Жонли сухбат - саҳифалар 51-62

03:01:30 – 03:44:20

 

    

Т.: Яъни ,токи  одам онгнинг ушбу  хаёлий ўйинларининг қатнашчиси бўлар экан,унинг ўзида шубха ва қўрқувлар бўлади.

 

ИМ.: Шубхалар,қўрқувлар- булар доимо онгдан келиб чиқади.Ахир онг маънавийликни қабул қилмайди.Нима учун уни сехр-жоду мафтун этади? Бу нарса онг тушуниш доирасидан четга чиқади:” мана бу ерда намоён бўлди,мана шундай содир бўлди” ва хоказо.Ҳақиқий сеҳр-жоду мутлақо бошқача намоён бўлади ва онг учун у деярли билинмайди.Ва онг уни табиий жараёндек қабул қилади.Мана шу ҳақиқий сеҳр-жоду.Лекин унга ҳам эътибор бериш арзимайди.Қўрқув ва шубҳалар эса –булар ақлдан,онгдан, у шубхаланиши керак. Сен эса унинг билан яшамасдан,маънавийлик билан яшагин,тамом.Қачонки одам маънавийлик билан яшашни бошлар экан, моддий дунёдаги мавжуд  деярли барча қўрқувлар ғойиб бўлади.

Нимага? Чунки сен буни иллюзиялигини,хом-хаёллигини яхши тушунасан.Ахир сен туш кўрсанг,хавотирга тушмайсанку....Мана одам туш кўрди.У эрталаб ўйғониб бу тушни эслаб хавотирга тушади,токи чалғимагунча.Худди шундай, бу ердаги кун кечириш ҳам – бу атиги тез ўтиб кеувчи вақтинчалик иллюзиядир.Бу ҳақда кўп гапириш мумкин,бироқ Яшашни бошлаганингдагина   буни ҳақиқатдан тушунасан.

.

Т.: Сехр-жодунинг мафтункорлигини одамлар орасида тизим жуда фаол пиар этмоқда,албатта ўзининг қизиқишларидан келиб чиққан холда.Аммо одамлар,онгининг таъсирида бўлиб,бунга жуда беғам муносабатда бўлади.

 

Ж.: Улар сеҳр-жодунинг зарарлигини,улар учун қаттиқ оқибатларга олиб келишини тушунмайдилар,холос.Чунки бу субшахсликка олиб борувчи тўғри йўлдир.Бу тизимни озиқлантириш...Буни ҳоҳлаш ёки эгалик қилишнинг ҳаваси – дўзахга бўлган тўғри йўл эканлигини одамлар  тушунмаяптилар,холос...

 

ИМ.: Сехр-жодули  қобилиятларга эгалик қилиш истаги – маънавийликдан анча узоқлигига сизлар тўғри эътибор бердинглар.Нима учун? Чунки сехр-жодули  қобилиятларга эгалик қилиш истаги – бу хокимлик қилишнинг сирли истагидир.Хокимиятга эса фақат онг интилади.Айтайлик,тизим онг орқали.Ва у барчасини бошқалар устидан,яъни уларнинг онги устидан хукмронлик қилиш учун қуради.Ва бу хокимиятни кўпайтириш учун қўлидан келган  барчасини қилади,шунинг учун чанқоқ....

Тизим хамиша ўзгача рухий сирларга интилади.Нима учун? Хеч бўлмаса ўзининг мавжудлигини узайтириш учун. Абадий хаётга эришиш учун  ҳам эмас ,у бунга интилиб.бунга чанқоқ бўлса-да,чунки вақтни тез оқишини у тушунади.Тизим жуда ақлли бўлгани боис,у ўзини “Мен” деб қабул қилади,шунинг учун ҳам ўзини Ҳудога қарши қўяди.Эътибор беринг,бироқ кўпчилик савол беради:” Агарда тизим ақлли мавжудот сифатида ўзини ўлимга қодирлигини тушунса,у холда нега  ўзини мажбурлаб беради ва Худога қарши туради,нимага ярашиш ёки яна бирор хаётни сақлаб қолувчи қадамни амалга оширмайди?” Биринчидан, бу антипод,тизим шунинг учун яратилганлиги боис,у хеч қачон ярашишни амалга ошира олмайди.Бу биринчиси.Иккинчиси,одамлар қандай йўл тутяптилар? Ахир озгина бўлса ҳам бирор кўникма ёки кичкина хокимликка эришиб,одам ўзини бошқалар устидан кўтаришни бошлайди-да...

Мана бизнинг ижтимоий ҳаракатимизда шундай одамларни биламизки.улар хатто аутоген машғулотни бажара олмайди,лекин югуриб юриб, бошқаларга ўзларини деярли “бодхисатва” ёки яна бирор шунга ўхшаш деб гапиришади.Нимага? Чунки уларга бошқалар шундай ўйлаши,шундай хисоблаши муҳимдир. Тизим ҳам худди шундай йўл тутади.У Шахсга ўзини Худо деб қабул қилишга мажбурлайди.Ва у яратади,у кўрсатади, у касалликлардан фориғ қилади,хатто ўзи шакллантирган қонунларни бузиши ҳам мумкин,турли метафизик ходисаларни кўрсатиши мумкин.Лекин нима учун? Тизимга нисбатан арзимаган мавжудот бўлмиш одам учун Худо бўлиб кўриниш мақсадида.Ахир одамлар хам шундай қиладилар.Бу ерда айнан кичикнинг каттадан фрактал такрорланиши руй бермоқда.

 

Т.: Онг қанчалик қолипли ишлаши қизиқдир.Игорь Михайлович,Сиз хозир  ўз устида ишламасдан,лекин ўзини бошқалардан устун қўядиган одамлар ҳақида гапириб ўтдингиз...ва онг сенинг диққатингни  сенга шахрингда ,давлатингда таниш бўлган одамларга қаратади.Лекин бошқа давлатларда яшаганлар бу одамлар ҳақида билмайдилар.Шу тариқа онг хар бир одамга ўзининг кибридан ва онг ўзи ўйлаб топган қандайдир махаллий қарши туришлардан келиб чиққан ўзининг иллюзиясини тасвирлаб беради.Яъни кимдадир бу –Петя,бошқасида – Ванг,учинчида,айтайлик Джон бўлади.Онг хар бир одамган кибрнинг тайёр жавобини қистиради,Жанна айтган нарса айнан шу-да.

Лекин онгнинг торайиш нуқтасидан чиқар экансан,сен кибрга умуман  ўрин бўлмаган холатни глобал тарзда кўрасан.Холат эса шу-ки,тизимнинг  асрлар давомида нақадар қолипли ишлашини сен тушунасан.У мана шу тарзда одамларнинг кибридан чиққан  ҳоҳлайманлари орқали,хокимият истаги орқали келтирилган Таълимотларга,Маънавий дунёдан келган яхлит нарсага кириб боради.Ва тизим буларни барчасини бўлиб юборади,ягонани кўпгинага бўлади ва ўзининг назорати остидаги оқимлар,авторитетларга эга,ўзининг вергуллари билан ва ўша-ўша хокимият чанқоғи билан  динларга айлантиради.Сиз айтганингиздек,барчаси фрактал такрорланмоқда.

Яъни буни қандай одамлар амалга оширганининг фарқи йўқ.Улар маълум лаҳзада ўз онгининг инжиқликларига хизмат қилмоқда ,демак,тизим иродасини бажармоқда,холос..Лекин бу онда сен қаердасан? Тизимда бугун бу ўтказувчилар,эртага – бошқалар,чиндан ҳам хокимиятга интилиб,ўзларини,мисол учун,авлиё деб (хар холда улар шундай хисобланишни хохлайди) атаганлар.Лекин глобал масштабда маъно конкрет одамларда эмас, балки тизимда,унинг қандай ишлашида.Шуни билар экансан,сен энди ўз онгингни тушунасан, ўз реакцияларингга эътибор берасан.Сен ташқаридаги дунёдамисан? Можародамисан? Бўлинишдамисан? Онгинг сенга навбатдаги душманни тасвирлаяптими?Ёки сен Ҳақиқатни хис қилиб,тизимнинг масштабли намоёнларини кўриб ,унинг иғволарига осонгина бўйсуняпсанми? Ўзингдан кимга хизмат қилаётганлигинг ҳақида сўраяпсанми? Сенинг диққатинг қаерда? Ичкарингда Маънавий дунёни хис этяпсанми? Хозир ўзингда нимани ўстирмоқдасан?

 

Ж.: Яъни,сенда онг устувор бўлганида, сенда нима ўстирилмоқда? Айнан кибр, буюкликка интилиш,хокимият чанқоғи.Демак,ўз диққатинг кучини онгнинг ўйинларига қиритяпсан.

 

Т.: Шу билан хар бир одамни ўзининг ўйинида давралаб қўяди.Бирини- бирор диннинг фанатизмида,бошқасини – сеҳр-жодуда,учинчини (динни ва жодуни рад этганни) фанда, ва хоказо.

 

ИМ.: Шайтон айёр: Худони ҳоҳламайсанми,жодуни ҳоҳламайсанми – мана сенга фан. Чалғитиш бўлмай,нима? Асосийси,сен  диққатингни вақтинчаликка ва моддийга беришинг,Сен ишлатилмоқдамисан,демак Шайтон тирик.У сени худбин,кибру хавога ,устуворлик хиссига тўлдириб тарбияласа,сенда ғурур қанча кўп бўлса,шунчалик сен қулсан.Қандай айлантирмагин,лекин бу айнан шундай.Сен ўзингни хаёлан  қанчалик кўп осмонларга кўтарсанг ва бошқалардан устун қўйсанг,шунча паст даражага тушасан,чунки сен чиндан ҳам қулга айланасан,сени ўйнатиш,бошқариш осон.Бу табиий хол.

 

Т.: Ҳа.Одамларнинг онглари доимо бир бирини бирор ташқи танлов учун,қандайдир ташқи ажралиш учун урушади. Ва одамлар кўплаб куч ва асабларини кетказиб,жанжаллашади,хаётининг тенг ярмини кимгадир ниманидир исботлаб ўтишади.Натижада эса бу вақт ўтади,ташқида нимадир ўзгаради,-тана қарийди,имкониятлар йўқотилади.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Ж. : Аслида эса барчаси осон – тизимга ҳизмат қилма.

 

ИМ.:  Аслида одамнинг онги,биз уни қанча юксалтирмайлик, у жуда примитив.Замонавий компьютер технологияларга  таққосласак,бу илк Pentium дек.Унда атиги ўзини эркинлик билан ифодалаш ёки “Мен”нинг ўзини ўзи идентификацияси мавжуд.Унга озгина эркинлик ва танлов ҳуқуқи берилди-ми – бўлди,у тажовузни бошлайди.Лекин бу ёлғон танлов ҳуқуқи.Аслида онг хеч нарсани танламайди,буларнинг барчаси ўрнатилган дастурлар.Онг тиқиштирган дастурлардан Шахс танлайди.Лекин онг унга қолипларни тиқиштиради,рўйхат бўйича,десак ҳам бўлади.Шу қадар барчаси осон,хеч қандай янгилик йўқ.

 

Т.: Чиндан ҳам ,асрдан асрга бир хил нарса.Одамнинг онгидаги ўша-ўша уни бошқарувчи,васвали бир хил  фикрлар.Адабиётда ҳам,айниқса диний адабиётда, бир хил ходисалар турли тушунчалар билан аталганлигининг кўплаб мисоллари мавжуд.Ўша зардуштийликда улар “девлар” деб номланган,мусулмонларда бу хождисалар “жинлар” дейилади,христианликда – “бес” лар ёки “ нафс,кибр,истаклар жинлари”.

ИМ.: “Жинлар” –  аввалари шундай дейишган.Биз хозир бошқа тилда гапиришимиз мумкин – IT-технологиялар тилида.Биз уларни дастурлар деб аташимиз мумкин.Нима учун? Онг – бу майдонли тузулма-да. Бу замонавий одамга  тушунишга яқинроқ,соддароқ.

Бу майдонли тузулма,ёзиб қўйилган дастурлар,улар бизнинг онгимизга киргач,комьютердагидек,очилади ва ишлашни бошлайди.Мана биз уларга қарадик,айтайлик,ўз эътиборимизни мужасаммлаштирдик ёки эътибор кучини киритдик.Биз ҳаракатни бажардик,дастурни фаоллаштирдик,ва у  ишга тушди, бори шу,холос....Бироқ,тасаввур қил,илгари буни одамларга қандай тушунтириш мумкин бўлган: “ девлар”- қандайдир кўзга кўринмас мавжудотлар,улар келиб,сени йўлдан оздиради.Ҳа,булар атиги сўзлар.Вақт ўтиб,буни яна бошқача номлайдилар.Маъно шундаки,хеч нарса ўзгармайди,моҳият  қоляпти : жараённи сен бошқармаяпсан,сени бошқаришяпти.Ва фарқи йўқ – бирор вирусли дастур биланми ёки сени йўлдан оздирувчи қанақадир “дев” ёрдамидами.Асосийси – сен алданяпсан.Алданяпсанми,демак,сен – қулсан.

 

Ж.: Аммо билимларга эга бўлгач,бошқача яшаса бўлади-ку.

 

ИМ.: Бошқача яшаш шарт.Умуман ,Яшаш учун бошқача ҳаракат қилиш керак.Онг бўйсуниши керак.Бундан хеч нарса ўзгармайди.Ана кўрдингми,биз яна кўпчилик тушунмаётган нарсага қайтдик: “ Қандай қилиб мен онгимни назорат қиламан?Машинани қандай бошқараман? Нима ,мен ўйламаслигим керакми?” Э йўқ,машина ҳам бошқарилади ва хоказо.Атиги хаёт қизиқарлироқ ва гўзалроқ бўлади,чунки у ерда,Маънавий дунёдаги хаёт бошланади, жисмоний танада бўла туриб,онг эса осон бошқариладиган ва назорат қилинувчи бўлиб қолади.

Бу худди компьютердек.Айтайлик,сен ақллироқ бўлдинг,компьютеринг эса эски.Ҳимоя дастурлари эски.Лекин барибир,унга хар хил вируслар,сен ҳоҳламаган дастурлар кириб боради.Лекин бу компьютер-ку,у кўрсатаётган нарсани очишинг шарт эмас-ку,тўғрими? Мана сени мафтун этувчи бирор сурат чиқиб қолди.Сен жуда яхши биласан: уни очсанг-компьютеринг анча вақтга ишдан чиқади.Уни очиб нима қиласан? Ёпиб,четга суриб,ишингни давом эттир.Барчаси осон ва оддий.

          

Т.: Яна бир қизиқ лаҳза: демак,Шахс эга бўлган танлов эркинлигига тизим принципиал таъсир эта олмайдими? Лекин охирги пайтда тизимнинг нимадаги ҳаракати кузатиляпти? Шунда-ки,у одамни танлов ҳуқуқи йўқлигига ишонишини таклиф қиляпти.

 

Ж.:  Ҳа,ва биз яқинда кўргазмали мисолни овоза қилдик- илмий тажрибалар ва хулосалар

шуни таъкидламоқдаки,онг одам қарорни  овоза қилишидан анча аввал қарор қабул қилади....Ва олимларнинг бу хулосаси ОАВ ларида фаол реклама қилинмоқда.Оддий одамнинг онги бундан  қандай хулосалар чиқариши мумкин?Унга тизим томондан бир ёнбошли маълумот узатилиб,унинг маъно-моҳияти тушунтирилмаса,одамда қандай фикрлар туғилиши мумкин?

 

Т.: бир фикр пайдо бўлди...

 

ИМ.: ...сен қул ва сенда чиқиш йўли йўқлиги ҳақида.Ахир ҳақиқатда бу жараённи бошланишини кузатайлик-чи.Яқиндагина  Маънавий дунё йўқлиги таъкидланаётганди.

Бу ўтмишнинг қолдиғи,ўтмишдаги адашишлардан қолган онгнинг рудименти,деб айтилар эди.

 

Т.: Тизим ҳақиқатдан ҳам қандайдир интенсив тарзда одамларни Маънавий дунё тушунчасидан узоқлаштиришни бошлади....Айтайлик,оҳирги юз йилликларда одамларнинг онгига у нималарни узатар эди? Одамлар Хайвоний ақл тизимининг  дунёқараши доирасида бахслашган бўлиб чиқяптими:”Материя бирламчи,онг иккиламчи,ёки аксими”?

 

ИМ.: Материя доимо устувор бўлишга ва,айниқса Маънавий дунёга нисбатан ўзининг бирламчилигини ўқтиришга интилади.У одамларнинг онгига бу дунёда барчаси материя ва бутун дунё фақат материядан иборат,деган маълумотни киритади.

 

Ж.: Ҳа,ва хар қандай Олий ўқув юртининг фалсафа дарслиги айнан шундан бошланади-ки,гўйёки “ материя дунёнинг яхлитлигини ташкил этади”....бутун бошли баландпарвоз онг фалсафаси: материализм,идеализм ва шунга ўхшашлар .Лекин ўқув курсини ўтаб,одамлар ,қоидага кўра,мана шу фалсафани  тушунмайдилар,чунки у ақлдан келиб чиққан.У маънавий саволларни тегиб ўтишга уринади,холос.Лекин нима учун бундай содир бўлади?Чунки бу тизимнинг оддий ўйинидир.Онгдан оддий нарса кўп маротаба мураккаблаштириб юборилади, бўш нарсанинг муҳимлиги илгари сурилади ва одамларда қабул қилиш қийинчиликлари пайдо бўлади.Чунки бу фалсафани онгнинг уқтиришлари остида ёзганларда маънавийликнинг моҳиятини тушунчаси йўқ. Шунинг учун амалиёт ўрнига  “ асосий ҳақида” битмас-тугамас мулоҳазалар пайдо бўлади ва айнан шунинг учун оддий нарса мураккаблаштирилади.Лекин булар одамларнинг ёмонлигидан эмас. Тизим одамларнинг онгига материя гўё бирламчи эканлигини сингдиришги уринади.Одам маънан ривожланиши ўрнига бу ҳақида ушбу олий тушунчалар ёрдамида тинмай мулоҳаза қилади.

 

Т.: Демак,тизимдан шундай ўйин узатилмоқда:” Нима ишонасан? Диалектик материализмгами ёки идеализмгами?” Кейинги авлодлар учун у яна бирор нарса ўйлаб топади.

 

ИМ.: Ахир унинг вазифаси шунақа-да...янгиликлар ўйлаб топиш....

 

Т.:Лекин буларнинг барчасида у ўзини маънавий дунё билан таққослайди.Бироқ унинг ёзуви жуда қолипли ва таниш.Мана,мисол учун,бу ердагидек: ҳам у,ҳам бу вазиятда тизим ўзини реклама қилди,шу билан у ўзига Маънавий дунёнинг хусусиятларини ўзлаштириб олди.Сиз айтган эдингизки,тизим одам учун доимо Худо бўлишги интилади.Ва шунақа оддий мисол мавжуд – Маънавий дунёнинг абадийлик ва чексизлик каби хусусиятларини материализмда тизим ўзиники деб кўрсатади,аслида тугал ва ўлимга қодир материя ҳақида ҳам шундай дейди.”Дунёда материянинг турли холатларидан бошқа хеч нарса йўқ “ ва “ айнан материя бутун дунё картинасини яхлитлигини ташкил қилади,-деб таъкидлайди тизим.Аслида эса қадимдан одамларга маълумки,Худо ягона ва Маънавий дунё барча нарсанинг манбаидир.

 

Ж.:  Ҳа,бу нарсада тизим ўзини шундай реклама қилади,у Маънавий Мандадан чиққан ахборотни бураб,шу билан эътиборни еб қўяди,яъни у худди қизиқчи каби.Лекин тизимдан келиб чиққан ушбу бузиб бураб кўрсатилишлар жуда сезиларлидир.Ва улар бўм-бўш деб хис этилади,чунки сенда ҳақиқатдан маънавий     ривожланиш тажрибаси бўлса,сен маънавийликдан келаётган ҳақиқатни тизимдан келаётган бўшликни ажрата оласан.

 

Т.: Ҳа.Ёки бунақа мисол,Маънавий дунё билан яшаётган инсон тушунадики,Маънавий дунёни ўрганишнинг бошланғич босқичи – бу хис-туйғули идрок,чуқурликдаги туйғулар асносидаги идрок.Тизим жуда примитив тарзда ўзига мослаштириб қўяди,у кўпроқ жисмоний сезгиларга боғлаб қўяди.Гўёки “хис-туйғули идрокдан кейин  сенга янада баландроқ босқич бўлади”.....тизимдан – онг тушунмайдиган хис-туйғули идрок ўрнига “мантиқий-абстрактли фикрлаш тарзи”нинг қанақадир босқичи.

Ва,агарда энди идеализм призмасидан ўтказиб, тизим берган идрокка қарасак, у ерда айнан онгнинг фаол роли таъкидланиб,онг дунёни шакллантиради,дейилади, онгнинг қандайдир мистицизми,аслида сеҳр-жодунинг ўзи аслида илгари сурилади.

 

ИМ.: Тизимда иккита бир-бирига зид хусусиятлари бор,арғимчоқдагидек: ё кибрдан келиб чиққан темир мантиқ ёки васвали қўрқув,билмасликдан келиб чиққан мистика.Бу нормал холат....

 

Т.:  Ҳа,мана энди тизим узини Рух билан таққослаб,қандайдир параллеллар ўтказишга уринади.Ва нимага урғу қилинади? Онгга,мантиққа.Масалан,” одамнинг онги.жисмоний қобиқни енгиб чиқиш йўли билан  абсолют рухнинг ўзини ўзи ўрганиши деб ривожланади “,-дейди.Айнан одамнинг онги,Шахс (Рух) эмас,ва бу сўз хал қилувчи.Бутун бошли идеализм замондошлар учун хулоса чиқаришнинг янги версиясида қурилган десак бўлади,аммо у қадимий юнон,римликлар,айнан кўрсатув бошида Сиз айтиб ўтган маънавий йўлни эмас,балки  сеҳр-жодуни излаган файласуфларинг онги асосида қурилган.

Тизим учун хамиша олий маънавийлик – бу сеҳр-жоду,зеро у буни тушунишда чегараланган. Маънавий ўрганишга эса унинг учун йўл ёпиқ,албатта.Ва,Сиз айтганингиздек,онг орқали,миядаги сўзлашув орқали амалиётда Маънавий дунёни билиб бўлмайди.Чунки бу фақат хис-туйғули идрок орқали мумкиндир.

 

Ж.: Аммо сен мана шу маънавий калитни билиб олганингда,тизимдан келиб чиққан фирибни тушунишни бошлайсан.Барча чигаллик ва мураккаблик – бу атиги онг ишининг аломати,тизимнинг ўйини.Маънавий,ҳақиқий амалий билим эса бу ерда шубхасиз,йўқ.

.

ИМ.: Чунки маънавий йўл- у доимо осондир,онгда эса доимо кўпмураккабли ва бўм-бўш сўзлашув....

 

Ж.: ....онгнинг,тизимнинг ишлаш принципи.

 

Т.:  Яна илм-фанга қайтсак,бундай ўрнатмалар қаерданлиги тушунарли бўлиб қолади – тизимдан.Агарда сен фанга киришсанг,сен онгинг дунёқараши даражасида айнан ўтган асрларнинг сиёсий ўрнатмаси билан рози бўлишинг керак – материализм билан.Унинг “Онг – бу миянинг вазифаси,объектив дунёнинг акс кўриниши” деган тушунчаси билан.Акс холда,XIX асрдан бошлаб ўрнатилганича,сени бошқа дунёқараш билан фанга хеч ким киритмайди. Бундай  сиёсий ўрнатма умуман нима учун пайдо бўлган экан?

 

ИМ.: Биринчи навбатда бундай сиёсий ўрнатма, XIX асрда одамлар “эфир” тушунчасига яқин келишгани учун, пайдо бўлган.Эфир ўзидан ўзи чексиз эркин энергия берарди,бу энергия одамларни бепул хохлаган миқдорда керакли энергия билан таъминлаши мумкин эди.Бу эса дунёнинг кучлиларининг қизиқишларига хеч қандай холатда кирмас эди.Чунки пулни нима эвазига ишлаб,одамларни қандай ушласа бўлади? Бу битта томони.Ва бошқа томони шундаки, номоддий,материяни  яратувчи ва энергияни берувчи нарсанинг мавжудлигини исботининг ўзи - Маъанвий дунёга жуда яқиндир. Мана шундай параллель.Ва шу нарса дунё кучлиларининг қўрқувини ва кучланишини келтириб чиқарди,шунинг учун улар бу мавзуни умуман таъқиқлаб қўйди.

Табиийки,жахон элитаси буларни барчасини йиғиштириб қўйди ва тизимли сиёсий ўрнатмалар берди.Бу ўрнатмалар цивилизацияни материализмнинг шунақа чангалзорларга олиб кириб қўйдики, халигача улардан чиқиш қийин бўлмоқда.Ва,оқибатда,албатта бу холат фанда ҳам,одамларнинг турмуш даражасида ҳам,маънавий ривожланишда ҳам ва бошқа омилларда ҳам ўз аксини топди.

Бу ерда,бир томондан савол туғилиши мумкин: бу воқеалар қандай қилиб маънавий ривожланишга таъсир этиши мумкин? Маънавий ривожланишга  бепул энергиянинг нима алоқаси бор? Ахир аслида одамга маънан ривожланишига хеч нарса тўсиқлик қилмайдику. Бироқ биз яна нимага тақаляпмиз? Биз онгга бориб тақаляпмиз.Ўзингизга оддий мисолни тасаввур қилинг- физика фани шундай ривожландики, чегара ортида бу дунёни яратувчи,дунёга энергия берувчи Нимадир борлиги исботланди.Ва бу дунёнинг тузулиши бизни мактабда ва университетларда ўргатгандек эмас экан,У анча мурккаб ва унинг ортида одамлар Маънавий дунё деб номлаган нарса мавжуд.Ва онг бунга қарши чиқолмайди,чунки бу ҳақиқат.Бу маънавий ривожланишда ўз аксини топармиди? Албатта,тубдан.Бу барча одамларни Маънавий дунёнинг,Худонинг дунёси мавжудлигини тушунишга яқинлаштирарди.Шундай экан,бу нарсанинг ўзи онгда хар қандай гумонни рад этарди,чунки Маънавий дунёнинг мавжудлигини фан исботлаган бўларди.Табиийки,одамлар бошқа қонунлар.маънавий қонунлар бўйича яшашни бошлардилар,улар рухий озодликка эришардилар.Ва уларга ким нима демасин,Маънавий дунёга интилган жамиятни бошқариб бўлармиди? Бундай инсонларни бойиш ,жамғариш бўйича мусобақада тўқнаштириб бўлармиди? Бўлмас эди.Бир бирига нафратни туғдириб,Худонинг олдида хамма тенг бўлган бир вақда уларга биттасининг бошқалар устида шахсий устуворлиги тўғрисидаги фикрни уқтириб бўлармиди? Бўлмас эди.Табиийки,бу элита деб номланмиш кимсалар орасида кўплаб саволларни ва қўрқувларни хосил қилди.Шунинг учун биз хануз углеводородлардан фойдаланмоқдамиз...Шунинг учун,бугунги кунда ўзини “олим” деб номлаганлар бу мавзуда оғиз ҳам очмайди, бунинг мавжудлигига кўз юмиб келмоқда.Тизим мана шунақа.

 

Т.:  Яъни яна тизимдан таъкидлар ва ўрнатмалар келмоқда...Нима учун фан соҳасида кўпни кўрган атеист-олимлар шунчалик ўз материализм қарашлари ҳақида гапиришларига энди хайрон қолмайсан,киши.Бироқ савол – ўз қарашларимикан? Материализм позицияларини зўр бериб ёқламоқдалар,онгни ҳимоя қилмоқдалар: гўёки онг бўлган,эволюцион ривожланиш туфайли  шаклланган,барчаси моддий,барчаси мияда содир бўлмоқда ва хоказо.Бошқа,ёшроқ олимлар эса бунақа қўштирноқ ичидаги “илмий дунёқараш” нинг пайдо бўлиш сабабларини тушунмаган холда ,уларнинг гапларини такрорлаб келмоқда.Чунки тизим одамларнинг онгида огоҳлантиришга ишлайди ва,афсуски,хозирча позицияларини йўқотмаяпти.

 

ИМ. :   Мутлақо тўғри. Кел,ҳақиқатга тик қарайлик...Билимлар озроқ тарқалишни бошлади.Ва жуда кўп одамлар бошқа нарса ҳақида гапиришни бошлади.Ва,сирли таёқчанинг таъсирида,дегандай,нейрофизиология,психология ва хоказоларни ўрганаётган олимларнинг мияларига фикрлар кела бошлади: “Бизнинг онг қандай ишлар экан? Нима учун бундай бўлади?” каби. Ва эътибор бер,Иблисда доимо қарама-қарши.Билимлар келди- оқланиш келди.Лекин бошқа нарсада оқланиш келди.

 

Т.: Тизимдан келиб чиққан алмаштиришларга эга  бундай оқланиш дунёга олиб келинган Билимлар ва маънавий кўтарилишга жавоб,бўлиб чиқяпти.

 

ИМ.: Ҳа.яъни биз гапираётган нарсаларни одам ишлатишни бошлаганида (ўзини кузатиш жараёнини) ,фикрлар келаётганлигини кўради.Бироқ ,биздан олдин югураётганлар,”девлар” ёки ишлаётган дастурлар тушунтириб беришди:” Иложи йўқ.Ҳа,фикрлар сен уларни ўйлашингдан аввал келади.Ҳа,сен уларни бошқармайсан”.Айрим олимлар бу ходиса  билан тўқнашди,ўрганишни бошлади.” Йўқ,у ёғига бормаймиз,чунки бу ерда метафизиканинг иси келяпти,ва умуман,чегара ортининг иси.Унақаси бўлиши мумкин эмас.”- дейди улар.Ва ўрганишни давом эттиришни ҳоҳламайди.Аммо тасдиқлайдилар:” Ҳа,бундай феномен мавжуд,одам бошқарилар экан.Лекин сен хеч нарсани ўзгартира олмайсан ,чунки сенда хеч қандай ирода йўқ,сен бировнинг иродасини бажарасан,у ташқаридан келади.”

 

Т.: Олимларда атиги ўрганишда қўрқув,онгини йўқотиш қўрқуви пайдо бўлади.Онги билан умрини оҳиригача ажралмайди,деган тушунмовчилик мавжуддек.Савол фақат- онг сени бошқарадими ёки  сен Шахс сифатида онг хукмдорлигидан озод бўласан.

 

ИМ.: Албатта. Мана яна кўрдингми,қандай қизиқ ва симметрик тарзда ишламоқда бу нарса,хатто озроқ илгарироқ югурмоқда.Ахир билимлар эндигина келтирилганди,энди барчаси ривожланишни бошлаган эди – ва бу йўналишдаги ишлар бошланди.Нима  учун унгача бўлмаган?Нима учун унгача бу ҳақда гапирилмаган? Лоақал ўтмишнинг динларида барчаси ҳақида гапирилган.Пайғамбарлар ҳам гапиришган.Бу қизиқ....

 

Т.: Ҳа,бироқ одамлар буни эшитганмикан? Аниқроғи,улардаги ким буни эшитган ва жавоб қайтарган? Ахир онг кибрда қурилган бўлиб унда барчаси алоҳида,барчаси бўлинган,барчаси муросасиз.

 

Ж. :  Ҳа.,афсуски. Қандай қилиб тизим  қулларининг онги Келтирилган маънавий Билимларни  бўлиб юборади,ўзига хос талқин беради,қандай қилиб одамларнинг онги бу Билимларни ўзгартиради?Ахир биз буни хозир кузатишимиз мумкин,булар деярли кўз ўнгимизда содир бўлмоқда.Одамларнинг миясида тизим қайси дастак ёрдамида бошқармоқда? Кибр ёрдамида.Ва тизимнинг қуллари буни пайқамайдилар,чунки уларнинг кўзлари кибр ва ўзининг муҳимлиги пардалари билан  тўсилган.

 

Т.: Ҳа. Нима учун маънавий Билимлар келтирилганида тизим,онг ўзининг гайкаларини динларда ҳам,фанда ҳам бурашни бошлашининг тушуниши пайдо бўлди.Демак,кейинчалик бунинг асосида одамларни бир бири билан тўқнаштириш учун.

Мана яхши мисол.Приматология каби фанни олайлик,яъни маймунларни ўрганувчи фанни.Унинг ривожланиш тарихини ўқиб кўрсак,у тўқнаш келган қийинчиликлар,шу билан  маймунларнинг биологиясини,одам биологиясини ўрганиш ва маълумотларни таққослаш натижаларини жамият томонидан айнан психологик қабул қилиш муаммолари қаердан келиб чиққанлигини тушунасан.Нима учун одамлар ўзларини маймунлар билан бир хил жихатлигидан шунчалик қўрққан ва бу фаннинг ривожланишини тўхтатган.Бу ерда,албатта,диний жихат ҳам катта роль ўйнаган.Бу борада хали ҳам можаролар мавжуд.

Барчаси эса,жамиятда,афсуски,маънавий билимлар калити йўқолгани ва одамларнинг ўзини икки хил табиатли эканлигини тушунмаслиги учун.Приматология мисолида  тизим силлиқ жойда онгдан бўлган талқин ёрдамида катта муаммо яратганини ва фан ўрганаётган одамларнинг дин ўрганаётган одамлар билан деярли пешоналари билан тўқнаштирганининг  кўргазмали .тушуниш мумкин .

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.Бу ҳақда камдан-кам одамлар билади,чунки камдан-кам одамлар бу билан қизиқади..Аслида эса боланинг ривожланиши ва маймуннинг маълум вақтга қадар ривожланиши – мутлақо бир хил.Бу борада қизиқарли ишлар мавжуд.

 

Т.:Ҳа.Бу ҳақиқатдан ҳам шундай.Ахир бу фактни олимлар қайд қилишди,аммо бунинг сабаби уларга ноъмалум бўлиб қолмоқда,хар холда бу кўрсатувни чиқишига қадар. Бироқ бу ерда турли диний ташкилотларнинг одамлари норози бўлишди:” Тўхтанглар,қанақасига? Дин-чи? Ахир Инжилда айтилган-ку: “Худо одамни ўз сиймосига биноан ва ўзига ўхшатиб яратган”.Бунга олимлар қандай жавоб бериши мумкин,ахир улар оддий одамлар бўлиб,материяни онги ёрдамида ўрганса? Улар фақат фактлар ва тахминлар билан иш юритиши мумкин....Унинг устига олимлар шимпанзеларда айнан тил ёрдамида мулоқот қилиш қобилиятини  аниқлади: Бу яна бир “диний яраланиш” бўлди ва унинг оқибатида бундай тажрибаларга танқидлар ёғилди.Хуллас,ўроқ тошга урилди.Ва бир бирига нисбатан тажовуз бошланди,чунки одамларнинг миясида онг хукмрон.Онг шунчалик одамларни чалкаштириб қўйди ва бир бирига қарши туришини кескинлаштириб қўйди,уларни кибрда,қўрқувда,билмасликда...ва хатто атамаларда тутиб олди.Бу ерда “приматес”(primates) сўзи лотинчадан таржима қилинганида “биринчи ўринда”,”биринчи” деган маъноларни билдиради ва бу атама билан олимлар биологияда энг юқори даражада ташкил топган хайвонлар отрядини номлаган.Шу маълум бўлди-ки,черков иерархиясида бу атама ишлатилган экан.Ва  2006 йилда “Ғарбнинг отаси” умумий ном остидаги Рим Папасининг қадимги хашаматли унвонларидан бири расман бекор қилинди.Бу унвоннинг расшифровкасида бир қатор номлар мавжуд,улар орасида “Primatus Italiae” унвони ҳам бор эди.Ва бу унвон Рум епископи италиялик епископлар қаторида “ тенглар орасида биринчи” эканлигини кўрсатади.

Онг атиги одамларнинг устидан хазиллашади. У одамларнинг идрокини можаро нуқтасигача торайтириб қўяди..Агарда бир яхлит сифатида жахондаги бўлаётган воқеаларга қарасак: бу ерда унвонларни олиб ташлаяпти,уммон ортида- тахминларга,яъни онгнинг ўйлаб топганига  қарши равишда “маймунлар жараёнларини” ташкил этишади,бахслашади. Хиндистонда эса умуман маймунлар худоси ,жисмоний куч ва жоду худоси Хануман маданиятини яратишган ва фанлардаги мураббий сифатида қадрлашади.Бу худо индуизмдаги энг оммабоп худолардан бири бўлиб,унга кўплаб ибодатхоналар бағишланган, унинг тасвири мавжуд қурбонгоҳлар бор.

 

ИМ.: Ана,кўрдингларми,онг қандай ишлайди.

 

Ж.  Ҳа,онг мусибатни яратади.Ахир у маънавийликни тушунмайди ва доимо  унинг моҳиятини бузиб кўрсатади.

 

Т.: Мутлақо тўғри. Одамларга тушуниш ва ярашиш етишмаяпти.Агарда уларнинг  хаммаси аслида “Худо одамни ўз сиймосига биноан ва ўзига ўхшатиб яратган”,одамнинг икки хил табиати,онг қандай тутиб олиши ва нима учун хар биримизда маймунча яшаяпти  деган саволларининг жавобини билганида эди...Агарда улар бу саволларнинг жавобларини билганида эди, динга ҳам, атиги материяни ўрганувчи фанга ҳам саволлар бўлмас эди.

Приматология келсак,ҳақиқатдан ҳам хайвонот оламининг фактлари билан бахслаша олмайсан.Улар аксинча,тизимнинг стандартли ишлаши,онг қандай ишлашига кўзни очади.Ва  Сиз,Игорь Михайлович,бизга айтганингиздек,этология,приматология каби зологиянинг соҳаларидан намуналарни олсак,хайвонларнинг,шу жумладан одамларнинг ҳам , хулқини кузатсак,бу чизмаларни ,тизимнинг примитив босма-қолипларини,тизимни  қандай ишлашини тушунсак бўлади.Ва,албатта,очиқчасига айтадиган бўлсам,ўзим ҳам бу саволни илк бор ўрганаётганимда,бошимдан бир челак совуқ сув қуйилгандек бўлди.Чунки одам ўзини тана,фикрлар,эмоциялар деб ўйлайди.У бу билан фаҳрланади.Бироқ, приматология билан тўқнашсанг.тушунасанки,сенда бундай деб айнан маймунли табиатинг ўйлайди.

 

_____________

 

9-видеолавҳа.

 

 

 

“Одам ва маймун .Хайратлантирувчи фактлар”

 

     Видеолавҳада қизиқарли илмий материаллар йиғиндиси келтирилган,у маймун ва одамнинг биологик қариндошлигини,ғаройиб ўхшашлигини  кўрсатмоқда- ДНК молекулаларидан хулқигача. Приматларнинг умумий тафсифномаси,интеллект,биологик,физиологик ўхшашлик,имо-ишорали тилга ўрганиш қобилияти.

Одам ва маймуннинг хклқларининг  ўхшашлигининг ноёб видеотўпланмаси: кибр,тажовуз, ғазаб,қўрқув,депрессия,мулк жамғариш,қизғанчиқлик,ёлғончилик,хуфёна ҳаракат,” иқтисодий муносабатлар” маймунлар ва пуллар билан тажриба,адолат хисси бўйича тажриба,

“ Бу ерда шундай ўрнатилган” тажрибаси.

Одамнинг танаси хайвондан пайдо бўлганлиги ҳақида турли даврлардаги тарихий  эслатмалар.

Турли қадимги цивилизацияларда маймун рамзининг белгиланиши.

Одамнинг биологияси,эмоциялари,интеллекти шунчалик ҳайратда қолдирадиган ўхшашликка эга экан,у холда одам ва маймун нима билан бир биридан фарқланади?

 

                                       МАЙМУН ВА ОДАМ:

                                   

                            Приматларга оид умумий тафсиф.

 

  • Приматология  - маймунларнинг ( 400 турга яқин маймун ва ярим маймунлар,одамдан ташқари) пайдо бўлишини,физиологиясини,ҳулқ-атворини   ўрганувчи фан.Зоологиянинг  бўлими.
  • Приматлар сут эмизувчиларнинг олий отряди, ўз ичига ярим маймунлар,маймунлар ва одамни қамраб олган.

 

Номи лотинча “ приматес”( Primates) яъни “илгарилаган,илк”  дегани.

 

       ИЛМИЙ  ТАСНИФ

 

Маймун  – приматлар отряди, энг юқори даражада ташкил топган хайвонлар.Ҳалқаро номи: Primates

Ақлли  одам  (Homo sapiens; замонавий тип одами) – приматлар отряди,энг юқори даражада  ташкил топган хайвонлар.

Приматлар отряди 200 га яқин турлардан иборат, одам ҳам шулар жумласидандир.

Одамнинг хайвонот олами вакиллари билан

 

БИОЛОГИК ЎХШАШЛИГИ.

 

Қушлар билан – 10 %

Кемирувчилар билан – 20 %

Примат бўлмаган сут эмизувчилар билан -  30-40 %

Ярим маймунлар билан – 50 % гача

Маймунларнинг энг пастки турлари билан – 50-75 %

Одамсимон приматлар билан – 90-99 %

 

МАЙМУНЛАР БИЛАН ОДАМНИНГ ЎХШАШЛИГИ НИМАДА ЭКАН?

 

БИОЛОГИК ТУЗИЛИШИ.

 

АНАТОМИК ТУЗИЛИШИ:

1. скелетининг тузилиши;

2. эшитиш органларининг тузилиши;

3. миянинг тузилиши,янги қобиқ,хажми ва вазни.

1929 йилда англиялик анатом Артур Кейз одамдаги 1065 та хусусиятларни аниқлади.Улардан

312 таси – фақат одамга ;

396 таси – шимпанзе ва одамга ;

385 таси – горилла ва одамга ;

354таси- орангутанг ва одамга ;

117 таси – гиббон ва одамга ;

113 таси- бошқа қуйи маймунларга ва одамга;

17 таси – ярим маймунлар ва одамга хос экан.

 

Скелетнинг тузилиши:

-умуртқаларнинг умумий сони ва уларнинг бўғинларга бўлиниши;

-қовурғаларнинг сони (12-13);

- умуртқа тўртта эгилишдан иборат;

- фазода ҳаракатланиш механизмларининг ўхшашлиги.

 

Миянинг тузилиши:

 

Маймунлар одамга  нисбатан “тайёр”  холатдаги мия билан туғилади.Янги туғилган шимпанзенинг миясининг массаси унинг якуний вазнининг 45% ни ташкил этади,янги туғилган чақалоқда эса ушбу кўрсаткич 25 % га тенг.

Лимбик худуднинг юзаси:

-Макака – резус – 73%;

-Одам – 25 %.

Мия тузилиши ва анатомиясида максимал ўхшашлик.Унда одамнинг миясида мавжуд нарсаларнинг барчаси бор.

 

ФИЗИОЛОГИК ТУЗИЛИШИ:

1. ухлаш;

2. гипноз;

3. бош миянинг фаолияти;

4. психомотор ривожланиш;

5. юрак фаолияти;

6. озиқланиш;

7. репродуктив давр.

 

Юрак фаолияти:

Маймунларнинг:

-артериал қон босими;

-эдектрокардиограмма;юрак уриш частотаси

худди одамникидек.

 

Асаб тизими фаолияти: маймунларнинг ЭЭГ шаклланиши худди ўсаётган одамдагидек босқичларидан ўтади.

 

Психомотор ривожланиш:

Шимпанзенинг боласида ҳам,одамнинг боласида бир хил ўтади.

 

Касалликлар:

Маймунларни ўрганиш давомида олинган маълумотлардан келиб чиқиб,қуйидаги ўхшашлар аниқланди:

- касалликларнинг бошланиши ва ривожланиши;

- касалликларнинг симптомлари;

- касалликларни олдини олиш;

- уларнинг невроген оқибатлари: артериал гипертензия,юрак ишемик хасталиги,миокард инфаркти,овқат ҳазм қилиш,кўпайиш тизимларининг бузилиши ва хоказо.

 

Маймунларнинг озуқаси одамнинг соғлом овқатланиш тарзидаги озуқасидан деярли фарқланмайди.

 

ИНТЕЛЛЕКТ

-хотира;

-тил;

- фикрлаш,ассоциатив фикрлаш,абстракцияланиш.

 

ХОТИРА.

Қисқа муддатли хотира: ахборотни қайта ишлаш бўйича одамлардаги қисқа вақтли механизмлар маймунларда ҳам мавжуд.

Узоқ муддатли хотира: маймунларнинг бошқа хайвонлар орасидаги афзаллиги – узоқ муддатли хотирада.Рўйхат охиридаги  ва бошидаги предметлар  яхшироқ эсда қолади.Хотиранинг бундай хусусияти одамга ва маймунларнинг бир неча турига хос.

 

АССОЦИАТИВ ҚОБИҚ.

Ассоциатив қобиқнинг катталиги:

-одамда – янги қобиқнинг 84% га яқин;

-маймунларда- .56%;

-қуёнда- 22 %;

- каламушда- 11%

- типратиконда – йўқ.

видам обезьян.

Шимпанзелар  олий ассоциатив фикрлашга қодир.Бу  бир бутуннинг миқдори ва пропорциялари билан боғлиқ математик операциялар асосида тасдиқланди.

 

АБСТРАКТЛАШТИРИШ.

 

Шимпанзелар предметларнинг ўлчами,акли,ранги каби хусусиятларини  2-3 ёшли болалар каби мавҳумлаштиришга қодир.Алохида ҳаракатларни  атрофдаги муҳитга “проекциялаштириш” имкониятлари бўйича 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган боланинг даражасигача етади.(В.Мэзон,АҚШ).

 

ТИЛ.

-1969 йил.А.Гарднер ва Б.Гарднер- шимпанзени кар ва кўр одамларнинг ишорали тилига ўргатиш-амсленга.Уошо исмли маймун –илк “ гапира бошлаган” м аймун.

-1971 йил,Д.Рамбо – “лана Лойихаси” – маймунларни  йеркиш воситачи тилга ўргатиш.

- 2002 йил.Т.Матцузава ( Киото шахри маймунларни ўрганишуниверситети)- Аи шимпанзеларини кандзи иероглифларига ўргатиш.

 

ҲУЛҚ-АТВОРИ,

- кибр;

-хасислик;

-айёрлик;

-ёлғон;

-тажовуз;

-омадсизлик сабаб ғазабланиш;

- тушкунлик;

-тақлид қилишга қодирлик;

- мулкни тўплаш;

- хайвонот оламининг “иқтисодий муносабатлари”.

 

Тушкунлик:

Маймунлардаги тушкунликнинг симптоматикаси болалар ва катталарнинг холатига кўп жихатдан ўхшаш.

Белгилари:

- тушкун кайфият;

-тушнинг бузилиши;

-иштаханинг йўқолиши;

- ҳаракатчанликнинг яққол сусайиши;

-ўйинларга қизиқишнинг йўқолиши.

 

Маймунларнинг тушкунлик холати бир несча йиллар давом этиши мумкин,асосийси эса,катта бўлганида хайвон биологик носоғлом бўлиб қолади ва уни ддаволаш ниҳоятда қийин.

 

Кибр: бошқа маймунларнинг ёки тажриба ўтказувчиларнинг эътиборини жалб қилишга қаратилган хулқи.Одамга ўзига энг кам ўхшаган маймунлар мафтункорроқ туюлади,вахоланки унга нихоятда ўхшаш бўлган турлари деярли доимо жирканч туюлади.

 

Мулкни тўплаш: маймун  нафақат ўз мулкини қизғаниб,ҳимоя қилади,балки уни мустақил ўзлаштиришга уринади ҳам.Ҳамма нарсани ўзига тортади.Шу томони билан болаларнинг кўчадаги хар хил ташланган нарсаларни йиғишга бўлган қизиқишига ўхшайди.Хар қандай унга кўрсатилган нарсани ,уни кейинчалик ишлатмаса ҳам.маймун ўзилаштиришга тайёр.

 

Хасислик:

Овқати билан бўлишиш илтимосига шимпанзенинг реакциялари қуйидагича бўлган:

-аммасини охиригача ейишга шошилади;

- овқатланганида орқасини ўгириб олади;

- қўли билан ёпилиб олиб ейди;

- егуликни яширишга уриниб,уни ёнбошига яширади;

Агарда  озуқани бошқага беришган бўлса:

- овқат унга тегмаганига норози ва ғазабланган;

- аввал индамасдан хайрон бўлиб туради.кейин эса рақибига ташланади ва егуликни олиб қўйишга уринади.

Ёлғон:  хайвонлар жазодан қочиб қутулиш мақсадида ёлҳон ишлатишади.Маймунлар ишора билан “Мен эмас” деб қўрсатади ёки бошқаларни айблайди.

 

Тажовуз: маймунларга ўз мулкини шижоат ва тажовузкорлик билан ҳимоя қилиш хосдир.Мулкидан маҳрум бўлиш фактининг ўзи маймунни ғазабга олиб келади.Нарса учун маймун ўзини ҳам,рақибини ҳам( у қанчалик яқин қариндош бўлмасин)  аямасдан курашишга тайёр.

 

Маҳфий ҳаракат: унда маймун аввал айнан шу учун жазоланган маҳфий ишни амалга ошираётиб,одам яқинлашаётанини кўриб,уни эътиборини чалғитишга уринади ва бошқа нарса билан банд эканлигини кўрсатади.Маймун бошқа маумунларнинг эътиборини қаратиш учун турли предметларга кучлироқ эътибор бераётганини тасвирлашга қодир.Шу тариқа у ўзининг асл мақсади – овқатдан уларнинг эътиборини чалғитади.Шимпанзега ( ва бошқа маймунларга ҳам) таъқиқланган нарсаларни билдирмасдан олиб қочиш ўзгача роҳат бағишлаши кузатилган.

 

“Иқтисодий муносабатлар”:

 

- Нозу-неъмат манбаини қўлга киритиш – емга бой худудни,мевага бой ўсимликни, сув манбаини ва хоказони.

- ўғирлик – ўзидан пастроқ  мартабадагилардан нозу-неъматларни куч билан тортиб олиш.

- ўзганинг мулкини курашсиз устуворлик ҳуқуқи боис тортиб олиш.Устувор хайвоннинг ғазабини олдини олиш мақсадида,бўйсунганлар уни қизиқтирган  барча нарсаларни  индамай бериб юборади.

- тиламчилик: табақаланишнинг қуйи қаватларида турган маймунларга хос.

- ёлғон. Алдаб,ёмонини тиқиштириш,ўзига эса яхшисини олиш ёки алмашаётган предметларнинг иккаласини ҳам олиб қўйиш ва хоказо дастурлар кузатилади.

- ўғирлик – уни жабрланувчига нисбатан қуйи мартабада бўлган маймун амалга оширади.Маҳфийларча амалга оширади,ўғирлагагач,қочиб кетади,яшириб қўяди ёки билдирмасдан еб қўяди. Ушлансанг – калтакланасан   дастури ишга тушади.

 

ТАЖРИБАЛАР.

Маймунлар ва пуллар билан тажриба.

 

Америкалик этологлар капуцинлар тўдасида” мехнат” муносабатларини  олиб бориш  бўйича тажриба ўтказишди. Улар оддий қоидани: “меҳнат = мукофот” лигини билиб олганида,уларга оралиқ агент – хар хил рангли пластмасса доирачалари  киритилди.Узумнинг ўрнига уларга турли “номиналдаги” жетонлр берилди.Бироз ўтиб маймунлар жамияти табақалашди.Унда худди одамлар жамиятидагидек хулқ-атвор турлари пайдо бўлди.Мехнаткашлар ва дангансалар пайдо бўлди.Аммо асосийси, тажриба ўтказувчилар маймунларда аввал кузатилмаган характер хусусиятларини қайд этишди – қизғаниш,қаттиқ қўллик ва ўз пулини ҳимоя қилишдаги қаҳр,бир –бирига нисбатан гумонсираш.

 

Адолат хисси ҳақида тажриба.

 

Маймунларни бодиринг эвазига  тошчалар олиб келишни ўргатишди.

Капуцинлар жуфт бўлиб ишлаган эди ва иккаласига ҳам бир бўлакдан бодиринг берилганида барчаси яхши кечди.Аммо қоидалар ўзгартирилиб,биттасига ширин узум доначасини,иккинчисига бодиринг бўлагини беришни бошлаганида,вазият ўзгарди.Бундай адолатсизлик билан тўқнашиб,хафа бўлган маймун ўзига берилган бодирингни емай қўйди.

Тажриба шуни кўрсатдики,40% холатлада хафабўлган маймунлар умуман ўзининг неъматини “ сотиб олишдан” тўхтаган. Маймунларнинг бирига текинга узум берила бошлаганида эса.вазият янада ёмонлашди: иккинчи маумун ўзининг тошчасини жахл билан ташлаб юборишни бошлади ва фақат 20% холатлардагина бодирингга алмаштирди.

Одамлар жамиятида ҳам шундай холат кузатилмоқда.Гап ноз-неъматларнинг тенгсиз тақсимланиши ҳақида борар экан,одам маълум қисмидан воз кечишга тайёр ,бошқа бировга улар тегмаса бўлди.Буни  хар хил давлатларда олиб борилган “Ультиматум” ўйини тасдиқлайди.

.

Бу ерда шундай қоида мавжуд” тажрибаси.

 

Каттакда бананлар осилиб қўйиларди ва бир нечта маймун киритилар эди.Битта маймуннинг бананни олишга уринишидан сўнг ҳамма маймунларнинг устидан совуқ сув қуйилган.То-ки рефлекс ўрнатилмагунча шу тариқа бир неча марта такрорланди: бананга интилиш ҳамма маймунлар  учун муздек душни англатар эди.

Энди маймунлар бананга интилган турдошларини уришни бошлади.Бора-бора вазият шундай тус олдики,маймунларнинг ҳаммаси бананга қараб ўтирар эди ва энди хеч қайси уни олишга уринмасди.

Олимлар хулосаси бўйича.катакка киритилган янги маймунлар бананларни олишга уринмасди ҳам,гарчи нима учун буни қилиш мумкин эмаслигини тушунмаса-да.

 

Одамнинг танаси хайвондан пайдо бўлганлигининг қадимда берилган эслатмаларининг

ТАРИХИ

 

Э.ав. VII  асрда қадимги юнон файласуфи Анаксимандр ёзишича « даставвал одам бошқа тур хайвонларидан пайдо бўлган»

 

Э.ав .VI асрда Гераклит маймунни одам билан таққослади.

Қадимги замоннинг буюк табиби Клавдий Гален (130-201 й.й.)- ўрта аср медицинасининг классиги,одамнинг тузилишини таърифлаган,аммо буни маймунларнинг анатомиясини ўрганаётиб қилганлигигинг фактини яширган.

 

1543 йилда Везалий Гален йўл қўйган 200тага яқин хатоларни аниқлади.Бу Галеннинг қуйи маймунлардан олинган маълумотларни одамга нисбатан қўллаганининг оқибати.Яъни маймунлар – одамларнинг нусхаси эканлигида амин эди.!?

 

Маймун культи бир неча минг йиллар давомида қўлланилиб келди.Қадимги мирсликлар уларнинг тасвирларини ўйиб қолдирар эди ва ўзининг худоларига кўпинча маймунларнинг ташқи қиёфасини берарди.

(Бошқа маросимий хайвонлар қаторида) маймунларни мумиёлар,уларнинг мурдаси бўйича ички тузилишини ўрганишар эди.Одам танасини мумиёлаш амалий тиббий  ва маросимий  аҳамиятга эга эди,у ўлган одамнинг у дунёдаги хаёти ҳақида ташвишни эслатар эди.

 

Хинд эпосида Хануман маймуни зийрак ақл ва улкан жисмоний куч эгаси эди,у маймунлар подшоси Раманинг доно маслахатчиси ва садоқатли хизматкори бўлган.Қадимги хиндлар,худди замонавий хиндлардек,маймунлар учун алоҳида уйлар ва  ибодатхоналар қурган. . 

 

Павианлар билимлар худоси Меркурийга бағишланарди.Румликлар уларни ўз уйларида эрмак учун ушлаган,шунингдек уларнинг мурдалари бўйича одам танасининг ички тузилишини ўрганишган.

 

Юнонларнинг дастлабки динида  гамадрил чорвачилик,савдогарлик худоси,Зевснинг даракчиси Гермесга тенглаштирилар эди.

 

Хитой  юлдузлар жадвалида маймун фантазия рамзи эди,чунки у ўзагрувчан вазиятларга ҳаммадан тез мослашади ва жуда қизиқувчан . Афсоналарда  унинг ўткир зеҳни,яхши хотираси ва хазил хисси билан таърифлашган.Унинг дангансалик,ўзини севиш,эмоционаллик, яширинлик ва маккорлик каби салбий хислатлари ҳам бор.

 

Европа маданиятида у гуноҳ,айёрлик,маккорлик,бойликка интилиш,дангансалик,одамий ақлсизликларнинг рамзи.

 

Эрта ўрта арслар христианларида иблиснинг рамзи бўлган.Готика даврида оғзида олма ушлаган маймун одамнинг гуноҳкорлигини рамзи бўлган,занжирбанд маймун эса – гуноҳни енгиш рамзи.

 

Бугун ҳам  айрим Европа давлатларида маймун пиёнисталик рамзидир. Мистерияларда маймун одамнинг қалби киришидан олдинги  холатини кўрсатган.

Расмий қонун-қоидаларга биноан маймун иблиснинг ифодаси бўлиб қолди.

Илк христианлар зоологияси “Физиологус”да (11 аср) шундай дейилган.Бундай тасаввур то  XIII қадар мавжуд бўлган. Дахшатли Суд картиналарида ўрта асрларда албатта маймун ҳам тасвирланган.

 

Қора афсунгарлик билан боғлиқ бўлган хар қандай ёвуз ҳаракатлар маймун  образида гавдаланган.

 

Қуръон,Ал-Моида  сураси 60 оят:» Айт: “ Оллохдан янада ёмонроқ жазо олувчилар ҳақида сизларга ҳабар берайми? Булар Оллоҳнинг ғазабига,лаънатига учраганлардир,улар тоғутга топинганлар,уларни УЗот маймунларга ва чўчқаларга айлантирган.Улар тўғри йўлдан янада кўпроқ адашганлардир ва  янада ёмонроқ жойни эгаллайдилар”.»

 

Қуръон, Ал-Бақара сураси ,65-66 оятлар: « Шанба куни ҳақида тажовузга борганлар сизларга маълум,Биз уларга :”Хор ва расво маймун бўлиб қолинглар”,дедик. Биз буни замондошларига,ундан кейингиларга ва тақволи кишиларга ибрат қилдик.”

 

 

Маймунлар ва чала  маймунларнинг илмий ифодасининг замонавий рўйхатида бутун бошли ёвуз кучлар гурухи мужассам: иблис,шайтон,шарпа,вельзевул,молох,лемур.Вельзевул – христианликлар теософиясида  иблисларнинг бошлиғи – ики марта учратилади: бу замонавий қизил қул бақроқ (Alouatta belzebul) ва узун юнгли коата(Ateles  belzebuth).ларнинг турдаги атамалари. Икки бора молохни хам учратса бўлади: гиббон ва кальцебус турлари (Hylobates moloch, Callicebus moloch).Шайтон янада оммабоп – у уч маротаба учрайди: тупайа ва колобуснинг кенжа турлари,жанубий америкалик хиропотнинг тури.

 

_____________

 

Видеолавҳада қизиқарли илмий материаллар йиғиндиси келтирилган,у маймун ва одамнинг биологик қариндошлигини,ғаройиб ўхшашлигини  кўрсатмоқда- ДНК молекулаларидан хулқигача.Приматларнинг умумий тафсифномаси,интеллект,биологик,физиологик ўхшашлик,имо-ишорали тилга ўрганиш қобилияти.Одам ва маймуннинг хклқларининг  ўхшашлигининг ноёб видеотўпланмаси: кибр,тажовуз, ғазаб,қўрқув,депрессия,мулк жамғариш,қизғанчиқлик,ёлғончилик,хуфёна ҳаракат,” иқтисодий муносабатлар” маймунлар ва пуллар билан тажриба,адолат хисси бўйича тажриба, “ Бу ерда шундай ўрнатилган” тажрибаси. Одамнинг танаси хайвондан пайдо бўлганлиги ҳақида турли даврлардаги тарихий  эслатмалар.Турли қадимги цивилизацияларда маймун рамзининг белгиланиши.Одамнинг биологияси,эмоциялари,интеллекти шунчалик ҳайратда қолдирадиган ўхшашликка эга экан,у холда одам ва маймун нима билан бир биридан фарқланади?

 

ИМ.: Саккизинчи кунгача одам хеч ҳам хайвондан фарқланмайди.Шимпанзеда ҳам етарлича ривожланган бирламчи онг мавжуд.Аналогия жуда яқин келмоқда.Маймуннинг ва одамнинг ҳам болалари  уч ёшгача,беш ёшгача,деярли бир хил ривожланади. Кейин эса одам бирданига илгарилаб кетади.Нимага бундай бўлади? Туғилганидан кейин айнан саккизинчи куни одам ,кўза каби,Қалб билан тўлдирилади,Қалб эса Шахсни яратади

 

Т.: Қалб ва Шахс – булар айнан одамнинг маънавий ташкилий қисми.Ва нима учун одам Инсонга айланган, ва нимага сиймо ва ўхшашлик билан яратилган,чунки унда Маънавий дунёнинг қисми бўлган.  

 

ИМ.: Шахс – бу айнан аслида Инсон нималиги.Бу  сенинг аслинг..

 

_____________

 

 

 

Т: Игорь Михайлович, кун давомида онгни қандай қилиб бўйсундириш борасида одамлар жуда кўп хатлар ёзмоқда.

 

ИМ.: ” Кун давомида онгимни қандай қилиб назорат қилсам экан?” деган савол онгдан келиб чиққан. Яъни у сенга ўйнаб бериши мумкин...Саҳнадаги артистлар бир-бирини бўйсундиради,ўйнайди ва сенга барчаси яхши,деб гапиради.Одам озгина  бўлса ҳам онгдан маълум даражада эркинликка эга бўлса,у тушунадики,Шахсга онг устидан хукмронликнинг кераги йўқ.Бу бошқа нарса эканлигини тушуниш келади.Бу сенинг компьютеринг.Ва кетаётиб,сен уни ўзинг билан олиб кетмайсан,чунки у эски,катта ,ноқулай.У сенга керак эмас.

 

Т.: Шахс учун унинг устидан хукмронлиқ қилиш эмас,балки айнан унинг таъсири, хукмронлиги остидан чиқиш муҳим,шундайми?

 

 

ИМ. Мутлақо тўғри. Илк ғалаба – хукмронлигидан чиқиш ва биз эътибор деб номлаган нарсани тўғри тақсимлаш.Мазкур холатда эса эътибор худди циркда велосипед хайдаётган айиқ учун оқ қанд ёки яна бирор ширинликдек.Нима учун айиқ велосипди хайдайди? Овқатлангиси келади.Худди шундай онг ҳам,Шахсга керак бўлса,онг Шахс фойдасига ишлайди,чунки овқатлангиси келади. Унинг учун оқ қанд бўлиб сизларнинг эътиборингиз хизмат қилади.

Яна бир қизиқ холат.Бизнинг овоз операторларимиз ёзувни қанчалик тозаламасин,барибир шовқин қолади.Эътибор бердингизми? Кўрсатувларни ёзган пайтимизда,тизимнинг яққол сирларини ошкор қилганимизда,табиат  қутиришни бошлайди: барчаси бузилмоқда,барчаси шовқинда.Светни ўчиргани камлиқ қилганидай,шовқинлар ҳам кўп: кучукларнинг хуриши ва хоказо.Қизиқ-а.....

 

Т.: Шуниси қизиқки,ҳақиқатдан ҳам онг,қаршилик қилиб,ўзини ўрганишга йўл қўймаётгандек...

 

ИМ.: Тизимнинг ичида туриб,тизимни ўрганишнинг иложи йўқ.Унинг ташқарисига чиқиш керак,шунда уни ўрганасан.

_____________

Видеоқўйилма.

 

Шахс эркинлиги – бу Рухда Яшаш.

 

_____________

 

 
  
Rating: 5 / 5 from 26




Recommended Book

AllatRa Book download