Жонли сухбат - саҳифалар 17-28

00:58:59 - 01:35:57

 

 

ИМ.: Умуман,турли динларнинг рухий амалиётларида хаёлий образлардан қутулиш мавзусига алоҳида эътибор берилган.Яъни,христианликда ҳам,мусулмонликда ҳам,буддавийликда ҳам,янада қадимги динларда ҳам хеч қандай образлар,уч ўлчамли сиймолар назарда тутиляпти,бўлиши керак эмаслиги алоҳида таъкидланади.

Ж.: Ҳа,бу ерда фарқ бор. Айтайлик ,сен илк бор бу ҳақда эшитганингда ёки ўқиганингда ва онгинг норозилик билдирганида:” Қандай қилиб? Нима учун хеч қандай образлар бўлмаслиги керак?”.Ва сен энди буни амалиётда билганингда,сенда нега бундай бўлиши ҳақидаги  тажриба кўринишида ўзингнинг шахсий тушунишинг бўлганида,мутлақо бошқа гап.

Т.: Яъни диний адабиётдаги барча бу эслатмалар сен амалиёт бажарганингда тушунарли бўлиб қолади.

Ж.: Ҳа, айнан шахсий тажрибанг шу тушунчани беради-да,ва бу қанақа ходисалар ва улар сени қандай қилиб асосий нарсадан четга олиб кетишини, сен энди ўзинг биласан. Бунга эслатмалар жуда ҳам кўп.Мана масалан,суфизм бўйича қадимий трактат – Аль-Хужвирининг “Парда ортидагини очиш” китоби.У ерда IX асрнинг  ислом илоҳиётшуноси

Жўнайд ал-Боғдодийнинг бундай ибораси мавжуд:” Агар Парвардигорим “Менга қара” деса,мен жавоб бераман “ Сенга қарамайман”,чунки мухаббатда кўз бу бошқа нарсадир (Худо эмас.)...Бу дунёда Уни кўзлар ёрдамисиз кўришга ўрганганман,ахир у дунёда улардан фойдаланаманми?”

Ва қизиғи шундаки,сен буни  амалиётда тушунганингда, сенга на кўзлар,на ўрганилган ерлик эшитиш,на қанақадир уч ўлчовли хаёлий сиймолар керак эмаслигини тушунасан.Чунки улар онгнинг,тизимнинг аралашувлари. Улар халақит беради...

 

ИМ: Ҳа.

Т.:Христианликда ҳам ахир бу  борада кўплаб эслатмалар мавжуд.Одам маънавийликни хаёлан тасаввур қилмаслиги ҳақида.Авлиё оталар ҳам огоҳлантиришган-ки,ақл ўзидан ўзи орзу қилиш кучига эга бўлиши мумкин,хаёлий сиймоларни жуда осон қуриши мумкин,ва ундан зиён кўрмаслик учун,ақлни рангсиз,кўримсиз ва сиймосиз сақлаш лозим. Масалан ўша “Добротолюбие” китобида,бешинчи бобида муҳтарам Григорий Синаит...

ИМ....Билмаганлар учун,бу XIII асрнинг православ авлиёси,у Афонда Исонинг дуосини амалиётини тиклаган.

Т.: Ҳа,мутлақо тўғри, у илк исихастлардан бири бўлган...Шундай қилиб,у ҳам шуларни ёзганди:” Ўз ишингни қилаётиб,ёруғлик ёки оловни кўрсанг,ахамияти йўқ,ичингда –ми,ташқарингдами ,ёки бирор кимсанинг юзиними – Масихнинг ,масалан,ёки Фариштанинг,ёки яна бошқа бировнингми,уни қабул қилмагин,зиёнланмаслигинг учун.Ўзингдан ўзинг хаёллар қурма,улар ўзлари қурилса ҳам,уларга эътибор қаратма,ақлингга уларни сақлаб қолишга йўл қўйма,зеро барча ташқаридаги таасурот ва хаёллар қалбни маҳлиё қилиб қўяди.”

 

ИМ,: Григорий Синаитгача ҳам кўплаб авлиёлар  руҳий амалиётларни бажараётганда

ақлда хеч қанақа сиймоларни ва ниятларни   ушламасликни уқтиришган.Улар яхшими,ёмонми,ахамияти йўқ....Яъни,хаттоки улар ёмон бўлмаса ҳам,барибир уларда эътиборни мужассамлаштириш керак эмас.Сенинг мурожаатинг эса,яъни эътиборинг,маънонинг ички мохиятида бўлиши керак,яъни  Маънавий дунёни хис-туйғули идрокида.

Т.:  Мана шу амалиётчилар учун жуда мухим...ўй-хаёллар ,уларнинг яхши-ёмонлигининг ахамияти йўқлиги.Булар – фикрлар!Одамларда ушбу савол бўйича тушунмовчилик мавжуд,яъни:” Медитация пайтида миямга яхши фикрлар келса,бу қўрқинчли эмас-ку? Ахир улар яхши-ку”.Буларнинг барчаси хар хил динларда турлича гапиришгани учундир...умуман олганда  ....гапиришади. Ўз йўлини излаганлар эса,қоидага кўра уни хамма жойда излайди.Онг эса дархол барчасини аралаштириб ташлайди,шунинг учун ҳам шундай тушунмовчилик рўй беради.Ва Билимларсиз эса у нима –ю,бу нималигини одамга тушуниш қийин.

ИМ.: Фикрларинг билан сен нима қилмагин,бу уммонга пиёлани ботириб олиш билан тенг.Бу беъмани.Агарда сен фикрларинг билан Худо томон юрсанг,хеч қачон Худони билолмайсан.Фикр – бу онгнинг элементидир.Онг эса – одамлар Иблис деб номлаганнинг бир қисми.Қандай қилиб Иблис берган асбоб ёрдамида Худони билиш мумкин? Хеч қандай.Шунинг учун ҳам айтишган-да :” Фақат юрагинг билан тингла”. Худонинг синоатига фикрингни киргизма.Зеро у холда у Илохий эмас,шайтонники бўлиб қолади.Маъно ҳам шунда.Ва буни ўрганганлар айтишган.  

Бошқалар эса аксинча айтишган:” Ақлнинг софлиги,ақлнинг мужассамлиги бўлиши керак.Амалиётларда хам ақлингни яхшиликка тўғрила.Ва яхшиликни қабул қил,зеро ақл(онг) иккита категорияга бўлинади : ёмонлик ва яхшиликка.Маъно ҳам қуйидагича: хаётда сенга хамиша яхши бўлиши учун,бўлиш керак: ёмонликни сен қабул қилмайсан,фақат яхшиликни қабул қиласан.Лекин ёмонлик сен томон келаверади,ва яхшиликни ўйламай қўйишинг билан ёмон фикрлар келиб онгингни эгаллайди.Мана шунинг учун ҳам ақлни софликда ушлаш лозим.Ва яхши фикрлар диққатинг марказида бўлиши керак,хамиша яхшиликни ўйлаш керак.Бошида бу қийин,кейинчалик эса яхшироқ,яхшироқ ва янада яхшироқ бўлади.” Одамларни шу тарзда ўргатувчи динлар мавжуд.Ва уларнинг бутун бошли медитацияси сенинг диққатинг яхши фикрларда ёки фикрларсиз бўлишига келтирилган.Биласизми,мен буни нимага таққослаган бўлардим? Мен буни ....Улар хафа бўлишмасин.Барча динларга мен жуда яхши муносабатдаман.Хар бир динда донлар мавжуд ва хар бир динда,у қандай бўлишидан қатъий назар,йўлга кўрсатма бор,бу ёғи эса – одамларнинг иши.Хуллас,буларни нима учун айтяпман.Мана шу амалиётларни мен ўлим хавфини туғдирган касаллик ривожланишидаги оғриқни қолдирувчи дориларга таққослаган бўлардим.Оғриқни қолдирувчи дорилар қабул қилиб,одам ўзини енгилроқ,тинчроқ,деярли соғлом хис этади,шу пайтда  касаллик эса янада ривожланиб,албатта ўлимга олиб келмоқда.Нима учун? Чунки оғриқни қолдиришни бор,даволаш эса йўқ,шунинг учун касаллик бемалол ва кўринмас холда ривожланмоқда.Бу нотўғри.

Фикр билан хар қандай иш – бу атиги қум билан ўйнаш,моддий.уч ўлчамли қум билан.Сен яхшиликни ўйлайсанми,ёмонликними,- сен ўйлаяпсан,чуқурроғини ўрганмаяпсан.Яна бундай ўхшатиш берган бўлардим: сен кўлнинг олдига келиб,унинг сатхи ва силлиқлиги билан завқланиб турибсан. Шу билан сен кўлни ўргана олдингми,унинг чуқурлигини,сувини? Шунҳимагунингча – билолмайсан. Бу сувларда нима борлигини билиш учун ,сен тубига шўнғишинг керак.Сувга қараб туриб,унда нималар сузиб юргани ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин,албатта,бироқ бу кўл аслида қанақалигини сен билолмайсан. Тахминан шундай.

 

Ж.:  Ха,ва барча сиймолар ҳам – ушбу кўлдаги хаёлдек,иссиқ кундаги буғланишдек.Ва бу ерда шундай лаҳза борки, онг унга маълум бўлган барча нарсаларни тортади.У доимо алмаштириб қўяди,у доимо сенинг ўрнингга ўйлаб қўяди.Ва хотира захирасидан барча билганларини,тўғри келадиган нарсаларни тортиб олади.Лекин булар қачон содир бўлади,қачонки одам қирғоқда туриб,сувга,ушбу кўлга киришга журъат қилмаса,яъни олға ҳаракат қилмаса.Мана шу сиймолар  диққатни тортиш усули каби.Яъни кўлни излаган одам учун улар диққатини забт этади.Лекин чуқурликни билмоқчи бўлган,кўлга шўнғимоқчи бўлганларни эса,улар энди чалғитишни бошлайди.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри. Айтиб ўтганимиздек,образлар чалғитади.Ва улар аксинча Шахсни тўғрилайди...Хўш,нима содир бўлади? Келинглар,кўриб чиқамиз,-сиймо.Сиймо доимо уч ўлчамлидир,у доимо онгимизга уч ўлчамликдаги бирор одатий нарса билан боғлиқ бўлади.Шахс учун ...Шахс эса нафақат уч ўлчамликни идрок этади....

Т.: Бироқ у бу ерда,уч ўлчамликда фаол эмас,шундайми?

ИМ.: Ҳа,уч ўлчамликни Шахс фақат онг орқали идрок этади.Ўзидан ўзи у бу уч ўлчамли дунёни биз онг орқали сиймоларда қабул қилгандек қабул қила олмайди.Демак,хар қандай сиймо онг орқали келади,яъни шундай  оралиқ бўғин орқали.Онг воситасида одам Маънавий дунёга кириши мумкинми? Мумкин эмас.Бироқ ахборот,хатто ўша Билимлар ҳам ,биринчи навбатда уч ўлчамликда тарқалади.Ва одам уларнинг ҳақиқийлигини хис этганида,шуғулланишни   ва ўша онги ёрдамида озодликка чиқишни бошлайди.Ва мана шу ерда онг бир воситачи сифатида ишлайди ва ўзини ўзи йўқ қилади.

Соф Билимлар мана шуниси билан ҳам,масалан,  бузилган билимлардан фарқланади-да.Ҳақиқиқй билимлар доимо оддий сўзлаб, йўлни кўрсатади,холос,ундан кўпроғи эмас.Уларда Шахс хис этадиган софлик мавжуд.Уларда доимо Рухдан келаётган куч мавжуд,ва айнан уни Пайғамбарлар,ёки уларда гапираётган ,айтайлик,Даракчилар узатадилар.Бироқ,Билимлар бузилишларга эга бўлар экан,улар ақлни мафтун этади,лекин Шахсни мафтун этмайди.Шахс мафтун бўлиши мумкин,агарда Билимлар қисман ўзгартирилган бўлса,яъни уларда ахамиятсиз алмаштиришлар айтилганнинг маъносини сақлаб қолган бўлса.Лекин бундай алмаштирилишлар хавфлидир,улар чалғитади,бироқ шу вақтнинг ўзида озгина бўлсада маънога ва кучига эга.Аммо бу ерда Шахсда барибир чиқиб кетиш имконияти мавжуд.

Бироқ асосан образлар ёқилганида, сехр-жодуга бўлган чанқоқлик ёки яна бирор нарса ёқилганида,сиймо эса – бу авваламбор уч ўлчамлик.Уч ўлчамлик ортида эса доимо сеҳр-жодуга чанқоқлик,моддий манфаатларга,кучга  эга бўлишга чанқоқлик туради.Шу йўлдан юрганлар деярли хар қандай динда ҳам мана шу ҳақда айтган ва тушунган .Ва нима учун ўз ўқувчиларига улар биринчи навбатда барча ерлик нарсалардан,яъни рухий амалиётдаги сиймолардан  халос бўлишни ва бутун Қалби билан, “бутун юраги” билан,Шахсни улар шундай атаган, айнан Худога интилишни тавсия қилган.Яъни хис-туйғули идрок билан Маънавий дунёга интилишни,айнан у дунё билан қўшилишни,бирлашишни,шунда онг ҳам чекинади.

Аммо яна бир бор таъкидлайман,онг бу ерда оралиқ бўғин бўлиб хизмат қилган.Яъни одам хали озодликка эришмаганида,уч ўлчамликка боғлиқ бўлганида ва у билан фақат онги орқали сухбат қуриш мумкин бўлганида.Ва бу ерда мухими,нима ва қандай қилиб берилаётгани.Агар Билимлар соф бўлиб,барчаси халол,алмаштиришларсиз содир бўлса,у холда улар Шахсга етиб боради ва одам буни  барчасини хис этади.

Кўпинча одам идрок этган илк нарса – бу онгининг норозилик билдириши.Онг шовқин кўтаришни бошлайди,лекин одам хис этади.Мана шу самимийлик хисси онгнинг Ҳақиқатни билишни истамаслигини енгади.Шундай қилиб  ....Ҳақиқатнинг ўзи ҳам туғилади.

Т.: Яъни онг кўпинча одамни айнан  сиймолар орқали ўйнатади,алдайди ва панд беради.Мана,масалан,сен одамни учратдинг,ва унинг ташқи кўриниши,образи сенинг онгингда битта таасуротни битта сиймони туғдиради.Онг ўзига қанақадир қолипли идеални чизиб олди,ёки аксинча,”барчаси ёмон” деди. Кейин шу одам билан ишлайсан ёки яшайсан – ва бутун бошли идеални,сенинг хаёлингни ўзингнинг онгинг бузиб юборди.Нима учун? Чунки сенинг онгинг унинг онги нима деятганини билиб олди.Яъни яхшиликча одам бошқа одамнинг маънавий табиати томон тортилади,бироқ бу ерда онг аралашади-да,барчасини кибр ва ўзига ўхшаганлар устида хукмронлик қилишга ағдаради.

Аммо сен ўз устингда ишласанг ва бошқа идрок билан-чуқурликдаги хис-туйғулар билан  яшасанг ,сен Ҳақиқатни Ёлғондан ,мана шу алмаштирилишларни ажратасан.Яъни онг сенга битта нарсани гапиради,сен эса энди мутлақо бошқа нарсани хис этасан.

 

Ж.: Ҳа,ва сен шуни тушунасанки,уч ўлчамликда бу фақатгина сиймолар,улар фақатгина сенинг онгингда ва фақатгина сен ўз эътиборинг билан уларни озиқлантирганингда мавжуд.

Т.: Ҳа,ахир бизнинг жамиятимиз ҳам кибр ва ўзига ўхшашлар устидан хукмронлик қилиш чизғичи ёрдамида қурилган,яъни онгнинг устуворлигида....Барчаси сиймоларда, ўзи,одамлар,бутун дунё ҳақидаги қанақадир хаёлий тассавурларда.Телевидение,Интернет,ўша фирмаларни,ташкилотларни,рекламани олсак – барчасида  сиймоларга урғу берилади.

ИМ.: Сиймо – бу сехр-жодунинг асбоби.

Т.:Яъни,агарда одамда онг устувор бўлса, сиймо қуллик учун хизмат қилиши мумкин,чунки сиймо ,у одатий.Нима учун Худога йўл излаётиб,образларда чекланиб қолмасликни мана шу нарса тушунишни беради.

ИМ.: Мутлақо тўғри.Масалан инкультурацияни олайлик.Инкультурация –бу нима?

Т.: Ахир булар фақат сиймолар-ку...Ахир бу янги диннинг ерлик ахоли маданиятига мослаштирилиши ва шу тариқа анъанавий динни янгисига алмаштирилиши.

ИМ.: Мутлақо тўғри.Христианликни олайлик.Уни тарқатганларида нима содир бўлганди?

Т.: ...Айнан бир образларнинг бошқаларига алмаштирилиши-да.Ахир тарихдан христианликнинг инкультурациясининг илк черков тажрибалари...Ахир бу Павелнинг вазнларидан бошланган эди, у юнон ва рўм халқлари орасида янги диннинг томир орттиришига уринганида.Кейинчалик эса,христианлик расмий динга айланганида(аввал битта ташилот,кейин эса бир нечта ташкилотларга бўлинганида),масалан,миссионерлик фаолиятда турли давлатларда католик храмларни қандай безаган? Айнан махаллий маданиятга мослаштириб.

ИМ.: Ҳа,бу тўғри.

Т.: Масалан, санамларда нималарни тасвирлаган? Яна образлар....Инжилнинг асосий персонажларининг образлари: Исо,биби Марьям,Ҳаворийлар. Лекин қизиқ,уларни қандай тасвирлашган? Уларни ерлик халқларнинг фенотипик хусусиятлари билан мос келган юз тузилишлари билан тасвирлашган.

ИМ.: Мутлақо тўғри. Улар ўз миссионерлик фаолиятида маълум алмаштирилишлар киритишни бошладилар.Масалан,Исони ёки Марьямни африка давлатларида санамларга африкаликлар сингари қора танли қилиб киритган.Бу одатий,итарилмайдиган  сиймо эди.Нима учун? Чунки оқ танлиларни кўпчилик рад этгандек эди.Фақат айримларгина,бу таълимотда ҳақиқат донларини хис этиб,келиши мумкин эди...Лекин диний ташкилот – бу авваламбор ташкилот,унга оммавийлик мухим ,шунинг учун авлиёларни қора танли қилиб кўрсатган алмаштирилишлар киритилган.Улар яқин эди,улар африка ахолиси томонидан қабул қилинарди ва африкаликлар осонгина буни қабул қилган.

Инкультурация нафақат сиймоларнинг алмаштирилишида,балки христианлик ўрнини босган маълум динларнинг байрамларида ҳам содир бўлган.Улар христианлик киритилган худудларда устуворлик қилган динларнинг  ибодат маросимларини қисман киритган.Шу тариқа христианлик киритилган ,яъни сўзнинг луғавий маъносида,киритилган худудлардаги одамларни мафтун этишган.

 

Т.: Ҳа,мисоллар кўпгина...Мана эскиславянларнинг Святки байрами христианлик таъсирида Рождество маросимлари билан боғланган,уларнинг атрибутлари эса одамнинг хаётий олови сифатида ,шам ва кўзгу бўлган.Ва нафақат христианликда бундай байрамлар мавжуд.Масалан, ислом дини анъанавий тарзда амал қилган Ўрта Осиё давлатларида Навруз байрами ,яъни Янги йил нишонланади.Бу қадимий байрамлардан бири.У бахорги кун ва тун тенглашган куннинг арафа кечасида ўтказилган.Ва шуниси қизиқки,бу байрам хар йили ёруғликни олиб келувчи Эзгулик Рухининг қайта туғилиши ва Ёвузлик Рухининг енгилиши шарафига нишонланган.Деярли замонавий Пасхадек.Қизиғи шундаки,дастурхоннинг асосий атрибутлари бўлиб шамлар,кўзгу ва бўялган тухумлар хизмат қилади.Буларнинг барчаси рамзий маънога эга,ва бу маъно ушбу рамзларнинг маънавий талқинлари билан боғлиқ.Масалан,шам- одамнинг ички олови,унинг хаётий кучи,тухум эса  одамнинг маънавий хаётининг пайдо бўлишининг рамзи.Ва Навруз байрамини одамлар хали зардуштийлик динининг гуллаб яшнаган пайтида нишонлаган,яъни христианлик ва ислом динларидан олдин.

 

_____________

Видеолавҳа   №5.

 

“ Хаёт вақтинча бўлмайди, фақат кун кечириш вақтинча бўлади.”

Ригден Жаппо.

 

_____________

Ушбу вақтинчалик дунё  кўзгули кесишишлар хаёлидир,у одамнинг эътиборини сояларнинг ёлғончи реаллиги билан,уларнинг ўзаро томошасининг ўйини билан қамраб олади. Булар кўп сонли кўзгули акс кўринишлар,улар хаёлий дунёнинг мохиятини ташкил қилади –кўп сонли   сохта нусхалар дунёси. Бу кўзгулар,айланиб, қайтарилган ёруғликни фақат бузиб кўрсатади ва мохияти бўйича ўзлари ўша ёруғлик эмас.Одамнинг бу дунёнинг хохиш-истаклари билан мафтун бўлишидан, ҳақиқий реалликка киришга хохламаслигидан иллюзия пайдо бўлади. Акс кўринишлар кўпроқ,улар одамни эътиборини ўлик нарсада тўплаб, нигохини ром этади.Ҳақиқий бошланиш( Аллат кучининг киритилиши) ёнаётган шамга таққосланган.Қачонки шам ёниб тугаса,барча кўзга кўринувчи нарсалар йўқолиши ва хеч нарсага айланиши эслатилган.Шам- бу доимий ёниш,кўзгулар – доимий акс кўриниш.Барча нарсалар ниманидир акс кўриниши,оқибати ва сабабидир. Одамни хаётида эътиборини нима кўпроқ тортса: моддий дунёнинг кўп сонли акс кўринишлар ўйиними ёки ҳақиқий маънавий манбами – натижада у шунинг қисмига айланади. Кўзга кўринувчи дунёга боғланмаган одамгина қалби ҳақида жон куйдиради. (“АЛЛАТРА Азалий физикаси”,аllatra-science.org).    

_____________

 

Т.: Тарихда ҳам шундай....Битта диннинг ўрнини  янгиси босиши,лекин шу билан ўзининг ноёблигига давогарлик қилиши,  доимо яхши унутилган эскининг ўрнига янгини киритиш.

ИМ.:Яна бир бор, бу яхшими ёки ёмонми? Бир томондан,ёмон деса бўлади,бошқа томондан қараса – бунинг нимаси ёмон? Битта дин бошқасига алмаштирилган.Одамнинг кимга хизмат қилиш ва ўзини қандай тутишга ҳаққи бор.Ва буни кимлар қилган? Одамлар? Нима орқали? Ўзининг онги орқали.Нима учун? Ўзини эътиқодини оммалаштириш учун.Яъни яхши ниятда маълум мақсадга эришиш учун уч ўлчамликнинг маълум асбобларини ишлатишди.Мен,мисол учун,ростини айтсам,бунда ёмонлик кўрмаяпман.Бир томондан,ўрнашиб қолган динларни улар ўзларининг динларига алмаштиришган,лекин булар ташкилотлар-ку.Агар хар қандай ташкилот билан параллел ўтказадиган бўлсак...Келинглар,спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи  ташкилотни оламиз: ҳамма жойда ўзининг белгилари,оммалаштириш,кийимининг рекламаси.Мана маълум худудда бирорта машхур ёки таниқли одам бўлса,уни ўзининг спорт кийимига кийинтириш кифоя,ва одамлар тақлид қила бошлайди.Бу табиий,биз яна маймунларга қайтиб келяпмиз,онгнинг ишлашига.

Атиги онгнинг асбоби ишлатилди.Лекин ким томонидан? Ўзининг ташкилотини гуллаб яшнашини ва кенгайишини  истаган одамлар томонидан,худди спорт кийимини ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ташкилот каби.Одамлардан нимани ҳоҳлаш мумкин? Бу яхшими,ёмонми? Ташкилот учун – бу яхши,бироқ бу билимларни қабул қилган одамлар учун-чи? Улар бу билимларни қабул қилиб,улардан фойдаланмаган бўлса.Мен айтиб ўтганимдек,ёмон динлар йўқ,барча динлар яхши.Хар қандай динда,хар қандай ташкилотда каби,қарама-қарши томонга хизмат қилувчи ёмон одамлар бор,улар ўз динига ,динида берилган Таълимотларга мутаносиб эмас.Булар атиги тизимнинг қуллари,Иблиснинг қуллари,нима ҳам қилардик.Одамлар,бу одамлар-да.

 

Т.: Ҳа,афсуски биз истеъмолчилик жамиятида яшаяпмиз,бунда одам учун табиий бўлган маънавий йўл энг яхши холатда  у ёки бу махаллий диннинг чегаралари билан чекланган.Динлар эса конкрет бирор ташкилотнинг чегараларига киритилган бўлиб, уларнинг истеъмолчилик жамиятида оммалаштирилиши одамларнинг хис-туйғули идроки эмас,балки,образлар орқали,онгнинг хохиш-истаклари орқали содир бўлмоқда.Шунинг учун ҳам инкультурация номли ходиса халигача жамиятимизга хос....

 
ИМ.: Агарда чуқурроқ қарайдиган бўлсак,инкультурация нима? Барчасини олиб ташласак....Бу атиги рекламали юриш,бор-йўғи шу.Бу у ёки бу ташкилотнинг табиий эволюцион ривожланиши.

_____________

6- видеолавха

____________

 

Жахонда инкультурация жараёни хақида видеолавха.Унда дунёнинг турли давлатларидан биби Марьям, Олий Фаришта Жаброил,Исо Масих,христиан авлиёларининг образлари тасвирланган санамлар кўрсатилган.Буларнинг юз тузилишлари у ёки бу давлатларнинг махаллий ташқи  фенотипик хусусиятлари билан мос келган.Шимолий Африка,Осиё,Шимолий Америка ва дунёнинг бошқа қисмларидаги тасвирий санъат намуналари келтирилган. Дунёда биби Марьямнинг 700 дан ортиқ турфа сиймолари мавжудлиги эслатилган.Инжилнинг хитойнинг хакка шевасида,араб тилида,хинд ва бошқа тилларда ёзилган матнларининг қисмлари келтирилган.

 Т.: Игорь Михайлович,ўз тажрибамдан биламанки,шундай савол туғилиши мумкин,чунки ўз вақтида инкультурация ҳақидаги маълумот мен учун,очиғини айтсам,шок бўлди.Чунки сенинг онгинг шубхасиз ,масалан,Исони ёки Марияни  ўзингнинг халқинга ўхшайди,улар айнан сен болалигингда санамларда кўрганингдек, деб хисоблаганини англадинг.Яъни сен шунга ишонардинг,сени шу қониқтирар эди,бироқ айнан шу билан сен чекланиб ҳам қолар эдинг.Мана,айтиш мумкин-ки,ўзингнинг эринчоқлигинг ва кибринг сабабли маънавий ўрганишда бундан нарига ўтганинг ҳам йўқ. Мана шунинг учун ҳам онгнинг қолиплари бузилди.Ва онгим шу захотиёқ ташқарида кимнидир айбдор деб топишни лозим кўрди.Аммо,Худога шукур-ки,ўз устимда ишлар эдим,маълум хис-туйғули тушунишларга эга бўлдим,ва шуларга биноан тушундимки,душманим айнан ўзимнинг ичимда экан,онгим мени чеклаган экан,айнан у суратларга ишонишга мажбурлаб,бу диннинг Таълимотида айтилган маънавий маънони излашдан чалғитган.

Бироқ ўшанда яна бир савол қолган эди.Илк бор гап сиймоларда эмаслигини билганимда,онгимдан келган қуйидаги қолипли фикр билан тўқнашдим :”Қандай қилиб? Ахир бу Исо-ку! Бу Мария-ку! Қандай қилиб ибодатларимда уларни ўзимдан хайдайман,бу нотўғри-ку.”

ИМ.:  Одам бирор амалиётни бажарганида,ёки унга бирор авлиёнинг сиймоси келганида,у уч ўлчамли сиймода келади,шунда чалғимаслик керак.Ва кўплаб авлиёлар бу ҳақда айтган,хатто ёнингга Исо ёки Марьям келса ҳам – сиймони хайда.Уларни эмас,сиймони хайда.Бу дегани,шу сиймонинг маъноси – чалғитиш.Демак,одам маънавий холатда эмас,у атиги онгининг ўзгартирилган холатида.Ва мана шу уч ўлчамли  сиймо адашишдан бошқаси эмас,хатто тўғри гаплар гапирса ҳам. Маъноси албатта одамга наф эмас,балки зиён келтиради. Агарда одам рухий амалиётда бўлса,у Маънавий дунё вакилларини идрок этади,уларни хис этади,яъни аниқ уч ўлчамли шакл йўқ.

Ж.: Яъни у шу дамда хис қилади,кўрмайди.

 

ИМ.: У хис қилади.

Ж.: Ўз диққатини қайта йўналтирмайди....

ИМ.: Албатта.

Ж.: Ахир одамларга айтишмайди-ку,масалан, Богородица ( Худонинг онаси,Исонинг онаси )- бу Рухлигини.Аслида Богородица нима ўзи? Чунки  “Рух” тушунчаси йўқотилса,фақатгина моддий тушуниш қолади, “Она” – бу “ҳимоя ва ғамҳўрлик” деб тушуниш. Ва мана шу ерда онг одамлар билан қабиҳ рол ўйнайди,чунки динлар орқали фаол тарзда сиймони илгари суради.Яъни одамлар аслида Маънавий дунёни,Худони  тушунишни,у билан,чуқурликдаги туйғулар билан яшашни ўрганиш керак бўлган жойда,умуман бошқа вазият содир бўляпти.Одамлар сиймоларда тўхтаб қолиб,улардан нари ҳаракатланмаяптилар,чунки онг шу дамда одамнинг эътибор кучини мана шу алмаштирилишда – сехр-жодуда тўплашга уринади.Яъни одам,бошқа одамлар чизиб берган сиймоларга мурожаат қилиб,ўзига ерлик нарсаларни сўрашни бошлайди.

 

ИМ.:  Тўғри айтяпсан.

Т.: Бу саволни ўрганишни бошлаганимда,”АллатРа” китобидаги билимларни ҳам янгидан кўрдим ва шуни тушундимки, даставвал эрта христианликда деярли сиймолар бўлмаган, у ерда белгилар ва рамзлар бўлган.

ИМ.: Тўғри,мана шунинг учун ҳам Мухаммад пайғамбар томонидан келтирилган  янгиланган динда аниқ айтилган-ки,”хеч қандай сиймо яратманглар”деб ва улар сиймолардан чекинган.Нима учун уларда санамлар,Мухаммад пайғамбарнинг тасвирлари ва хоказолар таъқиқланган? Онг  сиймо яратмаслиги учун.Туйғу ёрдамида идрок қилиш керак,хис-туйғули идрокни ўрганиш керак. Мухаммад пайғамбар ўз ўқувчиларини айнан шунга ўргатган: Маънавий дунёни ва Маънавий дунё вакилларини хис-туйғулар ёрдамида идрок этиш.Бироқ кўзлар ,визуализация,галюцинация ёрдамида эмас. Маъно шунда.

Т.: Ҳа,исломнинг ўзида муқаддас жойларнинг безагида тасвирларни тан олишмайди.Мусулмонлар  абстракт нақшлар ва расмларни яратишади...

ИМ.: Мутлақо тўғри.

Т.: ...Бунинг учун эпитетлар,Худонинг исмлари ёки араб ёзувидаги Қуръон шерлари ишлатилади.

Им.: Тўғри.мусулмонларнинг имомларини ўзлари айтишадики, Аллох қиёфага эга деганлар,ҳоҳ у нур бўлсин,ҳоҳ ёш йигит ёки қариями – улар Аллох Таолони билмайдилар,улар бу атиги ўзларининг хаёли ва тасаввури,яъни  аслида мавжуд бўлмаган хом хаёл эканлигини билмайдилар,деб.Ва бундай одамларнинг фожеаси шундаки,улар танасиз мавжудликни тушунмайдилар,шунинг учун хам Аллоҳга ҳам танани ва одамий фазилатларни ёзиб қўшадилар.Бироқ Қуръонда айтилган-ки.”Унга (Аллоҳ назарда тутилмоқда) ўхшаш хеч нарса йўқ”....

Ж.: Ҳа...Худо,Уни тасаввур қилиб,фикран Унинг табиатини ўрганиш учун  чегараси йўқдир.

ИМ.: Фикрингда сен нима излама,Унинг буюк қиёфасини тасвирлаб беролмайсан,зеро Унинг қиёфаси йўқдир,У шу қадар буюкки,Унга ўхшаш хеч нарса йўқ....

 

_____________

 

Видеоқўйилма

 

Фикрингда сен нима излама,Унинг буюк қиёфасини тасвирлаб беролмайсан,зеро Унинг қиёфаси йўқдир,У шу қадар буюкки,Унга ўхшаш хеч нарса йўқ....

 

_____________

 

Т.: Аслида,хозирги кунда санамлардаги Биби Марьям сиймоси нима-ю Худонинг Онаси ҳақиқатдан нималиги,Рух сифатида, буларнинг кенг тушунтиришлари берилган.Бироқ ўша пайтда онгдан келган савол пайдо бўларди:” Қандай қилиб унда... бутун дунё бўйлаб одамлар олдига Худонинг Онасининг сиймоси келмоқда.?”

 

ИМ.: Нима учун тизим асосан сиймоларни қўллайди? Бутун дунёда динга берилган ва берилмаган одамлар олдига Маънавий дунё вакилларини кўриш холатлари содир бўлаётгани борасида.Яъни ўрганилган одатий сиймоларда.Кўпинча тез ёрдамга келувчи сифатида Биби Марьямни кўришади,лекин кўп холатларда бу айнан Мариянинг антиподини яратишдир.Яъни  онг ўрганилган образни одамларни айнан моддийликда мустахкамлаш учун ишлатади.Ва,эътибор беринг, касаллик холатидаги одам илтижо қилади,унинг олдида Мариянинг сиймоси гавдаланади ва одам соғаяди.Кейинчалик эса бундай одам билан нима содир бўлади?Унда ....унинг онгида ишонч ўрнашади,лекин ичида шубҳа-гумонлар бўлади.Ва одам ўзи маънан ривожланиш учун юрмайди, у ўзининг танланганлиги лаҳзасида қотиб қолади, ахир унинг олдига келишди,уни қутқаришди. Нахотки  касалликдан халос бўлиб,одам қутқарилса? Оддий савол.У нима,энди ўлмайдими? У ўлмасга айландими? Бу онгнинг найранги. Одамда нима туғилади? Ҳа –ишонч,ҳа- тушуниш туғилади,аммо қўрқув ҳам .Бу қўрқув Маънавий дунёга ўтишга йўл қўймайди.

У нима сўраганди? Моддий бойликларни,бирор муаммоли вазиятнинг ечимини,хаётининг яхшиланишини.Охир- оқибат нимага эришди? Шундай имкониятга. Лекин энди нима содир бўлмоқда? Юқотишдан қўрқиш.Нима халақит қиляпти? Қўрқув. Имконияти борми? Бор.Лекин номаълумлик олдида қўрқув,лекин кимдан чиқаётган қўрқув? Онгдан, санам олдида туриб ёрдам сўраган кимсадан.Ва шуниси билан у одамни қулфлаб қўяди.

 

Ж. : Маънавий дунёга нисбатан истеъмолчилик муносабати.Яъни у яна бир бор сўрайди,агарда у ...

ИМ.: Албатта, у доимо сўраверади.У ўзи қилмайди.Ўзи бирор нарса яратиб нима қилади,ахир тилаб,олса бўладику? Бу осонроқ. Бироқ бунақаси ҳам бўлади: одам ҳақиқатдан ҳам аралашувни хис қилади...Хаётда ниманидир қилиши керак бўлган киши,бирорта яхшиликни,ёки остонада,айтайлик танлов олдида турган бўлса, у олдида қандайдир мавжудликни хис қилади.Ва бу айнан Мариянинг таъсири эканлигини у тушунади.Лекин у уч ўлчамли сиймони кўрмайди.Мана шу хис-туйғули идрокдир.Маъно ҳам шунда: хис-туйғули идрок  ва сехр-жодунинг намоён бўлиши.Сеҳр-жоду эса доимо тизимдан келади. У Маънавий дунёдан келмайди.Маънавий дунёга сеҳр-жоду керак эмас.Бу дунёга аралашиб у нима қилади?

Тўғридан – тўғри аралашувлар бўлади,бу камдан кам ноёб холатлар,бироқ асосан бу ишонч кредитидир,шундай атайлик.Бу одамларга айнан Шахс сифатида маънавий ривожланиш учун келаётган кучнинг намоён бўлиши,уни хатто жисмонан хам хис қилиш мумкин.Бу одамларга ёрдам.Аммо кўпчилик бу кучларни ўзларида метафизик иқтидорларни ривожлантиришга сарфлайди.Яна улар барчасини ўзининг зиёнига ағдариб юборишади.Нима учун улар барчасини зиёнига ағдаришади? Онгнинг бошқаруви.Ахир Шахс сифатида у бу жон бағишловчи шудринг томчиларини сақлаб қолиб,сахро бўйлаб юришда ишлатиш кераклигини хис қилмайдими,тушунмайдими?

Т.: ....Яъни уларни кўпайтиришни.

ИМ.: Тўғри. Яъни уларни нафақат сақлаб қолиш,балки улар ёрдамида мана шу йўлни ўтиш керак. Аммо онг шу захотиёқ чалғитади ва шундай дейди:” Кел,мана бу ерга сарфлагин – одам сарфлади,самарасини кўрди.- Ана кўрдингми – эплай оляпсан! Мана уч ўлчамликда сен бир нарсаларга эришдинг”. Бироқ сен билан бирга қоладиган нарсаларга эриша оласанми? Хеч нарсани олиб кетолмайсан.Буларнинг барчаси хом-хаёл,иллюзия,барчаси вақтинчалик.Онгингдаги навбатдаги суратча.Онг мана шундай ишлайди.

Т.: Яъни ,Сиз айтганиздек,доимо Манбага қайтишга мажбурлайди...

ИМ.: ....бу Манбани хохлашга.Ва одам бу Манбага интилади,ўзи унга айланиш учун эмас,балки ундан олиб,яна уч ўлчамликка сарфлаш учун.

Ж.: Қўшимча кучлар учун келади.

ИМ.:  Мутлақо тўғри,куч тўплаш,ундан кўпроғи эмас.Бу алохида вазиятларда,одамларга ёрдам бўлиши учун берилади,лекин ундан кўпроғи эмас.Нима учун бу асбоблар камдан кам ишлатилади  ва ҳақиқатдан бу камдан кам берилади? Чунки одамлар уни кўпинча биринчи навбатда уч ўлчамликка сарфлайди, маънавий ўсиш учун эмас.Гоҳида эса бу атиги тасдиқ сифатида ишлатилади,ёки уни “ мухр” деб номлаганлар.Яъни “кучнинг мухри” – намоён бўлувчи нарса....

_____________

 

 Видеоқўйилма.

Бешак ўликдан абадий тириккача .

 

_____________

 

  
Rating: 5 / 5 from 24




Recommended Book

AllatRa Book download