Жонли сухбат - саҳифалар 166-177

10:01:06-10:38:09

 

Т.: Бу маълумот жуда қизиқарли ва муҳим.Одамларнинг онги буларга қанчалик қолипли таъсирланишини тушунасанми?Ахир онг,қоидага кўра,нима қилади? Унинг учун янги бўлган,унга наф келтирмайдиган нарсаларга у қолипли равишда танқид ёмғири,эмоционал норозиликлар билан муносабат билдиради,чунки унинг одамнинг устидан хукмронлиги бузилмаслиги керак.Онг барча Маънавий нарсага нисбатан тажовузкордир.Ахир бу Билимларни эшитгач ҳам онг одамларга хужум қилади.

 

ИМ.: ...Онг доимо танқид қилади,айниқса нимадир ҳақиқий билимлар билан боғлиқ бўлса...Онг асл Маънавийлик ҳақида нимадир эшитса,доимо тик туриб олади.

 

Т.: Ҳа-да,онг позициясидан келиб чиқсак,у нима деб қичқириши мумкин,унинг Мен-Эгоси:” Онгнинг  Шахс устидаги хукмронлигини йўқотишдан шайтон асрасин!”.”Худо асрасин” демайсан-ку,чунки тизимга тўғри келмайди.Ахир у диний тилда айтганда иблисга тегишли,яъни ўлимга қодирга.

 

ИМ.: Ҳа.Нима учун? Чунки онгга бу тушунарсиз,у буни хеч қачон тушунмайди.Ва мен гапираётган нарсалар кўпчиликнинг онгида бўрон кўтариши мумкин,қабул қилмасликни келтириши мумкин,хатто кўрсатувни ўчириб қўйишгача.Аммо шу вақтнинг ўзида,онгнинг тушунишидан ташқарисида деган эслатма мавжудлиги боис,тизим кўпчиликни бизни тинглашга ва қайта тинглашга мажбурлайди,хатто улар онгда бўлсалар ҳам.Нимага? Чунки қандайдир хокимиятга эга бўлиш учун ҳам,тизимга бирор янгиликни билиш қизиқарли.У ўзини Худога ўхшатишга интилади,шунинг учун доимо ўз устида ишлаш жараёнида.Бироқ у шундай деб хисоблайди,тизимни назарда туяпман,гўё қачондир шу даражада ривожланадики,тенглаша оладигандек...

 

Т.: Лекин тизимда барчаси чекланган.

 

ИМ.: Албатта,барчаси чекланган.Аммо яна бир бор такрорлайман,хатто хозир гапираётганларим ҳақиқатдан ҳам тизимнинг қуллигида бўлган одамларнинг онгида бутун бошли норозилик бўронини келтириши мумкин.Буни тушуниш керак.

Ва хатто мен гапираётган нарсалардан узоқда бўлган одамлар ҳам менинг сўзларимни танқид қилиши мумкин,буни хали юмшоқ айтдим.Бу нарса уларга тегишли бўлмаса-да,улар буни тасодифан эшитиб қолдилар.Лекин шу вақтда бу уларда ғазаб ёғдусини келтириши мумкин.  

Нима учун экан? Агар улар ўйланиб кўришса-чи,уларда ким ғазабланяпти ва нима учун? Агар уларни бу қизиқтирмаса,улар ўзларини мустақил,барчасини биладиган ва тушунган деб хисобласа,бу нарсага нима учун ғазабланади? Нима учун улар дунёда бўлаётган бошқа нарсаларга ғазабланмайди? Нима учун одамлар бир –бирини алдаганида,ўлдирганида,ғазабланмайди? Нима учун бу дунёда ёвузлик бўлганига ғазабланмайди? Оддий савол.Яхшилик ҳақида гапирганингда эса- тамом,демак,”бу сенга наф келтиради”.Одамларнинг онгида бу ҳақда ким гапиради? Улар ўзлари буни ўйлаяптими ёки тизим гапириб беряптими? Ва яна тизимнинг қолипли ўрнатмалари-да.Барчаси нимага келяпти? Турли нарсаларнинг тор тушунишига.Ва дархол нимадир билан параллеллар ўтказилади.

 

Т.: Ҳа-да,демак,сўҳбатнинг бир қисмини суғириб олиб,тизим хотирасида унча-мунча ўхшаш нарсани топган,бўлиб чиқяпти.Ва у мазмун бўйича бошқачалигининг  аҳамияти йўқ.Унинг учун асосийси-дархол ўрнига қўйиб,натижа деб чиқариб бериш.Ва,қадимгилар айтгандек, тизим –бу “Ёлғоннинг Уйи” бўлгани учун,унга натижа ёлғон ва алмаштирилганлигининг аҳамияти йўқ.Бир сўз билан айтганда,сунъий интеллект айёрликни  хохлади.Агар оператор ақлли бўлса ва ўз компьютерида дархол хатоларни топса,нима ва нима учунлигини тахлил қилса,бу яхши.Аммо,қоидага кўра,одамлар тизимнинг тиқиб бўлмас нарсаларни тиқиштираётганини хатто илғамайдилар – дунёни онг қолиплари ёрдамида идрок қилиш.

 

ИМ.: Қолипли фикрлаш тарзи,холос.

 

Т.: Ҳа,тизим ўзи асоратга солади,шунинг учун онги устувор бўлган одам ўзининг рақибларида айнан қулдорларни кўради.”АллатРа” китобига,”АЛЛАТРА” ҳаракатига,турли давлатларда одамлар хаётга тадбиқ этаётган эзгуликка салбий  муносабат билдирган одамларни учратганингда,улар нима деятганини,уларда ким айтиб турганини ўзлари тушунмаётганидан хайрон қоласан,киши.Ва сен шуни тушунасанки,онг текис жойда шундай ғазабларни келтириб чиқарар экан-ми,демак,шу одам устидан у  ўз хокимиятини йўқотишдан қўрқади.

 
ИМ.: Ахир бу онг ғазабланаяпти-ку.Кимларда ғазабланяпти? Тизимнинг қулларида.Тизим алдоқчи,у хамиша алдайди.Ва биринчи навбатда у Шахсни алдайди.У атиги  ундан фойдаланади.Фожеа эса шундаки,одамлар ўзини ким деб хисоблаганлари – у аслида улар эмас.Онг-бу асбоб,аммо у одам эмас.

_____________

 

Видеоқўйилма

 

Шубхасиз ўликдан абадий Тириккача.

 

_____________

 

Т.: Мана Сиз,  Игорь Михайлович, айтдингизки – онг бу асбоб,ва бир одамнинг Билимлар тўғрисидаги музокарасида қарама-қарши гапни айтгани,аниқроғи унинг онги айтгани эсимга тушди: “ Гарчи онг менга халакит қилар экан,мени алдар экан,демак,тамом,уни ривожлантирмайман.”...

 

ИМ.: Ва шу тариқа маймун билан тенг бўлади.Яъни, суст ривожланган онгга эга бўлиб,замонавийликда хато фикрлаб,бошқаларнинг буйруқларини бажариб юраверади.Айтайлик,ақли паст бўлиб.Кўплаб бошқарувчиларнинг орзуси бу: калтафаҳм,тушунарсиз,ўзини англамаган жамиятга эга бўлиш.Мисол учун,сенга ўтмас пичоқ бериб,картошка тозалаб беришнгни илтимос қилсам,бу пичоқ билан тозалаш қулай бўлармикан? Йўқ,сенга ўткир пичоқ керак.Хар қандай асбоб максимал равишда тўғриланган ва бутун,яхши созланган бўлиши керак.Онг ҳам – асбоб у ривожланган бўлиши керак.Дунёқарашинг қанчалик кенг бўлса,сен шунчалик кўп нарсани тушунасан,ўша уч ўлчовликни ўзини ҳам тушуниш учун сенда кўпроқ потенциал бўлади.Савол бошқа тарафда,сенинг онгингни ким бошқаряпти? Бу тизимнинг қисми,шунинг учун уни доимо тизим бошқаради.Лекин иккиламчи онг (ёки янги онг)қийинчилик билан бўлса-да,лекин бошқарилади.Бироқ лозим бўлган вақтда унга эътибор бермаслик осон.

Бирламчи онг эса – уни ўргатиш осон.Агар сен Шахс сифатида ривожлансанг,ривожланган,яхши ўргатилган онг – бу фақатгина ёрдам,бу зиён бўлмайди.У янада айёр,янада  топқир бўлади,дегани эмас бу.Ишон,онгингни қанча ўргатма,у фақатгина тизим ривожланган даражасигача ривожланиши мумкин,у атиги тизимнинг қисми.Айтайлик,миллиардлаб йиллик тажрибага эга бўлган тизим эса кўпни кўрган.Шунинг учун ҳам яхши ривожланган онг бу дунёни тушунишни осонлаштиради,бошқа одамлар билан мулоқотни яхшилайди.Хуллас,агар сен данганса бўлмасанг,бу нарса фақат ёрдамдир.

 

Т.: Ҳа.Бу ҳақда билмаганингда қийин эди.Хозир эса вазият шунақаки,Билимлар мавжуд бўлса-да,кўплаб одамларда хали ўз устида ишлаш тажрибаси йўқ,шунинг учун ўзини ва жамиятни реал ўзгартириш рўй бермаяпти.    

 

ИМ.: Бу ерда бир қизиқ лаҳза бор – жамиятни ўзгартириш. Жамиятни ўзгартиришга ҳамма интилади.Бироқ жамият фақат одамлар ўзини ўзгартирганидагина ўзгаради.Бу аҳамиятли он.Ўзинг ўзгармасдан,жамиятни ўзгартиришга интилиш керак эмас.

 

Т. : Ҳа,бу шундай. Лекин одамларга гўё хаётнинг маъносини тушуниш етмаётгандек.Яъни тизим қандайдир қадриятларни мажбурлаб сингдиради (ўша мансаб ошиши,оила,ёки ташқарида рохат излаш) ва одамларга мана шу айни хаётнинг ўзи,мана шу сенинг қисматинг,сенинг хаётий мақсадинг,айнан шунинг учун бу дунёга келгансан ,деб ишонтиради.

 

ИМ.: Бизнинг кундалик,айтайлик,уч ўлчамлик хаётимизда,оила,жамиятдаги ўзаро мулоқот,ўша мансаб ,аслида – буларнинг барчаси одамнинг хаётининг ташқилий қисмлари.Бунга қандай ёндошиш ва қайси томондан қараш – бу бошқа гап.

Одамнинг хаёти нихоятда қисқа.Ва одам унда барчасини улгуриши керак: ҳам оила қуриш,уни таъминлаш,шу билан бирга бундан келиб чиқади –бирор мансабга эришиш,иложи бўлса яхшироқ,шунда фаровонлик бўлади – буларнинг барчаси керак.Замонавий шароитларда яшаб қолиш учун ҳам.

Гап шундаки,одамда нима устувор,унинг мавжудлигидан мақсад нима,хаётининг маъноси нимада? Онг бизга гапиришни бошлайди – хаётимизнинг маъноси наслимизнинг узайтирилишида.Унда хар қандай хайвондан қандай фарқимиз бор?Ахир ,агарда кўриб чиқсак,хар қандай хайвоннинг асосий вазифаси ва мақсади- наслини узайтириш.Ҳўп,кўпайдинг,наслингни узайтирдинг,шахсан сенга бундан қандай маъно? Нима учун одамлар қариганида хаётида қандай кўп ишларни қилгани борасида махтанади-ю (иш,оила,набиралар ва хоказо),аммо кўзлари маъюс?Чунки энг асосий ишни қилишга улгурмаганини ҳаммаси тушунади.Хаёт эса –жуда қисқадир,бу ҳақда кўрсатувларда кўп бора айтганмиз,хаёт бир лаҳза каби ўтиб кетади.Аслида сен ўзинг учун белгилаб қўйган хар қандай вақт оралиғи жуда тез ўтиб кетади: хафта,йил.Бу субстанция шунақа тез оқувчидир.

Одамнинг хаётини маъноси айнан Маънавий Дунёга қўшилишидадир.Кўпчилик хозир ғазабланиши мумкин.Бироқ,бу ерда бир нюанс бор,ниманинг ғазаби? Онгнинг.Нима учун Худо,маънавийлик,ёки яна бирор гаплар айтилса,аксарият одамларда  онгининг қабул қилмаслиги келиб чиқади? Хатто қанчалик аламли бўлмасин,рухонийларда ҳам. Мана у рухоний кийимида бўлганида,бирор хизматни адо этганида, у шунга тўғриланган,у ҳаммага Худо ҳақида гапиради.Лекин у ,айтайлик,Худо билан ёлғиз қолганида,бу ерда хатто бирор фикр ҳам келса,унинг ғазаби қайнайди.Барчаси ичкарида: маънавий маънода ичкарида эмас,онгида,эмоциялар ва хоказоларда намоён бўлади.Чунки деярли 99 фоиз одамларнинг онги барча маънавийликка қарши тўғриланган.Бу факт,бу ҳақиқат.

Лекин бизда маълум,айтайлик,одатлар,социумдаги маълум ўйин қоидалари бор,бизда динлар бор,уларни хурмат қилишимиз керак,худо бор,уни хурмат қилишимиз керак,бошқа одамларнинг танловини,эътиқодини хурмат қилишимиз керак.Худога шукур,булар бор.Бироқ булар ҳам маълум сабабларга асосланган ,уларни биз бугун кўриб чиқмаймиз,бу саволларни кўтармаймиз,чунки айримларда,уларнинг онгида,бу тажовуздан бошқасини келтириб чиқармайди.

Нима учун бундай бўлади? Чунки хар қандай одамнинг онги,яна бир бор айтаман,маънавийликка қарши тўғриланган.Бу унинг вазифаси,буни тушуниш ва билиш керак,ва буни табиий хол деб қабул қилиш керак.

Ва бу ҳақда ҳақиқатдан ҳам Худога юрган одамлар кўп гапирган.Улар ўйнаган йўқ ва Худога барча истакларни бажарувчи Кимсага каби қарамаган,яъни “Парвардигорим,менга уни бер,менга буни бер...Агар берсанг,демак сен яхши Худосан ва мен сенга ишонаман.

 

Т.: Ҳа,онгимизда қолипли эхтирослар кўп,уларнинг ёрдамида онг одамни айнан шунақа...фикрли-холатлар, “ хохлайман” ёки “етмаяпти”,ёки хокимият учун курашда,фақат сенинг фикринг устуворлиги учун кураш холатларида кишанлаб олади...

 

ИМ.: Хокимият тушунчаси жуда муҳим,кўпчиликка уларнинг онги гапиради:” Ахир сен хокимият учун курашмаяпсан-ку.Сенда қанақа хокимият бўлиши мумкин? Сенинг ишинг шунақа,сен хокимиятга интилмайсан,мансабингни оширмаяпсан.Сен аксинча,хокимиятдан кетяпсан,Сени бу қизиқтирмайди.” Бу одам ўзи ҳақида шундай ўйлайди-ки,аниқроғи онги унга гапиради- у нақадар яхши,хокимиятга ҳам интилмайди,ва шу билан бирга диктатура бошланади: оилада,фарзандларига нисбатан,турмуш ўртоғига нисбатан,дўстлари орасида.Ахир доимо хокимият учун кураш кетади.Хокимият дегани- халқларни ёки бирор ташкилотни бошқариш дегани эмас.Бу ерда “хокимият” сўзи деганда бир моддий объектнинг бошқа моддий объект томонидан бўйсундирилиши ёки бошқа одамни ўзига бўйсундиришга уриниш назарда тутилмоқда.Бу эса доимо ва ҳамма жойда содир бўлмоқда.

   

Т.: Мана бу жуда қизиқарли ондир,агарда одамларда онг ҳукмдорлиги устувор бўлса...

 

ИМ.: ...улар қизиқишлари бўйича бирлашиб олишлари мумкин.

Лекин одамлар ҳақиқатдан ҳам Виждон ва Номус қонунларига риоя қилиб яшашни бошлаганида,жуда ажойиб бўлар эди.Хеч бўлмаса жанжални тўхтатиб,урушни тўхтатиб,бир-бирини ўлдиришни ,бир бирига ёвузлик қилишни тўхтатиб,шу нарсада бирлашса ҳам эди.Шунинг ўзи тизимнинг устидан,унинг ўрнатмаларининг устидан катта ғалаба бўларди.Бу мумкинми? Бемалол.Биз айтгандек,яхши,бахтли,одамлар маънавий озодликка чиқа оладиган дунёни қуриш.Бунга шароитлар яратиш.Бу нарса одамларнинг қўлидан келадими? Келади.Буни қилса бўладими? Буни қилиш керак.Агар бутун дунёда хеч қандай ёвузликсиз ва қаршиликларсиз ҳақиқий эркинлик бўлганида эди,қандай ажойиб бўларди.Авваламбор бунинг бошланиши – халоллик,ўзингнинг олдингдаги виждонийликдир.

 

Т.: Ҳа,ахир бу аслида ўз устингда ишлаш,холос,ва жамиятда шундай шароитларни яратиш учун қўлингдан келган барчасини қилишинг керак.

 

ИМ.: Одамларни мажбурлашни иложи йўқ,бу одамларнинг танлови,бу одамларнинг эркинлигидир.Хатто ,эътибор бер,бутун дунё одамлари озод бўлиб,битта одамга таъсир қилишга уринса,у одам эса субшахсга айланишни истаса,у барибир субшахсга айланади.  

Нима учун? Чунки бу унинг танлов эркинлигидир.Мана бу ҳақиқий демократия,чунки хар бир одам интилганини танлайди.Хар бир Шахс ,у интилади,бу унинг шундай ўзини сақлаб қолиш инстинктидир...Чексиз Дунё – Маънавий Дунё борлигини Шахс хис этади,у кучларни ,барча намоён бўлишларни ҳам хис этади.Онг эса қулфлаб қўяди,бу ерда онг одамларга буни тушунишга халақит қилади.

Аммо одамга ўз эътибор кучини ўзининг маънавий ривожланишига ёки моддийликка қаратишига ким ҳалақит беради? Хеч ким.Фақатгина унинг ўзи танлайди.Танлов эркинлиги.тизимнинг чалғитиши эса,бу одамнинг Шахс сифатидаги ҳуқуқи: онгининг артистларига қарашми ёки  қарамаслик.

Охирги кураш одамнинг туғилишидан то ўлимига қадар боради.Бу курашнинг бундай Армагеддоннинг натижасини одам ўз юраги уришдан тўхтаганидан сўнг олади.Ва бу ҳақиқат.

Маъно айнан шундаки,тананг тирик ва юрагинг ураётган экан – Яшашни бошлашинг зарур.Юрак уришдан тўхтаганидан кейин натижани оласан.Кейин ниманидир тўғрилашни иложи йўқ.Ва сен учун хеч ким дуо ўқиб,қутқариб олмайди.Ва бу рост.

 

Т.: Ҳа, ва англаш учун яна битта шундай он...Бутун одамзод глобал масштабда тизимни енга оладими онг даражасидаги тушунишдаги душман сифатида,агарда,мисол учун,сайёрадаги барча-барча одамлар бирлашиб олса?

 

ИМ.:   Тизимни одамзод енга олмайди,чунки тизимнинг ўзи одамзоднинг чегараларидан анчагина узоққа тарқалади,шундан бошлайлик.Тизим маълум сайёрадаги маълум сонли одамлар билан чекланиб қолмайди.У анча кенгроқ ва бутун моддий Оламга тарқалади,физика тили билан айтсак,олтинчи ўлчовга қадар – бу тизим.Шунинг учун фақат хаёллар қуриб тизимни енгишга интилиш мумкин.Аммо яхшиси уни ичкарида енгиш,унинг қули бўлишдан тўхташ.Мана шу асосий мақсад.

Мисол учун,барча одамлар бирлашса,ва бу бирлашув онг даражасида бўлса,улар тизимни кучайтиради,ундан кўпроғи эмас.  

Бироқ одамлар агарда маънан очилса,ривожланса,уларнинг бирлашуви Чексиз ва Тугамас Дунёнинг руҳий хис-туйғули идрокида бўлса,у холда тизимнинг бутун қуввати кичикдан ҳам кичик бўлиб қолади.

 

Т .:  Қадимда айтганларидек,барчаси По заррачасига бориб тақалади.Сиз,Игорь Михайлович,бизнинг тушунишимиз учун қизиқарли тарзда гапириб берган эдингизки,аслида тизимнинг сиймоси йўқ,чунки тизим – бу турғун По заррачаларидир,АЛЛАТРА физикаси тилида айтсак.Тизим атиги сиймоларни яратади,аммо тизимнинг ўзи хеч нимадир.

 

ИМ.: Барча тугал бўлган нарса – у жуда кичик,у хеч нимадир.

 

_____________

 

Видеоқўйилма

Шубхасиз ўликдан абадий Тириккача.

 

_____________

 

 

Т:  Игорь  Михайлович, кўрсатувда бир неча бор сехр-жодунинг ҳалокатли эканлиги тўғрисида гапирдик.Аммо замонавий дунёга қараб туриб,одамлар тизимдан келиб чиққан сехр-жоду нималигини кундалик турмушда уларнинг онги нималарни яратаётганини охиригача тушунмайди.Қисқача ўзимнинг онгим бу мавзу ҳақида эшитганимда нималар деганини айтиб бераман.Сехр-жодуми,у менга аниқ тегишли эмас: ахир мен экстрасенс ёки машхур башоратчи эмасман,бирор маросимни бажараётган афсунгар ва қозонда қурбақаларни пишираётган ва супургида учиб юрадиган ялмоғиз кампир ҳам эмасман.Чунки   меним онгимда сехр-жоду - бу эртакдаги сехргар ёки циркдаги найрангбоз,ёки фильмдаги шомон.Булар болалигимда фильмларда кўрган ёки китобларда ўқиган қандайдир сиймолар ,қандайдир сехрли ҳаракатлар эди,уларда йўқ нарсадан нимадир пайдо бўлар эди.Лекин мана шу сехр-жоду хеч ҳам менинг хаётимга тегишли эмас эди.Хуллас шундай тушуниш бор эди – сехр-жоду – бу эртаклар,бу эса – “реал хаёт”.Кўпчилик шундай деб хато ўйлайди. Игорь Михайлович,онгдан келиб чиққан кундалик турмушдаги сехр-жоду нималигини гапириб беришингизни илтимос қиламиз.

 

ИМ.: Сехр-жодуга келсак...Одамлар томонидан сехр-жоду тез-тез ишлатилади ва одамлар буни пайқамайди.Одам кимнидир қарғаса,кимдандир нафратланса ва унга  ёмонлик тиласа- мана шу сехр-жодунинг бир қисми.Буни билиш ва тушуниш керак.Одам черковга Худо билан мулоқот учун келиб,ўзи эса танасининг ёки яқинларининг соғлигини ёки моддий дунёда бирор муаммонинг ечимини сўраса – бу ҳам сехр-жоду.Уч ўлчовликда қандайдир истакларни бажарилишига тегишли ,моддийликка тегишли барча нарсалар (соғлик эса – у ҳам материянинг қисми,моддий тананинг қисми) –буларнинг барчаси сехр-жодудир.Буни тушуниш керак.Афсуски,булар қадимги коҳинлардан бошланган,улар буни одамларга тиқиштирган,чунки одамлар олий кучларга сиғинишини тушунган.Улар одамларни қўрқитган.Нима билан қўрқитган? Худо билан.Ахир бу нормал холми? Худо – бу...Худо- бу Мухаббат,бошқачасига айтолмайсан.Замонавий дунёнинг хохлаган тилида Худони тасвирлаш учун “Мухаббат” сўзидан бошқасини топа олмайсан.Мана шу асл тушуниш.Аммо ушбу асл тушунишни барча сўзлардан фақатгина энг олий ва энг соф Мухаббат,яъни ҳақиқий Мухаббат деб ифодаласа бўлади.Бошқача Мухаббат бўлиши мумкин эмас,биз буни мухокама қилгандик.Демак,одамлар истаса-истамаса,сехр-жоду билан тўқнашади.Айтайлик,одам эртагаликка бирор учрашувни режалаштирганида.Сен режалаштираётганинг,бўлажак сухбатнинг маъноси тушунарли – саволни ўрган,тайёрлан,онгингни машқ қилдир,бўлиши мумкин бўлган жавобларга тайёрла.Бу битта томони.Аммо одам миясида айлантиришни бошлагани...Бироқ савол-миясидами экан? Онгида.Сахнадаги мана шу артистлар унга ролларни ижро этишни бошлайди ва одам эртага бошқа одам билан қандай мулоқот қилаётганини кўради.У режалаштиради,ва у оппонентига ўзи учун керакли натижага эришиш учун таъсир этишга уринади.Ахир бу сехр-жоду эмасми? Сехр-жоду.

Одам хаётий кучларини,Маънавий Дунё билан алоқа қилиш учун,хис-туйғули идрокка йўналтириш учун берилган кучларни шахсий истакларини бажаришга сарфламоқда.Кейин айтишади: “Мана бу яхши одам,аммо нима учун барчаси шунчалик ёмон?” Ёки осонроқ айтамиз,жисмоний тананинг ўлимидан сўнг одам афсусланади,онг титрайди.Шахс эса хайрон- ахир у яхши эдику,хеч кимга хеч қандай ёмонлик қилмаган…Фақат бутун умрини сехр-жодуда ўтказди,эътиборини керакли жойга йўналтирмади ва хеч қаёққа келмади.Доимо доира бўйлаб юрди,гарчи нафақат бирор динга тегишли ,балки олий маънавий мақсадларни излаган,уларга эришишга уринган бўлиши мумкин.Аммо нима ёрдамида? Ўз онги  ёрдамида.Онг- бу яхши асбоб,керакли асбоб,аммо ,айтайлик,ўзининг инжиқлигига эга асбоб.Яъни,ниманидир хал қилиши керакми – хал қилсин,сен буни молиялаштирасан,бунга эътибор берасан.Аммо у сенга қандайдир афсуний хусусиятларни тиқиштирганида,ўзининг турфа афсунгарлик ўйинларига тортганида,буни қилиш шарт эмас.Кўпчилик буни тушунмайди,ўйиннинг қисмига ,театрал томошаларнинг иштирокчиларига айланаётганини пайқамайди,ва ниманинг факти бўйича? Сеҳрли тасаввурлар бўйича.

…Ва онг яна гапиради-ки,гўё сеҳр-жоду – бирор маросимнинг бажарилишидек: доирани чалиш керак,қайнаётган қозонга  бирор ўтни,тирик қурбақаларни ташлаш,шундагина бирор афсунгарлик ҳаракати содир бўлади ва одам ниманидир олади ёки эга бўлади.Бу диний маросимлар тартибига риоя қилиш.У атиги  диққатни мужассамлашга ёрдам беради : қозонга нима ташлаётганингни,қозонинг ўзи борми-йўқми,буларнинг аҳамияти йўқ,буларни хохлаганинг ахамиятли.Хохиш жараёнининг ўзи афсунгарлик ҳаракатидан бошқаси эмас.Айниқса,одамлар тайёр натижани тасаввур қилганида,айтайлик,эртанги учрашувнинг.Шомонларча доира чалиш,қозонга ўтларни ёки яна ниманидир ташлаш мумкин,бироқ тайёр натижани атиги тасаввур қилиш ҳам мумкин: сен қандай эртага одам билан учрашишинг,у сенга нима дейиши,сен нима дейишинг,сўхбатга бироз бахслашасан,кейин эса уни мана шундай осонликча ишонтирасан.Яъни онгнинг ўйинлари.Одамлар тушунмайди-ки,улар буни пайқамаса-да,бироқ шу вақтда унинг онги бошқа одамнинг онги билан алоқада бўлади.Ва уларнинг онглари энди маълум қарорга келади.Қоида бўйича эса,айнан тизимга керак бўлган,деб эҳтиёткорлик билан айтайлик,қарор қабул қилинади.Аммо натижа хамиша олдиндан маълум.Бироқ,сен бу ишни қилмасанг,тизим на сенинг онгингга,на рақибинг онгига натижани кафолатламайди.

Сен  керак бўлган хужжатларни тайёрладинг,ўргандинг ,учрашувга келдинг,у ёғига қандай бўлса,шундай бўлади.Сен сценарийни миянгда ўйнамадинг,афсунгарлик билан шуғулланмадинг,сен мазкур вазиятда эркинсан ва бахсни ютиш имконияти анча кўпаяди.Ва бу афсун эмас,бу ҳақиқат.Нима учун? Чунки тизим сенинг ҳаракатингга тайёрламаган.

 

Ж. Ҳа,сеҳр-жоду- бу кимгадир таъсир ўтказиш чанқоғи эканлигини англашга Сизнинг бу ҳақида айтганингиз ёрдам берди.

 

ИМ.Ҳа.

 

Ж: Сеҳр-жоду – бу орзулар ва истаклар,бу кимгадир келажакда таъсир этиш чанқоғи ёки ўтмишда ниманидир қайта бажариш,ўз ўтмишингни қайта ёзиш:” Агар у одам айтганида,унга мана бундай жавоб берган бўлардим...” Ҳа,қилиш керакми – бориб,қиласан.Айтишни хохлайсанми – айт.Йўқса – унут! Аммо хеч қандай вазиятда онгинг билан унинг “ муқобил мавжудлик” ўйинларини ўйнама.Ахир сен реал кучни бериб юборяпсан,эвазига эса тизим сенинг кибрингни парвариш қилади.

 

Т.: Ҳа. Мана шу хаёлий,абстрактли диалогга ким биландир киришиш,у билан бўладиган учрашувгача икки-уч сутка бўлса-да,бу сухбатларни мияда айлантириб юришнинг нима кераги бор? Нимагадир эга бўлганингни тасаввур қилишнинг нима кераги бор? Мана шу айнан сеҳр-жодуда.Одамлар бўм-бўш нарсалар ҳақида кўп ўйлайди,фантазия қилади,бошқа одамлар билан миясида суҳбатлар қуради,бахслашади,исботлайди.Шу билан аллақачон бўлиб ўтган нарсалар устидан бахс юритади,ўтмишдаги воқеаларни ўйлайди ёки,умуман,келажакнинг воқеалари тўғрисида.Лекин бу ҳам онгнинг сеҳр-жодуси-да,сен уч ўлчовликка эътибор берасан,  оҳир-оқибат худди сув тошни емиргандек бўлади.Ва бу сеҳр-жоду ижодий режалаштиришдан фарқланади.Масалан,сенга овқат пишириш керак бўлса,сен нима тайёрлашни режалаштирасан- бу оддий режалаштириш, иш кунини тартибига ўхшаш ишни аҳамиятлилик даражасига биноан тақсимлаш.Лекин сен билан қойил қолишганларини ,тайёрлаган овқат учун сени мақтаганларини тасаввур қилишинг – мана бу кибрингни қониқтириш истагидир,бу энди онгдан келиб чиққан сеҳр-жоду,визуализация.Яъни,овқат тайёрлашинг керакми- тайёрла,ушбу йўналишда ҳаракат қил,тасаввур қилмасдан.

 

Ж.: сеҳр-жоду – бу сенинг истагинг,хохлаган эмоциянг амалга ошмаганида,онгинг миянгда муқобил реалликни айлантиришидир.Аммо бу кинони сен буюрганмидинг?Ахир нима содир бўляпти?Сен сиймоларни чақириб,уларни эътибор кучи билан таъминлаяпсан,яъни ҳаракат билан.Фақат,фожеа шундаки ,улар –иллюзиядир,сен эса реал хаётингни тизимга сарфлаяпсан.Натижада тизим ўзини умрини узайтиради,сен эса ўлимга эга бўласан.

 

Т.: Ҳа,афсуски...Агар онгинг нима қилишни билмаса,яхшиси у бирор нарсани ўргансин...

 

Ж.: Ҳа,умуман эса вақтни маънавий ривожланишга сарфлаш яхшироқ. Ўзингда Маънавий Дунё билан алоқани кучайтириш яхшироқ,ахир бу чексиз бахт,бу ички беўлчов Илоҳий Муҳаббатдир.Бахтсиз бўлгандан кўра бахтли бўлиш анча яхшироқ.Ўлик бўлгандан кўра Тирик бўлган яхшироқ.

 

Т.: Мутлақо тўғри. Шунинг учун савол режалаштиришда эмас,балки бу борада хеч қандай ҳом ҳаёллар қурмасликда.Сен режалаштирдинг,тайёрландинг,у ёғига эса,қандай бўлса,шундай бўлар.Атиги мақсад сари юрасан.Сен учун нонга чиқиб келиш ёки расмий учрашувгами,бир хил,десак бўлади,жойида хал қилинади.Сенинг жиддийлигинг эса  энди бошқа нарсада.У Маънавий Дунёнинг хис-туйғули идрокида содир бўлаётган воқеаларда.Ва энди уч ўлчовликка эътибор кучингни у қадар кўп сарфламайсан,ва,умуман,керак бўлганидагина,тежамкорлик режимида.

 

Ж. : Ҳа,одамлар нимагадир тайёрланаётиб -“ Худо хохласа,”деб айтадилар.Бироқ бу нотўғри-ку...

 

ИМ.: Бу нотўғри,Худо ҳақиқатда бу билан шуғулланмайди.Одамларга ,аниқроғи,уларнинг онгига,олий ва кучли кимсага барчасини ағдариш қулай.Мана: “Худо берди,Худо юборди,Худо яна бирор нарса...”Бироқ улар қайси худони назарда тутади? Абадийликдаги Худоними,ёки вақтинча мавжуд бўлган тизимдаги худоними? Вақтинчалик худоми ёки ҳақиқий Худоми? Бу ерда ҳам ҳисоб бериш керак.

Одамлар кўпинча сўзларнинг маъносига тушунмасдан, уларни хадеб ишлатишади.Сўз кучга эга.Мана,айрим диний китоблар “Дастлаб сўз бўлган эди...” сўзлари билан бошланади.Ва бу шунчаки эмас.Ва бу нафақат христианликка тегишли,христианликдан аввал ҳам дастлаб сўз бўлганлиги ҳақида айтилган. Сўз кўплаб жараёнларнинг бошидир.Нима учун? Чунки бу сенинг ичингдаги истакни овоза қилиниши,яъни уни айтилиши.Бунинг ўзи кўплаб жараёнларнинг фаоллашувидир.Одатий сўзларга одамнинг таъсири: сенга айтилган салбий сўз маълум реакцияни келтириб чиқаради ёки ёқимли сўз бошқача реакцияни келтириб чиқаради ва хоказо.Мисол учун,бутун бошли психология нимада қурилган? Сўзда.Дин нимада қурилган? Сўзда.Яъни,сўз – бу сўздир.Сўз,сен қандай айлантирма,бу уч ўлчамликнинг асбоби,бу дунёнинг асбобидир.Фикр ҳам моддий дунёнинг асбоби.Хис-туйғули идрок эса,ёки тўғридан-тўғри алоқа,у мутлақо бошқа,у сўздан ҳам,фикрдан ҳам фарқланувчи.Шунинг учун онг уни қабул қилмайди.Шунинг учун ҳам онги билан яшаётган кўплаб одамлар онгга бутунлай бўйсунади,уларга оддий Ҳақиқат етиб бормайди.Улар хохлаган нарсани қабул қилади: сеҳр-жодуни,маросимларни...Ҳаммасини идрок қилади,улар тушунарли,уларни мантиқан тушунтирса бўлади. Худонинг мавжудлиги ва реаллиги каби фактнинг ўзини тушунтириб бера олмайди.Улар ишонишга уринади,кўпчилик ўзини ишонгандек тутади,кўпчилик эса ўзини Худога хизмат қилаётгандек тутади ва бошқаларни ҳам ўргатади.Аммо уларга ниқобларини олганда қарайлик – ва барчаси ўз жойига туриб қолади.

                                                                              

Т.: ҳа...Мана бу,ҳақиқатдан ҳам ,яхши савол,аммо қандай қилиб Маънавий Дунё билан яшаётган одамни кун кечираётгандан ажратиш мумкин? Ахир кўпинча одамлар қандайдир белгиларни излайди,лекин уч ўлчамликда...

 

Ж.: Аммо уларни хис этса бўлади,бу одамлар реал хис этилади.Одамлар тушунмайдики,ўликка- ўлик,тирикка эса – тириклигини.Қачонки одамлар ҳақиқатни хис этишни ўрганар экан,бундай саволлар ҳам пайдо бўлмайди.

 

ИМ.: Ҳа. Умуман,одамларга ,онг даражасида бўлса ҳам,қизиқиб  кўришларини тилаган бўлардим – ахир қизиқ эмасми – Маънавий дунё мавжудми ёки йўқми? Фикрларсиз,одатий фикрлаш тарзини назарда тутяпман,қандайдир кун кечириш мумкинми?Хис-туйғули идрок даражасида яшаш мумкинми? Ўзини онгини назорат қилиш мумкинми? Наҳотки бу қизиқ бўлмаса? Атиги уриниб кўриш.


 

Т.: Ҳа,кўрсатув бошида айтганингиздек,Игорь Михайлович,хеч бўлмаса тажриба учун ўзини назорат килиб кўрса бўлади: фикрлар қандай келиши,уларни ёзиш,уларни назорат қилиб кўриш,ушбу фикрлар оқимини тўхтатиб кўриш,ёки,умуман,уни бошқариб кўриш.

Шунда буларнинг барчаси-сеники эмас,ва бу сен эмас деган тушунишга осонгина келиш мумкин.Атиги бошқа идрок билан – хис-туйғули идрок билан яшаб кўриш керак.

Бу йўлда онгнинг биттагина қолипи турибди – бу гумонлар қолипи,хатто онгнинг одамларга “мен эплай олмайман”,”мен у қадар ақлли эмасман” ёки “мен жуда ёшман”,ёки ,аксинча,”мен жуда қариман” дейишигача...

 

ИМ.: Қалбнинг ёши йўқ,Шахснинг ҳам.Ва ёшнинг аҳамияти йўқ.Маънавий Дунёни қария ҳам,болакай ҳам ,хар ким ҳам хохиши бўлса,ўрганиши мумкин.Бироқ хохиш айнан Шахсдан,унинг интилишидан пайдо бўлади,ақлдан эмас.Агар ақлдан интилса,хеч нарса бўлмайди.Онг хеч қачон Худога интилмайди,бу ҳам парадокс.Аммо у хамиша сехр-жодуга,махфий билимларга,уч ўлчамли дунёнинг ортида яширинган кучларга интилади,яъни бошқа материяни бошқаришга ёрдам берувчи нарсага етиб бориш учун.

 

Т.: Шахс сифатидаги одам учун бу ахир бир жойда тепиниб туриш,бу атиги ўз хаётини бекорга ёқиб юборишдир.Кўплаб одамлар айнан мана шу шубха-гумонларида шунчаки қадалиб қолади...

 

ИМ.: ...ўз фикрларида ва хоказо,ва ўзи билан,фикрлари билан курашиб қолаверади.Айримлари кимдир уларга чиройли безалган идишда олиб келишини кутиб туради.Шу билан улар хохлайди,чиндан ҳам самимий истак билдиради,аммо хеч нарса қилмайди,ўз устида ишламайди,чунки дангасалиги тутиб қолади,нимадир чалғитади ва хоказо.Бироқ кўплаб иқтидорли,ҳақиқатдан ҳам интилган одамлар,улар юрган,ишончли юрган,аммо сеҳр-жоду йўлига (ёки экстрасенсорика йўлига)бурилиб кетишган,бошқачасига буни номлаб ҳам бўлмайди.Одамлар тириклайича бу билан тўқнашганида,улар мафтун бўлиб қолади.Ким мафтун бўлади? Онг мафтун  бўлади.Ва атиги улар қаердалигига қарасак? Улар ўша жойда қолди.Бунда маъно бормикан?

 

Т.: Яъни,нима бўлиб чиқяпти – азалдан одамни айнан эзгулик,айнан Шахсдан бўлган интилиш  ҳаракат қилдиради...

 

ИМ.: Эзгулик,албатта. Аммо тизим доимо эзгуликни ўзи учун наф келтирувчи нарсага айлантиради.Ва бу ҳақиқат.  

 

Т.: Ҳа,бир оддий мисолни олсак,ахир одамлар медитацияларда илк тажрибасини олгач,ёрдам беришга уринади,ўз яқинларига ёрдам беришга.Масалан,улар томонга  “мухаббат нурларини” йўналтиради ёки яна бирор нарса.Ва кейин қайд этишади,”ҳа,бирданига яқинимнинг ахволи енгиллашди”...

 

ИМ.: Ҳа,энди,бу атиги физика,бу ҳақиқатдан ҳам шундай бўлади.У ўзининг хаётининг бир қисмини бериб юборади,қайта йўналтиради.У эса буни олиб, муваффақиятли тарзда яна қаерга ташлаб беради? Онгига.Яъни биринчиси ҳам онгига бериб юборди,иккинчиси ҳам онгига бериб юборди.На биринчисига,на иккинчисига,фойда йўқ.Бундай қилиш мумкин эмас,бу сеҳр-жоду.

 

Т.: Ҳа,ва натижада бу нима билан тугашини....

 

ИМ.: ....кейин билишади.Айтайлик,”субшахс” каби атама мавжуд,биз уни эслатганмиз.Ёки христианликда “жаханнам” дейишади. Бу яхшилик билан тугамайди.Ёрдам бергинг келяптими – ёрдам бер.Одам касал бўлса – шифокорга олиб бор.Одам хафа бўлса – уни қўллаб-қувватла,тушунтир,гаплаш. Қўллаш керак.

 

 

_____________

Видеоқўйилма

 

Қалбнинг ёши йўқ,Шахснинг ҳам.

 

_____________

  
Rating: 5 / 5 from 18




Recommended Book

AllatRa Book download