Жонли сухбат - саҳифалар 177-187

10:38:09 - 11:13:26

 

Т.: Онгнинг ўзгартирилган холатлари мавзусини қисқача тегиб ўтишни хохлардик...Бугунги кунда дунёда онгнинг ўзгартирилган холатларига тегишли кўплаб ҳам клиник ,ҳамда экспериментал материаллар тўпланган.Ва одам хар куни онгининг турли холатларида яшаши ва бўлиши энди тушунарлидир.

Мана масалан,онгга наф келтирувчи онгнинг ўзгартирилган холати,булар – ухламаслик холати,уйқу холати,ғазаб реакциялари,васваса холати,хаёл суриш холати,жазавага тушиш холати,спиртли ичмликлар ва гиёхванд моддаларининг таъсиридаги холатлар,гипноз холати.Яъни.булар одамларнинг уч ўлчамликда тўқнашадиган холатларидир.

 

Аммо маънавий очилишга олиб келувчи онгнинг ўзгартирилган холатлари ҳам мавжуд – булар медитациялар,ибодат холатлари,руҳий амалиётлар.Хуллас,онгнинг ўзгартирилган холатлари одамни Шахс сифатида фойдали бўлиши мумкин ва онгга наф келтирувчи,хатто одамга зарар келтирувчи бўлиши мумкин.Онгга наф келтирувчиларда нима рўй беради? Шахсга фаол тарзда таъсир ўтказилади,уни ўзини идентификация қилиш имкониятидан маҳрум қилади.Масалан,одам ғазаб холатида бўлганида ўзини Шахс деб англай олмайди,у атиги онгнинг хукмронлиги остида бўлади.

Ж.: .Ҳа,бу ерда яққол фарқлар бор.Мана,онгга наф келтирувчи онгнинг ўзгартирилган холатлари дискретли деб хис этилади.Улар бир –биридан ажратилган ва бундай холатларнинг хар бирида қўшни холатларни белгиласа бўлади.Нима назарда тутилмоқда? Улар нимадан бошланиши,уларнинг хусусиятлари ва оқибатда улар нимага ўтиши.Шу тариқа тизим режалаштиради,унда барчаси босма-қолипли,олдиндан белгиланган натижаларга олиб келувчи чизма бўйича.

Руҳий амалиётда эса барчаси бошқача. Онгнинг чуқур ўзгартирилган холатидан хис-туйғули идрокка ўтиш силлиқ ,тўғри чизиқли,ўчиб борувчи,тугаб борувчи бўлиб кечади .Яъни,токи Шахснинг онгдан бутунлай узилиши ва хис-туйғули идрок холатига ўтиши,кириши содир бўлмагунча.ва у ёқда эса онгнинг таъсири энди йўқ.Хис-туйғули идрок онгнинг ўзгартирилган холатидан тубдан фарқ қилади.

Хис-туйғули идрокда узлуксиз равишда битта векторли шу ерда ва хозир хаёти жараёни кечади.У ёқда,қандай десам бўларкан,кетма-кет холатлар кетади,улар олдиндан айтиб бўлмасдир,улар тирик ва шу билан бир вақтда доимо янгидир.Булар айни кўпқиррали чексиз Мухаббатнинг турфа холатларидир.,улар онгнинг даражасида эмас,балки чуқурликдаги туйғулар даражасида ҳам завқни,ҳам роҳатни чақиради.Лекин бу Маънавий Дунёни чуқурликдаги туйғулар ёрдамида идрок қилишнинг тафсифларидан биридир,холос.

Т.: Биласизлами,илгари менинг онгим “онгнинг ўзгартирилган холатлари “ иборасига қандай қолипли муносабат билдиргани билан бўлишмоқчиман.Хаттоки иборанинг ўзи қандайдир  хавотирни,билмасликдан келиб чиққан қўрқувни келтириб чиқарар эди,чунки бу онг учун ё бирор бир патологияни,ёки комфорт зонасидан чиқишни билдирарди,у ўзгаришдан шунчаки қўрқарди.Аммо “Аллатра” китобини ўқиб Билимлар билан тўқнашганимдан кейин ушбу қўрқув ғойиб бўлди.ва аксинча,ўзимни ўзгартириш истаги,астойдил маънавий йўналишда юришга интилиш пайдо бўлди.Хозир эса,тизимни фош этилишини кўрганингда,сен шунчаки глобал тарзда жамиятда ва хар бир одамда нима содир бўлаётганини,ва нима учун илм-фан бу савол борасида унинг атрофида юришини кўряпсан ва тушуняпсан.Чунки,эркин Шахс эмас,балки айнан онг унда ўзининг урғуларини қўйиб чиқади.

Ва сен энди ушбу илмий ишларни айнан азалий Билимлар позициясидан мутлақо бошқа тушуниш билан тадқиқ этасан.Ва,биласизларми, бу хайратланарлидир,чунки онгнинг у ишдан бу ишга ўтиб ўзининг ўрнатмаларини ҳимоя қилиши,уларнинг аҳамиятининг кўпиртириши,ва,шунга мутаносиб равишда,руҳий ойдинлашувга олиб келувчи холатларнинг ахамиятини камситиши кўринади,чунки айнан уларни онг тушунмайди-да.

Мана.масалан,у диққатни шунга қаратадики,гўё сергаклик  ва унга йўлдош холатлар – булар “онгнинг нормал холатларидир”.ва бу ерда,албатта, тизим тўлиқ қуролланган.Онгнинг ўша бошқа холатлари эса,айнан руҳий ойдинлашувга олиб келувчи холатлар- буларни онг қандйдир “индивидуал”,”шубхали” деб хисоблайди.ва,умуман, “психозларнинг намоён бўлиши”,ёки “психик ўзини тартиблаш”,”ўзини бахолашнинг ва ўзига ишончнинг ошиши” каби  ўзининг психиатрик моддий қарашларига тенглаштиради.У ўша “диний ҳаяжон”,”мистик кечинма”ларни биринчи навбатда кимгадир таъсир этиш,тўдани бошқариш имконияти сифатида ўрганади.

Аммо агарда факт бўйича кенгроқ,дунёнинг турли халқларининг  маданиятлари ва урф-одатлари позициясидан қарасак,минг йиллар давомида мутлақо бошқа  вазият сақланиб турганини кўрамиз.Кўплаб қадимги халқлар ,ўша шарқ цивилизациялари ва кўплаб бошқа халқлар (уларни айрим олимларнинг онги “ примитив халқлар”деб хисоблайди) нинг таъкидлашича,” хар бир катта ёшдаги одам руҳий транс холатига киришни билиши шарт.”Ҳаммада бу албатта,хар хил номланади,аммо маъноси-“мана шу руҳий бирлашишни,маънавий алоқага,Худо билан алоқага киришишни билиш керак”. Ва бунга улкан аҳамият бериларди,одамнинг яшаш мақсади учун улкан қадр-қиммат бериларди- “ҳақиқатни билиш”,”қандай қилиб Ойдинлашувга эришиш”ни билиш,” қандай қилиб Хаётга эга бўлиш”ни билиш.Буни амалга оширишга қодир бўлмаганлар жамиятда,замонавий тилда айтганда,психологик ногирон хисобланган...У норасо хисобланган...

Ва хар бир одамда ўзининг  рағбатловчи,онгнинг ўзгартирилган холатига олиб кирувчи тўпланган оддий ва мураккаб техникалари бўлган ва ўзини ўша медитациялар,ибодат холатлари,руҳий амалиётларни ўзлаштириш орқали ўрганиш бўлган.Хуллас,умумий маънавий йўлга элтувчи ,олий мақсадга – вақтинчалик хаётда Тирик бўлиб олишга олиб борувчи йўлнинг  йўлаклари бўлган.

Бугун эса нимани  кўряпмиз? Биз кўраётганимиз – цивилизацияда тизим ўзининг ўрнатмаларини илгари суриб,сени Шахс сифатида ўлик бўлишингга қўлидан келган барчасини қилаётганини.Ахир бугун айнан ўша,онг қолиплари жиловларида одамни ушлаб турувчи,одамнинг биологик,психологик,ижтимоий вазифаларига жавоб берувчи дискрет холатлар “нормал” деб хисобланади.Мисол учун,онгнинг ўзгартирилган холатларини ўрганишда қандай мақсад қўйилади? Булар – тана касалликларидан фориғ бўлиш,ички можародан қутулиш,ёки ўзининг психикасининг чуқур мазмунини ўрганиш,жамиятда конструктив ва айнан бир хил фаолият юритиш.Бироқ бу ерда  пистирма шундаки,” конструктив ва айнан бир хил” онг нуқтаи назаридан,тизимнинг қисми сифатидаги онгнинг..Ва кўп йиллар давомида олимлар нимани ўрганиш билан шуғулланиб келмоқда? Гипноз (у эса аслида Шахсни босиб қўяди),туш кўриш муаммолари тадқиқ қилинмоқда (яъни онг бу ерга ўз хиссасини қўша олади),онгнинг ўзгартирилган холатлари орқали танани оғриқсизлантириш имкониятлари ўрганилмоқда. Ва барчаси гўё инсонпарварлик мақсадлари деб белгиланади.аммо илдизига қарасак....

Яъни онгни фақатгина Шахсни қулга айлантирувчи, қирралар қизиқтирмоқда.Хаттоки маънавий йўлни босқичларида ишлатиладиган онгнинг ўзгартирилган холатларида  ҳам онг ўз алмаштирилишларини амалга оширади. Қаранг,у ўша илмий ишларда ҳам одамнинг тушунишини нима билан халқалаб қўйишини: у айтадики,гўё сен маънавий йўлдан ,медитатив,руҳий транс йўлидан юрсанг,у ерда галлюцинациялардан, уч ўлчамли дунё сиймолари ва фантастик тасаввурларнинг бирга қўшиш билан тафсифланувчи онгнинг онейроид холатларидан,ёки элементар диний экстаздан,мистик кечинмалардан,фантастика,ёки реалликни алмаштириб қўядиган ёлғон холатлардан бошқа хеч нарса топмайсан..Албатта,қисман бу ростдир ва алмаштирилиш хар доимгидек илдизда яширинган.Чунки онгнинг ўзи Ҳақиқатни иллюзияга алмаштиради,айнан ўзининг холатлари орқали юмшоқ ёки агрессив тарзда таъсир этиб.

Ж.:  Бу жуда  ҳам сезилади.

Т.: Мана,масалан,хис-туйғули идрокда сиймолар йўқ,у ерда онг вазифасининг ортидаги жараёнлар содир бўлади.Нима учун онгнинг ўзи бу саволнинг хатто тушунишини чеклайди,унинг учун олий идрок- бу онгнинг кенгайган холати,бу хотиржамлик ва қулайлик холати,бу онгнинг галлюцинациялари орқали ёлғон идрок қилиш(яъни хис-туйғули идрокнинг алмаштирилиши),унда диний транс холатида бўлган одамлар,мисол учун Маънавий Дунё вакилларини уч ўлчамли сиймоларда қабул қилади ва улар билан хатто мулоқотда бўлади.Аммо бу онгдан келиб чиққан хом-хаёлку,унинг билан у айнан Шахснинг Маънавий Дунёни хис-туйғули идрокини алмаштириб қўяди.Булар онгнинг ўзи ушбу уч ўлчамли сиймоларни яратиб,Маънавий дунё билан мулоқотни ўзи билан мулоқотга алмаштириб қўйгани учун рўй беради.

ИМ.: Мутлақо тўғри,онгдан дарак берадилар.Биз бошқа кўрсатувларда буни муҳокама қилгандик,- сеҳр-жоду билан ўйнашадиган одамларга турли кўринишлар,авлиёлар,гўёки Маънавий Дунё вакиллари гавдаланади.Аммо улар сиймоларда келади.Бу нима дегани? Биз ўз ерлик кўзларимиз билан ўзимизга ўхшаганларни кўзгуда кўрганимиздек,улар худди шундай ўша вакилларни кўрадилар.Яъни,қисқаси,бу иллюзия ва навбатдаги ёлғон,янглишиш.

Т.: Ҳа, руҳий амалиёт эса – бу мана шу онгнинг ёлғон идрокидан халос бўлиш,бу Шахснинг онг ишлайдиган чегараларидан ташқарига чиқиши.Аммо одамлар кўпинча қулайлик босқичида,мистицизм босқичида,яъни онгнинг ўзгартирилган холатидан хис-туйғули идрок холатига ўтиш босқичида тўхтаб қолади.

ИМ.: Бу ерда қизиқарли лаҳза бор.Мана шу хис-туйғули идрок ҳақиқатдан ҳам уни ўрганиш босқичида онг орзу қилган нарсаларни очиб беради.Аммо илк,энг дастлабки нишоналар айнан одам онгнинг ўзгартирилган холатининг чуқур холатларига эришганида очила бошлайди.Яъни.экстрасенсорика ёки метафизика,афсунгарлик ва хоказо деб аталмишлар бошланади.Ва нима учун буни ушлаш хеч ҳам мумкин эмас ,деб айтишади?Чунки мана шу даражада қолиб кетасан.

Т.: Ҳа,онгнинг бутун бошли афсунгарлиги гипнозга ,мана шу ташқи аралашувга тенгдир.Яъни,айтишгандек.психологияда “автострада гипнози” ёки “эътиборсиз режимида хайдаш” каби атама мавжуд-унда одам кўп вақт давомида рулда бўлиб,машинани автотрассада бошқараётиб, унда сезги органларининг сезишининг пасайиши  ва ҳаракат дефицити рўй беради.Шартли равишда,маънавий йўлда ҳам шунга ўхшаш холат рўй беради,агарда одам ҳушёрликни йўқотса,диққатини кучсизлаштирса,тизимнинг иллюзиясига мафтун бўлиб қолса, унда хис-туйғули идрокка нисбатан кучсизланиш ва ҳаракат дефицити,ўз устидаги шахсий ишнинг дефицити пайдо бўлади.Шунинг учун онгнинг макрларини,онгнинг ўзгартирилган холатидаги макрларни ўзи учун билиш муҳим: онгга наф келтирувчи,Ҳақиқатни алмаштирувчи  ингичкаларини ва конкрет зарар келтирувчи,иккита онгнинг кураши содир бўлувчи алкоголизм ва гиёхвандлик каби қўпол макрларини.

_____________

12-видеолавҳа

Алкоголизм ва гиёхвандликка олиб келувчи одамнинг ичидаги можаронинг (бирламчи ва икиламчи онг ўртасидаги кураш) табиати тўғрисида видеолавҳа.

 

Титрлар  “АЛКОГОЛИЗМ,ГИЁҲВАНДЛИК- ЎЛИКНИНГ ЙЎЛИ.”

 

 

  
Rating: 4.8 / 5 from 8




Recommended Book

AllatRa Book download