Жонли сухбат - саҳифалар 187-198

11:13:30 - 11:56:12

 

Т.: Ҳақиқий  хизмат йўлига тураётган  одамлар-чи?

ИМ.: Хизмат йўлига, ҳақиқий  хизмат йўлига тураётган  одамлар эса,ахир улар бу кучларни хеч қачон ўзи учун ишлатмайдилар.Ўзлари учун бирор нарса  нима учун керак?Агар уларга нон керак бўлса – улар бориб ,нонга пул ишлаб топади.Кийим керакми- бу кийимни ишлаб топади.Уч ўлчамликда  бизнинг танамиз – бу худди ишлаб туриши ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиши керак бўлган машинадек.Улар ,айтайлик,бу ерда ажратилган вақтни ўтаяпти, лекин Маънавий Дунёнинг фойдаси учун.Барчасини Маънавий Дунё учун қилади,шахсан ўзлари учун эмас.Ўзлари учун эса уч ўлчамликда улар ишлайди.Ортиқча нарсаларга улар интилмайди.Мана, ўзингиз ҳам билсангиз керак,шундайми? Яқиндагина кўпгина нарсаларни хохлагандингиз,кейин эса у атиги ўз маъносини йўқотади.Ҳақиқатдан ҳам ўз маъносини йўқотади.

Ж.: Ҳа-да,хаёт тарзи ўзгаради,аввал қадрланган нарсалар ўзгаради.Мана сен қандайдир ташқи вазиятларда маъно излагандинг.Аммо хозир сенинг хаётинг тизим лабиринтида нақадар  мазмунсиз кун кечириш бўлганини тушунасан

ИМ.:  Албатта.

Ж.: Амалиёт бошланганида эса ўз устимда маъсулиятли иш бошланди.ичкаридаги иш,чунки Ҳақиқатни очиб берган ,хис туйғули идрокни очиб берган,маънавий Мухаббатдаги Хаётни очиб берган  Маънавий Дунё билан тегишдим.Ва қачонки чиндан ҳам...

ИМ.: Хаёт Хаётга айланганида,барча ўлик ва вақтинчалик нарсалар  қизиғи йўқ ва мазмунсиз бўлиб қолади.Аммо буни тушуниш учун ,одамларга авваламбор бунга интилиш керак.Ҳақиқий интилиш.

Ж.: Ҳа,ҳақиқий интилиш ва ҳақиқий танлов.Ахир энг асосий нарса тушунарли бўлиб қолди,яъни Худо- бу айнан ҳақиқий реаллик экани  ва Мухаббатнинг Дунёси чексизлиги.

ИМ.:Ҳа.Бир оддий мисол бор.”Худога хизмат қилиш” билан илоҳийликни байроқ қилиб, шуғулланувчи,аслида эса иблисга хизмат қилувчи(улар ўзининг истакларига,ўзининг онгига хизмат қилади),улар обрўли деб хисоблаган кўпгина одамларга хизмат қилади.Яъни улар учун авторитетлар мавжуд.Руҳан эркин инсонлар учун  эса,Хаётга эга бўлган инсонлар учун битта авторитет бор – Маънавий Дунё,Худо.Қолган барчаси эса-бу....

Ж. :  У атиги мавжуд эмас....

ИМ.: Ёки вақтинчалик.Вақтинчалик бўлган нарсанинг барчаси эса вақтинчадир.Барчаси ўткинчи,Маънавий Дунёдан ташқари.Худо абадийдир.

 

_____________

Видеоқўйилма.

Барчаси ўткинчи,Маънавий Дунёдан ташқари.

Худо абадийдир.

_____________

 

ИМ.:  Маънавий Дунё – у доимо Ҳақиқий.У бошқача бўла олмайди.Маънавий дунёдан келаётган барча нарсалар – доимо ҳақиқий.Бу сўзсиз.Бироқ бу Ҳақиқат уч ўлчамликда,уч ўлчамлик эса – бу адашишлар дунёсидир.Акс кўринишлар хисобига у хамиша бузилиб кўринади.

Т.: Ҳа,иллюзиялар хисобига,тизимга тўғриланган онгнинг эгрилиги хисобига.Биз мисол келтириб бу ҳақда гапирган эдик,ўз онгига хизмат қилаётган  хар қандай одам,Ҳақиқий Йўл ҳақидаги Билимларни олиб,улар ҳақида гапиради,лекин атиги ўз онгини ихтиёрига кўра вергулларни ўзининг тартибида жойлаштиради.Ва уни тинглаётлар ёнишни бошлайди,чунки  билимлар борлигини хис қилади ,аммо кейинчалик эса ўзлари бу борада хатто-ки шубхаланмасдан, бошқа томонга кетиб қолади.Ва,умуман олганда,тизимни ўрганаётиб,у қанчалик ўзгартиришига,қанчалик алмаштиришига, онгнинг қолипли бошқотирмаларини тажовузкорона ҳимоя қилишни,тизимнинг  шундай мистик-атеистик идрокини одамга қанчалик мажбурлаб беришига хайратда қоласан.

ИМ.: Тизим қандай ишлашининг намунали лаҳзаси шу-да.Яъни иблис ўзининг тарафдорлари орқали доимо ўзгача фикрловчини жазолашни,ҳақорат қилишни,сўкишни,уни ўлдиришни,йўқотишни талаб қилади ва доимо одамларни адолатсизлик учун жазолашга итариб туради.Маънан эркин одам эса,бошқанинг адашаётганини кўриб,ичида ачиниши мумкин,холос....

Т.: Ҳамдард бўлиши...

ИМ.:  ....ҳамдард бўлиши,ҳа,унинг нотўғри танлаган йўли ҳақида  афсусланиши,тамом. Ўзини сендан ҳам дахшатлироқ жазолаганни жазолаб нима қиласан?Ахир субшахс холатидан қўрқинчлироқ нарса бўлиши мумкинми? Қийноқлироқ нима бўлиши мумкин? Одамни бу дунёда қанча қийнашмасин,барибир ҳаммаси ўтиб кетади.Ҳўп,бир йил,икки,беш йил,уни қанча қийнама,барчаси ўтиб кетади,барчаси тугайди.Асрлар давомидаги қийноқлар эса – бу жиддийроқдир.Шунинг учун,ачинарли,албатта – йўқотилган умидлар,бой берилган имкониятлар,аммо бу танлов-да.Бу адолатдан-да.Одам кимга қулоқ тутишни,нима қилишни,қандай йўл тутишни ўзи танлайди.У ичкарида бу нотўғрилигини тушунади ва билади,мана гап нимада.Шахс нима,кўз олдидаги артистларни кўрмаяптими? Кўряпти.Ҳақиқий сўзлар билан ёпиниб олиб,уни қулга айлантираётганлирини хис этмаяптими? Хис этяпти.

Т.: Ҳа,ва бу ерда одам ўзига савол бериши керак:” Ўзимга ўзим муаммоларни яратар эканман,у холда мана шу дастурни ким учун амалга оширмоқдаман ва нима учун бундай қиляпман?” Ахир булар атиги онгдан келиб чиққан истаклар-ку – хокимият чанқоқлиги,ҳаммадай бўлиш ,кимнингдир устидан хукмронлик қилиш,бу дунёда аҳамиятга эга бўлиш чанқоғи....

ИМ.: Эътибор беринглар - бу дунёда аҳамиятга эга бўлиш.Ва биз яна Маънавий озодликка чиққан инсонга қайтмоқдамиз- бу дунёда аҳамиятли бўлиш истаги бормикан унда?

Т.: Айнан аксинча,тизим учун кўринмас бўлиб,Маънавий томондан Маънавий Дунё учун  кўринарли бўлиш.

ИМ.: Тўғри...Яъни фақат хизмат борасидан.

Ж.: Ҳа-да.

Т.: Шахс қандай  тўғри юришни хис этади.Тизим эса бу нима учун нотўғрилигини мантиқан асослаб беради.Тизим – ёлғончи.Ва Ҳақиқатни ёлғондан фақатгина ичкарингда,фақатгина чуқурликдаги хис-туйғули идрок даражасида ажратиб олишинг мумкин.

ИМ.: тасаввур қил,уч қадамли йўлакча – ва Жаннатга эшик.Аммо бу йўлак тиканлар билан   қопланган.Сен ерлик оёқларинг билан ўтишинг керак.Аммо сенинг кучинг фақат шу уч қадамни қилишга етади,кейин эса оёқлар сенга керак бўлмайди.бироқ одам,оёқларини авайлаб,мана шу уч қадамни босмасдан,узоқ-узоқ тоғлардан айланиб ўтиб,бошқа томондан киришга уриниб кўриш учун бутун умрини сарфлайди.Аммо фожеа  шундаки,у йўл шу қадар узунки,унинг тўртдан бир қисмини ҳам умринг давомида ўтмайсан.Нима учун? Оёқларимизни асраймиз.Улар ерлик-ку,улар сеникидек.Токи одам уларни ўзининг оёқлари деб қабул қилар экан, уларни авайлайди,ачинади.Қачонки одам уларни машинанинг эртами-кечми емирилиб эскирадиган ғилдираклари деб тушунса – у доимо ўша уч қадамни ташлайди.У маънавий Дунёни хис этар экан,уни алдаб бўлмайди.Шунда хеч қандай ёлғончи унга эртаклар айтиб бермайди,айтиб берса ҳам,одам уларга ишонмайди.

Т.: Игорь Михайлович,яна шундай бир саволни ёритишни хохлардик:” Дунёни интуиция орқали ва хис-туйғулар билан  идрок қилишнинг фарқи борми?” “Интуитив идрок деганда “ ғайрииҳтиёрий онг билан” деган ибора назарда тутилмоқда.

ИМ.: Қизиқ савол.Нима учун? Чунки одамлар тез-тез адаштиради.Фарқ эса улкандир.Дунёни интутив идроки ,қоидага кўра,бирламчи онг сатхида амалга ошади.Ва бу... ҳақиқатдан ҳам асосан вақтнинг сурилиши билан содир бўлади,катта тушиниш билан содир бўлиши мумкин,лекин бу тизимнинг айтиб туриши.Лекин одам Шахс позициясидан,яъни чуқурликдаги туйғулар билан идрок қилса,у яхлит картинани идрок қилади.Интуитив идрокдагидек уни бўлак-бўлак идрок қилмайди.

Яъни одам кучада кетаётиб,анчадан буён кўрмаган танишини учратишини тушунса – бу ҳақиқатдан ҳам шундай бўлади.Бундай ходиса билан кўпчилик тўқнашади ва уни қандайдир интуиция,сеҳр-жоду,афсунгарлик ёки башоратлар ёки яна бирор нарса ёрдамида  тушунтириб бериш мушкулдир,Мана шу тизим кўрсатаётган афсунгарлик.Яъни тизим одамга шундай афсунгарлик намоёндаларини унинг чиндан ҳам бирор сеҳрли кучга эга эканлиги ҳақида ўйланиши ва ўзида шу қобилиятларни ривожлантириши,қисқаси,ўзига чуқурроқ гўр ковлаши учун, гоҳида ташлаб беради.

Аммо одам Маънавий Дунё билан алоқада бўлса ва ўзини онгдан озод бўлган Шахс сифатида англаса,ва шу онда унга хозир бурилишда кимнидир учратишининг тушуниши келса,биринчидан у бу қандай одамлигини  ва тизим нима учун уни юборганлигини жуда яхши тушунади .Кўпчилик эътироз билдиради:” Нима учун айнан тизим? Нима учун,айтайлик,Маънавий Дунё уни юборолмайди?” Бу ерда жавобларни онг ёрдамида излаётганларга шундай жавоб бераман,- агарда иккита ривожланган Шахслар чуқурликдаги туйғулар ёрдамида,оддий тилда айтганда,Маънавий Дунё билан алоқада бўлганида,.бу нарсани аллақачон билган бўлади.Бурилишда бир бирини учратиш улар учун янгилик бўлмайди,чунки улар шундоқ ҳам бир бири билан алоқада.

Яна бир бора такрорлайман,бу дунёда барчаси бўлак.Бу ерда тасодифий,гўёки “сенинг ғайриихтиёрий онгинг” (“сенинг ғайриихтиёрий онгинг”  яна қўштирноқ ичида) айтган учрашув сехр-жодудек кўринади.Аммо ривожланган Шахс позициясидан эса.....Ривожланган Шахс эса - бу Маънавий Дунё билан доимий алоқада бўлган Шахс,яъни бу холда одам Яшайди,бу холда тананинг тириклигида,танада бўла туриб, у боқий мавжудот  бўлиб қолади,динда уни “Фаришта”деб атайди, уни хар хил динларда турлича номи бор.Замонавий дунёда бизга Фаришта нима эканлигини тушуниши яқинроқ.Бу дунёда бўла туриб,инсон Фариштага айланган бўлса,бошқа Фариштанинг қаердалигини билиш учун унга афсунгарликнинг кераги йўқ.Шунақаси тушунарлироқ бўлади,деб ўйлайман.Чунки бу ерда барчаси бўлинган,У ерда эса барчаси боғланган.

 

_____________

Видеоқўйилма.

Ривожлангна Шахс   - бу Маънавий Дунё билан

доимий алоқада бўлган Шахс

 

_____________

 Т.: Айрим одамларда экстрасенсор қобилиятлар ўз ўзидан юз беради.Аммо кўпинча уларда аслида ўз кучини қаерга сарфлаётганининг,эътиборини қаерга қаратаётганининг билими ва тушуниши йўқ..Чунки онг уларга,қоидага кўра,идрок нуқтасини уч ўлчамликдаги  бирорта шахсий локал можарогача торайтиради

ИМ.: Яна бир бора,магия,ёки экстрасенсорика ( уни қандай номламайлик,сеҳр-жоду,сеҳр-жодулигича қолаверади – бу маънавий кучларни моддий дунёга таъсир ўтказиш мақсадида ишлатилишидир.Ҳақиқиатдан ҳам  айрим одамларда экстрасенсор қобилиятлар ўз ўзидан юз беради ,ва одамлар улардан фойдаланишни бошлайди.Айримлари хаттоки ўзлари учун хеч нарса хохламайди,улар одамларга ёрдам бергандек бўлади.Аммо афсунгарлик кучларини Маънавий Дунё хизматига сарфламаслик доимо бир хил тугайди.Буни билмоқ ва тушунмоқ зарур.

Ахир (тарихдан биламиз,одамлар бундан  ўтган)бундай қобилияти бор инсонлар уларни ишлатмаган.Уларга эга бўлса-да,улардан фойдаланмаган,чунки уч ўлчамликка аралашиш нимага олиб келишини улар тушунган.

Кўпчилик эса  бунга чанқоқлик билдиради...Тизим доимо одамларни сеҳр-жоду,сирли хокимлик,куч ва хоказолар ,барча ерлик истаклар  йўлига итаради,.Тизим томонидан сеҳр-жоду билан шуғулланишга итарилаётган одамлар,улар ўз онгига хизмат қилади.Ва бу айнан ёлғон йўлидир.Ахир уч ўлчамликдаги сеҳр-жодунинг хар қандай намоёндаси – бу интенсив равишдаги хиралик билан намоён бўлаётган илюзиядир.

Т.: Ҳа-да,сеҳр-жоду – бу диққат учун тузоқ каби,бепул пишлоқли қопқон кабидир.

ИМ.: Мутлақо тўғри.Нима учун тизим буларни очиб беради ва барчасига изн беради?Фақатгина сенда эмоцияни чақириш учун,хохлаган эмоцияни:  димоғдорлик эмоцияси ёки сени хозир муҳокама қилаётган одамга нисбатан ғазаб эмоцияси ва шунга ўхшаш.Аммо сен бунинг таъсирига берилмасанг,барчаси сени четлаб ўтади,ва бу атиги онг эканлигини сен жуда яхши тушунасан.Буни тушунганингда ва билганингда,бунга эътибор бергинг келмайди.

Т.: Ҳа,онг провокациялари асосан истаклардан бошланади,шу билан бирга эмоционал кўтарилиш билан содир бўлган истаклардан,қоидага кўра,кибрнинг негизида.Сен бирор нарсага эътибор берсанг,яъни ҳаракат нуқтасини  танласанг,бўлди.

ИМ.: Агарда сен онг учун,тизим учун  очилишга тайёр бўлсанг – тизим сенга ҳужум қилади,бошқачаси бўлиши мумкин эмас.У доимо маълум босимни амалга оширади.Кучсизланганинг захотиёқ,ўша кучсизланган жойга босим ўтказади.Тизимнинг қисми бўлган онг эса сенга ўзинг билан бирга такрорлашни бошлайди,яъни сенда жавоб эмоционал реакцияни чақиради.Шунда сен диққат кучини бошқа томонга йўналтириб,уни айнан бўм-бўш ва вақтинчалик нарсага сарфлайсан.Шу тариқа сен Маънавий Дунёга олиб борувчи йўлакчани тарк этасан.

Т.: Нима учун барибир хар доим афсунгарликка  интилган одамлар топилади? Ахир одамлар жамиятида,авлоддан авлодга афсунгарликнинг зарарлиги ва хавфлилиги тўғрисидаги маълумотлар у ёки бу дин орқали  узатилади-ку.Албатта,азалий билимларни вақт давомида тизим ўчиришга интилиши кўриниб турибди,ва одамлар аксарият холатларда буни нима учун қилиш мумкин эмаслигини тушунмайди.Аммо,умуман олганда,ўзларининг ота-боболарининг огоҳлантиришини хеч бўлмаганда эслайди-ку.

ИМ.: Одамларнинг афсунгарликка чанқоқлиги онгда чуқур ётибди,тизимнинг ўзида.Тизим доимо эга бўлган нарсаларидан кўпроғини билишга интилади.Шунинг учун ,маънавий йўлдан кетаётган одамлар(ҳаммаси эмас, аксарияти). ўтиши керак бўлган босқичлардан бири,мен уни босқич эмас,балки Қўриқчи деган бўлардим – бу айнан паранормал қобилиятлар,уларни одам тўсатдан ўзида кузатишни бошлайди.Кўпчилик нима қилади? Улардан фойдаланишни бошлайди.Қизиқишни.Ва нима содир бўлади? Маънавий Дунёга очиқ турган эшик томон уч қадам  ташлашни ўрнига,улар қарама*қарши томонга узоқ-узоқларга кетиб қолади.

Ж.: Ҳа,ва сен мана шу Қўриқчи билан тўқнашишнинг шахсий  тажрибасига,ёқимсиз тажрибасига,деган бўлардим,эга бўлганингда,Сиз хозир айтаётган нарсаларни нақадар  аҳамиятли ва ростгўйлигини тушунасан.Ва бу ерда эшитаётганингдан кўра кўпроқ эшитилаётгани.Мана шу Қўриқчи,ушбу ходисадан ўтишнинг дастлабки  босқичи,афсунгарлик қобилиятларининг тўсатдан пайдо бўлиши,у нафақат хис этилади.Бу дегани....сен кетаётиб,атрофингдаги одамларнинг нима хохлаётганларини,нима ҳақида гапираётганини ва шу вақтнинг ўзида нимани ўйлаётганини ,мана шу бутун бошли кир ва бунинг беъманилигини  кўрасан ва тушунасан ва кейинги онда нима қилишларини кўриб турасан.Уларга онг нимани мажбурлаб бераётгани ва Шахс билан нима бўлаётганини хис қиласан.Ахир бу одамларнинг Шахси,у худди гўдакдек,уни бир бурчакка қисиб қўйиб,унга кино айлантиришмоқда,у эса тизимнинг ушбу ёлғонига ишонмоқда.

Бу холат ноқулай ва ёқимсиз.Ва сенда бундай қобилиятлар очилганида,ўзингда хис этаётган илк нарса- бу қабул қилмаслик ва онгга қулоқ тутишни хохламаслик,чунки бу қандайдир хом –хаёл ва уйдирма ,у бошқариш учун қолипли тарзда мажбурлаб тиқиштирилади.Ва кўпчилик сеҳр-жодуни хохлаганида аслида нима хохлаётганини улар тушунмаётганини,нимага қўл ураётганини ва ўзлари учун нақадар дахшатли хукмни чиқармоқдалигини сен тушунасан.

Бу ёқимсиз,бу ифлосликни кўрмаганинг ва бундай тажрибага эга бўлмаганинг яхши.Чунки сен  бунда эътиборингни жамласанг,тизимнинг босими кучайганини ва тизим сенга дархол юклашини бошлаганини хис қиласан.Бу худди босимни амалга ошираётган ахборот массаси, у ...бўшлиқ билан тўлиб-тошган.Ва бу холат  қандайдир тоқат қилиб бўлмайдиган.,у шундай ёқимсиз куйдирадики...

ИМ.: Буни чангли бўрон билан таққослаш мумкин.Ким сахрода чанг бўронида қолган бўлса,у  буни тушунади.Ўхшатишлар бўйича худди шундай холат рўй беради- сен нафас олгани қийналасан,сени куйдирмоқда ва сенга ноқулай,умуман,бирор жойга яшириниб олишни хохлайсан.Одамлар бундай холатлардан ўтади,ва ушбу қобилиятларнинг аслида нимаси яхши?

Ж.: Хеч нарсаси.Бу худди ўликдай хис этилади ва....ўлимнинг хиди келиб туради....

ИМ.: Мутлақо тўғри.Аммо бу саволга чуқурроқ  қарасак,хизматдаги айрим инсонлар маълум кучларга эга бўлади,бу кучлар уларга аралашув изнини беради.лекин улар бундай ишларни қиладими? Йўқ.Улар Илоҳий Руҳ билан яратадилар.Гарчи кўплаб экстрасенслар “Худонинг иродаси билан,Илоҳий Руҳ билан” деб айтади. Аслида эса айнан аксиЯъни улар бу кучларни акс кўринишини ишлатади.уларни ўликка ва элементар талабларга ишлатади.,улар аралашиши мумкин,аммо ўзининг иродасига биноан аралашмайди.Бу айнан улар орқали амалга оширувчининг Иродаси.Руҳий озодликка эришган  одам бу кучларни шахсан ўзи учун,ёки бошқа одам учун,ёки ўзининг ташкилоти учун,ёки яна бирор нарса учун амалга оширмайди.Йўқ.Бу фақатгина Маънавий Дунёга,Унинг бу дунёдаги манфаатларига тегишли бўлиши мумкин.

Бу ерда бир ингичка қирра мавжуд: онг одамларга шундай дейди:” “Ахир сен экстрасенсор қобилиятларни ўзинг учун ўзлаштирмаяпсанку,сен Маънавий Дунё учун ҳаракат қиляпсан-ку”  ва шунга ўхшаш.Ва сенга нима қилиш таклиф қилинади?Ахир доимо муайан бир одамга таъсир этиш,муайан вазиятга таъсир этиш таклиф қилинади.Нима мақсадда?Нимани яхшилаш учун? Ва барчаси моддий нуқтага бориб тушади. Моддий нуқтага бориб тушганнинг барчаси эса –хох бирор Шахснинг,хох ўзининг,хох ўзининг обрўли устозининг ёки бирор ташкилотнинг манфатларига бўлсин,- барчаси сеҳр-жодудан бошқаси эмас.

Маънавий Дунёга хизмат қилаётганлар томонидан эса бундай кучлар фақатгина глобал мақсадларга ишлатилади,ундан кўпроғига эмас.Аммо бу ерда хеч қандай шахсларнинг ёки ташкилотларнинг ёки яна бирор нарсанинг манфаати йўқ.Яъни фарқ жудаям улкан.Бу Маънавий Дунё манфаатларига тегишли бўлганида.Бу ниҳоятда кам учрайдиган ходисалар,лекин улар бўлиб туради.

Т.: Кўпчилик хатто глобал мақсадлар нималигини тушунмайди.Кўпчилик учун бу максимум- уч ўлчамликдаги урушни тўхтатиш.Ва кўпчилик орзу қилади,аниқроғи,уларнинг онги ўзини қахрамонларча кўрсатади ва “ агарда мен шундай сеҳргарлик кучига эга бўлганимда эди,шундай қилган бўлардим,” деган фикрни ташлаб беради.Аммо бу яна ўша қолипли фикрлаш,уни одам социум фильмотекасидан нусхалаб олган,телевидениядан,ОАВ дан .

ИМ.: Урушни тўхтатиш учун,уч ўлчамликнинг асбобларини ишлатса бўлади.У ёки бу саволда бошқа одамларнинг танловига таъсир этиш учун эса,куч ишлатилмайди.Танлаш эркинлиги мавжуд,шу жумладан уруш ва бирор бошқа  нарсага тегишли.Тил бор-ку,гаплашинглар,мулоқот қилинглар.Барчаси осон.Урушларни худолар эмас,одамлар бошлайди- одамларнинг ўзлари уларни тугатсин..

Гарчи савол унданда глобалроқ экан,бутун одамзоднинг омон қолиш  муаммоси турибди,мана шу ерда, айтайлик,Маънавий Дунёнинг ташқаридан номаълум  аралашуви бўлиши мумкин.Аммо бу бутун одамзоднинг ва унинг кейинги яшаб қолишига тегишли ,ундан кичик саволларга эмас,хеч қандай вазиятда.Аммо онг бу ерда ҳам :” мана сен медитация қилиб бутун дунёни яхши томонга ўзгартиришга уриниб ўтирибсанку” – дейди. Ўзинг яхшироқ,ўзинг эркинроқ бўл,чунки авваламбор ўзидан бошлаш керак.Қачонки ўзинг бошқа одамлар қандай бўлишини  хохлаганингдек бўлсанг ,шундагина уларни бунга ўргатасан.

Т.: Ҳа,ўз устида меҳнат қилиш керак.

ИМ.: Албатта,ўз устида,қўшнисини ўзгартиришдан маъно йўқ,Фойда бўлмайди.Қўшнинг  озодликка чиқиши мумкин,аммо сенга бундан енгилроқ бўлмайди-да.

_____________

 

Видеоқўйилма.

Ўз устида  меҳнат қилиш керак.

 

_____________

Т.: Ҳа,биз ўзимизнинг уч ўлчамли хаётимизда барчасини  муҳим деб хисоблаймиз: қандайдир ютуқлар,интилишлар.Аммо барчаси уч ўлчамликда. Иллюзияга,чириши муқаррар майда-чуйдага овора бўламиз.Бироқ биз учун  шу муҳимми? Йўқ.Булар онг учун муҳимдир.Аммо онг – бу биз эмас.Онг –у бизга биздек туюлади,холос.Маъно ҳам шунда.Тушунишларни ўз асосида онг алмаштириб қўйиши  - мана шу ундан келиб чиққан афсунгарлик.Бу худди гипноздагидек: бу ерда оддий одамсан,бу ерда эса машхур қўшиқчи.Яъни онг афсунгарлиги – бу уч ўлчамликда амалга ошмаган истаклар,аҳамиятлилик чанқоғи,буюклика эришиш чанқоғи.Булар атиги онгнинг истаклари.Сен-чи,Инсон сифатида,қанисан?Ахир хар қандай Шахс азалдан буюкдир,чунки у потенциал равишда Тирик

ИМ.:  Ҳа,Шунинг учун Билимлар хамиша оддий,асл,соф Билимлар доимо оддий.Улар  оммабоп,улар очиқ,лекин онг уларни ёмон қабул қилади.Нима учун? Чунки улар қўрқитади.Ва одам уларни унутиши учун онг барчасини қилади.Менга ҳам бир неча бор айтишганки,маълум маънавий тажрибага эга бўлиб ,бир икки кун ўтгач,одам тушунган нарсаларини унутиб юборади.Нима учун бундай бўлади? Онг ,Қўриқчи сифатида,Шахс устидан ўзининг хокимиятини сақлаб қолиш учун барчасини қилади.Маъно ҳам шунда-да.Ва у хамиша майдалайди,мураккаблаштиради.

Т.:  Ҳа,онг асл Маънавий Билимларни .каттиқ ўчириб юборади. Ахир аслида улар сенинг ўзингда тизимни фош этади,улар ниқобни олиб ташлайди,унинг ҳақиқий маъносини кўрсатади,холос.Албатта,тизимнинг ўзи учун бу бефойда: узоқ йиллар давомида ишлатган одамларининг,ўз қолипларининг қисқичларида,диққат учун аталган тизимнинг молхоналарида, эмоционал холатларнинг ва ақлдан келиб чиққан ўйланмаларнинг илмоқларида ўстирган  одамларининг устидан назоратини йўқотмоқ.

Ж.: Ҳа,маънавий билимларни эса онг шу захотиёқ ўчиради,эсламайди....агарда унга қатъиян эслатмасанг,албатта.

Т.: Ҳа, лекин бирор арзимаган нарсани,ўн йил олдин кўрган фильмнинг парчасини ёки телевизор олдида бекорга беъмани вақт ўтказиб  томоша қилган кўпикли сериалнинг сюжетини – бу ерда эса,мархамат,артистлар дархол сенинг миянгда уларни эмоцияларнинг ёрқин рангларида ва барча сирли тафсилотларида тиклаб беради.Нима учун? Тизимга бу афзал – сени уч ўлчалик сиймоларнинг боғловида ушлаб,уни озиқлантириш учун  сени диққатингнинг кучини сарфлашга мажбурлаш.Ва энг асосийси – сен буни ўзинг танладинг-ку.

Ж.: Ҳа,ва бу қизиқ таққослаш –дир,чунки одамлар тизимдан ишлаб чиқарилган сериалларни кўплаб соатлар давомида,гоҳида эса йиллар давомида  томоша қиладилар.Мана улар телефонда соатлаб гаплашадилар,кўп вақтини муносабатларини мухокамасига бағишлайдилар,ким кимнинг устида хумронлиги тўғрисида бахслашадилар,кун давомида бошқа одамлар билан хаёлан гаплашиб юрадилар,уларга ниманидир исботлаб...Яъни ўлик бўлиш учун улар қанча вақт сарфлайди? Тирик бўлиш учун эса улар қанча вақт ажратади?

Қизиқ.ушбу ноёб кўрсатув бир неча соат давом этмоқда.Аммо уни охиригача фақатгина Тирик бўлиш қарорида ҳақиқатдан ҳам қатъий турган инсонларгина  кўради....Ва бундай инсонлар нафақат уни оҳиригача кўради,балки кўп бора яна унга қайтади.Ва хар бир янги ўрам билан улар амалиётда ўзининг ички онглилигида,чуқурликдаги туйғулар ёрдамидаги идрокида ўсадилар ва уларнинг Руҳи мустахкамланиб ва кучайиб боради.

ИМ.: Мутлақо тўғри. Одам ривожланишининг маънавий йўлидан борар экан,у гўё ниманидир тушунгандай бўлади, эркинликнинг маълум даражасини .хис қилишни бошлайди. Ва гўзал онларнинг бирида нимагадир чалғиса – бу ерда онг барчасини қайта қуради,ўзининг хохишига кўра қайта қуради.Ва одам,Маънавий Дунёда ўз келажагини қуришнинг ўрнига,вақтинчалик саройлар қуришни бошлайди,ўз қулайлиги учун худудни.У ерда у ўз хукмронлигини намоён қила олади.Нима учун? Оддий Савол.Онг шундай хохлайди.Одам шу пайтда бунга нима билан тўлашини ўйлаб ҳам кўрмайди.У хозир кайф-сафо қилмоқда ва яшамоқда,аммо хом-хаёллар билан яшамоқда.Бунда ҳам маъно бор.Қўриқчи – муносибларни ўтказиш учун ҳам Қўриқчи-да.Лекин биз яна нимага келдик? Одамларнинг танловига.Одамлар хаётлари мураккаблаштирилишини ўзлари хохладилар.Мана ,муракаблаштирдилар.Ва шу қадар мураккаблаштирдиларки, энди ўзларининг онгининг кишанларидан чиқиб кетиши ниҳоятда қийин.Бошқа томондан эса,жанг қанчалик оғир бўлса,ғалаба шунчалик муносиб бўлади.Бу ҳам тўғридир.

_____________

13-видеолавҳа.

ИМ.: Афсунгарлик – бу нима ? Бу Хаётга эга бўлиш имкониятини ,Маънавий Дунёнинг қисмига айланиш имкониятини,мана шу кучни сен вақтинчалик,бўм-бўш  ва кераксиз нарсаларга ишлатишинг.Афсунгарликни одамлар кундалик хаётида тез-тез ишлатадилар ва ўзлари буни пайқамайдилар.Одам кимнидир ланъатласа,нафратланса ва ёмонлик тиласа – мана шунинг ўзи ҳам афсунгарликнинг бир қисмидир.Буни билмоқ ва тушунмоқ зарур.Одам ибодатхонага Худо билан мулоқот учун келиб,ўзининг танасининг   ёки қариндошларининг ва яқинларининг соғлигини сўраса – бу ҳам афсунгарлик.Одам бойликни ёки моддий дунёдаги бирори муаммонинг ечимини сўраса – бу ҳам афсунгарлик.Уч ўлчамликдаги қандайдир одамий истакларга тегишли,барча моддийликка тегишли барча нарса – бунинг ҳаммаси афсунгарликдир.

Хис-туйғули идрокка ,Маънавий Дунё билан алоқага йўналтирилиши керак бўлган ўша хаётий кучларни одам моддий бойликларга,шахсий истакларининг бажарилишига сарфлайди.

Онг – бу яхши асбоб,керакли асбоб,аммо ,айтайлик,ўз инжиқлигига эга асбобдир.Оддий мисол келтираман.Хиндистонда филларни ишлатадилар.Фильмларда кўпчилик уларни катта ходаларни ўз тишларида ушлаб кўтарганини кўрган.Аммо шуни тушуниш керакки,фил – ўзини идентификация  қилади,унинг онги яхши ривожланган,хотираси яхши ривожланган.Ва у хохлаган пайтда,айиқ каби,тажовузкор бўлиб қолиши ва хужум қилиши мумкин.Гарчи болалигидан у итоаткор ва яхши бўлиб тарбияланган бўлса ҳам.Одамнинг онги ҳам,худди фил ёки айиқ каби.У бир томондан итоаткор,буйруқларни бажаради,аммо доимо хужум қилиши мумкин.Шунинг учун буни тушунмоқ,билмоқ зарурдир,айтайлик ,”жиловни таранг ушламоқ” деган ибора мавжуд.

Истак жараёнининг ўзи – сеҳр-жодули ишдан бошқа нарса эмас.Айниқса,одамлар,айтайлик,эртага бўладиган учрашувнинг тайёр натижасини тасаввур қилганларида,Яъни онгнинг ўйинлари.Сен буни пайқамасангда,сенинг онгинг унинг онги билан алоқага киришганини,одамлар тушунмайдилар.Ва сизларнинг онгларинг маълум қарорни қабул қилади.Қоидага биноан,айнан тизимга зарур бўлган қарор қабул қилинади.Аммо натижа хамиша олдиндан маълумдир.Бироқ сен сценарийни миянгда ўйнамаганингда,афсунгарлик билан шуғулланмаганингда – сен мазкур вазиятда эркинсан.Ва бахсни ютиб чиқиш имконияти анча кўпроқ.Ва бу сеҳргарлик эмас.Бу ҳақиқат.Нима учун? Чунки тизим сенинг ҳаракатингга тайёр эмас.

Онг – Қўриқчи каби.У Шахснинг устидан хукмронлигини сақлаб қолиш учун барчасини қилади.Ва маъно ҳам шунда.Ва доимо майдалайди,мураккаблаштиради.Одамда заифлик кўрдими... мана одам маънавий ривожланиш йўлидан юрмоқда, у мана шу ,эркинликнинг маълум даражасини хис этади.Ва гўзал онларнинг бирида нимагадир чалғиса- онг шу захотиёқ барчасини  қайта қуради,ўз хоҳишича қайта қуради.Ва одам Маънавий Дунёдаги,Чексиз Дунёдаги келажагини қуриш ўрнига вақтинчалик қалъалар,ўз қулайлиги учун худудни қўришни бошлайди.Ўзининг хокимиятини намоён қила оладиган нарсаларни қуради.Нима учун? Оддий савол.Онг шундай хохлайди.Шу пайтда одам бунинг учун нима билан тўлашини ўйлаб ҳам кўрмайди.У роҳатланади ва хозир яшайди,аммо хом-хаёллар билан яшайди.Қўриқчи – муносибларни ўтказиш учун ҳам Қўриқчи-да.

Лекин биз яна нимага келдик? Одамларнинг танловига.Одамлар хаётлари мураккаблаштирилишини ўзлари хохладилар.Мана ,муракаблаштирдилар.Ва шу қадар мураккаблаштирдиларки, энди ўзларининг онгининг кишанларидан чиқиб кетиши ниҳоятда қийин бўлмоқда Бошқа томондан эса,жанг қанчалик оғир бўлса,ғалаба шунчалик муносиб бўлади.Бу ҳам тўғридир.

_____________

Видеоқўйилма

 

Жанг қанчалик оғир бўлса,

 

ҒАЛАБА  ҳам шунчалик муносиб бўлади.

 

_____________

 

Ж.: Маънавий Дунё позициясидан одамлар бирлашган,улар яқин қариндошдан ҳам яқин.Аммо онг позициясидан барча одамлар айирилган,улар бир-бирига  адоватдадир,хатто яқин қариндошлар ҳам.Одам токи онг хукмронлигидан қутулмас экан,у ўз ичида озодлик ва муросани топмайди.Зеро айириб юборувчиларнинг барчаси – иблиснтинг хизматкоридир,,иблис эса – одамзоднинг ягона душмани.

Ушбу кўрсатув келажакни ўзгартиради.Зеро бу ҳақиқатни барча излайди: Хаёт учун Ўлимни топтаётганлар,Ҳақиқат учун Ёлғонни фош этаётганлар, Руҳда қутқарилишини ҳҳоҳлаётганлар, бенихоя Мухаббатни деб Худога интилаётганлар ва Уни  беҳад Севганлар.Тизим қандай режаларни тузмасин,Руҳий ирода ҳамма нарсани ўзгартиради.Кимки Руҳда экан,у Руҳ биландир! Кимки Руҳ билан экан,у Худо биландир!

“АллатРа” китоби қудратли импульс берди.У ҳаракатни берди.Ва асрларда яширинган Билимларни дунёда кўплаб одамлар ўзи учун очди.Ва “ АллатРа” туфайли кўпчилик Худога элтувчи йўлни ҳуфиёна ўрганиб, Руҳни тўплади.Аммо қўрқув ва бахс хали уларнинг миясида хукмрон эди.Тизимнинг ёлғонидан ва ақлдан келиб чиққан  қўрқув ва бахс.

Игорь Михайловичга  Маънавий Дунё билан амалиётда тегишишнинг,ўзимизда шубхасиз ўликни фош этиш,Ўзимизни Абадий Тирикда топиб ривожлантиришимизнинг  реал имконияти учун миннатдорлик билдирамиз.Зеро хозир,ушбу Жонли суҳбатда берилган Билимлар,дунёни ўзгартиради. Ва бундан қочиб қутулиб бўлмайди.Бу билимлар кўпчиликни тизимнинг кишанларидан озод қилади.Ва кўпчиликдан ниқоблари тушиб кетади,онгининг чигалликлари ва кишанлари тушиб кетади.Ва кўпчилик тизимнинг юзини ўзининг ақлида фош этади.Ва иблисга одамларнинг мияларида  яшириниш учун жой бўлмайди,зеро унинг ниқобини олиб ташланди,ва у фош этилди.Ва ўзини ўрганаётган хар ким ўзининг миясида унинг фикрларини ва ишларини кўриши мумкин.Ва ўзида фонийни Боқийдан,ўлиши муқаррарни Тирикдан ажрата олади.Ва ҳақиқий ўзини топиб,абадий бахтга эришади.зеро бугун берилган Билимлар қорани оқдан ажратди ва энди кулранг бўлмайди.

Ва кўпчилик маънони ўрганади.Ва уларга Ҳақиқат очилади ,ва улар бу сўзни олиб боради.Зеро бениҳоя Худонинг Мухаббатидаги озодлик руҳи уларда Иблиснинг хизматчиларининг онги олдидаги ҳушомадгўйлигидан анча кучлироқ бўлади.Гарчи тизим Ҳақиқатга ўзининг қуллари  орқали қаршилик қилса-да,бироқ бу беҳуда бўлади.Зеро одам энди шуни билади-ки,- Ҳақиқатни ёмонлаган хар ким – бу Иблиснинг ўлиши муқаррар қулидир.

Айтилган гаплар дунёни кезади ва уни ўзгартиради.Ва маънони англаган миллионларга изланаётганларнинг миллиардлари қўшилади.Маънони англагач эса,одамлар тизимни фош этадилар.Улар ҳақиқий душман – бу бошқа одам эмас,ҳақиқий душман – тизим эканлигини тушунадилар.Зеро иблис айиради,Руҳ эса бирлаштиради.Бу бутун дунё одамларининг тушунишини ўзгартиради.Бу нарса одамлар дунёсини очиқ қилади.Бу халқларни битта катта оилага бирлаштиради ва уларнинг орасида Рух эркинлиги хукм суради.Бу иблиснинг одамлар устидаги подшолигининг оҳири ва одамзоднинг маънавий келажагининг бошланиши.Бу онг қоронғулигининг якунидир.

Одамлар маънавий озодлик,Мухаббат ва Ҳақиқатни деб бирлашадилар.Бу эса,тизимнинг қаршилигига қарамасдан,бутун жахонни тинчликка олиб келади.Ва қоронғулик тарқалади,ва дунёнинг чўққисида белги чақнайди.Одамларга Ҳақиқатни қайтарган белги,онг қоронғулигини тарқатган белги,одамнинг Худо билан қўшилишининг тимсоли бўлган белги.Ва шунда одамнинг душмани мағлуб бўлганини одамлар билади.Ва дунёнинг яхлитлигининг Руҳи хар бир Унга эришган инсонда хукм суради.Ва инсонлар ўзларида тотувликка,Худодаги тотувликка эришадилар.Ва уларнинг хар бири янги тушунишнинг гувоҳи бўлади.Ва бу барчасини ўзгартиради.

Одамзод  хали кўп нарсани бошдан кечиради,аммо бу энди муҳим эмас.Сен Худонинг Мухаббатида яшар экансан,тизимнинг иллюзияси сенинг устингдан хукмронлик қилмайди,зеро Худо сенда яшайди.!

 
  
Rating: 4.9 / 5 from 10




Recommended Book

AllatRa Book download