Жонли сухбат - саҳифалар 5-10

00:11:53 - 00:37:31

 _____________

 

Видеолавха №3

 

 _____________

 

ИМ.: Хеч нарса ўзгармаяпти ...хар холда,тизимнинг одамларга уларнинг онги орқали таъсир этиш усулларида.Пайғамбарлар тўқнашган нарсаларми? Биринчи навбатда,одамларнинг тушунмаслиги, Пайғамбарлигини тасдиқлаш учун бу дунёда ундан жоду ва турли мўжизаларни талаб қилишлари билан. Ишонмаслик,норозилик,устидан кулиш,хақорат қилиш, очиқдан-очиқ қарши туришларгача – мана шуларни Пайғамбарлар нафақат хокимият тепасидагилардан,балки оддий одамлардан ҳам кўришга муваффақ бўлишган.Ахир Онг сен хукмдормисан,ёки оддий одамми,ажратмайди-да.У  хаммани Хайвоний ақл тўлқинига ,биринчи навбатда,истеъмолчилик тўлқинига тўғрилайди. Ва Пайғамбар келганида эса,тизим учун бу аслида хатар,шунинг учун у ўз қуллари орқали турфа усуллар билан қарши туришни бошлайди.Қуллар эса – фақатгина хокимият тепасидагилар эмас.Уларнинг орасида ҳам яхши одамлар кўп.Бироқ,афсуски, “оддий одамлар” орасида ҳам тизимнинг қуллари жуда кўп.

Буларнинг барчаси,аслида,Хайвоний ақл қандай ишлашини,унинг афтини очиб беради.Хайвоний ақл тизими Маънавий Дунё нималигини ,биринчи навбатда,тушунмайди ва билмайди,шунинг учун унга қарши туради. Пайғамбарлар эса – бу одамнинг Шахси устидан Мутлоқ хукмдорлиги учун таҳдиддир.Шунинг учун ҳам у одамларнинг онгига сингдирган кибр  орқали шундай усуллар билан таъсир этиб,уларда қўрқув ўйғотади,уларни тажовузкор қилади.Қўрқув эса тўғридан –тўғри қарши туришга ундайди.

Мана яна қўрқув...Одамлар Пайғамбар ёки Маънавий мавжудот олдида нима учун қўрқувни хис этишини қайд этиш қизиқ бўларди.Аҳир унга хеч нарса таҳдид солмайди.Булар тинчликсевар мавжудотлар.Пайғамбар ёки  Билимли,бирор рухониятли инсон билан тўқнашганида одамлар чинакам қўрқувни, безовталикни хис қилишади ,сабаби,буни онг хис этади,сабаби,бу тизимга хавф-хатар туғдиради.Ва онг Шахсга ўз таъсирини айнан салбий томондан фаоллаштиради,яъни шу тариқа  уни ўз оғилхонасига хайдаб киритишга уринади.Ўзининг қуллари бўлмиш одамларнинг ўз қўллари билан онг,кибр,тажовуз ва қўрқув орқали хар қандай маънавий кўринишларга қарши туришга уринади. Биринчи навбатда,тизимнинг кишанларидан ҳақиқий озодлик берувчи нарсаларга қаршилик қилишга.

Т. Ҳақиқатдан ҳам,Пайғамбарларнинг тарихини ўқир экансан,моддий дунёда маънавий кўтарилишларга тизимнинг қаршилик кўрсатиши борасида мутлақо хеч нарса ўзгармаганини  тушунасан.

ИМ. Мутлақо тўғри.Мисол учун Мухаммад пайғамбарни олсак. Ўзининг фаолиятида у кўп бора бундай кўринишлар билан тўқнашган, тизим уларни  унинг атрофидаги одамларнинг,гохида хатто энг яқин одамларининг онги орқали фаоллаштирган. Бу нарса турли тажовузкор намоёндалар,норозиликларда ифодаланарди. Оддий мисол.Маккадаги хукмдорлар  ундан нимани талаб қилишди? Улар биринчи навбатда ундан Пайғамбарлигини тасдиқловчи тўғридан- тўғри бевосита исботларни талаб қилишди, “тоғни силжит,дарёни оқимини ўзгартир” каби. Барчаси одатдагидек: яъни шу ерда уч ўлчамликда  Худони иродасини намоён қил,ўзгартир,бирор нарса қил,Пайғамбарлигингни исботлаб бер. Одамлар Пайғамбарлардан мўжизаларни талаб қилишлари табиийдир...

Т.:...чунки онг одам устидан хукмрон ва ўзи учун жоду ва тугамас мўжизаларни талаб қилади.

ИМ. :  Ҳа,одамларга қанча мўжиза кўрсатма,улар барибир шубхаланади.Улар  барибир Пайғамбар кўрсатган хар қандай мўжизадан гумонсирайди.Бу ҳақиқатдан ҳам шундай.Чунки мўжизаларни талаб қилиш ,ислом тили билан айтганда,Иблисдан,шайтондан келиб чиқади.

Т: Ахир айнан кибр,ғурур  Иблиснинг қулашининг сабаби бўлган.

ИМ.: Ҳа,Қуръоннинг ўн бешинчи сурасида  бир лахза таърифланганки,унда Оллох Таоло   Иблисга унинг ортидан кетган, адашганлар устидангина хукмронлик қила олишини айтган.Уларнинг барчаси келгуси хаётда дўзахда

ёнаётган олов билан жазоланишга  махкумдир.Одамни ўлимидан кейин кутаётган ёнаётган олов нимани билдиради? Замонавий тилда айтганда бу субшахс холати.

Т. : Яъни хатто бугунги кунда  ҳам муқаддас битикларда,уларнинг кўп сонли таржималарига қарамасдан, билимлар донлари сақланиб қолган...Жуда яхши сўзлар...

ИМ.: Лекин уларни маъносини тушунганлар учун  улар яхши. Мен яна бироз мавзудан четга чиқаман...Буларни барчасини одам қандай идрок қилади? Онги билан буларни эртакдек қабул қилади,хеч кам хам,кўп ҳам  эмас.Фақатгина тажриба орттирган одам буни эртак эмас,ҳақиқатлигини тушунади. Муаммо шунда.

 

Т.:  Айтишадику :” Ўз Ватанингда пайғамбар йўқ” деб.

 

ИМ. : “Исо эса уларга  деди: Пайғамбар виждонсиз бўлмайди, фақат Ватанида ...ва ўз уйида бўлса .” Ва ҳақиқатдан ҳам шундай.Мана оддий тушуниш - сени таниган одам ёки одамлар гурухи яшаган эди.Сен билан биргаликда ўсишди.Кейин сенга  ваҳий келади ва сен Пайғамбарга айланасан.Пайғамбар ўзи ким? Пайғамбар – бу Худонинг элчиси,Худо юборган Ҳақиқатни етказувчи одам. Лекин сен билан бирга ўсганлар сени билишган-ку.Уларга биринчи навбатда нима таъсир қилади? Сен айтаётган гапларни улар тинглашадими? Йўқ. Улар сенгга қараб  туриб ўйлайдилар:” Қандай қилиб? У мен билан бирга ўсганди,энди эса Худо тўғрисида гапиряпти”. Шундай эмасми? Хасад. Бу эса нимани тўғдиради? Нафратни. Биринчи навбатна кибрдан келиб чиққан нафрат.Чунки вахий уларга эмас,сенга тушди.Шунинг учун ўз Ватанида пайғамбар йўқ. Мен шундай деган бўлардим: Бу дунё билан яшаётганлар учун бу дунёда Пайғамбар йўқ.

 

Т.:  Исо Масихнинг дунёда пайдо бўлишига-чи,тизим қандай жавоб берди.Яна худди шу – тажовузкорлик билан,хикомият тепасидаги коҳинлардан бошлаб,то таъқибгача,уларнинг барча муқаддас нарсаларга нафрати билан. Шундай ноёб имкониятга эга бўла туриб,одамлар Исодан Абадийлик ўрнига нимани сўраган? Яна жодуни-да...

ИМ.: Ха,худди шундай Исо билан ҳам бўлган.Одамлар Ундан  ўзлари учун моддий бойликлар ,биринчи навбатда,соғликни сўраган.Умуман айтганда,нафақат Исо билан....Бу шундай ўрнашиб олган фикр,агар одам маънан билимли бўлса,демак унинг идеал соғлиги бўлиши керак,у  бу уч ўлчамли дунёда бахтли,бой-бадавлат ва хоказо бўлиши керак.Ва,афсуски, одамларнинг тушунишида,бахт- бу Маънавий Дунё билан бирлашиш ва уч ўлчамликдан ҳақиқий бўлган Озодликдаги ҳақиқий Хаёт эмас.Одамлар учун бахт – бу соғлик,бойлик ва ҳокимият.Аввало хокимият,махфий хокимият.Нафақат  бирор нарсада етакчиликка сайланишинг,балки махфий хокимият, унда сен сирли равишда бу етакчиларга буюрасан,улар эса “сенинг иродангни” бажаришади. Бироқ сенингми? Гап шунда-да.

Т. Соғлик,бойлик ва ҳокимият,яъни бу уч ўлчамликдаги онгнинг барча атрибутлари.Барчаси тугайдиган,ўладиган ва вақтинчалик.

ИМ.  Ҳа, тизимнинг барча атрибутлари одамларнинг онгига мажбурлаб берилмоқда, шундай  бўлиб чиқяпти. Нима учун кўплаб одамлар қўштирноқ ичида “маънавий билимга” эга бўлишга интилади? Аслида улар жодуни ўрганишга, қанақадир яширин Илоҳий кучга эгалик қилиб,бошқалар устидан ....бу уч ўлчамликда хукмрон бўлишга интилади.Аммо бу Маънавий Дунёга қарама-қаршидир.Маънавий Дунёда хокимият тушунчасининг ўзи йўқ.У ерда айнан уч ўлчамли муаммолардан бўлган озодлик мавжуд.Нима учун?Чунки у ерда ёвузлик йўқ,у ерда қайғу йўқ,у ерда хасад йўқ.У ерда бахт ва эркинлик бор.Онгнинг қули  бўлган одамларга буни тушуниш мушкул,чунки бу уч ўлчамли дунё қонунларига бўйсуниб яшаётган одам учун ҳақиқий эркинлик – истаган нарсасини қила олишида.Унинг учун ҳақиқий хокимият – бировга сирли таъсир этишида.Яъни жоду,оддий жоду.Ундан қўрқишса,уни хурмат қилишса,у бой,мустақил бўлса.Нима учун? Чунки онг унга айтади:” Сен барчасига эришдингку.”,деб.Ёки кўпинча онг айтади: “ Бу махфий билимларни ўргансанг,шуғуллансанг,буларга эгалик қиласан”.,деб.Лекин, қоидага биноан,у одамларга бу билимларни бермайди, у фақат ваъда беради.Шундай бўлса-да, ўзининг кўплаб адептларига ҳам ерлик хокимиятни,ҳам бойликни беради,айримларига хатто соғликни ҳам беради... Лекин кейин янада кўпроғини олиб қўяди.

Т. Ўша даврларда,дарвоқе,хозиргидек,бойлик одамлар дунёсида фахрланиш предмети бўлган ва бўлиб қолмоқда. Шубхасиз,шунинг учун ҳам онг хукмронлиги остида бўлган одамлар,нима учун Пайғамбарлар Худодан ўзлари учун ерлик  манфаатларни сўрамаганини тушунмаган.

ИМ.:Мана шу тушунмаслик одамларда янада кўпроқ тажовузни,қабул қилмасликни чақирган ва чақирмоқда,нима учун Пайғамбарлар Худодан биринчи навбатда ўзлари учун қандайдир ерлик қулайликларни сўрамайди?   Ва шу нарса уларнинг онгида шубха ўйғотади : “Агар сен Пайғамбар бўлсанг,агарда сен ,ерлик тилда айтганда,Худо билан алоқада бўлсанг ва Ундан хохлаганингни сўрай олсанг,нима учун биринчи навбатда ўзингга сўрамайсан? Қандай қилиб бошқаларга беришинг мумкин,агарда ўзингга олмасанг?” Одамларда тушунмовчилик мавжуд – Пайғамбар хеч кимга хеч нарса бермайди.У атиги Билимларни олиб келади.Одамлар ўзлари хохлаганини оладилар. Худога хизмат қилишни хохласалар – Худога хизмат қиладилар. Улар  каттароқ ва тугамайдиган нарсага эга бўлиш учун Худога хизмат қилишади.Худога дуо қилиб,сўрасалар,бироқ ерлик нарсаларни сўрасалар,улар Шайтонга дуода бўлишади.Ахир Абадийликдан вақтинчалик нарсаларни сўраш мумкин эмас. Хаётдан ўлимни сўраш мумкин эмас,унақаси бўлмайди.Хар қандай ерлик сўров эса , бу моддий сўров ,одамларга у қанчалик қиммат туюлмасин....

Шунақа бир лаҳзани кўриб чиқишни хохлардим...Одамларнинг кундалик хаётида боғланишлар бор.Уларга яқин,азиз одамлари бор.Ва ўзининг шахсий хаёти бор.Айниқса яқинларидан кимдир касал бўлиб қолса,уларга ёрдам бергиси келади. Улар Худога илтижо қилиб,яқинларига соғлик беришини сўрайди..Намоз ўқишни  ва хоказоларни ваъда қилишади. Яъни Худо билан савдолашади.Ниманинг савдоси? Соғликнинг. Ахир улар Худодан қариндошлари учун абадийликни,қалбни қутқаришни сўрамайди.Улар соғликни сўрайди.Соғлик эса – моддий бойликларнинг ажралмас қисмидир. Бу суров кимдан чиқади? Онгдан. Ва буни уларга ким гапириб бермоқда? Онг. Ва ўз ибодатида улар кимга мурожаат қилмоқдалар? Тизимга.Бу моддий дунёнинг эгасига.Ахир деярли хамма динларда,у ёки бу тарзда бу дунёнинг Князи мавжудлиги тўғрисида айтилган. Яъни бу ерда,ушбу уч ўлчамли дунёда ўз Князи бор ва у бу дунёни бошқармоқда.Ва айнан у одамларга моддий бойликларни тақдим этади,улар шунга лойиқ бўлганида,соғликни ҳам,лекин ўрнига Хаётни олиб қўяди.Одамлар буни тушунмайдилар.Чунки Онгининг таъсирида қуйидагича хисоблайдилар:” Қандайдир Абадийликдан кўра: у хали борми-йўқми ўзи?  ўттиз йил бўлса ҳам чиройли яшаб қолган яхшироқ. Кейин нима бўлса бўлсин.”

Одамлар шуни тушунмайдики – ўттиз йилми,юз йилми - бу   атиги бир он.Одам хеч қачон хаётга тўймайди.Соғлик ҳам кўп бўлмайди.Уларнинг барчаси ўтиб кетади. Аслида барчаси оддий  ва барчаси берилган.Соғлом бўлгинг келяптими – даволан,соғлигингни асра.Бой бўлгинг келяптими – ўқи,ишла,бўласан,қаерга ҳам борардинг.Ва булар хеч қайси қонунларга зид эмас.Хокимият керакми – сиёсатга бор,хокимиятга эриш.Хохласанг – эришасан. Гап бошқада: жодуни қандайдир ерлик манфаатларга эга бўлиш учун ишлатиш мумкин эмас.Нима учун? Жоду  бу нима? Жоду – биринчи навбатда бу сенга рухий синоатлар учун берилган хаётий кучларни ишлатишдир.Сен эса уларни ўз истакларингга ишлатасан ва моддий нарсага эга бўлиш учун йўналтирасан.Моддий нарса қанча кўп олма,у барибир вақтинчадир.Алмаштирилиш шунда рўй бермоқда.

 Нима ҳам қилардик,тизим кучли.Хеч нарса ўзгармаяпти.Одамлар одамлигича қолмоқда.Аниқроғи,одамлар эмас,уларнинг онги.Ахир тизим битта-ку.Одамлар ва онглар хар хил бўлиб  туюлади,лекин тизим битта.Буни замонавий тилда айтганда,турли гаджетларга таққосласак бўлади: телефонлар,планшетлар,ноутбуклар. Улар турли бўлса-да,лекин дастурлари деярли бир хил,ва Интернетга чиққанида,улар худди шу Интернетга чиқади ва худди шу маълумотни олади.Онглар ва тизим мана шундай ишлайди...Аммо бу ерда мухими шундаки,оператор қайси дастурларни ишга туширишни ,қайсиларини эса йўқ,ва буларга нима билан тўлашини  билиши керак.

Т. Қанчадан қанча Пайғамбарлар келган бўлса,аслида улар битта Билим хақида, Маънавий Дунёга йўл хақида, ўзида нимани енгиши хақида, одамнинг иккиланган табиати хақида,тизим хақида,бу дунёнинг Князи одамлар онги орқали фаолият қилиши хақида гапирганлар.

ИМ.: Ва биринчи навбатда ўз онгига ишонмасликка ўрганиш кераклиги, моддий насаларни ўйламаслик,мияда суратни ушлаб юрмаслик хақида ва хоказо.Пайғамбарлар ҳақиқатдан ҳам шуларни гапиришган.Аммо одамнинг фожеаси нимада? Фожеа шундаки,Одамнинг онгига аслида Пайғамбарлар керак эмас ва Билимлар ҳам  керак эмас.Ёки,умумийлаштирадиган бўлсак,уларга истакларини бажарадиган жинлар керак.Лекин тўғрироғи :одамларга эмас,уларнинг онгига керак. Одам бу нима? Одам,биринчи навбатда,бу Шахс,яъни Онгнинг бошқаруви остидаги эмас,балки онгни бошқарувчи кимса. Аммо одам агарда ўзининг эмоцияларини,ўзининг онгини бошқара олмас экан,у Иблисга бўйсунади. Ва,табиийки,бундай одам биринчи навбатда тошлар теради.Нима учун? Пайғамбарни тошлар билан қарши олиш учун...

Т.: ...Тизимнинг шубхалар,кибр,хасад тошлари...Мана шулар билан Пайғамбарлар тўқнаш келган-да...хатто яқинларидан,ака-укаларидан ҳам   ... Маънавий кўтарилишга онгнинг қолипли ибораси бор :” менга қанча исботлама,барибир сенга ишонмайман”.

ИМ.: Бу ака-уканинг  оғзи билан ким гапирган? Айнан Иблис,яъни онг :” Менга қанча исботлама,буни мен қабул қилмайман.” Нима учун? Чунки онг Худонинг дунёсидан нафратланади.Ва мана шу ерда энг биринчи сабаб,нима учун одам онги барча илохий нарсаларни рад этишининг илк сабаби яширинган.Чунки одамнинг онги ўлишга қодир.у худди эски компьютердек,у абадий эмас,уни  қачондир алмаштирасан.

Т.: Игорь Михайлович,демак,Пайғамбар хаётлигида у олиб келган Билимлар деярли тирик бўлган,улар бузилмаган, айтайлик, унинг обрўйи туфайли, шундай бўлиб чиқяптими?..

ИМ.: Йўқ. Улар унинг даврида бузилишни бошлаган,лекин у қадар тез  эмас.

Масалан,яна Мухаммад пайғамбарни олсак,биз бу хақда гапирган эдик,хохлаганлар танишиши мумкин: унинг хаётлигида гапирган нарсаларини бузиб ўзатган кимсалар бўлган,ва исломни Мухаммаднинг хаётлигида бузишни бошлаган бир нечта одамлар пайдо бўлганди. Исони олсак-чи , унинг хаётлигида дархол қандай бузилишлар ва алмаштирилишлар пайдо бўлган? Бироқ Пайғамбарлар,бу дунёда яшаётган вақтида, одамларга ҳақиқатни айтиб,уни озгина бўлсада,химоя қила олган.

Узоққа бориб,буюк Пайғамбарларни олиб нима қилдиқ?Кел “АллатРа” китобини оламиз,ва нима содир бўлаётганига қараймиз. Ахир хозир уни ўзининг ақлидан талқин қилаётганлар қанчадан-қанча. Улар нима учун буни талқин қилмоқда?Ўзининг фойдасини кўзлаб,нимага эришиш учун? Ўзига ўхшаганлар устидан хокимиятга эришиш учун. Қандайдир ёпиқ гурухлар ташкил қилишади. “АЛЛАТРА” ҳаракатининг авторитетлари хисобланмиш ёки яна бошқа нарсалар,”АЛЛАТРА”нинг етакчилари эканлигини,ва яна кўплаб бўлмағур бахоналар ишга солинади. Шу билан одамлар уларга ишонмоқдалар,одам китобни ўқиб чиқди,ниманидир тушунди.кўпроқ нарсалар билишга интилди,бу ерда эса айнан шунақа ,гоҳида “АллатРа” китобини  ўзи ҳам ўқимаган “ авторитетлар” йўлидан чиқиб қолади ва ўйин бошланади..Замонавий хаётда ҳам мана шундай,ахир хозир одам ўзи китобни олиб,ўқиб чиқиши,ўрганиши ва ишини бошлаши мумкин-ку.Ахир бу хақда ҳам ёзилмоқда,ҳам гапирилмоқда.Ахир бу хеч ҳам қийин эмас.Ҳа,энди,одам билан сухбатлашгинг келяпти.Неча маротаба айтилган-ку,агарда сен маънавий йўлни излаётган бўлсанг,маънавий йўлни изла.Одамларга эса нима керак? Соғлик,муаммоларининг ечими ва эртага нима бўлишини билиш.Хеч нарса ўзгармаган.

 

Т.: “Ўша замонда  берилган Билимларнинг тақдири АллатРа” билан ҳам такрорланмаслиги учун одамлар нима қилиши кераек?

ИМ.: Ҳа,энди,бу одамнинг танлови: нимани танласалар,шу бўлади.Хаётга интилганларни хеч нарса тўхтата олмайди.Лекин тизимга хизмат қилишга интилганларини эса,ахир ўликни ўлимдан сақлаб қолиш мумкинми?

Т.: Биз хозир нафақат ёмон мисолларни,балки яхши мисолларни ҳам кўряпмиз: ҳаракатда ҳам,ўйғонаётган одамлар орасида ҳам.Улар анча кўпайган. Ва одамлар эшитаётганлиги,одамлар хис қилаётганлиги кўпроқ  қувонтирмоқда...

ИМ.: Ва бу ерда калит сўзи – кўпроқ қувонтирмоқда.Бу қувончли.Барчаси анйнан шунинг учун-да.

Т.: Яъни улар ичкарисида ушбу рухий қувончни ўз устида ишлаб,ўзларининг ҳаракатлари ва ишлари билан кўпайтирмоқда.

ИМ. : Тўғри,Улар Маънавий Дунёнинг позицияларини моддий дунёда химоя қилиб,қувончни кўпайтиришяпти.Қувонч эса – қоронғуликдаги чироқ  каби.Ва бундай чироқчалар қанча кўп бўлса,қоронғулик шунча орқага чекинаверади,қувонч кўпаяди.Кўрдингми,барчаси нақадар оддий.

Ж.: Оддий,жуда оддий.

Т.: Ёруғлик ва қоронғулик каби...Ахир барча Муқаддас нарсалар онгнинг қоронғулиги орқали рад этилади ,авваламбор Шахс сифатида ўзида  муқаддас нарсалар рад этилади.Ўликни эса нима туғдириши мумкин?Ўлик айнан ўликни туғдиради-да.

ИМ.: Тирик эса фвқат тирикни  туғдиради.У мана шу ички маънавий Мухаббатни туғдиради.Ва бу жуда мухим.

Ж.: Жуда мухим...Ўзингда мана шу Булоқни топиш жуда мухим,чунки у ичкарида чексиз Хаётни туғдиради. У бахт,қувончнинг  битмас-тугамас Манбаини очади.У чексиз ва тугамасдир.Ва уни чуқурликдаги туйғуда қабул қилганларга Хаёт беради.У ўз танловини бажариб хар куни у билан яшаётганларга Хаёт бағишламоқда.

ИМ.: Инжилда... Иоаннинг Хушхабарида битта лахза бор,унда Исо бир аёлдан ерлик сувни ичишга сўрайди. Бу аёлга У айтдаки,бу сувни ичган одам яна чанқайди,бироқ Мен берган сувдан ким ичса,умрида чанқамайди,чунки Мен унга берган сув унда Абадий хаётга оқаётган  сувнинг манбасига айланади.

Бу чуқур сўзлар,уларни,динда айтилганидек, очиқ юрак билангина тушуниш мумкин.Аммо бунга онг ёрдамида ёндошса,буни умуман тушуниб бўлмайди.Буларни яна нимага олиб келяпмиз? Эртакка.Шундай қилиб,Пайғамбарга ишониш мумкинми? Онг билан –йўқ,Руҳ билан – ҳа. Шахсга  бу Пайғамбар эканлигини тасдиқлаш керак эмас,у Пайғамбар кимлигини билади ва интилади.Онг эса Пайғамбар томон интилаётган Шахснинг йўлида туриб олади.Нима учун?Чунки кибр ва хокимият бор.Онг Шахсга гапира бошлайди ; “ишонма,хайда,тошни олиб унга от,чунки у худди сен каби  жону-тандан,сен хам жону-тандан.Рух эса кўринмайди.Агарда у Пайғамбар бўлганида,сенга сўраганингни берарди,шунда ишонган бўлардинг. У фақат сен билмаган нарсаларни гапириб, сўраганингни бермас экан,унга қандай ишониш мумкин?”Ва онг доимо Шахсни далиллар ёрдамида ундай эмаслигига ишонтиради.” Сен хис этаетган туйғу ҳам  - бу хато,бу сенинг умидинг.Худо – бу сенга сўраганингни берувчи Кимса.У худди ота-онадек”.Ва,ҳақиқатдан хам,унга қарши бирор далил келтириб кўр-чи.” Сен ота-онангдан сув сўрасанг,улар сенга сувнинг ўрнига ,айтайлик,...қайнаб турган қўрғошин беришадими? Йўқ,албатта,ахир бу ота-онанг .Улар сени яхши кўради.-ку.Сен овқат сўраганингда,улар сенга тош берадими? Йўқ.албатта,ахир улар ота-онанг,улар сенга нон ёки қорнингни тўйдиришинг учун бошқа нарса беради.Худо ҳам шундай,сен ундан пул сўрасанг – у сенга беради,чунки у сени яхши кўради,агарда ҳақиқий Худо бўлса.” Онг шу тариқа бахс юритади.

Лекин ҳақиқат шундаки,Маънавий Дунё учун бу ердаги ўтказилган вақтинг – бехушликдир,унда одам танлайди: Яшаш ёки ўлиш, хавас қилиш ёки озодликка чиқиш.Жону танга тегишли,ёки айтишгандек,Иблисдан,ёки онгдан,ёки Бутун Олам ақлидан (атеистларнинг қулоғига ёқиши учун  шундай деб аташимиз мумкин) келаётган барча нарсалар,онг уқтираётган хамма моддий истаклар,улар вақтинчадир ва уларинг ортида хеч нима йўқ.Хатто Худони билиш истаги онгдан чиқса,у бузилган, у доимо бундан махфийлик ясайди.Ва айтишади: “ Қандай қилиб Худога,яъни Маънавий дунёга эришишинг мумкин? Бу хақда қанча ўйлама,ахир У келмайди-ку.Бирор нарсани билишни ва ўрганишни истасанг – бор,ўрган ва қил. Мана сен  уй қурмоқчисан,уни қуришни ўрганда,ол,қур.Уйни қура оласан. Лекин ўзингга Маънавий дунёни қура оласанми,одам? Қура олмайсан.Нима учун? Чунки сен уни билмайсан.Гарчи уни билмас экансан,демак у йўқ.”

Мана шундай қилиб Шахс ўзининг онгининг оддий  ишонтиришлари,ва,бир қарашда,мантиқий тушунтиришлари ёрдамида унга боғланади ва қулига айланади. Шу жойда тўхтаб,ўйланишга арзийди.Бироқ сен ўзингга ўзинг хўжаин бўлсанг,бунақа фикрларни ўз Шахсинг томон нега ўтказиб юборасан? Сенга Рух томонидан Хаёт ва Қутқарилишинг учун берилган кучни нимага эртаклар  тинглашга сарфлаяпсан? Нега ёвузликка чанқоқсан ва нимага бу дунёда ёвузлик тарқатяпсан? Яшашни истар экансан,унда нега ўлимга интиляпсан? Булар ўйланишингга арзийди.

           _____________                  

Видеоқўйилма.

ЎЗ ВАТАНИНГДА ПАЙҒАМБАР ЙЎҚ.

ОДАМЛАРГА ПАЙҒАМБАРЛАР КЕРАК ЭМАС, УЛАРГА ИСТАКЛАРИНИ БАЖАРУВЧИ ЖИНЛАР КЕРАК.

ЯШАШНИ ИСТАР ЭКАНСАН.УНДА НЕГА ЎЛИМГА ИНТИЛМОҚДАСАН?

_____________

 

  
Rating: 5 / 5 from 27




Recommended Book

AllatRa Book download