барча ҳаракатни қилайлик”,-эмас.Тизим Шахсни шундай тўғрилаб қўядики,у артистларини Худо ҳақидаги сухбатини тинглаб ўтириши керак.Артистлар бизнинг тушунишимизда – бу онг. Яъни мана шу ўзи билан ўзи ёки яна биров билан суҳбат қуриш саҳнаси…Дарвоқе,фарқи нима? Яхшироқ тушунишингиз учун яна бир бор аниқлаштираман,бу ортиқчалик қилмайди: хар бир одамнинг онги  -индивидуал бўлиб,у бир яхлит тизимнинг қисмидир,кўпчилик уни Абсолют,Олий Ақл, ва шунга ўхшаш деб атайди.Лекин бунинг Маънавий дунёга,Худога хеч қандай алоқаси йўқ.

Демак, биз бир- биримиз билан онг даражасида мулоқот қилганимизда,бу нарса тизимнинг ўзи билан ўзи шахмат ўйнагани билан баробар,бўлиб чиқяпти.Шу ердан келиб чиқади....Биз иккита одамнинг бахси улар бошламасданоқ,улар учрашмасданоқ,аввалдан унинг якуни маълумлиги ҳақида гапирган эдик.Худди шундай,ўзинг билан шахмат ўйнаганингда,агарда сен қоралар тарафда бўлсанг,қандай бўлса-да,қоралар ютади.Ахир ўзингга ўзинг оқлар билан мот қўя олмайсан-да.Бу ерда ҳам шундай.Маъно ҳам шунда,ёлғоннинг бутун  иллюзияси шунда.Унинг яширинган жойи шу-ки,одам Кутувчи каби ёнига Худо келиб :” Юр мен билан жаннатга.Ахир сен яхшисан.Сен қарагин,барчасини ўқиб чиқдинг.Сен ҳамма нарсани биласан ва ич-ичингдан менга интиляпсан,сен бунга сазовор бўлдинг”.-дейишини кутиб ўтириши керак.Тизим одамга шундай дейди.Лекин юр деганида,” танагдалигингда келасан”...

 

Т.: танада қайта тириласан....

 

ИМ.:...Ҳа.у ерда танада тириласан...ва сенда моддий бахт ва бойлик,яхшиликлар бўлади.Бу жаннат-ку,жаннатда барчаси бўлиши керак.

 

Т.: Одамларнинг онги орқали тизим ўзи орзу қилган нарсаларни ,ўша ўзининг абадийлиги ҳақидаги фикрларни  ҳам, ўтказади.Одамларнинг онгдан келиб чиққан танада қайта тирилиш,моддий жаннат орзулари каби моддий истаклар мана шу ердан –да...Дарвоқе,одамлар “жаннат” нималигини  тез-тез сўрайдилар.

 

ИМ.:  Жаннат ҳақида турли динларда турлича эслатмалар мавжуд.Лекин жаннат – бу ассоциатив узатиш.Ўз вақтида динни яратаётган  айрим одамлар онгининг айтиб туриши таъсирида шу нарсани жиддий киритдики,гўё ўлимдан кейин маълум вақт ўтгач одамлар ўзининг онги билан маълум моддий маконда тирилади.Ва у ерда улар абадий яшайди.Бошқа одамларнинг онги буни жиддий қабул қилиб,ишонади...

 

Т.: Хайвонлар билан абадий...

 

ИМ.: Албатта,турли жониворлар билан,у ерда тинчлик ва сокинлик бўлади.Бу ерда эса яна мантиқ ишга  киришади,агар бу жаннат бўлса – қотиллик бўлмаслиги керак.Демак,шер қуён билан дарё бўйида сабзи чайнаб ўтиради,ва дарёда лақа балиқ билан карас қўчоқлашиб сузиб юрганини томоша қилади.Унда ўсимликларнинг нимаси ёмон? Қуённи ейиш мумкин эмас,бу қотиллик.Сабзи-чи,яшагиси келмаяптими? Сабзи ҳам рухлантирилган қисми.Барчаси қандайдир жиддий бўлиб чиқмаяпти.Қандай айлантирма,бир-бирини ейишга бориб тақаляпти.Бир бирини ейдиган макон жаннат бўлиши мумкинми?Нотўғри.

Нима учун бутун умр турли динларда катта постларда ҳизмат қилган одамлар ҳам жаннатнинг мавжудлигида шубхаланади? Чунки онги нималарнидир ўйлаб топганки,ўзларининг онги ҳам ишонгиси келмайди.Нимага? Чунки улар бошқа нарса хис қиляпти.

 

Т.: Ҳа,Худонинг дунёсини фақат чуқурликдаги туйғулар билан хис қилиш мумкин.Чуқурликдаги туйғулар олтита ўлчов чегарасидан узоққа чиқиб кетади.Тизим эса олтита ўлчам билан чекланган.

 

ИМ.: Худонинг дунёси – бу бошқа дунё.У барча ўлчовларнинг ташқарисида.У чексиз.Ўлчов эса уни ўлчаш мумкин бўлгани  учун ҳам ўлчовда.

_____________

Видеоқўйилма

 

Худонинг дунёси – бу бошқа дунё.

У барча ўлчовларнинг ташқарисида.

 

_____________

 

Т.: Мана Сиз, Игорь Михайлович,рухлантирилган дунёда яшаётганимизни қайд этдингиз...Одамлар кўпинча маъно бўйича икки хил бўлган тушунчаларни аралаштиради ва адаштиради: рухлантирилган ва  жонлантирилган(Қалби туфайли).

 

ИМ.: Бу ерда ҳам фавқулотда холат.Мисол учун диний ривоятларни олсак.Худо одамни яратганида,ўсимликларни,хайвонларни ҳам ,яъни барча рухлантирилган нарсаларни яратди.”Рухлантирилган” деганда барча тирик нарса тушунилади.Тирик нарса Рух туфайли тирик,Қалб туфайли эмас.

Ва кўпчилик адаштиради...Одамлар бахслашади: “ Итда Қалб борми ёки йўқми?” Итда Қалб йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.. Табиийки,у рухлантирилган жонзод,рухлантирилган бўлмаганида у яшай олмасди.Хатто хар қандай ўсимликча,хар қандай микробча рухлантирилгани туфайли яшайди.

Энди эса мен одамларга қуйидаги хаёлий тажрибани ўтказишни,онгни озроқ Шахсга,ўзингизга ишлашга мажбурлашни таклиф  қилган бўлардим.Тассавур қилинг,айтайлик....хохлаганингизни олайлик. Келинглар,хажвиядагидек,балиқни ёки бургани оламиз: агарда балиқнинг жуни бўлганида,унда бургалар ҳам бўларди. Бургани,филни ва одамни олайлик.Қараймиз –улар мутлақо хар ҳил.Лекин уларни заррачаларга тарқатсак,ундан ҳам ичкарига,квантлардан ҳам ўтсак,биз атиги энергияларнинг  ҳаракатини кўрамиз,улардан энди ахборот ташувчи маълум майдонли тузулмалар ёки тўлқинли тузилмалар, десак бўлади, хосил бўлади.Энди эса булардан борлиқнинг бирламчи ғиштчалари хосил бўлади,улардан кварклар хосил бўлади,кейин каттароқ – атомлар.Бу атомлардан молекулалар хосил бўлади,улардан эса тана йиғилади. Мана шу ерда эса фарқ бошланди.Яъни молекулаларнинг йиғилиши,эътибор беринг,молекулаларнинг( бу энди Худо билади нечанчи  бирикма),улардан,маълум ахборот туфайли, бир томондан фил,бошқа томондан- бурга,учинчисидан – одам.Аммо одам уларнинг барчасидан кескин фарқланади.Нимаси билан? Унда Қалб мавжуд.Ва,табиийки,Қалб бўлганлиги,Шахс бўлганлиги боис ,қачондир Худо одамни номоддий мажудот сифатида,танасиз яратган факт бор. Биз хали бунга қайтиб келамиз,бу ҳам қизиқ лаҳза,лекин сал кейинроқ.

Демак,бургада ҳам,филда ҳам,Қалби йўқ,Шахси йўқ.Лекин маълум,айтайлик,онглар бор.Хатто ўша бургада ҳам маълум яшаб қолиш кўникмалари мавжуд.Унда  маълум яшаш рефлекслари бор.Ахир у дарахтга сакраб уни тишлашга уринмайди-ку? Йўқ. У итга,одамга ёки яна бирор жонзодга сакраб,қон билан озиқланади -  бу унинг талаби.Талаб эса қаердан келиб чиқади? Ва яна онгдан.

Бугунги кунда,Худога шукур,кўпчилик балиқда ҳам,қушда ҳам маълум даражада ифодаланган онг мавжудлигини айтмоқда.Улар яшаб қолиш учун асбоблар ва шунга ўхшашларни  ишлатиши мумкин…Ҳақиқатдан ҳам ,қушча ҳам таёқча ёрдамида чувалчангни ковлаб олиши мумкин,ахир бу асбони ишлатиш-ку.Айрим балиқлар ҳам озуқа топиш ёки қишлашга шароит яратиш учун асбоблар ишлатади.Бу уларни ҳаракатга мажбурлайдиган қанақадир генетик хотирагина эмас.Бу ўзига хос онг,кимдадир каттароқ,кимдадир кичикроқ.Аммо хайвонларда Қалб йўқ.

Тирик жонзотлар ўртасида параллель ўтказар эканмиз,одамнинг танаси молекуляр даражада  ўша бурга ёки филнинг танасидан хеч нарса билан фарқланмайди,деган хулосага келсак бўлади.Яъни ўша элементлар,фақат бошқача кетма-кетликда,бошқа миқдорда.Энди эса занжир бўйлаб орқага қайтамиз: атомларгача,атомлардан заррчаларга квант холатларигача,кейин квант чегарасидан нари ўтамиз,ва тўлқинлар мавжуд жойга тушиб қоламиз,уларни энергиялар деб атаймиз- у ёки бу заррачаларга айланадиган  тўлқинларнинг уларга киритилган ахборотга биноан ҳаракати.

Янада узоқроқ юрсак,бирламчи энергияни кўрамиз,уни динларда “рух” деб атайди.Хатто замонавий тилда ҳам бу нималигини ифодалаш қийин.Аввалари эса янада қийинроқ бўлган.Шунинг учун буни таъриф деб оламиз,айтайлик,маълум кучлар,ёки соддароқ айтганда,Аллат – Худодан келадиган кучлар,яъни пайдо бўлаётган нарса,бирламчи холат.Мана шу ердан у шакллана бошлайди.Ва мана шу куч (Аллат), у ҳам одамнинг танасига,ҳам бурганинг ,ҳам филнинг танасига,ўша ўт-ўланга ҳам хаёт бағишлайди.Шунинг учун барча яшаётган нарсалар – рухлантирилган,бўлиб чиқяпти.Лекин бу Қалб мавжудлигини билдирмайди.Нима учун? Чунки Қалб – бу бошқа.Замонавий тил билан айтганда,Қалб- бу порталга ўхшаш нарса,у тўғридан –тўғри ва доимо Маънавий дунё билан боғланган.Бунинг орқали Шахс Чексизлик ва Боқийлик билан алоқада бўлиши мумкин.Унга биноан Шахс ҳақиқатдан ҳам Маънавий дунёни идрок қилиши мумкин.

 

Т.: Яъни, буларнинг барчасидан келиб чиққан холда,атрофдаги барча нарсанинг,шу жумладан одамнинг ҳам азалий табиати – у бошқа,яъни бизнинг онгимиз одатлангандай эмас экан-да.Онг эса бизга ишончни ва дунёнинг идрокини  хатто уч ўлчамликда ҳам торайган,чекланган рамкаларда мажбурлаб бермоқда,яъни турли сезгилар,кўриш,эшитиш ва хоказо орқали.

ИМ. : Тизимнинг ўзи  Шахснинг уч ўлчамли объектларда диққатини мужассамлаштиришида манфаатдор.Яъни у онгдаги одамга объектларнинг аслида нимадан иборатлигини кўрсатмайди... Мана хозир тажриба ўтказиб,буларни ўйлашга ўзимизни мажбурладик.Бироқ,мана бу пиёлага ёки бир-биримизга қараб,биз молекулаларни кўрмаймиз.Бизга ерлик кўриш билан буларни томоша қилиш берилмаган.Ва биз учун уч ўлчамликда: мана биз шаклга эгамиз,сиймоларга эгамиз,қўлларимиз билан столни ушласак – у қаттиқ,пиёлани ушласак – у қаттиқ.Уч ўлчамликнинг фавқулотда холати айнан шундаки,уч ўлчамликда бўла туриб,тизимни ўрганиш ўта мураккабдир.

Нима учун одамлар тизимни тизимда бўла туриб ўрганганида,кўпинча,юмшоқ қилиб  айтайлик, кўнгилсизликларга дуч келмоқда?Тизим ўзининг қисми (онг) билан ўзини ўрганишга хеч қачон изн бермайди.

Ва биз гапиришни бошлаган сунъий ақл айрим одамлар орзу қилаётган вариантда хеч қачон яратилмайди.Нима учун? Тизим ўзининг клонини яратишга қўймайди.У назорат қилади…Ҳа,жуда ақлли сунъий ақлни яратса бўлади,у кўп нарсани билиб, ўзини одамнинг онги каби кўрсатади.Шахмат ўйинида ютиб чиқиши мумкин,бугунги кунда бу мавжуд.Кўп нарсани хисоблаши,олдиндан хисоб-китоб қилиши мумкин…Аммо у хеч қачон рухлантирилган бўлмайди.

 

Т.: Яъни тирик,эркин ва мустақил объект бўла олмайди,чунки у тизимда ва тизим назорати остида бўлади.

 

ИМ.:  Ҳа.Бу ерда албатта,яна битта савол,тўққизинчи кун борасида савол пайдо бўлмоқда…Бироқ ,агарда биз уни очсак,квант чегарасидан анча ичкарига киришга ва  омма учун асрлар давомида ёпиқ бўлган нарсалар ҳақида гаплашишга мажбур бўламиз.Ўйлайманки,одамларга бу қизиқ бўлади.Шунинг учун,истак бўлса,бу саволни кўтаришимиз мумкин.

 

Т. :  Яхши, бу қизиқарли бўлиши керак.Аммо аввал хулоса чиқарсак дегандим: яъни тизим бу дунё – иллюзия дунесилиги ҳақида индамаяпти...

 

ИМ.: Тизим томонидан сунъий яратилган иллюзия ва ёлғон дунёси.Мана шу ҳақда  у индамаяпти.

 

Т.:Игорь Михайлович,  агарда Шахс эркин бўлса-чи...

 

ИМ.: Агар Шахс Маънавий дунё идрокида эркин бўлса,унга хеч қанақа тизим таъсир эта олмайди.Ҳақиқий реаллик,у битта – бу Маънавий Дунё.Қолган барчаси – вақтинча мавжуд.Вақтинча мавжуд бўлган барча нарсалар – улар реал бўлолмайди,яъни улар маълум шароитларда маълум нуқтада ва фақат маълум вақт бўлагида мавжуд,ундан кўпроғи эмас.Нима учун мен бўлак деяпман,оралиқ демаяпман? Чунки биз учун вақт оқади.Унинг боши ва охири бор.Ва биз вақт нуқтасини идрок қиламиз.Маънавий дунёдан қарасак,вақт – худди чизиқдек ва хохлаган бўлакни кўриш мумкин.

 

Ж.:  Ҳа....Худонинг реаллигидан...Чуқурликдаги туйғулар билан идрок қилиш – айнан шу Ҳақиқий реалликнинг тўлақонли идрокини беради ва айнан шу бу вақтинчалик дунё нима учун мавжудлигини тушунишини беради.

 

ИМ.:  Табиийки,бу дунё маълум мақсад учун мавжуд ва унинг мақсади аслида оддийдир.

Ўта тартибсизлик(хаос) ва яна нималарнидир  тўғрисида гапирганлар,хаос йўқ,барчаси тартибланган.Ва ,авваламбор,тизимнинг ўзининг томонидан тартибланган.худо бу жараёнга аралашмайди,бу аниқ.Ҳа,Оламни У яратган,лекин унда тизим бор – кичкина антипод бўлиб,у одамларга ўзи ҳақида худолигини уқтирмоқчи бўлади.

Бу ерда бир қизиқ лаҳза бор.”Мен Худога ишонмайман “ деган атеистларни олайлик.Табиийки буни уларнинг онги айтяпти.Шахс эса шунчалик фойдасиз ва шўрлик ахволда-ки,у хатто ўзи томонидан қарши  туролмайди...

 

Т.: Аммо улар таъкидлайди:” Мен Абсолютга,Олий Ақлга ишонаман”,яъни “мен тизимга ишонаман”,” мен иблисга ишонаман” ёки “мен шайтонга хизмат қиламан”. “ Мен аслида шайтоннинг ўзгинаси бўлган худонинг қулиман”-дейиш соддароқ ва тўғрироқ бўларди.Яъни улар онги кетидан такрорлайди,ёки хозирда айтишгандек,” оғзини фақат онгининг иродасига биноан,тизимнинг иродасига биноан очади.” Мана яна тизим томонидан “ишонаман –ишонмайман” ўйини.

 

ИМ.: Бу ерда биз ишонч саволини тегиб ўтяпмиз....Нима учун одамлар :” Сен Худога ишонасанми ёки ишонмайсанми?” –дейишади.Ахир ишонибгина қолмасдан,ҳақиқатдан Худони ўрганаётган одам...Келинглар, чуқуррорқ ковлаймиз.Агар биз бу саволнинг чуқурлигига қарасак,”Худога ишонасанми” деган тушунча бўлмаган.” Худони биласан”, “Мен Худони биламан ёки Худони ўрганяпман” деган иборалар бўлган.Яъни Худони билган инсонлар –  биз Авлиё деб атаган инсонлардир,мана шундай тушунишда.Улар Маънавий дунё билан алоқададир,улар Маънавий дунё билан яшайди.Улар энди Абадийдир.Уларнинг танасини ўлдириш мумкин,лекин ўзларини ўлдиришнинг иложи йўқ,улар тизим учун етиб бўлмасдир,чунки улар Тирик.

“Худо томон юраётган” ёки “Худони ўрганаётган” одам,замонавий тилга ўгирганда,Худони ўрганаётган одам – Худога интилаётган,У мавжудлигини хис қилаётган одам...Ахир хар қандай одам,хатто ашаддий атеист ҳам,хис қилади,агарда у ўйланса,ўзи устидан оддий тажриба ўтказса, у ўзида бир нечта онгни кўради – онгнинг кузатувчиси бор ва онгнинг кузатувчисининг кузатувчиси бор.Бу сўз ўйини эмас,бу реаллик.Ва айнан кузатувчини ,онгни кузатаётган кимса “кумуш ип” дан чиқаётган Маънавий дунёнинг буюклигини хис қилиши мумкин ( Қалб ҳақида гапирганимизда  ушбу “кумуш ип” ҳақида гапиргандик).Қалб – бу Маънавий дунёнинг қисмидир,яъни Худонинг қисми.

 

Т.: Мана хозир,Игорь Михайлович,Сиз жуда муҳим тушунишларни гапиряпсиз.Ва албатта, замонавий илмий фалсафанинг энг муҳим саволларини ўрганмаганлар,онтологияда ҳам,гносеологияда ҳам,фалсафий антропологияда ҳам кўтарилаётган муаммолар ҳақида тушунчаси бўлмаганлар учун сўз ўйини бўлиши мумкин.Кўрсатув давомида ,Сиз аслида,асосий саволга:” Ҳақиқатга қандай эришиш мумкин?” саволига жавоб беряпсиз.Бундан аниқроғи бўлиши мумкинми? Фаннинг эса,дарвоқе,диннинг ҳам мақсади  – ушбу Ҳақиқатни унинг бирламчи асосида ўрганиш.Барчаси шунчалик осон…Бироқ одамнинг онги Шахс эътиборини доимий шубха-гумонларда ушлаб туради,исботларни ,бироқ айнан уч ўлчамлик рамкалардаги исботларни талаб қилади ва келажакдан қўрқишга ўргатади,динларга тушунмаса-да,кўр-кўрона ишонишга мажбурлайди…

 

ИМ.:  Лекин...онг бошқа нарсани мажбурлаб беради.У айтади:” Сен Билган эмас.ишонган бўлишинг керак”.Сени Худога ишонишни ўргатадилар ,лекин билишни ўргатмайдилар.Онг буни фаол қувватлайди.Парадокс шундаки,у ишончга олиб келувчи,муқаддас қадамжоларга боришга,енгишга,курашишга,интилишга мажбурлаётган  хамма динларни,ҳамма усулларни,ҳамма кўникмаларни жуда фаол қўллаб-қувватлайди.лекин уч ўлчамликда.

Бироқ уч ўлчамликни  олиб ташлаб,еттинчи ўлчов позициясидан қарасак,биз одамнинг маънавий томондан юрмаётганини кўрамиз.У кутувчи бўлиб чиқяпти,олдига кимдир келишини кутиб ўтирибди.Келмайди.Худонинг эшиклари доимо очиқ,лекин одамлар уларни ўзининг олдидан ёпиб қўяди.Ва олдин айтганимдек,Худо фақат уни яхши кўрганларни яхши кўради.Ва Ўзи яхши кўрганларнигина билади.

 

Т. : Ҳа....

 

ИМ.: Одам бир жойда турмасдан,ҳақиқатдан ҳам маънан ривожланса,эртами кечми, у бу дунё Маънавий дунёни,белгиларни  ва ўзининг моҳиятини ўзгартириб айтайлик, аксини кўрсатишини тушунади.Ва мана шу кўзгули акс кўрсатишларни тизим фрактал тарзда ўзида нусҳалайди,худди,айтайлик,шамнинг сояларининг ўйинидек.Яъни тескарисидир: бу ерда олов,бу ерда эса қоронғулик.Эртами-кечми одам тушунадики,тизимнинг моҳияти ва ёлғони,унинг хом-хаёллиги айнан сояларнинг ўйинига киритилган.Лекин одам чуқурроқ тушунганида,хис-туйғулар ёрдамида идрок қилганида ва маънавий кўзлар билан кўрганида,Маънавий дунёни идрок қилишни ва маънавий кўзлар билан кўришни назарда тутяпман,шунда одам бу хом хаёлли дунёнинг моҳиятини,бу атиги септон  кўзгуларининг соялари,ундан кўпроғи эмаслигини,ушбу моддий қайғуришларни тушунади.Одамлар хаёт деб атаган нарса атиги бўшлиқнинг ўзгинасидир.

Агар биз вақт оралиғида қарасак....Кўпчиликка нима учун бўшлиқлиги тушунарсиз бўляпти.”Ахир мен яшаяпман,мен мавжудман.Мен маълум маконни эгаллаб турибман.Мен борман.” Ҳа,биз бормиз,аммо фақатгина ўзимизнинг позициямиздан.Бироқ хеч бўлмаганда бир миллиард йил позициясидан қарасак,одам яшаганми ёки йўқми? Агар биз хеч бўлмаганда битта галактика позициясидан қарасак,бу одам мавжуд бўлганми,йўқми? Ахир галактика улкан-ку,унда миллиардлаб сайёралар мавжуд.Ерлик одам эса атиги бир узоқ ташландиқ сайёрада,кичиккина фазода яшайди.Барчаси қайси томондан кузатишингга боғлиқ.Одам маънан озод бўлганида,у Фариштага айланади.Уни бутун бошли чексиз Маънавий дунё танийди.Уни кўрмасликнинг иложи йўқ.Ва бу ерда парадокс (бу парадокс фақат материя учун) : қисқа вақт кун кечирган кичиккина, майдагина ,билинмас одамча,Хаётга эришгач,тизимнинг қуллигидан озод бўлгач,Фариштага айланади,ва у бутун Маънавий Дунёни,ўзига ўхшаган сон-саноқсизларни хурсанд қилади.Аммо у қул сифатида келмайди,у тенг бўлиб келади.Маъно-моҳият ҳам шунда.

Қуллик ва ёвузлик фақат бу ерда бор,чунки бу ерда ўлим деб аталмиш холат бор.Барчаси шундан бошланади.Бу ерда қаршиликларнинг бирлиги ва кураши мавжуд,хокимиятга,тўймасликка,қолган барчасига интилиш бор. Хатто сен билган энг яхши,энг ёқимтой одам ҳам – миясига кириб кўр – унга ҳам сенга келган фикрлар келади, у ҳам сен ҳохлаган нарсаларни ҳохлайди.Ягона фарқи,сен чой ҳохлайсан,у эса –кофе.Сен “Мерседес”ни орзу қиласан,у эса-“Волга”ни,ёки унга “Волга” керак эмас,у зебрани хохлаяпти,фарқи нима.Маъно нарсаларда ва уларнинг номларида эмас.Маъно шундаки,ҳамма шунга интилади ( мен онгининг уқтиришлари остида яшаганларни,ёки иблиснинг қулларини назарда тутяпман),улар битта нарсага интилади- бу уч ўлчамлик дунёда яхшироқ жойлашиб олиб, у дунё ҳақида орзу қилиш.Яъни орзу қилиб ўтириш,ўзи келишини кутиш.Сен қанча ишонмагин,у келмайди,агар сен  ўзинг бормасанг.Худонинг Мухаббатини хохлайсанми – Севишни ўрган,ва унга эга бўласан.Зеро Севган одамни рад этиб бўлмайди,чунки у мавжуд.

   

_____________  

Видеоқўйилма.

 

Худонинг Мухаббатини ҳохлайсанми – Севишни ўрган,Зеро Севган одамни рад этиб бўлмайди,чунки у мавжуд.

 

_____________

 

Т.: Яъни одам иккита босқичда яратилган: булар ...маънавий туғилиш ва ...материяга ўзгартирилиш босқичлари.Мана хозир бир дақиқага тўхтайман ва миямда жаранглаган фикрларни овоза қиламан.Тизим менга тайёр хулосасини тиқиштиришга уринди ва мен тизимдан келган фикрларни айтиб юборишимга озгина қолди- “ иккита босқич бўлган: материя яратилишидан олдин ва кейин”.Хамиша мана шу тарзда у ўзининг қўштирноқ ичидаги “архимуҳимлиги” ҳақидаги фикрини биринчи бўлиб ўтказиб юбормоқчи бўлади....Доимо материянинг аҳамиятлилигини ўтказиб, маънавийликнинг муҳимлигини эса ўчириб юборишга уринади.Ва такрор ва такрор нимани гапираётганингни,онгинг эмас,айнан сен нима демоқчилигингни назорат қилиш қанчалик муҳимлигида амин бўласан.

 

Ж.: Ҳа,ва Игорь Михайлович айтганларидек,онгдан гапириш ва Рухдан хабар бериш – булар мутлақо хар хил.Чунки онг доимо Шахс учун шерик,унданда ёмонроғи,диктатор ҳам бўлгиси келади.Бироқ Шахс – у онг учун  шерик эмас,қул ҳам эмас.Шахс- бу Хўжаин.Бу онгнинг мана шу презентацияси учун ўзининг диққати билан тўлайдиган кимсадир.Бу натижалар учун жавоб берадиган кимсадир.Сен шуни билганингда,онгни фош этишдан қўрқмасдан ўзинг бўлишинг  осон кечади.

 

Т.: Ҳа ўзинг олдингда ростгўй бўлишинг керак,амалиётда ростгўй бўлиш.

 

Ж.:  Ҳа.

 

Т.: Шундай қилиб,одам яратилишида иккита босқич бўлган ва калит лаҳза бўлиб айнан одамнинг танлови лаҳзаси хизмат қилади – хатто материяда қамалган холатда ҳам Маънавий дунёга хизмат қилиш танлови.

 

ИМ.:  Мутлақо тўғри. Азалдан одамлар худди,айтайлик,кичиккина фариштачалардек туғилган,ўсиб,ривожланиб,Маънавий дунёнинг қисмига айланган.Улар ғам-қайғуни билмаган,ёвузликни билмаган.Барчаси ажойиб,қувончли,яхши.Бироқ одамлар айнан оғир йўлни танладилар .Улар қарор қабул қилдилар,таъкидлайман,одамлар танада бўлиб ёвузликка қарши туриш қарорига келганлиги тўғрисида зардуштийликда яхши айтилган.Яъни моддийликка эришиш.

 

Т.: Ҳа,зардуштийликнинг муқаддас китобларида келтирилган афсонага кўра, Худо одамлардан уларни Аримандан ҳимоя қилишни ёки улар ўзлари  тана қобиғида ,” тана кўринишида” у билан курашиб,ғалаба қозонадими, шунда улар абадий бўлиб қолишади, ,деб сўраганида, одамлар юқоридагини танлаган.

 

ИМ.: Бу одамларнинг танловидир.Улар Ариманга жисмоний танада қарши туришни хохладилар,унинг хукмдорлиги остида бошлашни,икки табиатликдан бошлашни.Маънавий дунёга энди фариштачалар эмас,балки Фаришталар келиши учун бу жиддий танлов эди.Бу одамлар туғиладиган моддий дунёга олиб чиқилди,улар ривожланиб,онгли равишда Маънавий дунёни танлаган.Ва бу қизиқарли,қувончли,Фаришталар келиши ахир ажойиб-ку.

 

Т.: Ва яна шундай қизиқ он,зардуштийлик китобларида айтилганки,Эзгулик Худоси (Ахура Мазда) ўзининг бандаларини айнан маънавий мавжудотлар кўринишида яратган.Аниқроғи, У “ барча бандаларининг маънавий сиймоларини” яратди,кейин эса моддий дунёни яратиб яратилган нарсага тана кўринишини берган.Ва унинг “тана сиймосида” тадбиқ этилган бандалари,Ариманни ва унинг содир этган ёвузлигини енга олади ва Ариманга қарши асосий курашни айнан одамларнинг ўзлари олиб боради.

 

Ж.  Ҳа...Яна  у ерда қайд этилган асосий лаҳзалардан бири шуки, фақатгина одамнинг ўзининг фаол қатнашуви ёрдамидагина ғалаба қозониш мумкин,одам ўзининг Маънавий дунёдан келиб чиққанлигини эсда тутиши керак,у ерлик эмас,балки маънавий мавжудотдир,ва айнан маънавий ишлар дунёвий ишлардан муҳимроқдир.

 

Т.: Мутлақо тўғри.У ерда  агарда одамлар унинг ниятларини амалга оширса,улар билан аслида нима бўлиши,яъни гуноҳлар ва “ишлар якуни” учун жазо борлигини Ахриман яширишга урингани кўрсатилмоқда.Ахура Мазда эса,аксинча, У барча учун очиқ,барча Уни танишини хоҳлайди.Ва яна қизиғи шундаки,одам 15 ёшга тўлганида у кимга тегишли : Ахура Маздагами ёки Ахримангами, деган саволнинг жавобини билиши шарт экан.

 

ИМ.: Айрим одамларнинг ривожланиши кечиккани боис,15 ёш деб кейинчалик айтилган.Ундан аввал эса 11-12 ёш бўлган. 11-12 ёшга келиб одам кимга хизмат қилиши борасида якуний танлов қилиши керак эди.

 

Ж. Бу кўтарилиш билан боғлиқми?

 

ИМ.: Ҳа,бу иккиламчи кўтарилиш билан шартланган ва одам ўзи мустақил танловни амалга оширган: у Ахура Мазда биланми ёки Ариман биланми.

Агар қарасак,кўпгина динларда шайтон айёр ва кўринмас,кўздан яшириниб юриши,ва уни фош этсанг,у хокимиятини йўқотиши ҳақида таъкидланади ёки эслатилади.Аслида бу ерда чуқур маъно бор.Мана биз онгнинг иши ва шунга ўхшаш ҳақида гапирганмиз.Онг одам билан ёвуз хазил ўйнаганини одам англаб,тушунса,ва одамда ўзининг иродаси йўқлигини,аслида у ё Маънавий дунёнинг ёки моддий дунё тизимининг иродасини бажаришини тушунса,у кимнинг иродасини бажаришни танлашни бошлайди.Ва бу ерда яна шундай лаҳзани тегиб ўтмоқчиманки,биз бу ҳақда эслатганмиз: одам Худонинг қули эмас,хеч қандай вазиятда.У фақатгина ўз онгининг қулига айланиши мумкин.Яъни одам кимга хизмат қилишни танлаши мумкин : Аримангами ёки Ахура Маздагами ,ёки одатий замонавий тилда айтганда,Иблисгами ёки Худогами.Кимнинг хизматида у? Агарда у Ариманга (Иблисга) хизмат қилса,бу холда у қулга айланади.Агарда Худога хизмат қилса, у озодликка чиқади.

 

Т.: Биласизми,ўз вақтида бу маълумот,яни барчаси одамларнинг танлови бўйича бошлангани ва содир бўлгани чуқур таъсир этди.Аҳир айнан шу ҳақиқий қаҳрамонлик-да...Албатта,бўлаётганнинг муҳимлигини ва аҳамиятлилигини тушуниш онг учун қийин,албатта.Ахир,моҳият бўйича,сен одамнинг душманининг чуқур ичкарисидасан.Чунки Шахс сифатида сен  фаол онгга эга бўлган моддий тана тузулмасига киритилгансан,унинг устига хамма томондан сунъий тизим билан ўралгансан.

 

Ж.  : Яъни сен ўликнинг ичидасан.Ва жонажонинг,тирик билан сени фақат Қалбинг боғлайди.Ва  мана шу улкан Руҳий кучга эга бўлиш учун,тизимда қамалган бўла туриб,унга қарши туриш учун,Уйга ички етук,ҳақиқий ғалаба билан қайтиш учун,бу ерда,мана шу дўзоҳда ҳақиқатдан Худонинг дунёсини чексиз Севиш керак...

 

Т:  Ҳа… Игорь  Михайлович, қадимий афсоналар бир қарашда содда бўлсада, аслида ундай эмаслигини Сиз  мутлақо тўғри қайд этдингиз.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Т.: Мана зардуштийликда ҳам,христианликда ҳам,Худо одамни икки маротаба яратганлиги ҳақида афсоналар мавжуд.Биз хозир шу саволни кўриб чиқяпмиз...

 

ИМ.: Ҳа,Инжилда одамни нафақат олтинчи кунда,балки саккизинчи кунда ҳам яратилганлигининг таърифи мавжуд.Демак,Худо уни иккинчи маротаба яратди.Лекин бу ерда мутлақо бошқача ёзилган:” Парвардигор одамни лойдан яратиб,унинг юзига хаёт нафасини пуфлади ва одам тирик руҳга айланди” .Бу Ибтидо китоби,2боб,7 шеър,хохлаган очиб ўқиши мумкин.

Яъни биринчи сафар У Ўзининг сиймосидан ва Ўзига ўхшатиб танасиз кимсани яратди.Бу рухлантирилган номоддий мавжудот бўлган.Вақт ўтиб,у етилади,қўшилади ва етук бўлиб кетади.Бу ерда эса кўряпмизки,саккизинчи кунда   Худо одамни лойдан яратди.Ва кўп нарса саккизинчи кунга тақаляпти.Агар биз қадимий динларни янгиланган варианти сифатидаги Инжилдан четлашиб,қадимий динларга таянсак(чунончи кейинги динларда ҳам бу қолган,масалан,христианликда ҳам,исломда ҳам,кўплаб бошқа динларда ҳам бор,насронийларда ҳам жуда ривожланган).нима учун одамга исм айнан саккизинчи кунда қўйилгани ва хоказолар каби қизиқ ходисалар билан тўқнашамиз.

 

Т.: Ҳа, кўплаб халқларда одамнинг туғилганининг саккизинчи куни билан боғлиқ афсоналар ва муқаддас маросимлар сақланган...

 

ИМ.: Мутлақо тўғри,чунки айнан саккизинчи кунда одамнинг танасига,худди идишга каби,Қалб кириб,Шахс пайдо бўлган.Ва “ юзига хаёт нафасини пуфлади” , яъни Шахснинг пайдо бўлиши ҳақидаги сўзлар шундан келиб чиққан...

 

Т.: Қалбнинг келиши билан.

 

ИМ.: Ҳа.Кейин Шахс одамнинг танасида ривожланиб,етилган ва Қалб билан қўшилиши керак бўлган.

 

Т.: Яъни ўлик ичида , илоҳийликка қарши тўғриланган тизимда ва унинг қисмига қамалган холатда бўла туриб,сен Шахс,Тирик Руҳ сифатида ўзингни Маънавий дунёга хизмат қилишга бағишлашда,маънавий Мухаббатни шу ерда ҳам,шундай шароитларда ҳам кўпайтиришда сен бенуқсонсан…

 

ИМ.: Ва бу ерда айнан қаҳрамонлик мавжуд.Нима учун айнан шундай бўлди? Ақл учун бунда мантиқ бор,чунки хаёт учун курашаётган тирик мавжудот,қийинчиликларни енгиб,маълум жасорат кўрсатади: у Иблисни енгади,ўзининг Армагеддонида ғалаба қозонади ва Хаётга эришади.Яъни бу ҳақиқатдан хам Маънавий дунёнинг бутун  чексизлигида акс эттирилган воқеага айланади.

 

Ж. Яъни шубхасиз ўликнинг ичида сен абадий Тирикка айланасан.

_____________

 

Видеоқўйилма

Шубхасиз ўликнинг ичида сен абадий Тирикка айланасан.

 

_____________

 

 

Т:  Игорь  Михайлович, мана хозир биз илк одамлар яратилиши ҳақида гаплашгандик,ва битта жуда муҳим саволни очиш қизиқ бўлар эди.Бу саволни турли динларда биринчи  одамнинг гуноҳ ишга қўл уриши,христианликда эса уни “дастлабки гуноҳ ёки Одам отадан қолган гуноҳ”дейишади.Ва шундан келиб чиқан холда ўйлаётган одамда хаяжонли савол туғилади:” Одамлар бошидан одам қавми сифатида гуноҳкорлиги боис,мен ҳам туғилганимдан гуноҳкорманми? Азалдан мен,ёки,мисол учун, ёмонлик қилмаган менинг фарзандларим,чақалоқлар гуноҳкорми?” Дунё одами бу савол борасида нима билади?Ибтидо китобининг 3-бобида айтилгандек,илк одамлар жуфти- Одам ато ва момо Хаво жаннатда гуноҳ содир этган.Шунда улар Иблиснинг макрига учиб,”эзгулик ва ёвузликни билиш дарахтидан “,ёки уни яна “хаёт ва ўлим дарахти”деб аташади-ман этилган мевадан ейишган.Оқибатда улар жаннатдан ҳайдалди ва ўлимга қодир бўлиб қолишди,шунинг учун кейинчалик ҳамма одамлар гуноҳкор бўлиб қолди.Ва бугунги кунда Ибтидо китобидаги мана шу ривоят бўйича жуда кўп турли гап-сўзлар мавжуд.

Диндор одамни нима қўрқитади ва машаққат туғдиради? Унинг туғилганидан гуноҳкорлиги, унда гуноҳли бузилиш борлиги. Ибодатхонада у нимани эшитди? Покланиш,”дастлабки гуноҳ” холатидан халос бўлиш Чўқинтириш(Крешение) сир-синоатида содир бўлади – бу одамнинг маънан туғилиши хисобланмиш маросимидир,яъни гунохкор хаёт учун расман ўлиб,янги мархаматли хаётга туғилади.Ва айнан Чўқиниш маросимига биноан у Иблиснинг хукмдорлигидан озод бўлади.Одамлар бунга ишонади,бироқ аксарият холларда иш ишончдан нари юрмайди.Қоидага кўра,одамлар ўзининг шахсий ўзгартирилишига ,ўз устидан ичкаридан ишлашга эмас,балки маросимга тикишади.

Турли ташкилотлар,конфессиялар ва оқимларнинг дин пешволари орасида ҳам бу савол борасида ягона фикр йўқ,хар бири ўзининг ишонган обрўли одамларига кўрсатади,одам туғилганидан гуноҳкорлиги ҳақида ким ,нима,қачон  дегани хусусида.

Умуман олганда,Исо бундай демаган,буни одамлар айтган.”Дастлабки гуноҳ”- бу христианликдаги диний атама.У Исодан 400 йил кейин киритилган эди,ўша пайтда христианлик давлат дини статусига эга бўлганди.Хуллас,хар доимгидек: одамлар Ҳақиқатнинг атрофида айланиб юргандек бўлади,бироқ ақл билан тушунишга уринганида,азалги бахс пайдо бўлади,-Сиз тўғри эътибор берганингиздек,-вергулни қаерга қўйиш керак.

 

ИМ: Гуноҳ хусусида гапирганда шуни тушуниш мухимки,одам азалдан эркин ва унинг гуноҳи йўқ.Одам деганда- Шахсни назарда тутяпман.”Дастлабки гуноҳ” нима дегани?Турли динларда одам азалдан гуноҳкор деган маълумотни кўп учратамиз.Бу ерда гуноҳ нималигини аниқлаштириш зарур.

 

Т.: Ҳа,савол шундан иборатки, илк одам содир этган гуноҳ ҳақида бошқа динларнинг афсоналарида ҳам мавжуд,масалан,ўша зардуштийликда ҳам.Бироқ биз бунга яна қайтамиз.Чиндан ҳам,барчаси аслида қандай бўлганини аниқлаштиришни жуда истардик...

 

ИМ.:  Аслида илк гуноҳ – бу биринчи,энг биринчи гуноҳ лаҳзаси,унда одам Шахс сифатида онгига ишонган эди.Бу ёлғонга илк ишонч эди.Мана шу илк гуноҳдир.Шахс сифатида у онгига,онгининг алдашларига ,моддийликка учгани.Хуллас,бундан кейин Шахс сифатида одам азалдан гуноҳкор эмас,деб айтса бўлади.Лекин у холда савол пайдо бўлади,одам Шахс сифатида гуноҳкор бўлмаса,нима учун у субшахс холатига ўтади,ёки диний тилда айтганда,гуноҳкор бўлмаса,нега дўзоҳга тушади? Лекин бу ерда ҳаракатсизлик деган тушунча мавжуд.

Одам Шахс сифатида бу дунёга моддий дунёдан озод бўлиб, Маънавий дунё билан қўшилиш учун,яъни етук мавжудот сифатида Маънавий дунёга кириш учун келади.

Лекин Шахс сифатида ҳаракатсизлиги –хом-хаёллар дунёси билан яшаб,бутун диққатини онгининг алдашларига,ўзининг тўймас,хаёлий моҳиятига ,бошқачасига айтолмайсан, бериб юборганида,у хаётини ёқиб юборади,холос. Ва у худди,айтайлик,уруғланмай қолган аёл хужайрасидек.Шахс ҳам шундай,агарда у “уруғланмаган” бўлса,субшахсга айланади.Ўз мавжудлигини давом эттиради.албатта,чунки ахборотнинг сақланиш қонунини хеч ким бекор қилгани йўқ, ва энергия бор экан,ташувчи бор экан,ахборот ҳам мавжуд бўлади.Шунинг учун одам айнан субшахс босқичида қолади.

Бироқ Шахс,таъкидлайман, онгининг қуллигидан озод бўлар экан,гуноҳ ҳам тугайди.Одам мустақил мавжуд бўла бошлайди.У хеч қандай ёмонликка йўл қўймайди.Ўзининг асосий тиришишини ва барча эътиборини у айнан Маънавий дунёга қаратади,бу йўлнинг бошини излашга,кейинчалик эса,токи Хаётга эришмаггунча,бу холатда бўлишга.

Шунинг учун гуноҳнинг ўзи – бу нисбий тушунча бўлиб,у Шахсга боғланган.Барчаси оддий.Чиндан ҳам барчаси оддий,барчаси жуда оддий.Онг бор,Шахс бор,ўтказувчи ёки ,айтайлик,транспорт воситаси сифатида,уни шундай атасак бўлади,Қалб бор.Агар Шахс қўшилишга улгурса,яъни агарда Шахс онг хукмдорлигидан чиқиб кетса,кишанларини ташласа,у реалликни кўради,Маънавий дунёни хис қилади.Маънавий дунёни хис қилиб эса,унинг ёнидан кетишни хохламайди.

 

Т.: Ҳа,чиндан ҳам оддий.Ва буни жуда осон тушуниш мумкин, дастлаб одам оромсиз холат тажрибасини билмаганлигини хатто ўша Православиеда  ўқиса бўлади.Гуноҳга тушиш – бу Худо билан бўлишнинг саодатли кўтаринки холатини йўқотиш,Худодаги Хаётини йўқотишдир.Бу саодат эса яратилганидан бошлаб одамда Илоҳий Руҳ мархамати мавжудлиги билан боғлиқ.Ва Пайғамбарларда Рух ҳаракат қилган ва уларни ўргатган,уларнинг ичида ҳам бўлган,уларга келган.Одам отада ҳам Рух,хохлаганида у билан бўлган,Одам ато ҳам ХудонингМухаббатини ширинлигини билган.

.  

Т.: Ҳа...Ва бу ҳам Худодан қайтишнинг оқибати нима учун ўлим эканлигини тушунтиради: у қанчалик Худодан узоқлашса,шунчалик ўлимга яқинлашади.

 

ИМ.:  Ҳа.Шахс онгнинг қуллигида бўлганида,у хом хаёллар билан яшайди,айнан мажбурлаб берилган хом хаёллар билан.Мана шуни гуноҳкорлик холати десак бўлади.Ва,табиийки,сенинг учун  хеч ким ибодат қилиб гуноҳингни ювишни сўрай олмайди.Ўзинг кетмагунингча,хеч ким сенга уни кечира олмайди.Оддий мисолни оламиз,қадим замонларда одам фиръавн қуллигида.Бошқа қулни учратади ва у қул дейди:” Сен қул эмассан,сен эркинсан,истаган жойга кетишинг мумкин.Кишанларга эса эътибор берма.Сен маълум жойда юра олишингнинг нима фарқи бор,ахир сен озодсан.Борига шукур қилиб,хўжаинни махтагин.”

Чунки айнан қуллар учун хўжаин худодир,у уларнинг хаёти билан хохлаган ишни қила олади.Бу ерда яна хаёт деб вақтинчалик кун кечириш назарда тутилмоқда.Шунинг учун ўзингиз ўйланг.

 

Т.: Ҳа,қуллар Худони билмайди,шунинг учун  ҳам улар қуллардир.Улар ўз хўжаинини Худо деб идрок қилишмоқда...Биласизми,ўз болалигимдан бир лаҳза билан бўлишмоқчиман...Албатта,замонавий жамиятда болалиқдаги хис-туйғулар ҳақида гапириш одатга кирмаган,чунки онг ўзига хос сиймо,авторитет,”яхшилик” ўйинини тиқиштиради.Онгнинг фикрича,ўзинг ҳақингда айрим ҳикоялар ва тарихлар сенинг обрўингни бузиши мумкин.Аммо,ростини айтсам,унинг қоидалари бўйича яшаш жонга тегди...Агарда ўзингга “ҳақиқат менга қимматлироқ” деган фикрни қабул қилсанг,онгни ишини овоза қилиш осон бўлиб қолади.Хуллас,болалигимда мен ҳақиқатдан ҳам ўзимда ёмонликнинг,гуноҳкорликнинг,десам бўлади,Хайвоний табиатимнинг нимасинидир ора-сира жойлашганини хис этардим.Ва яхши бўлгим келарди.Мана шу ёмон нарса эса,доимо босим ўтказар эди,ва бу холатдан қочишни истардим.Бироқ у хираланиб ёпишиб юрарди.Бироқ ўша пайтда нима учун шундай бўлаётганини мен тушунмас эдим...

 

ИМ.: Ва сен тўғри савол кўтардинг.Ростдан ҳам болаликда,айниқса,5-6 ёш,хўп,бироз каттароқ,10-11 ёшида,одамлар қандайдир иккиланганликни хис қиладилар.Улар онгнинг хиралик билан тиқиштираётганини хис қиладилдар.Улар буни истамаса-да,у тиқиштиради.Улар қўрқишни истамайдилар,бироқ қўрқадилар.Улар ёмонлик қилишни ва алдашни истамайдилар,лекин ёлғонни ишлатадилар.Улар ўзларида иккиланганликни ёпишаётганлигини хис қиладилар.Аммо уларга Шахс ҳақида айтишмаса,бу маълумот ёпиқ бўлса,Шахс онгга қаршилик кўрсатиш кучини йўқотади,валийликка,озодликка қандай эришишни билмайди.Валийлик эса нима? Авваламбор бу онг кишанларидан озодлик,бу айнан гуноҳдан холи бўлишдир.Гуноҳдан ҳоли бўлиш-онг хукмдорлигини рад этиш,сен ҳақиқатдан ҳам озод инсон,яъни  моддий дунёга боғланмаган Шахс бўлишинг.Аммо кўпчилик айтади:” Қандай қилиб танага тобе бўлмаслик мумкин?” Тана – боғлиқ,онг – боғлиқ,Шахс- у бу ерда вақтинчадир.Нима муҳимроқ? Ўйланишга арзийди.

Бироқ бу онг билан ,айтайлик,хар қандай мулоқотни тўхтатиш керак дегани эмас,хеч ҳам ундай эмас.Жараённи тезлаштириш бўйича хар қандай интилиш – бу онгдан келяпти.Фақат онг одамга ўз жонига қасд қилишни уқтириши мумкин,ёки мана бундай дейди:” Хозир сен Худонинг олдига ўтиб борасан.Сен ётавер,хеч нарса қилма,ема,ичма,эртага ўласан,фақат дуо қил – ва Худонинг олдига келасан”.  Хеч қаерга сен келмайсан,субшахсга айланасан.

Нима учун? Чунки Худога йўл – бу айнан Шахснинг иши,бу интилиш.Агар сен яшил мевани узиб олсанг- у яшил бўлади.барчаси пишиши керак.Бу ерда ҳам шундай.Кимдир эртароқ пишса,бошқалар кечроқлиги – бу бошқа гап.Лекин шу ерда яшаш учун берилган вақт тугамагунича,одам (хатто кўп нарсани билиб,Яшашни бошлаган,қўшилиш содир бўлган бўлса-да) барибир бу ерда бўлади.Нима учун? Маънавий дунёга ҳизмат қилиш учун.Чунки бу эхтиёж. Эхтиёжи бўлмаса,демак унда Маънавий дунёни тушуниш йўқ,муҳимликни,яхлитликни тушуниш йўқ.Демак,бу онгнинг хом-хаёли,навбатдаги иллюзияси.

 

Т:  Кўпчилик ўзини Ҳақиқатга яқинлашганини тушунади,лекин онг....Онг ҳақиқатдан ҳам фактлар ва амалиётлардан қўрқади.

Дарвоқе, дастлабки гуноҳ хусусида зардуштийликдаги эслатмалар қизиқ.Мана бугун одамларнинг илк жуфтлигини равочдан яратилганлигини эслатдик,бу борада зардуштийликнинг муқаддас китоби “ Асоснинг яратилиши”(Бундахишн) китобининг “Одамлар табиати ҳақида”ги бобининг 15-чи ривоятда ёзилган.Ва қизиғи шундаки,бу ривоятга биноан,одамлар одам сиймосига айлантирилганида (яъни моддийликка,танага эга бўлганида) улар ўз ичкарисида нима билан Яшашни давом эттирган? Ўзлари Рухан ким бўлган бўлса,шу билан Яшаган.Улар Қувонч,Худонинг  Мухаббати қувончи,асл Хаётнинг манбаи бўлмиш Худонинг мархаматида бўлиш холати билан яшаган.

.  Ривоятга биноан,Худо (Уни зардуштийликда Ахура Мазда исмидан қисқартирилгани  Ормазд деб аташган) Машйа ва Машйана исмли илк одамлар жуфтлигига бундай деди-хозир айрим лаҳзаларни ўқиб бераман - :” Мен сизларни энг мукаммал ва эзгу ниятда яратдим.Ишонч ҳатти-ҳаракатларини виждонан бажаринг.эзгу фикрларни ўйланг,эзгу сўзларни сўзланг,эзгу ишларни қилинг ва девларни улуғламанг”.Улар бошида шундай ўйлади ҳам,бир-бири ҳақида ўйлашини,улар бир бири учун – одамлигини.Ва улар биринчи қилган нарса...улар (шундай) ўйладилар...Улар айтган илк сўзлар эса ,бу:”Ормазд сувни,ерни,ўсимликларни,хайвонларни,юлдузларни,ойни,қуёшни яратди,уларнинг келиб  чиқиши-ҳаққонийликнинг намоёнидир.”

Ва ривоятдаги муҳим он:” Кейин душман (уларнинг) фикрларига кириб олиб,бу фикрларни ҳаромлади.Ва улар қичқириб юбордиалр:” Ёвуз руҳ  сувни,ўсимликларни,хайвонларни ва айтилган барча нарсаларни яратди.” Бу ёлғон гап девларнинг таъсирида айтилган эди ва Ёвуз рух бундан (ўзининг) илк қувончига эга бўлди.Ушбу ёлғон гап туфайли улар иккаласи ҳам гуноҳкор бўлиб қолди ва уларнинг қалблари дўзоҳда оҳирги гавдаланишгача (қолди)”.

     

ИМ:Улар онгига ишондилар...Мазкур холатда,зардуштийликда айтилгандек,одамлар ёмон нарсаларни ўйлаганида,Ариман уларнинг гуноҳидан хурсанд бўлгани,яъни улар ўзларини Худога,Маънавий дунёга қарши қўйишди,бу ерда эса айнан уларнинг ўз онгига ишонганлари тўғрисидадир.

Т.:  Ҳа,улар ўзининг ёлғончи моддий онгига атиги ишондилар.

 

ИМ.: Яъни одамлар бу дунё Худо томонидан яратилганини хис этган,азалдан Шахс сифатида билган.лекин онг уларга алмаштирилишни мажбурлаб сингдирди ва улар ишонди.Ва улар  бу дунё Ариман томонидан яратилган ва унга тегишли деб биргаликда айтди.

 

Т. :  Ҳа,улар тизимнинг фикрларини ва истакларини овоза қилишди бошлади,гўёки тизим дунё тузилишининг яратувчисидир.Яъни иблисга ҳизмат қилишни бошладилар,биласизми,менга бу ниманидир эслатяпти: Дунёвий ақл,Абсолют,атеизм,материя бирламчи,Катта портлаш,материянинг ўзини ўзи ташкил этиши...

 

Ж.: Ҳа-ҳа-ҳа.

 

Т.: Кейин эса илк одамлар жуфтлиги тўғрисидаги ривоятдан қочиримлар мисолида қандай қилиб одамларнинг ўзининг асл маънавий табиатидан четланиши ва эътиборини энди онгидан келган фикрларга бериши гапирилмоқда.Ривоятга биноан,оқ эчкининг сутини ичганидан кейин,Машйа Машйанага айтди:” Бу сутни ичмаганим учун хурсанд эдим,энди эса,(уни) ичганимдан кейин,қувончим камайди ва танам ўзини ёмон хис қилди.” Ушбу иккинчи ёлғон гапдан кейин девларнинг кучи кўпайди...” Улар эътиборини онгидан келган фикрларга берди.

 

Ж.: Яъни эътибор кучининг,ушбу илоҳий аллат кучларининг ўзининг ўлимга қодир танасининг соғлигига,материяга киритиши рўй берди.

 

Т.:  Ҳа.Кейин эса қўй гўштидан оловда илк овқатини пиширгач,гўштни бир сиқимини оловга ташлаб:”Бу оловнинг улуши”,иккинчи сиқимини осмонга отиб:”Бу худоларнинг улуши”,деганлари эслатилган.Лекин “ёнидан бургут учиб кетаётган эди ва гўштни олиб кетди,биринчисини эса ит еб қўйди.”Яъни бу уч ўлчамликда Аллат кучларининг сехр-жодуга,тизим учун озуқа бўлган нарсаларга талон-тарож қилинишининг қочирмаси эди.Мана шу кучлар Мухаббат ва Худонинг мархаматидан бўлган Қувончга сарфланмаган эди.Кейин ривоятда ўқиймизки,” улар кўрсатган ношукурлик туфайли,девлар ғазабланди,ва (Машйа ва Машйана) беихтиёр (бир бирига нисбатан) гуноҳли ғазабни хис қилдилар.Улар бир бирига қарши туриб олиб,(бир бирини) урди,(бир бирини ) сочларини юлди ва юзларини (тирнади). Шунда девлар қоронғуликдан бақирдилар:” Эй,одамлар,девларни иззатланг,шунда ғазаб девларинг дам олади.”Кейин Машйа бориб,моҳияти бўйича сеҳрли маросимни ўтказди ва бундан девлар янада кучайди,булар иккиси (Машйа ва Машйана) эса шунчалик кучсизландики,қилиш керак бўлган ишни анча вақт бажара олмай қолди,дейилган.Ва ушбу ондан фақат 50 йил ўтибгина уларда фарзандлар ва кейин эса одам қавмларини шакллантирган уларнинг авлодлари пайдо бўлди.

 

Ж.: Яъни,аслида,илк одамларнинг гуноҳи уларнинг ўз онгига ишонганида эди,Маънавий дунёни хис-туйғули идрокини ,У билан мулоқотда бўлишдан чуқурликдаги қувончни йўқотишни бошлаганида.Ва Аллат кучларини улар ёлғон фикрларга,тана соғлиги ҳақидаги фикрларга,ерлик истакларга – сеҳр-жодуга талон-тарож қила бошладилар.Аслида бу нарса одамларнинг аксарият қисми билан рўй бермоқда-ку.

 

ИМ.: Ва ,яна бир бор, сабаб нимада? Мазкур вазиятда бу ўз ишончини,ўз кучларини бирор нарсага эга бўлиш умидида сарфлаш.Бу атиги тизимнинг одамлар дунёсидаги ривожланишининг бошланғич босқичидир.

 

_____________

 

Видеоқуйилма.

 

Одам Шахс сифатида

Азалдан гуноҳкор эмас.

 
_____________

 

  
Rating: 5 / 5 from 23




Recommended Book

AllatRa Book download