Жонли сухбат - саҳифалар 28-40

01:35:58 - 02:18:42

____________

 

Видеоқўйилма.

Бешак ўликдан абадий тириккача .

_____________

Т.: Игорь Михайлович,мана Сиз Исонинг Онаси,Фаришталар ва шунга ўхшашларни  намоён бўлиши тўғрисида гапирдингиз.Одамларда савол бор:” Маънавий кўриш тасаввурнинг мевасидан нима билан фарқланади? Маънавий кўриш –бу нима?”

ИМ.:  Маънавий кўриш- бу айнан реалликни кўришдир.Мана хозир эса,буни тушунтиришга уринаётиб,одамларни адаштириб қўйиш осон.Чунки онг (тасаввур,онгнинг галлюцинацияси),у хамиша одатий шаклларда тасвирлайди: тасаввур қилишимиз мумкин бўлган шаклларда,биз кўраётган шаклларда. Мана онгингга қараб  кўр,у сенга кўп нарса кўрсатади. Бироқ Илоҳий Руҳнинг,Фариштанинг намоён бўлишини ёки яна бирор нарсани қандай кўриш мумкин? Фақатгина ички кўзлар билан.Лекин улар уч ўлчамли расмни кўрсатмайди.

Т.: Ҳа,фақат ички кўзлар билан...Шуниси қизиқ –ки,ҳақиқатдан ҳам амалиётда маънавий йўлдан юраётган одамлар, қайси дин вакили бўлишидан қатъий назар, бир бирини тушунади,чунки Ҳақиқат ҳамма учун битта.Дунёнинг турфа бурчакларидан келган хатларни ўқиб,турфа маданиятлар ёки диний урф-одатларда катта бўлган одамлар билан мулоқот қилиб,шуни тушунасан киши.

Масалан,христианликда-ми,суфизмда-ми, Худонинг Мухаббатига эришиш ҳақида қандай айтилмоқда? Суфизм трактатларида амалиётчилар таърифлашадики,Худони билиш – Худони юрак билан томоша қилиб яшаш дегани.” Томоша қилиш” деганда суфийлар айнан “маънавий кўришни” назарда тутадилар.Улар шуни таъкидлайдиларки, одамлар маънавий кўриш ва томоша қилиш – бу Худонинг қандайдир сиймоси,уни онг ўзининг хотира,тасаввур ёки ақлига биноан шакллантириб чиқариб беради  ,деб ўйлаганда катта хато қилади.

.

ИМ.: Ҳа,энди,ахир бу онг қолипларининг дастури-ку...

Т.: Бироқ ҳақиқий томоша – самимий завқли Мухаббат борасида  тиришқоқлик оқибатидир. Бу шундай Мухаббатки,у сени Шахс сифатида шунақа баландликка олиб чиқадики,у ерда ички хаётнинг ўзи Севганингга,Худога,Маънавий дунёга интилишга айланади....фақат Унинг учун. Ва Ундан бошқа хеч нерса йўқлигининг ичингдан  тушунишинг бор, холос.

Ж.: Ҳа,чунки сен шуни тушунасанки,ўз устингдан ишлаш авваламбор самимийлик ва ростгўйлик орқали амалга ошади.Ва буларнинг барчаси ўзини ўзи жиловлашда содир бўлади.Яъни бу кимгадир эмас,балки биринчи навбатда сенинг ўзингга керак.Бу ерда эса Худонинг дунёси,Маънавий дунё  билан яшашнинг ички талаби пайдо бўлади. Ва сен энди мана шу ички тегишишни,бу чексиз қувончга шўнғишни,ички туйғулар билан яшашни истайсан,чунки у сенга ҳақиқийликни,Хаётни беради, у сени Мухаббат билан жонлантиради.Сен у билан тўлаётганингни сезяпсан,сен ушбу,вақтинча бўлмайдиган  дунёдан қувончни хис этяпсан,уни тўлиб тошаётганини хис этяпсан,уни кўплигини,уни ўз чексизлигида Мухаббат ва миннатдорлик орқали намоён бўлаётганини хис этяпсан.

Бу оддийлигини сен тушуняпсан! Ва сен бундан шундай миннатдорчиликни хис этяпсанки, сен шунақа мархаматдасанки....уни сўзлар билан ифодалаш жуда қийин.Сен мана шу Илоҳий Мухаббатнинг манбаи билан қўшилиб,унинг қисмига айланасан.Ва сен тинмай бу Мухаббатни таратиб,унда бўлишни хоҳлайсан.Чунки бундай дамларда тушунасанки,...Рух озодликда!

ИМ.:Ҳа....Маънавий Дунёга қўшилиш учун,Маънавий дунё томонида бўлиш керак,ўзинг Рухга айланишинг керак,шундагина қўшиласан.Яъни Рух Рух билан бирлашиши мумкин,материя эса материя билан.Олов олов билан,сув сув  билан.Лекин олов сув билан қўшилмайди.

Т.: Игорь Михайлович, суфизм амалиётини бажараётган кишидан келган хатида шундай савол бор : одам “мужихот” қилганида,яъни одам ўзининг бузуқ эхтиросларига қарши ички жихотни амалга оширганида,унга “мушохадат” очилади,яъни мана шу чексиз Мухаббатни  

Муборак томошаси, Худонинг буюклиги,қудрати билан давомий ҳайрат...Савол қуйидагича: “ Одамга мана шундай  рухан кўриш очилганида,ушбу ерлик дунё билан Маънавий дунё ўртасидаги фарқлар ўчиб кетадими?”

ИМ.: Аслида ,одамда “мушохадат” очилганида,фарқлар асло йўқолмайди,хеч қандай вазиятда.Атиги янги идрок пайдо бўлади, ушбу,Шахс сифатида ўрганган(унга бу идрокни Онг маккорона синггдирган)  идрокдан фарқланган идрок.У янгисига эга бўлади.Бу дунёдаги хеч нарсага уни таққослаб бўлмайди,уни таърифлаш ҳам мушкул.Мана масалан,қандай қилиб Худонинг Мухаббатини таърифлаш мумкин?Ерлик сўзлар ёрдамида уринамиз,кўп бора бу ҳақда гапирамиз,бироқ бу барибир бузиб кўрсатилиши,бу барибир ўша бахтнинг ерга қўнишидир.Мана биз – бахт деяпмиз.Одамларнинг тушунишида бахт нимадир? Бу вақтинчалик,бир лаҳзалик,тез ўтиб кетувчи ходиса.У ерда эса у чексиз.Биз чексиз бахт деймиз,ва биз чексиз уммонни кафтингдаги томчи билан таққослаймиз.Аслида эса – бу уммон,у чексиз,унинг боши ва оҳири йўқ.Ва буни етказиш қийин.

Т.: Яъни ерлик дунё билан Маънавий дунё ўртасидаги фарқ йўқолмайди,балки....

ИМ.: ...фарқлар йўқолмайди,аксинча,улар яққол бўлиб қолади.Буни мен нимага айтяпман? Билимларни ёки тажрибани бундай тарзда узатиш атиги фалсафий жихатдан чиройлидир.Бу янграйди,бу ҳақда гапиришади ва ёзишади.Аҳир қирраларнинг йўқолиши онг учун қўлланиларли, ва онг учун бу қизиқарлидир.Айнан онг учун ҳам қизиқарли-да,” қирранинг ўчирилиши ва бу дунёнинг аста-секин у дунёга ўтиши, ва у дунё бу дунёнинг қисми эканлиги”,худди инь ва янь каби.

Ҳа,Рух бу дунёда мавжудлиги тушунарли,шунинг учун ҳам барча тириклик Рух борлиги учун тирик,Рухни олиб ташла – барчаси ғойиб бўлади.Демак,Маънавий дунёнинг қисми бу ерда мавжуд,лекин у ҳаракат сифатида мавжуд,ундан кўпроғи эмас.Қолгани эса амалга ошаётганидек  амалга ошади,лекин буни бошқарувчи Князнинг Иродасига биноан.Ва унга хокимият у ерда исён кўтаргани учун,у ерда кучли ёки Худога тенг бўлиб,ўзининг дунёсини курашда ютиб олганлиги учун берилган эмас – йўқ,асло.Биз бу борада гап юритганмиз ва такрорлаб ўтирмаймиз.Маъно шунда яширинган-ки,одамларнинг онги шундай қабул қилиши тизимга фойдали,бу нарса унинг кибрини овунтиради.Аслида эса барчаси кескин ўзгаради,сиймолар йўқолади ва бу дунёнинг бўм-бўшлигини тушуниш қолади.

Шунинг учун ҳам кўп бора айтганмиз, ва яна бир бор такрорлайман-ки,Шахс уч ўлчамли дунёни идрок этмайди. Шахс бу дунёни анча юқори ўлчовлардан идрок қилишни бошлайди.Физика тили билан айтганда эса,анча юқори ўлчовлардан бу дунё хеч нарсага айланади.У кулгили,ҳақиқатдан ҳам кулгилидир.Агарда онг учун Шахснинг бу дунёни қандай кўриши ва идрок қилишини акс эттирувчи кўзги бўлганида эди,ўйлайманки,бу нарса дунёдаги энг қизиқарли шоу бўлар эди.Нима учун? Чунки биз хаёт деб хисоблаган нарса,атиги иллюзияларни ўрнини алмаштирувчи ҳаракатдаги бўшлиқ экан.

Шунинг учун бу каби талқинлар одамларни адаштириб қўяди,ва афсуски,онгнинг Шахсга таъсирини  кучайтиради.Ва бу каби баёнлар борасидаги музокараларга киришган одамларга озодликка чиқиб кетиш қийинроқ.Чунки Шахс онгдан “барча қирралар ўчиб кетиши ва барчаси ягонага айланиши керак” деган ахборотни қабул қилади.Ва барчаси ягона бўлган жойга у кейин йўлни излашни бошлайди....Фарқлар эса мавжуддир.Тирик нарса ўлик бўлмайди,ўлик эса Тирик бўлмайди.

 

Ж.: Ҳа,ҳақиқатдан ҳам, бу амалиётчи учун жуда фойдали маълумот.Жуда кўп учрайдиган мисол,бу нарса билан йўлнинг бошида ўзим ҳам тўқнашганман,- одам амалиётларни энди бошлаганида,у онгдан келган қўрқув билан тўқнашади,яъни одатий нарсалардан ташқарига чиқишдан қўрқиш  билан.Масалан,одам хаётида илк бора амалиёти амалга ошиб ва у маънавийлик билан тегишганида....мана шу ўрганилмаган нарса билан илк тегишиш онг томонидан ҳужумни ҳам туғдиради.Яъни онг унга қўрқувни мажбурлаб туғдиради. Биринчидан, одам ўзини ўзи идентификация қилиш қобилиятини йўқотиш қўрқуви.Лекин ўзингни идентификациянгми? Мана савол нимада.Аслида ўзининг “Мен”ини  фақат онг йўқотиши мумкин.

 

Т.: Онг янгиликдан қўрқади,айниқса сен гапираётган лазхадаги,маънавийлик билан ,унинг учун чегара ортидаги билан тегишиш  лаҳзасида,чунки онгга у номаълум,у ерга унга йўл ёпиқ,онг билмайди,онг тушунмайди.Игорь Михайлович айтганидек, бу онда атиги “ Шахснинг онг фаолият йурита олмайдиган чегарадан чиқиши” содир бўлади,холос.

 

Ж.: Ҳа-да,ва агарда одам илк қўрқитишга аҳамият бермаса,кейинги галда онгдан иккинчи қўрқитиш келади ,гўйё “ сенда энди бунақаси хеч қачон бўлмайди”.

Т.: Ҳа,бироқ у аввал “ Мана-бу хис –туйғуларни эслаб қол ва кейинги галда албатта такрорла”,-дейди.

Ж.: Ҳа,албатта,чунки у кейинги сафар худди шундай бўлмаслигини билади.Нима учун? Чунки руҳий амалиётни бажараётиб,уни бажариш ўрнига онгингни кучлантириб,ўтган галдаги хис-туйғуларингни эслайсан...

Т.: Онг эса сени мана шу “ жанговар ўтмишингни” безатиб ҳам беради.Ва сен эътиборда ушланасан...Амалиёт эмас,бутун бошли онгдан келган фильм,унда режиссёр бўлиб сенинг кибринг хизмат қилади.Ҳўш,онгинг нимани кўрсатиши мумкин? У навбатдаги иллюзияларни,сиймоларни,ўхшатишларни кўрсатади...Чунки булар унинг қодир бўлган нарсалари ,холос.

ИМ.: Сиз мутлақо тўғри таъкидладингиз,онг иллюзия туғдириб унга Шахсни боғлаб қўйишга уринади.Эътибор беринг,амалиётга эмас,аввалги тажрибага эмас,балки аввалги тажриба фонида онг яратган иллюзияга.Яъни одам,рухий амалиётни бажараётиб (у нима бўлишидан – ибодатми,медитациями ва шунга ўхшашларми-,қатъий назар,у хис-туйғули тажрибага эга бўлади,ҳақиқий тажрибага,Маънавий дунёни идрок қилиш тажрибасига.Унда сўзлар билан ифодалаб бўлмас нарсалар  намоён бўлади.Ва мана шу ерда Бирламчи онг,Шахс билан етарлича ифодаланган алоқага эга бўлгани боис,у акс садоларни,кўтарилишларни қабул қилади. У Шахс олган ахборотни қабул қилмайди.Бирламчи онг атиги акс садоларни қабул қилади.Гулханнинг оловини эмас,балки,айтайлик,узоқ шуълаларни ва енгил иссиқликни.Лекин бунинг асосида у ўзининг хом хаёлини яратади.Ва одам рухий амалиётдан ёки ибодатдан чиққанидан кейин,маълум вақт ўтгач,уни тахлил қилишга мажбурлайди:”Нимани хис этдинг? Нима қабул қилдинг?” Ва энди ўзиникини мажбурлаб беради...тизим интерпретациясида.Бу мутлақо бошқа тажрибадир....Шахс ҳақиқий тажриба олади,онг эса бу тажриба асосида  хом –хаёлни яратади.Ва кейинчалик у Шахсга гапирадики,” сен буни ва мана буни хис этишинг керак”,яъни уни моддий дунёга чиқаради.У уни амалиёт давомида хис этган жисмоний намоёндаларни хис этишга мажбурлайди.

Бироқ,амалиёт давомида нима содир бўлганди? Шахс онгга номаълум бўлган нарса билан тегишганида ва рухий тажрибага эга бўлаётганида,табиийки,бошқа жараёнлар,энергиянинг бошқа турлари янада кучайиб намоён бўлган.Бу атиги физика.Жисмоний танада ҳам бу намоёндаларнинг қолдиқлари мавжуд.Ва онг,яна таъкидлайман,Бирламчи онг уларни қабул қилади.Кейинчалик у Шахсга айтади:” Сенда хеч нарса бўлмайди.Сен у ерга тасодифан тушиб қолдинг.Энди эса,у ерга тушиб,томир отишинг учун,сен аввал жисмоний танангда бу хиссиётни пайдо қилишинг керак.Сенда онгнинг ўзгартирилган холати бўлиши керак...” Ва ўзи идрок қилган нарсаларни гапиришни бошлайди,албатта доимо алмаштириш билан.Ва одам,бирор нарса қилишга уриниб,буни энди онг ёрдамида амалга оширади ва унда хеч нарса содир бўлмайди.Кейинчалик онг унга:” Ўша тажриба ўзи бўлганми,ёки бу хом хаёлмиди?Ёки бу ўзингга ўзинг уқтиришдир,аутогипноздир? Балки бу галлюцинация бўлгандир,балки хис этишинг шунчаки тўғри келиб қолгандир.Аслида,кўриб турганингдек,бу мавжуд эмас.Ва бошқалар гапираётган бўлса,улар адашяпти.Бу улардаги қанақадир руҳий бузилишларгача борган фанатизм, агарда улар йўқ нарсаларни кўраётган бўлса.Ва сен ҳам буни бажарсанг ,сен билан ҳам фожеа содир бўлади.Шунинг учун ,яхшиси буни қилма.Ахир қилиб кўрдинг,эплай олмадинг.Демак,бу йўқ нарса.” Мана шу тарзда онг тез-тез ва қалин одамларни ҳақиқий йўлдан чалғитади,у уч ўлчамликдаги қанақадир театр намойишлари билан алмаштиради,одамни ниманидир жисмонан бажаришга мажбурлайди – тўғри ўтириб,тўғри туриб.Сенинг тананг қандай холатдалигининг қанақа ахамияти бор?Сен уч ўлчамликда нима қилаётганингни нима ахамияти бор? Доира уряпсанми,тошларни таҳлаяпсанми ёки бирор маросимни бажаряпсанми,булар ҳаммаси атиги тизим томондан мажбурлаб берилган нарсалар.Худо – у яқин.У ҳақиқатдан сенинг  уйқу артериянгдан ҳам яқинроқ.У жуда яқин ва Унга келиш жуда осондир.Бироқ йўлда тоғлардан ҳам улкан нарса турибди.Йўлда онг турибди,онг эса – тизимнинг бир қисмидир.Яъни Тирик томон йўлда ўлик турибди.Ва буни эсда тутиш лозим.

Ва онг ҳикояларида эътиборни жамлаш керак эмас,асло.Маънавий кўтарилиш,маънавий тажриба керак.Яшашни...ўрганиш зарур.Яшаш – бу ажойиб.Ва сенга онг нима демасин,”сен эпламайсан,қўлингдан келмайди” деб қанча ялинмасин,- сенга бу тегишли эмас. У ўзи ҳақида гапиряпти.Онг буни ҳақиқатдан ҳам эплай олмайди.Ва у ҳақиқатдан ҳам маънавий дунё тўғрисида хеч нарса билмайди.Шунчаки,нимагадир эришган одамлар гапирган акс садолар,булардан ўзининг хаёлий суратларини яратади.Шунинг учун мухими- таслим бўлмасдан,олға юриш.

Ж.: Ҳа...ва сен агарда хис-туйғули идрок билан яшаётганингда,сен Яшаяпсан.Ва бунда катта фарқ бор,чунки сен хаводан нафас олганингдек.Ва сен ичингда биласан...бу қандайлигини...нафас олиш...тамом. Онг Шахсга эркинлик бермайди.Атиги билиш керакки, бир маротаба буни эплаган бўлсанг,иккинчисида хом хаёлга бормасдан,атрофдагиларни эплай олмаганингда айбламаслик керак,чунки бу худди шундай услуб,онгнинг “саломи”- унинг ташқарида душман излаши.Онг шундай тўсиқларни қўйишини тушуниш керак ,холос,чунки сенинг рухий озодлигингдан унга наф йўқ.Ва сен буни атиги онгнинг иши эканлигини тушунганингда,бу унинг фаолияти деб билганингда,сен у билан курашмайсан,ва озодликка очилишингни  давом эттирасан.Яъни барчаси осонлашиб,сенда на ўтмишга,на келажакка боғланишинг борлигини сен тушунасан.Рухий амалиётда – доимий “хозир”,чунки мана шу ҳақиқий Хаётлигини тушунасан.Ҳақиқий Хаётда эса хар бир он бетакрордир.

Т.:Мутлақо тўғри.

Ж.: Шунда сен ички туйғулар билан яшайсан,сен ичкаридан тўлгансан.Ва одамга ерлик кўзлар билан эмас,балки маънавий нигоҳ билан қараганингда,сен мана шу улкан фарқни кўрасан.Ҳақиқатни Ёлғондан ажратиш жуда осонлашади,чунки ким нима демасин,сен аслида нима бўлаётганини хис этасан...Одам сен учун кафтда намоён бўлгандек бўлади: унинг онгдан келаётган барча фикрлари кўринади,унинг  ўзи маънавий моҳиятида кўринади,чунки сен хис этяпсан,туйғулар эса алдамайди.Ким ичидан бўшлигини ва ортида рухий тажрибаси йўқлигини,буни унинг онги гапираётганини сен хис этасан.

Шунингдек сен ,худди сен каби доимий амалиётда бўлганларни,Маънавий дунё билан яшаётганларни,ушбу Илоҳий,жонажон Мухаббатни  хис этасан.Сен унинг маънавий моҳиятини кўрасан,чунки уни ичкаридан хис этасан,ва ортидан сизларни бирлаштирувчи ўлкан нарса турганини тушунасан.Ва мана шу тажриба, у одатий хаётдаги ,сен онгингни ўз эътиборинг билан озиқлантирган пайтдаги тажрибага ўхшамайди.Чунки уч ўлчамликда сен сиймоларни....ўзингни онгингни озиқлантирган эдинг.Маънавий дунё билан яшашни бошлаганингда эса,барча эътиборинг....чуқурликдаги туйғулар орқали Худога йўналтирилган.Сенинг эътиборинг жонажонингга,Манбага йўналтирилган.Сен Рухан яшаяпсан,тамом.Хар бир одам қандай яшашини танлайди,хар ким ўзи танлайди.

ИМ.: Сен мутлақо тўғри эътибор бердинг.Маънавий кўриш ерлик кўришдан кескин фарқланади.Маънавий кўриш Ҳақиқатни тушунишни беради,сен аслида нима борлигини кўрасан.Ерлик кўриш эса – бу онгингни сенга Шахс сифатида мажбурлаб бериш истаги.

Яъни у навбатдаги хом хаёлни яратади,сен унга ишонишга мажбурсан,у сени асл мақсадингдан,бу ерга нима учун келганингдан чалғитиши керак.Бунда катта фарқ бор.

Ёлғон борасида....Ёлғон – тизимнинг  элементидир.Маънавий дунёда ёлғон йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.Маънавий дунёда фақат Ҳақиқат.Нима учун маънавий кўриш,яна бир бор таъкидлайман,доимо аслида  нима борлигини кўрсатади.

Мухим лаҳза, аслида Шахс маънавий ривожланишга интилганлиги боис,одамлар сехр-жодуга интилишади....

Т.: Яъни Шахс маънавий ривожланиш талабини хис этади,чегара ортидагини ривожлантириш талабини,онг эса бу талабни сехр-жодуга алмаштиради.

ИМ.: Ҳа.Бу ерда маъно бор.Бу маъно Шахснинг Ҳақиқатни билишга интилишида яширинган.Шахс озодликка,ҳақиқий озодликка интилади.Шахснинг душмани йўқ,бўлиши ҳам мумкин эмас,маънавий дунёни назарда тутяпман.Маънавий дунёни тушуниш  позициясидан Шахс мутлақо эркин.У эркинликни излайди,унга интилади.Онг эса,айтиб ўтганимиздек,Шахснинг Маънавий мавжудот сифатида ривожланмаслиги учун қўлидан келганини қилади.Яъни ўзининг хокимиятини,Шахс устидан бўлган хаёлий хокимиятини сақлаб қолиш учун.Тўғри....мутлақо тўғри айтдинг.Шуни таъкидлашни хохлардимки,бахтимизга жуда кўпчилик буни тушунишни бошлади.Ва ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда кўпчилик билан жим ўтириб гаплашса бўлади.Олдинга назар ташлаган холда шуни айтаманки,йилдан йилга бундай инсонлар кўпаяверади.Ва бу ёқимлидир...бу ҳақиқиатдан ҳам ёқимли.Маъно шундаки,амалиётчиларнинг тили,ёки маънавий йўлдан юрган,ҳақиқатдан ҳам дин,эътиқод ёки яна бирор нарсадан қатъий назар,Худога интилганларнинг тили – у ягона,ва инсонлар бир бирини хис этади.Худо аслида битта,Маънавий дунё- битта ва одамлар бўладиган нарсанинг ўзи йўқ.Онг бўлиб юборади.У душманликни яратади,хом хаёлни хокимият туфайли,Шахс устидан устувор бўлишга интилгани туфайли мажбурлаб беради.Аммо одамлар чиндан ҳам Маънавий дунё борлигини билганида,улар битта оилага айланади,миллати,диний қарашларидан қатъий назар,Маънавий дунё борлигини хис эта олишидан олдин у атеист бўлганми ёки ким бўлишидан қатъий назар.Буни одам хис этиб,англаб,тушунар экан,у маънавий оиланинг,ҳақиқий оиланинг,бўлинмас, табиийки, уч ўлчамликда эмас,ерда эмас, хаёти Абадий бўлган оиланинг бир қисмига айланади.

Ерлик нарсаларнинг барчаси тугал,бу ерда нима бўлмасин,барчаси вақтинча.Хатто онг сингдираётган хом хаёллар ҳам,улар вақтинчалик.Мана шундан ҳам шундай лаҳзалар пайдо бўладики, одамлар динга сидқидилдан ҳизмат қилсаларда,бироқ умрининг охиригача шубхаланади:” Худо ўзи борми?”  Нима учун? Чунки улар ҳизмат қилган....онгига ҳизмат қилган.Ва бу ерда шундай бир лаҳза,ўзининг онги билан улар кимга ҳизмат қилдилар? Худога эмаслиги,Маънавий дунёга эмаслиги аниқ.Улар тизимга ҳизмат қилдилар,холос: қайсидир ташкилотнинг,ўзининг истакларининг,ёки яна бирор нарса,лекин кўпинча бошқаларнинг истакларига биноан,хатто шахсан ўзлариникига ҳам эмас.

Инсонлар амалиётда,реалликда ўрганганида,Билимларга эга бўлганида,уларга энди сўзлар керак эмас.Улар буни тушунади,улар билади.Улар ўзлари кимлигини билади,қаерга ва нима учун кетаётганини билади.Бу олий қадриятдир.Одамлар бу ерга шунинг учун ҳам келадилар,туғилиш....Тирик бўлиб туғилиш учун.

Ж.: М-ҳа...

Т.: Игорь Михайлович,хозир айтган нарсалар,айниқса маънавий маънодаги ягона оила тўғрисида гапирганингиз жуда таъсир этди.Бироқ онг барчасини буриб ташлайди ва оиланг ҳақида айнан ерлик  тасаввурларни чиқариб беради.У дархол бўлиб ташлаб майдалайди....Сенга қандайдир маълум одамларни,сиймоларни кўрсатади...Айтишадику, қон ва жон орқали деб, сенга шундай қариндошларни кўрсатади.Шунинг билан хотирада пайдо бўладиган биринчи  нарса – бу одамлар билан бўлган эмоционал ўзаро муносабатлардир,аниқроғи уларнинг онги билан муносабатлар.

Энг қизиғи,бу одамлар билан авваллари, кўпроқ рўзғор билан боғлиқ муносабатларда бўлганингда,улар аслида кимлиги....бу одамларда,худди сендагидек,Илоҳий Руҳнинг қисми мавжудлиги,улар Шахс эканлиги,номоддий тушунчадаги Шахс эканлиги  ҳақидаги фикр хатто миянгга келгани ҳам йўқ.

Нима учун аввалари шундай фикрлар эдинг? Чунки сен хис этмагансан,сен фикрлагансан,ўзинг онг бўлиб,онг билан яшагансан.Онгда эса,хар доимгидек,барчаси шахсий худбинликда қурилган.Ва ўзингнинг яқинларинг билан бўлган ўзаро муносабатларга виждонан қарасанг,нима содир бўлади?Сенинг онгинг доимо бошқаларнинг аҳамиятини сеникига нисбатан пастга уриб юборади.Унда барчаси сирли фикрларда ва онг бу фикрларни овоза қилишдан қўрқади.У муносабатларнинг софлигидан,ҳалолликдан,оддийликдан қўрқади.Нима учун? Чунки у хокимиятга интилади, у ўзининг тожи ҳақида қайғуради: ким сен ҳақингда ёмон гапирди,ёки аксинча,ким сени маҳтади.

Ва сенинг хаётинг мана шуларда ўтади, аниқроғи,онгингнинг хаёти шуларда содир бўлади.Лекин  ўзингни аслида шахс эканлигингни англасанг,сен энди бошқа одамда унинг руҳий потенциалини кўрасан,сен маънавий Шахсни кўрасан.Ва,энг асосийси, онгингнинг гапидан қатъий назар, сен уни хис этасан.

ИМ.: Мутлақо тўғри.Бизнинг онгимиз “оила” нима деганини,” яқинлар” деганини қандай қабул қилади? Булар ўша ота-она,бувилар,боболар,опа-сингиллар,ака-укалар,хуллас,битта оиладек,худди. Аслида эса,маънавий тажрибага эга бўлган одамлар шуни  тушунадики,танасининг рангидан,қаерда яшашидан қатъий назар,барча яхлитдир.Бу ягона,битта бутун,бу одамзод.Хар бирида қалб мавжуд.Ва кимгадир ёмонлик қилиш- бу нотўғри, бу энг яқин одамингга ёмонлик қилиш билан тенгдир.

Кимнандир нафратланиш – бу нотўғри, хатто у ғазабда бўлиб,сенга ёмонлик қилган бўлса ҳам,бу унинг онги эканлигини тушуниш керак.Чап юзингга уришган бўлса,ўнг юзингни тутгин ,деб мен айтмаяпман ҳам.Сенинг олдингда тизим турган бўлса ,уни ҳам ўргатиш керак,акс холда у тушунмайди.Аммо қайд этмоқчиман,Шахс,потенциал Маънавий Мавжудот сифатида,барчада бир хил ,у кўпроқ Маънавий дунёга тегишли.Ва,у таслим бўлиб,ўз шахсий Армагеддонини енгилса ва тизимнинг қисмига айланса,шунда у ўлади...Ҳа,аста-секин...Субшахс – бу муаммо,ўлимдан кейинги қийналишлар ҳам оғирдир.Бироқ савол бунда эмас-ку...Охир-оқибат у тугайди,унинг хаёти тугайди.

Лекин одам тирик экан,унда Чексиз Дунёга,Маънавий дунёга қўшилиш ва улкан оиланинг қисмига айланиш имконияти мавжуд.Ва мана шу ерда шуни тушуниш мухимки, одам ўз онгидан кўпайтираётган хар қандай ёвузлик ҳақиқатдан ҳам Шахс ва Маънавий дунё ўртасида туриб олади ва сенга энг яқин бўлган одамларни узоқлаштиради.Ва айтиб ўтганимдай,энг яқин одам- бу хар қандай одам.Амалиётда Маънавий Дунёни идрок қилган одамлар буни ўзгача хис этади ва тушунади.Улар бунинг барчасини тушунади.Табиийки,салбий лаҳза ҳам бор,ерлик тилда айтганда.Нима учун?Чунки,айтиб ўтилганидек,онгдан чиққан ёлғон хам хис этилади.Одам,диний тилда айтганда,”иблисни қўлтиқлаб” келганида ва иблисдан гапирганида,табиийки,бу ёқимсиз холат.Унинг Шахсига раҳминг келади...унинг...маънавий ўрганишни эгаллаш лаҳзасини йўқотаётганига раҳминг келади.Шунинг билан бирга,у ўзига Шахс сифатида онг хокимлигини ўтказишига изм берса ва у орқали ёвузлик қилинса – бу ёқимсиз холат.Лекин одам Ҳақиқатни билади.Лекин у ким билан мулоқотда эканлигини – Рух биланми ёки иблис биланми – шуни билади.Бу ҳам ахамиятли.

Ж.: Ҳа,бу маънавий ривожланишнинг  тасодифий самараларидан бири-ки,сен одамни унинг гапиришидан олдин хис этасан,у кимнинг номидан гапиришини ва аслида нима ҳоҳлашини хис этасан.Ва ташрифининг мақсадини сен биласан.Чунки бу одамлар фикрларнинг қисмларини ўқий оладиган  қанақадир экстрасенсорика эмас.Йўқ,бу ерда барчаси анча жиддий.Сенда бир яхлит,хажмли идрок мавжуд.Сенга сабаб-оқибат алоқалари тушунарлидир,яъни сен чуқурроқ кўряпсан,сен одамнинг кимнинг номидан гапираётганини биласан: Рухданми,тизимданми.Сен буни биласан...

 _____________

 

Видеоқўйилма.

Тирик нарса ўлик бўлмайди,

ўлик нарса эса асло Тирик бўла олмайди.  

 

 _____________

ИМ.: Ҳақиқатга тик қарайдиган бўлсак,онг одам билан манипуляция қилади.У ёрдам ҳам беради: мана биз унинг ёрдамида мулоқот қиламиз ва бир биримизни идрок қиламиз.Аммо,ўзининг мана шундай  Шахс ва уч ўлчамлик ўртасидаги дипломатик имкониятлари билан ёпиниб олиб, у одамни манипуляция қилади.Шахс, у у қадар моддий эмас.Онг моддий бўлса,Шахс моддий эмас.Бу жараённи тушуниш учун,мен бу қандай содир бўлишини тушунтираман.Онг ўрта бўғин хисобланади,у Шахс билан бевосита алоқада.Шунинг  учун ҳам биз идрок қиламиз,шунинг учун кўрамиз,сезамиз ва хоказо.Бу жараёнда Шахс биз кўришга ўрганган уч ўлчамлик тўғрисида барча маълумотни олади.бироқ одам ички кўриш имкониятини очганида,уч ўлчамлик мутлақо бошқача тасаввур қилинади ва икки оёқли образ ёки яна бошқа бирор тушунча,бу ҳақиқатга мутаносиб эмас.

Т.: Яъни материянинг қадри йўқоладими?.  

 

ИМ.: Ҳа.Мана бир одам бу кўринишни яхши ифодалаб берди.Ундан :” Бошқа одамни қандай кўрасан ?” ,-деб сўраганларида,у жавоб берди:” Сиз электронни айланишини кўрганмисиз, электрон булутчани? Шунга ўхшаш бир нарса,фақат кири кўпроқ”.

Т.: Мана бу ҳам тез-тез учрайдиган савол:”  Бошқа одамни ўзгача кўриш нима дегани?”. Уч ўлчамликдан бошқа хеч нарса кўрмаган ва хис-туйғули идрок тажрибасига эга бўлмаган одамга онги  бошқа одамда нима кўрсатиши мумкин? Атиги жисмоний танасини,яъни,физика тили билан айтганда,уч ўлчамли образ,чунки унинг онгининг идроки шундай тўғриланган.

ИМ.: Ҳа,шундай. Одам бошқа одамда уч ўлчамликни кўради: қўллари,оёқлари ва хоказо.Аммо агарда биз хис-туйғули идрокдан қарасак,ҳақиқатдан маънавий идрокдан уч ўлчамликка қарасак,бошқа одамга қараб нима кўрамиз?Биз объектни – шувалган доғни кўрамиз.У ...ўша электроннинг атом ядроси атрофида айланишига ўхшайди.Атиги шувалган булутча ва унинг таркибий қисмлари кўринади.Лекин биз хис-туйғули идрокда уч ўлчамли объектни кўрмаймиз.Ва бу ерда бизга онг ёрдам беради.Яъни биз объектни онг орқали кўрамиз.Ва шундай бўлиб чиқяптики,одам энди кераклича маънан ривожланган бўлса, у эркин,у битта нарса хис этиб,бошқа нарсани кўради.У объектни ерлик кўзлари билан кўраётганини яхши тушунади.Лекин у худди шу объектни рухий кўзлари билан ҳам кўради.У одамнинг маънан тўлганми ёқи йўқлигини кўради.Ичкаридан у бўшми ёки тўлганми.Ва унинг Шахси қандай холатда эканлигини: қуллик холатидами ёки озодлик даражасига эришганми.

Ва нима учун кўплаб қатнашчилар Сизга хатлар ёзишади( биз уларни кўрсатувдан олдин ўқиб бердик),улар шундай саволлар беришади:” Нима учун маънавий деб хисоблаган одамларни ичидан бўш эканлигини улар  хис этяптилар?” Маъно ҳам айнан шундаки,ўзлари ривожланаётган одамлар хис этишни бошлайдилар.Хис-туйғули идрок эса - бу хис-туйғули кўришдир.Яъни тўғри нарсаларни гапирса-да,ичидан эса бўш одамларни улар хис этади.Шунингдек,онгнинг ўзи ҳам одамларнинг устида ўйин қилиши мумкин.Одам черковга киради,ва Худога ибодат қилиш ўрнига, У билан қўмдондагидек,куракчаларини солиштириб,Худога ўз эътирозларини билдиришни бошлайди.Нима учун? Чунки одамнинг ўзи ичидан бўм-бўш.Онг унга хеч қанақа илоҳийликни идрок этишга,тушунишга  имконият бермайди.У эса....онг унга Маънавий дунёнинг намойишини жисмоний даражада хис этиш керак деб уқтиради.Хозироқ бирор нарса реал содир бўладики,шунда сен ишонасан.Бироқ одамзод тарихида одамлар неча маротаба бу нарсадан ўтишган,метафизик ходисалар ва шунга ўхшашлар билан тўқнашган.Ва одамлар нима?! Уларнинг онги буни қандай қабул қилган? У ўйлаб топишни бошлаган,табиий ходисалар билан тушунтирган,қандайдир метафизик саволлар,сехр-жоду билан,бу одамнинг ичида иблис бор ,деб айблаган.Биринчи навбатда онг нимани гапириб беради? “Унда Худонинг Рухи эмас,иблис ўтирибди”.Нима учун? Чунки Шахс озодликка эришмаслиги учун,айблаш ва рад этиш  анча осон.Агар Шахс намуналарни кўрса,у ўзи ҳам эплай олишини тушунади.Онг эса бундан фожеали тарзда қўрқади.Шунинг учун у айблашни ва :” Ҳа,булар аксинча ,шайтонлар,сехр-жоду,” дейишни бошлайди.

Ж.: Чунки тизимга одамнинг рухий озодликка эришиши наф келтирмайди.

ИМ.: Албатта,чунки у холда тизим унга ишлашни бошлайди.

Ж.:.  Ҳа-да,шунда тизим олишнинг ўрнига....

ИМ.: Олишнинг ўрнига ,у сарфлайди.Ва феномен-хам шунда-да: хеч кимнинг  йўқотгиси келмайди.Бу унинг учун ёмон бизнес.

Т.:  Маънавий йўлдан юраётган одамларнинг онгидан яна шундай савол келиши мумкинлигини тушунган холда,ўзимнинг шахсий тажрибамдан қуйидаги лаҳза билан бўлишмоқчиман.Хар холда бошланғич босқичларда менда шандай савол туғилган эди.Бу Билимлар билан илк тўқнашганимда,ичимда хис қилдим-ки ....нимадир жуда ҳам қадрдон.Ва,у ерда,ичкаридаги чуқурликда шубхасиз:”Ҳа!” эди.Онгим эса доимо шубхаларни ташлаб берарди,хамиша барча “тарафдор ” ва “ қарши” ликларни ўлчарди.Маънавий йўлда мен нимага эришишим мумкинлигининг тушунишим- бу ичкаридаги,онг ташқарисидаги тушуниш эди.Бу озодликнинг такрорланмас туйғуси...Бу чуқурликдаги мутлоқ ишонч эди...Бироқ онг фикр ташлаб берарди:” Маънавий йўлда мен нимани йўқотаман?”Бу ерда,албатта,фитна бор эди,чунки ўша пайтда бу саволга менда жавоб йўқ эди.Онгимда қўрқув ҳам пайдо бўлар эди,десак ҳам бўлади.Бироқ ичкарида яхшилик кўпроқ эди.

ИМ.: Маънавий йўлда одам ғам-қайғу ва ўлимдан бошқа хеч нарса йўқотмайди.Одам  фақат эга бўлади.Шунинг учун маънавий йўлдан юриш қўрқуви фақат онгдан келиб чиқади.Чунки у ўзининг кишанларини Шахсга кийгизади.Шахс эса маънавий йўлда уларни йўқотади.Кўпчилик шу нарсадан қўрқадики,гўйё ўрганаётиб,асл маънавийни ўрганаётиб,одам ерлик кўникмаларини йўқотиши мумкиндек.Йўқотмайди.Хеч нарса йўқотилмайди.Янги тушуниш келади,янги идрок келади.Онг нима эканлигини тушуниш келади.Бироқ онгга бу наф келтирмайди ,шунинг учун у одамга бир нарса йўқотиши мумкинлиги тўғрисида фикрни беради.Хеч нарсани йўқотмайсан,фақатгина эга бўласан.Ва уч ўлчамликда эга бўла олмайдиган нарсага эга бўласан.Чунки сен эга бўлаётган нарса – у абадий.Абадий экан,демак,уни йўқотиб бўлмайди.Бу ерда эга бўлган барча нарсаларингни эса ,сен йўқатасан.Буларни ўз йўлини бошлашдан аввал билиш мухимдир.Ва илк қадамни ташлашдан олдин,одам шуни англаши ва тушуниши керакки,маънавий йўлда онгига таяниш ман этилади.Уни пичирлашларига қулоқ тутсанг,у касалликларга ,фожеаларга,кўп нарсага олиб келиши мумкин.Кечирасизлар-у,агарда ўз онгингни синиқ асоларига таянадиган бўлсанг,маънавийлик бу ерда нима қилсин? Хеч нарсага таяниш керак эмас. Фақат Севиш керак.Ва сен ҳақиқатдан ҳам яхши кўрганингда – сени ҳам яхши кўришади.Танасини йўқларга таянчнинг нима кераги бор? Таянчлар моддий танага керак,аммо у вақтинча ва ҳар қандай таянчлар вақтинчадир.Ва бу муҳим.

Ж.:  Ҳа,чунки сен тушунасанки,Худога элтувчи амалий йўл – бу айнан сенинг ички туйғуларинг ва ҳаракатларинг йўлидир.Мана мухим лаҳза – айнан ҳаракатлар.Яъни,сен кимдир келиб,сенга ниманидир беришини кутиб ўтирмайсан,сен атиги ўз туйғуларингни ифодалайсан,сен ҳаракат қиласан,сен яхши кўрасан,бу туйғуда хар куни мавжудсан.Сен ўзингни истагингни туйғулар ёрдамида ифодалайсан,уни “шу ерда ва хозир” деган онда ифодалайсан.Ва мана шу сенинг шахсий хаётингдир – бу Шахснинг хаёти.У онгинг биладиган шахсий хаётдан кескин фарқланади,ахир у сени фикрлардан қайғуришга ,ташқи нарсаларни ўйлашга мажбур қиларди.

Чунки ушбу чуқур қувонч дақиқаларида,сен тушунусанки,сенинг Рухинг – қулликда эмас,сенинг Рухинг – интеллектдан ҳам устун.Сен тушунасанки,Рух –у эркин,ва унинг кучи – Мухаббатдадир.Сен тушунасанки,ўша чексиз Муаббатнинг чуқурликда ўзинг ифодалашинг – мана бу Худога амалий йўл,ва бу амалиётда энг мухимидир.

_____________

Видеоқўйилма.

 

Бешак ўликдан абадий тириккача.

 

____________

 

ИМ.: Одамлар бир бири учун очиқ бўлса ва уларда хис-туйғули идрок устувор бўлса,уч ўлчамликни улар қўшиб қўйишади,холос.Ва улар бир бирини аслида осон тушунади,осон ирғаб олади.Лекин онг :” Биз бир биримизни қандай тушуняпмиз? Сенинг тилингни билмайман-ку”,- деган саволни ташласа,тамом,тушунмай қоладилар...Нима учун?Онг чалғитгани учун эмас,хис-туйғули идрок ёпилгани учун.Ахир одамнинг эътибор кучи қаерда бўлса,одам ўша ерда-да.Агарда сен уни онгга ,материяга ажратсанг,у холда хис-туйғули идрок ёпилади.

Т.: шундай фикр борки,одам кўпроқ хис этишни бошлаганида,тизим ҳам унга кўпроқ реакция қилади.Игорь Михайлович,шу лаҳзани изоҳлаб беролмайсизми?  

ИМ.: Бу ҳақиқатдан ҳам шундай,чунки тизим доимо реакция қилади,ва одамни Маънавий дунё идрокидан ,айтайлик, халос қилиш учун барчасини қилади.Унинг йўлида тўсиқлар қўяди.Ахир ҳақиқатдан ҳам,одамда нимадир содир бўлса,одам бўлаётган нарсага диққатини беради,ва одатга кўра,чалғийди.Ва,одам камроқ ниманидир хис этиши учун, тизим унинг онги орқали маънавий йўлдан ушлаб қолишга уринади.Лекин бу холат одам хис этишни бошлаганида содир бўлади.

Т.: Игорь Михайлович,одам тизим учун қачон кўринмас бўлиб қолади?

 ИМ.: У Маънавий дунё билан яшаётганида,тизим уни шунчаки пайқамайди.Қачонки у моддий дунё билан яшаса,бу ерга қайтса,мана биз гаплашиб ўтирганимиздек ва хоказо – биз хозир кўриняпмиз.

 

Т.: Яъни маънавий йўлдаги илк қадам – ўзини ўрганиш..

 

ИМ.: Ҳа.Ҳақиқатда мана бу биз айтаётган йўл – оддий,элементар,у барча маънони, чуқурликни англашга ёрдам беради.Онг ишини ўрганишга,онг – бу аслида сеники эмас,ва қизиғи – бу сен эмаслигини тушунишга.Буни сен билан кўрсатувда кўтаргандик,энди,Худога шукур,буни овоза қилишимиз мумкин.Нима учун? Чунки бу энди кўплаб нейрофизиологлар  ва бошқа,ўзини ўрганаётган,хеч бўлмаса,кузатаётган одамлар томонидан тасдиқланди. Улар шу нарса билан тўқнашяптики,онг уни ўрганиш жараёнида,ёрдам бермасдан,кўпроқ халақит беради....

Т.: бу нима билан боғлиқ?

ИМ.: Шу билан-ки,хар бир индивиднинг онги бир яхлитнинг қисмидир.Бу қўзиқорин даласига ўхшайди.Тизим ҳақиқатдан ҳам мавжуд.Ва динларда,Инжилда шайтон борлиги ҳақида  айтилаётгани...Ҳа,албатта,хеч ким бахслашмайди.Уни турлича номлаш мумкин: буни Дунёвий ақл деб номласа бўлади,буни Абсолют деб номласа бўлади,буни Информацион майдон деб номласа бўлади.Лекин энг қулайроғи тизим деб номлаш.

_____________

Видеоқўйилма.

 

Маънавий йўлда одам ғам-қайғу ва ўлимдан бошқа хеч нарса йўқотмайди.

 

 _____________
  
Rating: 5 / 5 from 22




Recommended Book

AllatRa Book download