Жонли сухбат - саҳифалар 40-51

02:18:43- 03:01:29

 

 

Т: Игорь Михайлович,одамлар нимани кўрмаяптилар? Глобал тарзда улар билан нима содир бўляпти экан?

 

ИМ.: Мана яхши савол:” Одамлар нимани кўрмаяптилар?” Одамлар барчасини кўрмаяптилар. Аслида одамни Шахс сифатида,хаёт театрида ўтирган томошабин сифатида олсак,одам энг асосийни кўрмаяпти.Одамлар ўзини Шахс эканлигини кўрмаяптилар.Одамлар ҳақиқатдан ҳам ўлмаслиги мумкинлигини улар кўрмаяпти ва тушунмаяптилар.Улар элементар нарсани кўрмаяпти ва тушунмаяптилар – бу ерда нима учунлигини,энг оддийни- умргузаронликнинг маъноси нимада эканлигини.

Улар нимага таваккал қилмоқда? Ўрганилганга: болаликдан ўрганган нарсаларга,уларни болаликдан ўргатган нарсаларга.Уларни эса нимага ўргатишди? Ақлли бўлиш,онгига қулоқ тутиш,аййёр бўлиш,яшаб қолишга интилиш. Қаерда яшаш,яшаб қолишга интилиш? Мана тўғри ўрнатма: яшаб қолиш.Яшаш – бу тўғри.Яхши яшаш- бу ҳам тўғри. Аммо қаерда яшаш? Абадий хаёт вақтинчалик кун кечиришга алмаштирилмоқда.Ва одам билан нима содир бўлади? У худди кўзи ожиз каби.Онг унга пичирлаётган нарсалар эса...Тўғри,у кўрсатади :” Мана дарахт”.Одам келиб,ушлаб кўрди- дарахт.”Мана тош”.Одам келиб,ушлаб кўради,ҳа,бу тош.Уни кўтариши мумкин,у оғир.Ва онг айтади:” Ахир бу холат билан бахслашиб бўладими? Фан ҳам буни тасдиқлаяпти.Сизлар эса қанақадир маънавий нарсалар  тўғрисида гапирасизлар”.Бироқ ким тасдиқламоқда?Ва нима орқали тасдиқланмоқда? Онг орқали.Онг эса нима дегани? Одамга эса онг – бу айнан ўзи деб туюлади.Лекин у эканми? Ва мана шу ерда Шайтон,ёки тизим деб аталмиш нарсанинг энг катта заифлиги.Заифлиги шунда.

Кўпчилик Шайтоннинг кучи айнан ўзи йўқлигини исботлаб берганида,деб хисоблайди.Маънавий йўлга турган ,бу йўлнинг барча қийинчиликларини ва унинг осонлиги ва гўзаллигини ўрганишни бошлаган хар қандай инсон учун  эса,биринчи кўрган нарсаси – онг уники эмаслиги ва унга ҳизмат қилмаётгани.Онг эса – бу айнан якка хукмдор,у тизимнинг бир қисмидир,у одам билан истаганича ўйнайди ва эркин Шахс сифатида уни қулига айлантиради. Маъно шунда.

Аммо  одам буни кўриши учун ,у биринчи навбатда ички эркинликни қаттиқ ҳоҳлаши керак.Худди чанқагандек .Бу унинг зарурати бўлиши керак.Ва одам шундай заруратни хис қилганида,у бу йўлни ўта олади.Агарда у “истаса” ва “ҳоҳласа”, бу ҳоҳиш-истаклар барибир онг орқали келади.У ўзининг барча “маънавий йўлдан юриш” тажрибасини (уни шундай,қўштирноқ ичида атайлик),онги орқали ўтказадиган бўлса, бирор жойга кела олармикан? Мана сизлар ҳам  шу нарсада типирчилагансизлар-ку. Хўш,қандай экан? Онг орқали бирор нарсага эришиш мумкинмикан? Хеч нарсага.Чунки у сенинг олға юрмаслигинг учун барчасини қилади.Нима учун? Чунки яна материя қонунлари:” бошқар ва хукмронлик қил”,” эгалик қил,вақтинча бўлса-да,лекин эгалик қил,бу моддий дунёда хеч нарсага эга бўлмагандан кўра,бу анча яхшироқ.”

 

Ж.: Ҳа –да,аҳир онг Шахс устидан хукмронликни йўқотса,яшаб қола олмайди-да.Бу ерда яна шундай муҳим бир лаҳза,уни тушуниш муҳим,инсон хаёти давомида руҳий озодликка эришганида ҳам,онг барибир тана билан бирга бир комплект бўлиб қолади.Бироқ шу билан,сен ҳақиқатдан ҳам ушбу ички озодликка эришганингда,ҳақиқатдан ҳам Маънавий дунёни хис этганингда,у билан хар кунингда яшагингда, у сенинг хаётингни ажралмас қисми бўлиб қолади.Ва онгни бошқариш жуда ҳам осонлашади.Онг барибир ўз Шахс сифатидаги сенга нисбатан  тажовузини давом эттиришга,босма-қолиплар ёрдамида ўз дастурларини мажбурлаб ўрнатишга уриниши,тушунарли.Бироқ Шахс, Ҳақиқат нимадалигини у энди тушунади.Маъно ҳам шунда.Шуни қайд этиш керакки,онг анча камроқ ҳужум қилади,чунки бу жараён онг учун наф келтирмасдан,зарар келтиришни бошлайди.

Тана ўзини ерлик умрини яшаб тугатганида эса, тана тириклигида ўзининг руҳий озодлигига эришган эркин Шахс ўзининг Жонажон Уйига кетади,Маънавий дунёга қайтади,холос.Онг эса ўзининг мавжудлигини батамом тугатади.Ва айнан шунинг учун,шахс интилганида,ушбу ички интилишларни хис этганида,ҳақиқатдан ҳам қалбдан чиққан Муҳаббатга ,ички чақириққа,қалбдан чиқаётган туйғуларга жавоб берганида,сен руҳан озод бўлганингда,онг буни билади,ва тананинг жисмоний ўлимидан қўрқади,чунки унинг учун ҳам,тана учун каби,- бу ўлимнинг ўзгинаси.Бироқ хаёти давомида руҳан озод бўлган инсон устидан онг ўз хукмронлигини йўқотади,инсон эркин бўлади – озодликнинг маъноси шунда. У эркин! Яъни у ўз онгини бошқаради.

Хар қандай одам :” Мен ўз онгимни бошқаряпман,Аҳир бу менинг онгим-ку.Нима ҳоҳласам,шуни қиламан.”,-дейди.Биз бу ҳақда кўп гапирганмиз.Қўлингга ручка ва қоғоз олиб,онг сенга кўрсатган ва гапирганларнинг барчасини ёз. Кейин эса ўқиб кўр ва ўйла: сен шуларни ҳоҳлаганмидинг? Бу фикрларни буюртирганмидинг? Бу истакларни буюртирганмидинг? Ва нима учун барчаси содир бўлмоқда.

 

Т.: Мана бу жуда яхши амалий маслаҳат,сени онг уч ўлчамлик билан юклашга уринганида,эътиборнинг торайиш нуқтасидан чиқиб,сен кимлигингни англашга жуда ёрдам беради. Ўзим учун мен Сиз айтганингиздек,Сиз маслаҳат берганингиздек ёзяпман: барчасини қандай бўлса,шундай,мантиқнинг безакларисиз.Акс холда,Сиз тўғри қайд этганингиздек,кимдир буни ўқишини билганингда, сен тўғрингда,аниқроғи,онгинг тўғрисида кимдир ёмон фикрга бормаслиги учун,онг фаол тарзда матнни безашни бошлайди.Яъни,тажрибанинг софлиги учун дегандай, ўзинг учун ёзганингдагидек ҳаққонийлик йўқ.Ва мана шундай ҳаққоний келган барча фикрларни ёзганимда,кейин эса ўзим учун  ўқиганимда, онг қанақадир касал хайвоннинг алақсирашини тиқиштирганини яққол кўрасан киши:онгингнинг ёлғон, тухмат бўйича қўлланмаси.Онг худбинлигининг чала-ярим рекламаси қанақадир қайғуришлар билан аралаш,сени муҳимлигингни пастроқ бахоланиши,ўтмишнинг бир хил парчалари кундузги маълумотлар парчалари билан аралашгани.Қандайдир бўтқанинг ўзи.Буларнинг барчасида сюжетлар ўзгарса-да,маъно битта....Хуллас,кундан кунга такрорланаётган валдираш.Ва замонавий психология бу муаммоларни ечимидан ҳали узоқ....

 

ИМ.: Ҳа,нейрофизиология,психология ва бошқа фанлар позициясидан нима учун бундай бўлиши,нима учун онг  уни ёки буни берганини исботлашга уриниб кўрса бўлади,онгнинг босма- қолиплигини.Бутун бошли психология эса онг босма-қолипларида қурилган,бу тушунарли бўлиши учун.Улар бу қолипларни ўрганади ва бу қолиплар устидан бошқа қолиплар ёрдамида манипуляция усулларини ўрганади.Яъни яна ўша таёқ,лекин бошқа учи билан.

  

_____________

Видеоқўйилма

 

Бешак ўликдан абадий Тириккача.

 

_____________

 

Ж.: Кундалик хаётда,уч ўлчамликда Шахс доимо ўз онгини эшитади.Шахс тўлақонли онгнинг қуллигида бўлганидагина ўз онгини эшитмайди.У холда онг сен учун – гўёки сенинг ўзингсан.

 

Т.: Ҳа,яъни одам,сен таърифлаётган холатда ўзини онг эканлигига сўзсиз  ишонади.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Т.: Игорь Михайлович,яна шундай қизиқ лаҳза бор-ки,аслида тизим одамнинг танлов эркинлигига таъсир эта олмайди.Лекин у нима қилади? У...

 

ИМ.:  Чалғитади...

 

Т.:  ....уқтирмоқчи бўладики....

 

ИМ.: У чалғитади.Уқтириш нима дегани? Уқтириш- мажбурлаб беришдир. Сиймони,суратни мажбурлаб бериш.Бу истакнинг нияти. Бу ниманинг ўйини? Аввало худбинликнинг.Бу шундоқ ҳам мавжуд индивиднинг индивидуализацияси.Яъни: “ Ахир бу сенсан! Сен ажралгансан.Ахир сен умуман....Барчаси сен учун айланиши керак ва сенинг атрофингда айланиши керак”,-дегани. Майли,айлансин.Бироқ узоқ –ми? Вақт шунчалик тез югуряптики,қарабсанки,бўлди,айланишдан тўхтади.Эртага нима? Эртага эса йўқ.Маъно ҳам шунда.Лекин буни нафақат эртанги куни,балки Абадийлиги бўлган одам позициясидан яхши тушунарли,шунда сенга хар бир кун тушунарлики,у – хеч нарса.Ўлимга қодир онги билан яшаётган одам учун эса...(Яна бир бор таъкидлаяпман,ўлимга қодир деб.Нима учун? Чунки аслида ҳам ўлимга қодир-да).Бундай одам учун эса хар бир кун – бу хаёт.Онг хар бир кунга илинади ва уни жўшқинроқ,тўйинганроқ қилишга уринади.Мана айримлар айтади: “нега энди жўшқин ва тўйинган.ахир мен хеч нарса қилганим йўқ?” Айнан қилмаслик, нолиш,бефарқлик –булар онгнинг жушқин намоён бўлиши-да.

Айтишади,одамда кучдан қолиш холати,унинг кайфияти йўқ,ёки унда депрессия.Депрессияни кўриб чиқадиган бўлсак,бу нима? Депрессия ўзи умуман мавжуд бўлиши мумкинми?Мумкин эмас.Депрессия нима? Бу худбинликнинг бир қисми ёки одамнинг   манипуляцияси шаклларидан бири.Онг унга атиги амрини ўтказади ва шу пайтда у ниҳоятда салбий эмоционал туйғуларда бўлади.

 

Т.: Ўлжа позицияси...

 

ИМ.: Ўлжа позицияси..Одам эътиборини қаерга йўналтиради? Доимо ўзининг хафалигига.ўзининг нолишига.Бу одам билан нима содир бўлади? Бу яхши ем бермасдан,эрталабдан кечгача сигирни соғиш билан тенг: хар бир томчи сутини чиқариб олишади,унинг организми хали сутни хосил қилишга улгурмади,уни эса соғиб қўйишди.Мана шулар айнан депрессив холатдир,ёки ўта хурсандчилик – атиги манипуляция.Бироқ бунинг ортида ҳақиқий бирон нарса борми?Йўқ.Бўшлик.Яъни,агар негизига қарасак,у бўм-бўш.

Ҳақиқатни билган одам учун маънавий хаёт позициясидан ҳақиқий бахт,ҳақиқий Хаёт ўзи нима?Бу... Депрессия каби тушунча  бу ерда бўлиши мумкинми? Бу кулгили.Ёмон кайфият умуман бўлиши мумкинми? Бу кулгили.Ҳа,жисмонан чарчаган ,хомуш кўриниши мумкин,лекин одамнинг ичида нима содир бўлади?

 

Ж.: Ҳа, у ерда Рух билан яшайсан.тананг чарчаган бўлса-да,Рух ичкаридан қувонч туғдиради.

 

ИМ.: Нима учун Илоҳий Руҳ? Чунки у билан завқли, Муқаддас, Байрам. Байрамона Руҳ,мана шундай атасак ҳам бўлади,чунки хамиша Байрам. Бундан яхшироғи бўлиши мумкинми? Хеч нарса йўқ. У ердаги бирор онни ерлик бирор нарса билан алмаштириш мумкинми? Хеч нарса билан.Шунинг учун,одам ҳақиқатдан ҳам реал тарзда у дунё билан тегишганида, у энди аҳмоқлик қилмайди. У энди ҳаракат қилади, қийшиқ бўлса ҳам,онг орқали бўлса ҳам, у бу нарсага тармашяпти. У қандайдир акс кўриниш билан ,айтайлик,ўша холатнинг соялари билан тегишганида, бу ҳам ажойиб, аммо мен чинакамини назарда тутяпман...шунда умуман хеч нарса билан алмаштириб бўлмайди.

 

Ж.: Ҳатто амалиётда ҳам кўринади,агар сен жисмонан қаттиқ чарчаган бўлсанг,айтайлик,кам ухладинг,кун давомида қанақадир жисмоний ҳаракатлар билан шуғулланган бўлсанг....

 

ИМ.: Бироқ бу тананинг муаммоси...

 

Ж.: ...ва қандайдир лаҳзада сен тушунасанки,бу сени ичкаридаги туйғулардан хеч ҳам чалғитмайди.Сен,аксинча,бу туйғуларни кучайтирасан...

 

Т.: Тананг банд,миянг банд ва Шахсга ҳалақит бермаётганидан хурсандсан...

 

ИМ.: Яшашга....

 

Т.: ...Маънавий дунёда.

 

Ж.: Ҳатто ўзингни ёмон хис этишингни  рухий холатинг фойдасига ишлатасан.Лекин,айтайлик,тана ўзининг соғлиги тўғрисида қайғурмоқда.Сен эса тушунасанки,сен – тана эмассан...

 

ИМ.: Тана соғлиги тўғрисида қайғурмоқда,сени эса бу безовта қилмайди.

 

Т.: Ҳа, кибрдан чиққан дам олиш ҳоҳиши ва худбинлигинг учун эсталикка тушган расмлар  - булар сени безовта қилмайди,чунки буларнинг барчаси кечаги кун хом-ҳаёли.

 

ИМ.: Шахс ўрганиши лозим бўлган нарсани – Маънавий дунёни ўрганганида,бу ҳом-ҳаёллардан озод бўлади.У ўсиб,дунёни ўрганиши,тушунарли.Лекин у,ҳар холда, уни қандай бўлса,шундайлигича кўришни бошлайди.Ва уч ўлчамлик – бу ўрганиш учун энг қизиқарли ўлчов эмас,мен маънавий Шахс учун деб ,назарда тутяпман.Чунки эътибор кучи моддий дунёга тегишли бўлмаган нарсаларга  70:30 фоиз нисбатида тақсимланади.

 

_____________

 

7 - видеолавҳа .

_____________

Видеолавҳада тизимнинг ОАВ ни Шахсга онг томондан таъсирини кучайтириш мақсадида ишлатилиши ҳикоя қилинган.Манипуляция,ёлғон,назоратнинг яширин психологик тактикалари,сўзларнинг,ибораларнинг,ваъдаларнинг кучи,оппонентларни авраб фойда кўриш,тўданинг психологияси,сотувлар магияси,сухбатдош хабарисиз у билан манипуляция қилиш мўжизаси,беъихтиёр импульсли савдонинг психологик стратегияси – бу ва одамда хайвоний табиатини қўллаб,онгининг қулига айлантирувчи яна кўплаб холатлар.

Бироқ,бошқача бўлиши мумкинми? Мумкин.Одамни ўз устидан ишлаб,тизимни ўрганишга ундайдиган ахборот.Шахс онгдан нима билан фарқланиши,онг қўллигидан қандай қутулиш ва озодликка чиқиш,қандай қилиб Рухан Яшаш тушунишини беради.Одамзоднинг маънавий  тарихининг тажрибаси ва амалиёти ҳақида ҳикоя қилади.Руҳий Муҳаббат ҳақида энг яхши намуналар,дунёнинг турли давлатлари вакилларининг чуқурликдаги хис-туйғулар билан яшаш талаби ҳақида,Маънавий дунё билан Яшаш муҳимлиги тўғрисида.Ушбу ахборотнинг барчаси Одамнинг озод ва бахтли бўлиши учун шароитлар яратмоқда.Танлаш Одамдан!

 

ИМ.: Бугунги фан нимани аниқлади? Бу билан қизиққан одам барча  маълумотни ўзи топиши мумкин ( кўплаб илмий ишлар хозирги кунда эркин тарзда ) ва ўзлари шунда амин бўлишлари мумкин-ки, онг нима ва у қандай ишлашини ўрганишни бошлаган одамлар  тушундилар – онгни одам бошқармайди, аслида онг бегона бир нарса бўлиб,одамни бошқаради ва манипуляция қилади.

 

Ж.: Ундан-да кўпроғи,у хар бир конкрет Шахс учун илююзияни тасвирлаб беради.

 

ИМ.: Албатта-да.

 

Ж.: Яъни одам атиги 10% ни кўради,қолган 90 % эса, фан таъкидлаганидек,...гуё 10% ни мия қабул қилади ....

 

ИМ.: Онг бу мия эмас.

 

Ж.:  Ҳа,онг...

 

ИМ.:  Мия онг узатган нарсаларни қабул қилади,ўзининг функционаллик доирасида,ундан кўпроғини эмас. Онг эса – ҳа,асосий манипулятор.Ахборотнинг катта қисми Шахсни четлаб ўтади.Шахсгача у умуман етиб бормайди.

 

Ж.: Шундай... Дарвоқе,онгни ўрганишнинг амалий тажрибасидан келиб чиққан яна бир муҳим лаҳза: онг Шахсга ахборотни тайёр жавоб сифатида узатади,яъни фактлар билан умуман тасдиқламасдан.Ва доимо Шахсга тайёр хулосани тиқиштиришга уринади.Лекин онг  фактлар ва амалиётлардан қўрқади.

 

ИМ.: Ҳа,бу тўғри. Келинглар,яна  саҳнадаги артистларни олсак.Нимани кўрамиз? Саҳнада у қандайдир роль ўйнаганини.Унинг хаёти эса саҳна ортида қолади...Аҳир бу моддий дунёда барчаси фрактал тарзда такрорланмоқда...Қизиқарли мисол,фамилияни айтиб ўтирмаймиз. Бир ўртоқ театрда Сулаймон шохни ўйнаган эди. Кўпчилик унинг ўйнаган ролидан завқланар, актёрни ўзини худди Сулаймон шохдек доно деб қабул қилишар эди, чунки ролини у шунчалик ишонарли ўйнаганди.Хаётда эса – ўта-кетган пияниста. Мана сенга адолат.

 

Т.:  Шох.

 

ИМ.: Мана сенга шох.Бироқ одамлар онг ости билан  уни худди Сулаймон шохдек қабул қилишди.

 

Т.: Ҳа, моддий ўлчамлар билан яшаган одамни онг алдайди.Худди мушук сичқон билан ўйнаганидек ўйнайди.Бу ўйиннинг натижаси,аслида маълумдир.Ва  барчаси одамнинг кибрида қорилган...

 

ИМ.: Ниҳоятда қизиқарли ва исботланувчи шуниси-ки, онг биз билан атиги ўйнашади...Мана кўпчилик бош мияни ўрганади,унда онгни топишни уринади.Бироқ бош мия -  бу сабаб эмас,балки оқибатдир.Мана оддий мисол.реалликда одам бирор ҳаракатни кўрганида, унинг бош миясини шу пайтда МРТ аппаратида кўрилса, маълум нейронларнинг қўзғалиши кутилади.Ва одам бирор ҳаракатни атиги хаёл қилганида ҳам – худди шу нейронлар қўзғалади.Яъни онг бир иллюзияни  бошқасидан ажратмайди.Бу ҳам муҳим лаҳза.Нима учун? Чунки одам онгида содир бўлган нарса Шахс учун реалликдир.

 

 

Ж.:  Бу жуда қайғули лаҳзадир,чунки агарда Шахс маънан эркин бўлмаса, унинг учун фақат битта реаллик мавжуддир,уни  Бирламчи онг кўрсатади.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри....Масалан,туш.Биз бу ҳақида айтган эдик,туш пайтида одам ўзини реалликда хис этади.У қаттиқ материалнинг қаттиқлигини,юмшоқ материалнинг юмшоқлигини хис қилади,сувни сув,оловни олов деб хис қилади.лекин бу иллюзия-ку.

 

Т.: Игорь Михайлович, яна шундай қизиқ лаҳза,у танлов эркинлигига яқинроқ.70 чи йиллардан бошлаб ,одамнинг танлов эркинлиги бор  ёки йўқлиги тўғрисида тажрибалар фаол олиб борилдмоқда.Ва оҳирги пайтда миянинг қарор қабул қилиши одамнинг ҳаракат қилиши ёки бу қарорни англашидан аввал содир бўлади,деган позиция  фаол реклама қилинмоқда.

 

ИМ.: Аммо,бу ҳақиқатдан ҳам шундай..Одамнинг онги Шахсга натижани узатишдан,ва натижани Шахс англашидан анча аввал қарор қабул қилади.Яъни,бахсда....мисол учун,биз иккаламиз бахслашдик,бизнинг онгимизга натижа маълум,биз эса бахсни давом эттиряпмиз.Улар аллақачон ким ютиб чиқишини ҳал қилиб қўйган.Бошқача бўлиши мумкинми,агар менинг онгим,сенинг онгинг ва ҳоҳласа,бизни эшитган барчанинг онги – бу бир яхлитнинг қисмидир.Бу худди ўзинг билан ўзинг шахмат ўйнаганингдек,ўзингни қанча алдашга уринма,қанча донолик қилма,барибир сен ютасан,бироқ сен ютқазасан ҳам.

 

Т.: Ҳа,шах ва мот...”Идеал мот “ деса бўлади....

 

ИМ .: Парадокс шундаки, бу бахснинг якуни олдиндан маълум. Иккала бахслашувчига эмас.Улар тизимнинг ўйинида атиги пиёдалар.Улар иккаласи ҳам эмоцияларни чиқаришади,улар иккаласи ҳам қайғуради,ўз диққатининг кучини  маълум сўзларга киритади ва маълум эмоцияларда ушланади. Бироқ охир –оқибат тизим бу бахснинг якунини башорат қилиб қўйган.

 

Т.: Ҳа ,агарда сенинг диққатинг ўйинда бўлса,бундай ўйиннинг якуни яққол ва қутулиб бўлмасдир.

 

ИМ.: Танлов эркинлиги аслида одамда бор.Лекин бу танлов онгда содир бўлмайди,мияда ҳам эмас.Атиги одамларда  тушунмаслик мавжуд,улар одам – аввало Шахс эканлигини тушунмайди.Шахс эса – номоддий тузулмадир.Ва номоддий тузулма сифатида берилган эътибор кучи,Рухдадир,материяда эмас.Ҳақиқатдан ҳам эркин бўлиб,бахтли яшаш учун,ҳақиқатдан бахтли,ва ҳақиқатдан озодликка эришиш учун,эътибор кучини хис-туйғули идрокка қаратиб, маънан ривожланиш томонга йўналтириш керак.Керакмас фикрларга,хаёлий суратларга киритиш керак эмас,уларни онг тиқиштириб туради. Онг билан боғлиқ эмоцияларга  ҳам. Худди маблағларни каби,эътибор кучини ҳам тежаб,ақл билан ишлатиш керак.Шунда сен интилган чексизликка эришасан,бироқ фақатгина ҳақиқатдан ҳам чиндан бунга интилсанг.

____________

 

Видеоқўйилма

Бешак ўликдан абадий Тириккача.

 

_____________

 

Ж.: Охирги пайтда ОАВ ларида олимлар ўз тахминларини чоп этишмоқда,уларда одам нафақат танлов эркинлигидан,балки иродадан ҳам маҳрум бўлганлиги ҳақида айтилмоқда.Лекин бу ўзидан ўзи содир бўлмаяпти-ку...

 

ИМ.: Аслида одам иродага эга бўла олмайди. Одам фақат иродани ўтказувчиси бўлиши мумкин.У хозирча бўлинган.У яхлит эмас.Бир қисм эса яхлитнинг кучига эга бўла олмайди.Маъно шунда. Ирода эса – бир яхлитнинг намоён бўлишидир.Моҳият нимада? Одам ё тизимдан (шайтондан) келиб чиққан иродани,ёки Маънавий дунёдан келиб чиққан иродани ўтказиши мумкин.Бироқ Шахс сифатида у нимани қабул қилишни танлаши мумкин.Танлов эркинлиги эса унда бор.Аммо онг гоҳида боши берк кўчага олиб кириб қўяди,холос.Оддий мисол. Мана бирор маънавий нарсани ўйлаб ёки дуо ўқиб келаётганингда,тўсатдан орқадан ит хурди.Реакция қанақа бўлиши мумкин? Сен бунга эътибор қаратмайсанми? Қаратасан,албатта.

 

Т.: Хозир ҳам айрим томошабинларнинг онги итни ушлаб олиб,”мана кўрдингми,сенда танлов эркинлиги йўқ”.дейиши мумкин. Вахоланки гап уч ўлчамлик тўғрисида кетяпти.

 

ИМ.: Беихтиёр ўз эътибор кучингни танани асраб қолишга қаратасан.Бу хаёт сақлаб қолиш қонуни.Ва онг сенга ит хурганига реакция билдириши шарт.Бу нормал ва табиий холат.Савол – сен шу пайтда қаерда эдинг? Агарда сен Шахс сифатида Маънавий дунёни хис-туйғули идрокида бўлсанг,сенинг онгинг барибир таъсирланади,сен барибир бунга эътибор қаратасан.Лекин бу сени Шахс сифатида яна онгингни бошқарувига қайтариб қўймайди.Бу компьютер ўйинидагидек  эмас,асло.Матрицани ёки яна бирор нарса тасвирлаганлардек эмас. Бу худди ичкаридан ташқарини кузатгандек.Ёки четдан ташқарини.Нима учун?Чунки сен буни барчасини бир яхлит холатда кўрасан.Сен меъёр доирасида таъсирланасан,лекин бу сени ўша холатдан чиқариб,онг қуллигига хайдаб қиргиза олмайди,агарда сен ҳақиқатдан ҳам Маънавий дунё билан яшаётган бўлсанг.

Бироқ одамда бундай тажриба бўлмаса,онг унга аксини гапириб беради,гўё медитациянгни қандай бажараётган бўлсанг,ёки ибодатда бўлсанг ҳам,шунга ўхшаш вазиятларда онг албатта  жавоб қайтаради. Онг жавоб қайтаради,албатта-да,аҳир унинг вазифаси шундан иборат.У жавоб қайтариб,ўзининг тириклигини сақлаб қолиши керак.

 

Т.: Шунинг учун у сенга :” Маънавийлик билан шуғуллан “,-дейди,”яшагин “демайди

 

ИМ.: Шуғулланиш спорт ёки яна бирор нарсага ярашади,маънавийлик билан эса яшяш зарур.Одам буни тушунмагунча,онг доимо унга гапираверади:” Бор,физкультура билан,медитация билан ёки руҳий амалиёт билан шуғуллангин,”-дейди. У қандай номланишиниг аҳамияти йўқ.Лекин одам у билан шуғулланади-ю,аммо Яшамайди.Фарқ эса катта. Шуғулланиш – бу жисмоний тана билан онг ёрдамида бирор нарса қилиш...Яшашни эса Руҳда бажариш керак.

 

Ж.: Ҳа,чунки маънавийлик– бу қизиқиш эмас,бу асосий ички талабдир.У сенга барча ерлик нарсалардан ҳам кўпроқ керак.Бусиз эса – умр кечириш эмас,дўзоҳнинг ўзгинаси.

 

ИМ.: Мана шу ерда айнан асосий нарса : нима учун онг одамларни  маънавийлик билан шуғулланишга итаради?.Маънавийлик билан Яшаш керак,шуғулланиш эмас.Нимага шундай бўлади? Чунки онг одамларни маънавий бўлишга ҳаракат қилиб,ўз вақтини ва кучини(эътибор кучини,биринчи навбатда) бир лаҳзадан бошқасига қаратишга итариб туради.Онг назоратида бўлган одамлар доимо изланишда: улар доимо қандайдир динни,ёки сеҳр-жодуни ёки яна бирор нарсани излайдилар.

 

Т.:... бирор янгиликни.

 

ИМ.: Албатта. Янгилик уларга қизиқ.Мана шу янгилик ортидан қувади-да онг. Яъни онг одамларни бир нарсадан бошқа нарсага сиғинишга ,бир диний жамоадан бошқасига хайдаверади.Яъни онг доимо изланишда,у сеҳр-жоду  излайди,биринчи навбатда ўзи учун,иккинчи навбатда эса,одамларни ҳақиқий йўлдан чалғитиш учун.

 

Т.:  Агарда одам маънавийлик билан яшаётган бўлса-чи?

 

ИМ.:  Агарда одам маънавийлик билан яшаётганида эса,унинг онги....у ишлайди,у ўша ит каби хуриб туради,лекин у чалғитмайди.

 

Т.: Яъни тизим шароитлар яратади: вазиятлар,хаёллар,иғволар.Ва буларнинг барчаси одамнинг эътиборини асосий нарсадан чалғитиш мақсадида қилинади.Ва илмий муҳитда содир бўлган вазият ҳам... бу онгни ўрганиш борасидаги  пукак,тиқин. Вахоланки онг билан бу уч ўлчамли дунёда барчаси боғлиқдир: одамнинг фикрларидан бошлаб одамлар орасида қарши туриш ва урушларгача.Булар эса,таъқидлайман, “ онгнинг чуқурликдаги зиддияти” деб белгиланмоқда.

 

Ж,: Ҳа, шу чуқурликдаги зиддият эса нимада яширинган? Айнан Игорь Михайлович айтган нарсада –да  - онг биринчи навбатда Маънавий дунёга,ўз ичкарисида Маънавий дунё билан яшашга интилган Шахснинг ҳар қандай кўтарилишларига қарши туради.Шахс ички эркинликка эришмасдан,тажовуз ва қўрқувда қолиши учун тизим барчасини қилмоқчи бўлади.

 

Т.: Ҳа,шунинг учун онг ҳақидаги билимлар жуда муҳимдир.Ва онгни ўрганаётган олимлар “Онг нима?” деган саволнинг жавоби айнан стандарт илмий усуллардан чиқишни талаб қилишига шикоят қилмоқда.Ахир ўрганишнинг қийинчилиги “Онг нима учун мавжуд?” деган саволни қўйиш босқичида бошланади-да.Тадқиқотчиларда шундай атама ҳам мавжуд – “онгнинг қийин муаммоси” деган.

 

Ж.: Ҳа,шунақаси бор.

 

Т.: Ҳа,илмий муҳитда – онг фалсафасида ҳам,психологияда ҳам,нейрофанда ҳам,квант физикасида ҳам  бу муаммо тадқиқотнинг мухим предмети бўлмоқда. Олимлар онгнинг турли назарияларини ишлаб чиқармоқда,имкониятларни ўрганмоқда,шу жумладан интроспекцияда,яъни ўзини кузатувида ҳам.

Лекин муаммо шундаки,улар кўп холатда айнан назарий тадқиқотлар олиб бормоқда,яъни онг ёрдамида онгнинг,айтайлик,”кесимларини” ўрганиб,ўз онги орқали хулосалар чиқармоқда,шу билан улар ўзлари ҳам хаётида тизимнинг қуллари,онгнинг қуллари бўлиб қолмоқда..Хатто шу нарса кузатилган-ки,онг муаммоларига чуқурлашган сайин соғлиги панд бериб,бу одамлар касал бўлиб қолган. Аслида эса онгнинг ўзи тизимни ўрганишда мана шу универсал тиқин ролини ўйнамоқда.

 

ИМ.: Тизимни ўрганишига тизим қарши туради.Яъни ўз онгини онг ёрдамида илмий йўл билан  ўрганмоқчи бўлган одамлар доимо боши берк кўчага кириб қолган. Яқинроқ келганлар эса,соғлигини йўқотган,кўпчилик,қаътиятли бўлганлар, умрбод,айримлари вақтинча,ўрганиш пайтида.Ва бу нарсадан кўплаб тадқиқотчилар ўтган.Бирор қизиқ нарсага етиб келганлари захотиёқ бутун гурух касал бўлиб қолган,тадқиқотларни тўхтатганида – соғайган.Қатъиятлироқ бўлганларида касалликлар оғирлашган.Бу қайд этилган факт,ва бундай гурухлар кўп бўлган.,дарвоқе.

Ва бундай ходисалар билан тўқнашганларнинг кўпчилиги ўз ўрганишларини ташлаган.Нима учун? Чунки метафизика бошланади,тушунтириб бўлмас нарсалар.Ва замонавий нейрофизиологлар,бошқа йўналишларнинг олимлари ,ҳақиқатдан ҳам онг ишини ўрганаётиб,параномал,метафизик кўринишлар билан тўқнашганини яхши тушунади ва буни айтишга ҳам қўрқадилар.Бироқ улардаги ким қўрқади? Онг қўрқади:” Одамлар нима деб ўйлайди? Олимлигимни йўқотаман”.

 

Т.: Яъни онг уларга диққатини ўзининг қўрқув ва шубхалар дастурларига киритишни таклиф қилади.

 

ИМ.: Ҳа.Жуда кўп одамлар онг ёрдамида онгни ўрганишга уринганида,ўз соғлигидан ,кўпчилик эса хаётидан ҳам маҳрум бўлган.Бунинг барчаси худди кемадаги исёнга ўхшайди: кема катта,бу ерда эса бир-иккита денгизчи,айтайлик, тўполон кўтармоқчи бўлди.Табиийки,уларни ё тартибга келтиришган ёки ўша замон қонунларига биноан кема ортига ташлаб юборган.

 

Т. Яъни тизим ўзини ўрганишга  йўл қўймайдими?

 

ИМ.: Агарда одамда Шахс эмас,балки онг устувор бўлса,табиийки, тизим ўзини  ўрганишга йўл қўймайди.Тизимни ўрганиш мумкин ва ўрганиш керак, фақат Шахснинг маънавий Кузатувчи позициясидангина,яъни одамда Маънавий табиат устувор бўлиши керак,моддий табиатнинг иккиламчи онги эмас.У тизимдан,яъни динларда шайтон деб аталмиш кимсадан келиб чиққан.Оддий савол: шайтон жаннатга йўл кўрсата оладими?Йўқ,албатта. У ўзининг қозонига йўлни кўрсатиши мумкин,асло жаннатга эмас.

Маънавий дунёнинг қисмига айланганлар  учун тизим ўрганиш учун оддий ,аслида.Ўрганадиган нарса ҳам йўқ.Барчаси кафтда кўрингандек равшан,зўриқиш ҳам керак эмас. Бироқ тизимнинг қисми бўлмиш ўз онги  бошқаруви остида бўлиб тизимни ўрганишга уринганларни эса ... яхшиликка олиб келмаслиги аниқ.Бунинг иложи йўқ.

Бу ҳақда у ёки бу тарзда ҳақиқатдан Маънавий дунёни ўрганган,ўзини онгини ўрганиш устидан қунт билан ишлаган одамзоднинг Донишмандлари деб аталмиш доно инсонлар айтганлар.Улар эртами-кечми ўзларини тизимнинг қисми эмас,балки Маънавий дунёнинг қисми эканлиги тушунган.Ана шунда уларга ушбу кичкина арзимаган уч ўлчамли дунёнинг барча сирлари очилган, аслида унда сирлар ҳам йўқ.Бу дунёнинг энг катта сири шу-ки,иблис мавжуд ва иблис – ҳар бир одамнинг ажралмас қисмидир.Ва аслида барчаси фақат танловда яширинган – кимга хизмат қилишда. Хизмат қилмасликнинг эса иложи йўқ.Хатто хеч нарса қилмаганида ҳам ,хеч нарсани ўйламасликка ҳаракат қилиб,қимирламаганида ҳам – у иблисга хизмат қиляпти.Ҳаракатсизлик,айниқса,маънавий жиҳатдан,бу шайтонга хизмат қилишдир.Худога хизмат қилиш эса  - бу Худога хизмат қилиш.Бу ўзида хис-туйғули идрокни ривожлантиришдир.Бу нарса сени Ҳақиқий Муҳаббат билан тўлдириб,Абадий қилади.Яъни – бу Хаёт.Бошқачаси бўлиши мумкин эмас.

 

Т.: Ҳа,яъни демак,гап фақат ҳар кунда ўз ичингда нима билан яшаётганингда,нима билан тўлаётганингда.Руҳ,шукроналик,Худонинг Муҳаббати билан-ми,ёки атиги шундай кўриниш учун,сени шундай хисоблашлари учун  кибр билан ,кимнингдир устидан хукмронлик қилишга чанқоқ билан-ми...Тизимда.

 

ИМ. : Тизим уч ўлчамликда хукмронлик қилади. Лекин хар бир одамнинг онги тизимни қисмини такрорлайди.Тизим, ёки шайтон,доимо Худо бўлишга интилади,хар холда,уни шундай деб хисоблашларига.Тизим тушунади,у ўзини хеч нарса эканлигини,Маънавий дунё каби имкониятлар ва қобилиятларга эга бўла олмаслигини англайди.Лекин уни тинглаётган Шахсларга у юқоридаги  фикрни мажбурлаб сингдиришга уринади.Ва буни нима орқали қилади? Ўзининг қисми бўлмиш – онг орқали.Лекин мана шу қисми – бутуннинг бир қисми бўлган онг, у индивидуалликка эга ва доимо ўзини барчага қарши тутишга интилади.Яъни ,бу парадокс кўп миқдордаги бўлиниш,парчаланиш билан шартланади.Хатто бир яхлитни у бўлади.Лекин барибир у ягона Онг,ёки биз айтгандек,тизим томонидан бошқарилади.Бу ерда чигаллик йўқ.Бу ерда барчаси аниқ,доимо барчаси ўз ўрнида.Тизим хеч қачон ўз қисмига бутун тизим устидан хукмронлик қилишга изн бермайди.

 

Т.: Яъни,маънавий йўлдан юрган одам шуни тушуниши керак-ки...

 

ИМ.: Интилган одам,ички,ҳақиқий,алмаштирилмаган туйғуга эга .... Мен шундай деб айтган бўлардим,аввало одам ўзида жавоб топиши керак : маънавий йўлдан юриш унга керакми? Агар унинг ўйнагиси келса- ўйнасин.Агар у шундай ўйлашларини ҳоҳласа – майли.шундай деб ўйлашсин. Агарда ҳақиқатдан чанқаб,буни ҳоҳласа,агар бу ҳақиқатдан ҳам унинг танлови бўлса,у шуни тушуниши керакки,маънавий йўлдан осонроғи йўқдир.Аслида Маънавий дунёдан яқинроқ нарса йўқ.У доимо сен билан,у доимо ёнингда,шунинг учун атиги ўз эътиборингни рационал тарзда ишлатишинг керак,холос.Тамом. Бу жуда осон.

 

Т.:Демак,бунинг билан яшаш керак,томошабинлар учун ўйнамасдан.

 

ИМ.: Ҳа,Агарда одам оғзаки бу нарса унинг талаби эканлигини айтса,тажриба учун ниманидир хис этишга уринса,ўзига хос ўйиндек,бошқалар уни маънавий одам деб хисоблашлари учун.У дуоларда соатлаб вақт ўтказади ёки бошқа одамлар билан биргаликда медитациялар бажаради,томошабинга ўйин кетмоқда.Яъни уч ўлчамликда бошқа одамларнинг онги олдида қандайдир маълум таасуротни қолдиришга,ўзи ҳақида маълум фикр,аслида эса ўз устида ишламайди,туйғулар билан яшамайди,бу эса яққол сезилади....Атиги ўйин қилади.Онг ишини ўрганмайди,у қандай бошқаришини ва бу ҳаракатларга уни ким итаришини.У буни тушунмайди,тизимдан  мана шундай ўйин олиб боради,у холда,табиийки, хаёл билан ўйнаб,хеч қаерга келмайди.Шу хаёлда адашиб кетади,табиийки,унда қолиб кетади ҳам,токи ўзи ҳам шу хаёлга айланмагунча.Бундай вазиятларда одамларда шубха-гумонлар,қўрқувлар ...хуллас,онгнинг одатий қолиплари пайдо бўлади.Ташқаридан томошабинларга ўйнаётганига қарамасдан,бундай одамлар ҳақиқиатдан ҳам барча нарсада шубхаланади,биринчи навбатда,Худода,Маънавий дунё билан боғлиқ барчасида,шунинг учун ҳам улар ўйнайди.Бироқ бу ҳаракатга уларни уларнинг кибри ундайди.Кибр эса – бу фақат тизимга наф келтирувчи ҳаракатларни бажаришга мажбур қилувчи Шахсни,мажозий маънода қўл-оёқларини  қаттиқ боғлаб турган онгнинг қисмидир.

 

_____________

 

8- видеолавҳа.

 

ИМ.: Биринчиси,бу ўзини ўрганиш.Хамма бу йўлдан ўтади,бошқасига бўлмайди.Токи  сенинг онгинг аслида сен билан ёвуз хазиллар ўйнаб,сенга кўрсатган нарсаларнинг кўпчилиги реал бўлиб туюлган бўлса-да,унақа эмас – бу атиги сенинг диққатинг учун кураш эканлигини тушунмагунингча.Буларни англамас экансан,ундан кўпроғини тушунмайсан.

Бу дунё нима? Бу хом-хаёл,холос,бу септоннинг қийшиқ кўзгуларининг сояларидир.Бир куч мавжудки,у барчасини туғдиради,бу барчаси бузилиб кўрсатилади ва оқибатда тўлқинга ўтади,бу тўлқин материяга айланади,ва барчамиз – хом-хаёл эканлиги келиб чиқади.Лекин биз сен билан бир биримизни сезамиз-ку,ўзимизни,қўлларимизни,столни ва бошқа қолган нарсаларни.Биз учун бу муҳим.Бироқ ким сезади?қандай сезади? Нима учун сезади?Бунинг ортида нима бор?

Бир бошқа нарса борки,у барча материяни яратган ва унинг ўзи Хаётдан иборат...Ахир Илоҳий Руҳ ёки Худонинг намоёндаси деб аталмиш нарсани олиб ташласак – барчаси ғойиб бўлади.Септон ичидаги мана шу  нурга биноан унинг кўзгулари акс эттириб,иллюзияни туғдиради.Улар бутун ички нурни акс эттиради,улар материяни яратади.Агар биз материяни аслида нималигига қарасак: материя – бу иллюзия.У қанча зичлашса,шунчалик моддийлашиб боради.Ва материя материяни  материя деб идрок қилади.

Мана,эътибор бер,хатто уйқу ҳам...Оддийни оламиз,ақлнинг иши.Эътибор бер,тушимизда биз барчасини реал сезамиз,бизга у ер билан бу ернинг фарқи йўқ.Кам холатларда туш эканлигин англаймиз.Шунақасига эса барчаси реалликда. Кузатувчи ёки томошабин позициясидан биз бу ҳаракатлар театрини кўряпмиз,биз учун қаттиқ нарса қаттиқ,моддий нарса –моддий биз хидларни,таъмларни сезамиз,биз учун хаёт мутлақо чин ўтади....худди шу иллюзия бу ерда.У нимаси билан фарқланади? Ўзининг давомийлиги билан,деган бўлардим.Ва тубдан шуниси билан фарқланадики,бу иллюзияда биз Хаётга эришиш имкониятига эгамиз.

Хурсандчилик хар хил бўлади.Хурсандчилик онгдан бўлади,бирор нарса харид қилганда,лекин у тез ўтиб кетувчидир.Мана шунинг учун ҳам Маънавий дунё билан туйғулар ёрдамида бирлашганингда хурсанчилигинг  адо бўлмайди,тугамайди.У хамиша,хар онда мавжуд.Бу янги сезгиларнинг,хис-туйғуларнинг чексизлиги.Бу қайнаётган хаёт,у Хаётга тўлган,бошқачасига айта олмайсан.Моддий дунёда эса – вақтинчалик иллюзия.

Бу дунёга келиб,одам ундан Тирик бўлиб чиқмаса,демак у ўз хаётини ёқиб юборди.Шунинг учун ўз онгингни ўрганиш керак.Бироқ бу ерда бир кичик феномен мавжуд: одам онгини ўрганаётиб, дахшатга тушади,онг дахшатга тушади.Лекин Шахс эса ўзини Шахс эканлигини англаганида,у мисли кўринмаган бахтни хис этади.Нима учун бундай бўлади? Чунки бу лаҳзаларда уларнинг хар бири ўз яратувчиси билан тегишади.

_____________

 
 
  
Rating: 5 / 5 from 24




Recommended Book

AllatRa Book download