Жонли сухбат - саҳифалар 155-166

09:20:40 - 10:01:06

Т: Игорь Михайлович, одамларга айнан ўзини тушунишни енгиллаштириш учун,ўзининг холатларини енгиллаштириш учун,айтингчи- онг ўзини қандай идрок этади,ва Шахс ўзини қандай идрок этади?

ИМ.: Одамнинг онги ўзини доимо айнан чекланган “Мен”, шартланган нимадир сифатида идрок этади.Одам ўзини қандай идрок этади – “Мен”? Мен,менинг меним....Тамом.Ва у гўё капсулалангандек,ёпиқ.

Шахс ўзини идрок этганида эса, у ўзини чексизлик ва яхлитнинг қисми деб идрок этади.Бу ҳам қизиқ лаҳза.

Т.: Ахир одам маънавий бўлишини хохлайди-ку.У бунга интилади...

ИМ.: Аслида хар қандай одам Маънавий Дунёга интилади.Бу ички интилиш.Аммо кўпинча онг михлаб,ўчириб ташлайди,ёлғон ориентирларни ва йўлларни беради.Ва,шу тариқа Шахсга Маънавий Дунё йўқлигини исботлайди.Айтишадику,ўрмонни кўз олдингда сомонча билан ёпади,деб,у худди шундай қилади.Эътиборни чалғитади :” Қара! Сомончада диққатингни жамла,сомончани кузат”.Ва сен бу сомончани кўз олдингда ушлаб,нигоҳингни фақат унда ушлар экансан,атрофингдаги ўрмонни кўрмайсан.Онг мана шундай ишлайди.У ўзининг уч ўлчамликдаги турмушининг иллюзияси билан Худонинг чексиз Дунёсини бепоёнлигини ва кўпқирралигини ёпиб қўяди.

Т.: Диққатнинг фокусини эса қандай ўзгартириш мумкин,ушбу иллюзиядан қандай ўйғониш мумкин?

ИМ.: Онгингни кузат,шунда сен – онг эмаслигингни тушунасан.Эътибор кучини илиқлик,яхшилик,хурсандчилик бор жойга йўналтир.Бу қувончни ичкарида изла,аҳир у бор.Бу қувончнинг одамдаги,одамнинг тузулмасидаги манбаи эса,Қалбдир.  

Бу худди аёз кунида иссиққина хонанинг очиқ эшиги олдида турганингдек.Ўша ёруғ ва иссиқ хонадан,қувонч ва хурсандчилик хукм сураётган хонадан чиқаётган илиқликни хис этасан.Ўзинг эса қоронғуликда ва совуқдасан.Буни адаштиришнинг иложи йўқ.

Т.Қандай қилиб бўлса-да,етиб борасан...

ИМ.: Агар хохласанг.

Т.: Яъни Шахс фақатгина руҳий тажрибага ва амалиётга эга.У,ўзининг ноёб идрокига мувофиқ,глобал тарзда азалги ҳақиқатни тушунишга,яхшини ёмондан ажратишга,танловни бажаришга қодир.Ва бу онгнинг сунъий ишидан, пашшадан филни ясайдиган, ақлдан чиққан тўхтовсиз тахлилдан сезиларли фарқ қилади...

ИМ.: Одамнинг онги доимий равишда тахлил билан банд.У пашшани олади-да,хар томондан кириб,ундан фил ясайди.Бироқ шу билан биргаликда боғланган кўзлари билан пайпаслаб,филни ўрганади.Шахс ундай йўл тутмайди.Шахснинг яхлит идроки мавжуд.У пашша нима-ю,фил нималигини билади,тамом.Бу хажмли билим, у онг учун етиб бўлмасдир.Ва одамзод тарихида кўплаб инсонлар томонидан таърифланган фавқулотда ходиса : одам билади-ю,лекин сўзлар билан таърифлаб беришга қийналади.Нима учун? Чунки онг бу Билимни одамда мавжуд бўлган сўзлар мажмуаси билан ўрашни рад этади.Кичиккина нюанс: онг хеч қачон одамни Шахс сифатида идрок қилмайди.

У доимо қарши туради ва доимо юклайди.Шахс –бу хис-туйғули идрокдир (ва у онгнинг ўзини ўзи идрок қилишидан тубдан фарқланади).Одам ўзини шахсан қабул қилганида,яъни эркин Шахсга айланганида,биринчи навбатда қиладиган иши – ўзини алдаб ва турли вазиятларни ўйлаб топишдан тўхтайди.У онг билан ўйнашмайди.

Т:  Игорь  Михайлович, яна бир тез-тез учраб турадиган савол:одамлар жамиятида ҳақиқий яхлитлик ва бирлашиш –бу нима дегани? Сиз айтишингиз бўйича,замонавий дунёдаги одамлар бирлашиш деб атаган нарса аслида,бу муросага келиш,ярашишдир.

ИМ.: Одамлар бирлашиш зарурлиги тўғрисида тез-тез гапириб туришади.Аммо  бу дунёда маънавий ривожланиш бўлмас экан,ҳақиқий яхлитлик ҳам бўлиши мумкин эмас.Нима учун? Чунки онг бўлиб юборади.Унинг биринчи қилган иши –одамни капсулага киритиб,ўзи учун ўзини ажратиб олади.Буларнинг барчаси онг даражасида содир бўлади,Шахсга онг “Сен ягонасан.Сен,сен,сен”,деб гапиришининг идрокидан.

Бирлашиш эса – бу атиги ,айтайлик одамларнинг маълум доирасининг қизиқишларининг бирлашувидир,ундан кўпроғи эмас.

Ҳақиқий бирдамлик эса фақат  маънавий даражада бўлиши мумкин.Шахс,Маънавий Дунёни идрок қилишни бошлаганида,худди шундай,У Дунёни идрок этган одамларни хис қилади.Ва бирлашув ўша ёқда содир бўлади. Нима учун? Чунки Шахсга бу дунёда хеч нарса керак эмас.Унда моддий қизиқишлар йўқ.Онгда эса улар доимо кўп.Ва қандай айлантирмасинлар,ким нима демасин,доимо қизиқишлар бор.Оммалаштирувчиларни олсак.Бундай одам хаммага одамларнинг яхши яшашига интилаётганини гапиради.Уларнинг хуқуқлари учун курашади.Аслида эса у нимани ўйлайди,нима учун қайғуради,нима учун курашади? Бу ерда бир нечта омиллар иш беради: ё шахсий фойда топиш ёки ўзини оммалаштириш.Атиги бошқалар у билан қойил қолишларни,у ҳақида яхши ўйлашларини хохлайди,яъни бор-йўғи худбинликни қониқтириш,холос.Шундай эмасми? Шундай.Шахсга-чи,бу керакми? Йўқ,керак эмас.Нима учун? Чунки бу дунёда биз билмаймиз ҳам... Қўлни кўкракка қўйиб, ростини айтсак, ,агар сен тўққиз қаватли уйда яшасанг,сен билан битта киришда яшаётган барча қўшниларни танишинг,гумондир.Шахс эса, у ёқда бўлганида, чексизликда ҳаммани идрок этади.Ва парадокс шунда-ки – у ерда бегоналар йўқ,у ерда барча ўзимизники, у ерда оила.У ёқда барчаси яқин ва қадрдон.

Ж.: Ҳа-а-а.

Т.: Ҳақиқий туйғу бошланганида,….

Ж.: …шунақа Мархамат бошланадики…

Т.: …ҳа.улкан Худонинг Марҳамати.

ИМ.: Албатта,хис этиш бошланганида,айнан хис-туйғули идрок бошланганида,марҳамат бошланади.Онг эса доимо одамларни айиради ва бўлади.у кимнидир,аслида унда йўқ нарса билан таъминлайди.Нима учун? Хокимият учун,устуворлик учун кураш.Бу ерда факт бўйича,нафратни туғдириш кетади.Табиийки,нафрат бор экан.демак,қабул қилмаслик,ҳукм чиқариш,хасад бор.Шахсда на хасад,на ҳукм чиқариш хусусиятлари йўқ.Хеч қандай.

Айтишадику,Худо ҳукм чиқара олмайди.У ё идрок қилади,ёки идрок қилмайди.Қора ва оқ.Мақбул ёки номақбул.Тирик ёки ўлик.Барчаси осон.

Т:  Игорь  Михайлович, яна битта динлар борасидаги савол.Кўп одамларнинг онги тасаввур қилиши бўйича,пастки поғоналарда бирлашиш мумкин,қачонки юқори поғоналар даражасида барча динлар бирлашса.Шунақаси бўлиши мумкинми?

ИМ.: Биз буни муҳпкама қилганмиз: аслида динларнинг бирлашуви бўлиши мумкин эмас.Динлардаги устувор нарса – Рух эмас,балки онгдир – барча динларни бошқараётган нарса.Нима учун? Бу қанчалик парадокс бўлмасин,аммо бу ташкилот.Ташкилотлар эса ўз шахсий қизиқишларини ҳимоя қилади,хокимият учун кураш кетади.Агар улар бўйсунса,хокимият учун курашаётганлар хохлаган кимса билан бирлашиши мумкин.,ва хар бири шундай деб ўйлайди.Аслида бунинг иложи йўқ.

Одамларнинг Парвардигор хизматида,Маънавий Дунёнинг ҳақиқий  хизматида бирлашуви мумкинлиги – бу бошқа гап.У нафақат мумкин,у зарурдир.Одам қавмининг яшаб қолиш масаласидир бу.Бу керакми ёки керак эмасми,хатто муҳокаманинг кераги йўқ.Аммо иложи борми ёки иложи йўқми? Албатта,иложи бор.Лекин бу ерда одамларнинг танлови.Улар ўзларида Шайтонни енгиб ўтишга,ички кирлардан,туҳматлардан кетишга ва Маънавий,йўлга,Ҳақиқат йўлига туришга қодирмикан? Табиийки,тизим буни истамайди.Аммо одамларнинг Шахслари,қалблари – улар хохлайди буни.Бу мумкинми? Мумкин,агар хохлашса.Динлар эса  - йўқ.Бу худди дунёдаги бутун бошли бизнес бирлаша олмагани каби.Ҳа,энди,бирор диктатор келиб,бутун биснесни ўзига олиб қўйса – албатта,у бирлашади.Динлар ҳам худди шундай.

Т.:  Одамларнинг Маънавий Дунёга ҳақиқий  хизматида бирлашувлари амалга ошаётганини амалиёт кўрсатмоқда.Ва,”АллатРа” китоби ва Сиз иштирок этган кўрсатувлар орқали баён этилган Билимларга бўлган турли давлатлар одамларининг амалиётдаги қизиқишининг улкан тўлқини бутун дунё бўйлаб кетмоқда ва у бунинг тасдиғидир.Шу билан Ҳақиқатнинг ягона Донида нафақат турли миллатлар,турли ижтимоий табақа одамлари,балки руҳонийлар,турли динларнинг хизматчилари- қачондир ўзлари учун Парвардигорга хизмат қилишни танлаган одамлар ҳам туташ нуқталарини топмоқдалар.

ИМ.: “АллатРа” китобида баён этилган Билимлар ҳам  одамларни бирлаштирмоқда.Ва,ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда нафақат хизматчилар,балки турли динлар руҳонийлари ҳам ,бу қанчалик парадокс бўлса-да, улар ўрганишмоқда,амалиётлар билан шуғулланмоқдалар ва кўпчилиги яхши натижаларга эришди.Аммо ташкилотнинг тизимида бўла туриб,улар бу ҳақда очиқ -ойдин айта олмаяптилар.

Аслида ҳам,сен қайси йўл билан Худога бораётганингни фарқи нима?Асосийси – сенинг етиб келишинг. Маънан ривожланган одамлар эса...Ахир диний тузулмаларга ҳамма ҳам ўз дангасалигини ва буюклик истагини қониқтириш учунгина келмайди-ку.Аслида кўпчилик Худони излайди,уларни бунга айнан Маънавий табиати ундайди.Ҳақиқатни кўргач эса,уни қаерда ва нимада кўрмасин,улар уни ушлаб оладилар.

Шунинг учун бутун дунё бўйлаб улкан ҳаракат бошланмоқда,у ҳозирча яширин.Лекин айнан “АллатРа” китобидаги билимлар ёрдамида ўзини ўрганиш билан шуғулланаётган диний хизматкорлар,руҳонийлар орасида  у вақтинча яшириндир.Худога шукур,оғизни очмасдан гаплашиш мумкин бўлганлар кўпайди,ва бу жуда қадрли…

Т.: …сўзсиз тушунарли бўлган чуқурликдаги туйғулар тилида.

ИМ.:  Ҳа.Қачондир эса битта тил бўлган ва анча осон эди.Бу ўша белгилар билан тасдиқланмоқда.Мана биз Аллат ёки ўша АллатРа белгиси ҳақида гаплашган эдик.

Т.: Ҳа-да,ахир бу энг қадимий белгилар ва уларни бутун дунё бўйлаб деярли барча қитъаларда топмоқдалар.

ИМ.: Бу битта тил бўлганлиги ва одамлар бир-бирини тушунгани,билганининг далолатидир.Одамлар маънавий ривожланиш билан шуғулланар экан,оҳир-оқибат улар бир-бирини Маънавий Дунё билан мулоқот қилиш мумкин бўлган ягона тилда тушуна бошлайдилар.Бошқа тил йўқ.Бу туйғулар тили,самимий.Шунинг учун тизим ёки бизнинг онгимиз гаплашаётган тил муҳим эмас.Ичкаридаги  тил анча муҳимроқ.Ва унда мулоқот қилиш учун,биринчи навбатда Маънавий Дунё билан мулоқотни ўрганиш керак.

Т: Игорь Михайлович, одамларнинг кўпчилиги руҳий жамоада бўлиш,ҳамфикрлар билан биргаликда ривожланиш истагини билдирмоқда...

ИМ.: Ҳамма одамлар маънан ривожланган жамоада,маънавийлик билан яшаётган одамлар орасида бўлишни хохлайди.Бироқ сен бундай жамоада бўлишни истасанг, авваламбор ўзинг билан шуғуллан.Руҳий эркин инсонга айлан.Бора-бора жамоа ҳам ўзгаради.Чунки куч ё Иблис хизматкорларини итаради,ёки унинг жирканч панжаларидан одамнинг қалбини тортиб олади.Демак,сен ё ўзингга ўхшашни ўзингга тортасан,ёки қарама-қаршини итарасан.Аммо сен ўз устингдан ишлар экансан,сенинг жамоанг қандай бўлиши керак бўлса,шундай бўлиб шаклланади.

Т.: Ўзини эндигина ўрганишни ва чуқурликдаги туйғулар орқали билишни бошлаган одамлар онгнинг қаршилигини ҳам қайд этадилар,уларда қайсидир лаҳзада чуқурликдаги хис-туйғули идрокдан онгга сакраб ўтиш билдирмасдан рўй беради.

ИМ.: Одам хис-туйғули идрокни йўқотиб онгга қайта тўғриланиши,унинг кўприги тор бўлса рўй беради.Ва мана шу тебранишлар,диққатни жалб қилиш – у ўликни қадр-қиммат билан таъминлайди.Биз  нима қилмайлик,лекин Хаётдан,Худодан муҳимроқ нарса нима бўлиши мумкин? Ариманнинг,яъни иблиснинг Худодан муҳимроқ,Худо билан бўлишдан муҳимроқ нимаси бор?! Хеч нарса.

Тушунасанми,биз учўлчамликдамиз,бу иблиснинг дунёси.Бироқ бизнинг Қалбимиз – Маънавий Дунёга эшик,Шахс эса – шу эшикдан чиқаётган нурдир.Ва гарчи биз Қалбдан чиқаётган ёруғлик эканмиз, қоронғулик бизга нимани таклиф қилиши мумкин-ки,биз,ёруғлик сифатида бу эшикни ёпиб,ўзимизнинг Асл моҳиятимиздан,Худодан,Худонинг дунёсидан  воз кечиб,қоронғулик бўйлаб сайрга кетсак? Тушунтириб бер-чи? Хеч нарса.Турфа рангларми? Ахир улар хаёлий.Яна нима? Хеч нарса.Шунинг учун мана шу Маънавий Дунё билан бўлган алоқани узмасдан барчасини қилиш мумкин.Мумкин эмас, шундай қилиш зарур.Бундан муҳимроқ нима бўлиши мумкин?

Т.: Ўзи учун маънавий йўлдан юриш қарорига келганларнинг асосий саволларидан бири: қандай қилиб кун давомида ҳақиқатдан ҳам Яшаш,Шахс сифатида Яшаш?

ИМ.:  Ҳақиқатдан ҳам,кўпчилик савол беради, қандай қилиб кун давомида онг билан эмас,балки ҳақиқатдан ҳам Шахс сифатида Яшаш? Барчаси осон.Руҳда бўлинг.Руҳ билан бўлинмас холатда бўлинг.Ва сиз доимо Шахс сифатида Яшайсиз ва Маънавий Дунё билан бўласиз.Ёки қисқа қилиб айтганда,сиз Яшайсиз.Атиги Яшанг.

_____________
Видеоқўйилма.

Руҳда бўлинг.

Руҳ билан бўлинмас холатда бўлинг

_____________

ИМ.: Онг ёрдамида ниманидир тушунмоқчи бўлган одамлар,аниқроғи,онг орқали онгнинг ишини ўрганмоқчи бўлганлар,бош мияни ўрганади,гўё онг мияда яширингандек,ва қийинчиликларга дучор бўлади.Лекин,айтиб ўтганимиздек,мия моддий тузулмадир,онг эса моҳияти бўйича моддий эмас.

Т.: Ҳа-да,шунинг учун уч ўлчамликни ва кўзга кўринувчи материяни тушунишдан нари иш ҳам силжимаяпти.Атиги қандайдир тўхташ....онгдан келиб чиққан тўхташ рўй беради.Чекловлар мавжуд ва фан мана шу Рубиконни хатлаб ўтишдан қўрқади.Онг- у номоддий эканлигини ва у бош мияда йўқлигини тушунишга келган олимларнинг сони бугун анча кўпайган.Бироқ “номоддий” сўзининг ўзи “илмий эмас” сўзининг тамғасидек эшитилади.Шунинг учун олимлар бу қиррадан ўтишга қўрқади,улар хисоблашича,бу қирра ортида метафизика ва ғайритабиийлик бошланади.

ИМ.:  Замонавий дунёда яхшироқ тушуниш учун,квант механикасига мурожаат этиш арзийди – бугунги кунда гайритабиий бир нарса борлигини қандайдир тушунтириб берувчи ягона нарса шудир,мен шундай деган бўлардим.Афсуски,фан материя ортида нимадир борлигига хали етиб бормади.Аммо,хар холда,квант механикаси бунга яқинлашмоқда ва биз учун одатий бўлган физиканинг чегараси ортида нимадир борлигини тажрибаларда тасдиқланган тушунтиришини беряпти.

Квант механикаси тўғрисида гапирадиган бўлсак,унинг тарихидан бошлашимиз арзийди,чоғи: квант механикаси ўзи нима,у қандай пайдо бўлган ва қанақа қийинчиликлар билан тўқнашган.Ваҳоланки,у қандай пайдо бўлганлиги тўғрисида одамлар хохлаган дарсликдан уқиб билса бўлади,у ёқда бугунги кунда кўп нарса ёзилган.Бу ерда эса одамларга озгина бўлса-да,маълум бўлган нарсаларни,айнан тушуниш ва тушунмаслик билан чегарадош бўлган лаҳзаларни тегиб ўтишни хохлардим.

Квант механикаси тўғрисида гапирар эканмиз,шуни таъкидлаш зарурки, квант механикаси қонунларига бутун бошли материя бўйсунади, галактикалардан бошлаб,то боланинг яноғидаги кўз ёшгача,чунки бутун материя кичкина заррачалардан иборатдир.Агарда биз материя дунёсига,атом,субатом чегара ортига чуқурлашсак, биз.....жуда ҳам кичик заррачалар борлигини кўрамиз. Бутун материя деярли бўлинмас кичкина заррачалардан иборат,биз бу ҳақда бир неча бор гаплашганмиз,аслида эса улар бўлинувчан.Буни озгина тушунтириб беришга уриниб кўрамиз.Мана шу заррачалар бу дунёнинг хар бир атомини шакллантиради.Квант даражасида бу зарачаларни бошқарадиган қонунлар,одамлар кундалик хаётда ўрганган қонунлардан тубдан фарқ қилади.Яъни юқорига ташланган тош пастга тушади,ва хоказо.Ва турли ,микродаражада содир бўлаётган ўзаро таъсирлар,улар озми-кўпми,ўрганилган.

Масалан,квант чигаллигини оламиз.Квант чигаллиги ўз холича шуни тахминлайдики,иккита заррача бир бирига яқин жойлашса,чигаллашиб қолиши мумкиндир.Яъни,бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиб,яқин жойлашиб,улар ўзаро маълум алоқага эга.Бундай вазиятда уларнинг хусусиятлари ўзаро боғлиқ бўлиб қолади.Яъни,бу заррачаларни ажратиб,ва мисол учун,Оламнинг иккита томонига жўнатиб юборсак,бу заррачалар барибир узвий боғлиқ бўлиб қолаверади,ва улар ўзаро таъсирда бўлишни давом эттиради,шу билан вақт юқотилмайди.Уларнинг ўртасида илғаш мумкин бўлган хеч қандай энергетик алоқалар бўлмайди,мен назарда тутганим…

Т.: ...яъни қайд этиш мумкин бўлган алоқалар.

ИМ.: Ҳа.Шундай бўлсада,улар ўзаро боғлиқ бўлади ва уларнинг спинлари,яъни айланишлари,бир биридан фарқли бўлиб қолаверади.Ва,агарда,мисол учун,битта заррачанинг спини чапга айланса,бошқасиники ўнгга айланади.Битта заррачанининг спинини,яъни айланишини ўзгартирсак, улар қандай масофада бўлмасин,автоматик тарзда бу шу онда бошқа заррачада акс этади.Шу билан бу нарса бир онда,вақт йўқотилишисиз,ўртадаги улкан масофаларга қарамасдан,замонавий физика ишлатаётган барча қонунларини бузган холда, содир бўлади.Шунинг учун шунга ўхшаш чигаллашган заррачалар ўртасидаги алоқани ,мисол учун,Альберт Эйнштейн ғайритабиий деб номлаган,ва,табиийки,дарров уни рад этишни бошлади.Бироқ Даниялик физик олим Нильс Бор ўзининг ҳамфикрлари билан биргаликда,аксинча,ушбу мўжизавий ўзаро алоқа мавжудлигини таъкидлаган.Гарчи,ўз таъкидига қарамасдан,тажриба йўли билан унинг мавжудлигини исботлаб бера олмади.Бу кўпроқ назарий ишланма эди.Бироқ Бор бу алоқани оригинал тарзда тушунтириб берди,иккита айланаётган ғилдираклар мисолида.Тушунарлироқ бўлиши учун,унинг мисолини тушинтириб берамиз.Мисол учун,иккита ғилдиракни оламиз,улар икки хил рангга йўл-йўл қилиб бўялган (қизил ва кўк),уларга кўрсаткичлар ўрнатилган.Борнинг тушунтиришича,агар ушбу ғилдиракларни Оламнинг хар хил чеккаларига олиб бориб,уларни айлантирсак,ғилдираклар айланишдан тўхтаганида биттасида қизил ранг кўрсатилса,иккинчисида шу онда кўк рангга кўрсатилади.

Борнинг чигаллашган заррачаларнинг шундай онли алоқаси каби эълонлари,Эйнштейнни шунчалик машхур қилган назариясини,табиийки,вайрон қиларди. Ва бу Эйнштейнга ўта оғриқли таъсир этди.Ва у,Борнинг назариясини рад этиш мақсадида,мутлақо моддий,хар қандай сеҳргарликдан холи бўлган чигаллашган заррачаларнинг қандайдир ўзаро таъсири тўғрисидаги назариясини илгари сурди.

Эйнштейн энг содда мисол келтириб,уларнинг алоқасини бир жуфт қўлқопда тушунтирди.Унинг айтишича,иккита қўлқопни иккита қутига соламиз ва уларнинг қайсида қандай қўлқоп борлигини билмаймиз.Битта қутини қолдирамиз,иккинчисини эса,мисол учун,дунёнинг нариги чеккасига жўнатамиз.Қутини очиб,кўрамизки,бизда,мисол учун,ўнг қўлқоп ётибди.Демак,автоматик равишда,дунёнинг нариги чеккасига жўнатган қўтимизда чап қўлқоп ётади.Ҳа,буни у яхши тушунтирди.Лекин у квант физикасининг яна бир лаҳзанинг тахмин қилинишини унутганди: биздан узоқда бўлган қўлқоп ўнг томони билан ётиши керак.(нафақат чап ,балки ўнгланган ҳам).Ва,агарда биз ўзимиздаги қўлқопни олиб,тескарисини   ағдарсак,шу онда бошқа қўлқоп(дунёнинг у четидаги) ҳам ағдарилиши керак.Бироқ бу Эйнштейн қурган ва осонгина тушунтирган шундай текис моддий моделини вайрон қилган бўларди,шунинг учун бу ҳақда Эйнштейн индамай кетди.

Т.: Ҳа,одамларда ҳали кибр тирик-да.

ИМ.: Ушбу кенг реклама қилинган унинг тушунтириши,физика билан қизиқаётган одамлар жамиятини ва Эйнштейн билан кўнган физикларни деярли бутунлай қониқтирди.

Аммо ҳақиқий олимларни Эйнштейннинг қўлқопли назарияси мутлақо қониқтирмади,чунки уларнинг алоқасини тушунтирмаганди,бу ҳақда эса Эйнштейн ва унинг компанияси атайлаб индамаган,чунки бунга қандай далил кўрсатишни билмасди.

Т.: Индамади,дегани,демак улар ниманидир билган…

ИМ.: Назарияда улар шундай бўлиши кераклигини тушунар эди,аммо бу яна қандайдир бошқа алоқа мавжудлигига итарган бўларди ва Эйнштейннинг сўзлари яна шубхага дучор бўлар эди.Бундай алоқа мавжудлигини тасдиқлайдиган бўлса,унинг эфир назариясига қарши,десак ҳам бўлади,илгари сурилган назарияси шубхага дучор бўлар эди.Бундай нарса бор экан,у холда эфир ҳам мавжуд.Гарчи эфир мавжуд экан,демак эркин энергия ҳам бор,у холда Тесла ҳақ бўлиб чиқмоқда.Гарчи Тесла ҳақ экан,у холда одамларда нима учун биз электр энергиясини бепул олмасдан,углеводородларни сотиб оляпмиз,деган савол туғилади,ахир бу энергия атрофда ҳамма жойда мавжуд-ку?

Ҳа,шунинг учун бу мавзу кўп йилларга ёпилди.Аммо бошқа олимларнинг синчков ақлини бу тинчлантирмади.Ахир улар Эйнштейннинг :” Бундай алоқанинг тажрибали далиллари йўқ экан-бундай алоқа ҳам йўқ,бу фақатгина буни таъкидлаётганларнинг хаёлида мавжуддир,”деб Борга киноя қилган сўзларига эътироз билдиришга уринишар эди.Хатто Эйнштейннинг вафотидан кейин ҳам унинг издошлари “ то-ки тажриба йўқ экан – буни исботлашнинг иложи йўқ”,деб таъкидлашни давом эттирган.

Энг қизиғи шундаки,ўз вақтида Жон Белл исмли  ирландиялик физик,ўзи назариячи-физик бўлса-да,лекин чуқур математик тахлил йўли билан тажрибали исботларнинг мумкинлигининг ўзини исботлашга мувофиқ бўлди.Яъни кўплаб чигаллашган заррачаларни яратувчи машинани қуриш йўли билан бундай ўзаро таъсирни исботласа бўлади.Ва бу энди фалсафа эмас ,балки реал тажриба эди,уни ўтказиб ,шу тариқа мазкур фалсафий бахсга нуқта қўйиш мумкин.Бу ирландиялик олим унчалик машхур эмас эди,аммо унинг бу борадаги китоби чоп этилди.

Шундай содир бўлдики,Жон Клаузер исмли бир аспирант,квант механикасини ўрганаётиб,тасодифан айнан Жон Беллнинг ишларига дучор бўлади.У шунақа машинани қуриб,биринчи навбатда ўзи ўзаро таъсир мавжудми,ўзаро таъсир мавжуд эмасми,ва квант механикаси ўзи нима: реал фанми ёки хаёлий,қалбаки фанми,шуларни тагига етиш қарорига келганди.У шундай машинани қурди ва тажриба йўли билан Борнинг мутлақо ҳақ бўлганлигини ,Эйнштейн эса адашганлигини исботлади:иккита чигаллашган заррачалар ўртасида ғайритабиий алоқа ҳақиқатдан ҳам мавжуд.Ўзининг кашфиётига қарамасдан,Жон Клаузер,дарвоқе, квант механикасини ўрганаётган кўплаб бошқа замонавий физиклар каби,бу қандай алоқа ва нима учун чигаллашган заррачалар тарқатилган масофасига қарамасдан,у ёки бу заррачада содир бўлган ўзгаришларга шу онда,яъни вақтни йўқотилиши содир бўлмасдан, жавоб  қайтаришини ўзи тушунмади.

Т.: Ҳа,ҳақиқатдан ҳам,деярли юз йилдан бери бу саволга изланаётган жавобнинг топилиши – бу,албатта,замонавий физика учун жиддий илгарилаш бўлган бўларди...Хозир фандаги вазият ўз вақтида Нильс Борнинг уқувчиси бўлган академик Ландау хазил қўшиб айтганидек: “ Умуман олганда,барчаси равшан,аммо илмоқли саволлар туғилиши мумкин,уларга эса фақатгина Бор жавоб бера олади.”

ИМ.: Ва мана шу ерда биз энг қизиғига ўтмоқдамиз.Аслида барчаси оддий,ҳатто жуда ҳам оддий.Мисол учун,2015 йилнинг бахорида “АЛЛАТРА” ХИҲ да “АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИ”маърузаси чиқди.Бу маърузада назария кўринишида Оламнинг тузулиши унинг биринчи ғиштчаларидан (улар маърузада По заррачалари деб номланган) ,то бутун бошли Оламнинг фазосини боғлаб турувчи ва катакчалардан иборат бўлган эзоосмик панжарагача назария кўринишида тушунтирилган.Катакчалар эзоосмик мембраналар(пардалар)дан иборат.Аслида,томошабинларимизга қизиқ бўлса,улар бемалол ушбу маъруза билан танишиб чиқишлари мумкин,у Интернетда эркин тарзда мавжуд.Шунда улар ўзлари По заррачалари,эзоосмик мембраналар ва қолган барчаси билан мустақил танишиб чиқиши мумкин.Хуллас,одамлар Интернетдан ўқиб чиқиб,ўзлари тушуна олади.

Бироқ квант механикасига қайтсак,уни маъруза билан нима боғлашини қисқача айтиб ўтаман – чигаллашган заррачалар ўртасидаги барча ғайритабиий алоқалар айнан эзоосмик панжаранинг вазифаси билан шартланган.Айнан шу мембрана кўзга кўринувчи дунёни кўринмас дунёдан ажратади,яъни пастки ўлчовларни юқори ўлчовлар билан,вақтни вақтсизлик билан,Чексизликни нуқта билан боғлайди ва айиради.

Т.: Яъни эзоосмик мембрана нима ва у қандай вазифа бажаришини тушуниш   – ахир бу аслида фан учун мутлақо янги даврни эшигини очиб берувчи калит-ку.

ИМ.: Худога шукурки,бугунги кунда замонавий физиклар билан мулоқот қилиб,уларда ушбу модий дунё олтита ўлчовда мавжудлигини тушунганларининг фактига қувонмоқдаман.Бу муҳим лаҳза.Нима учун? Чунки ҳақиқатдан ҳам бутун бошли моддий дунё олтита ўлчовда мавжуд.

Мана,бизнинг кундалик хаётимиз – бу учинчи ўлчов.Лекин биз онгимиз билан тассавур қила оладиган барча нарсалар – улар фақат олтита ўлчовга сиғади.Онг ва содир этилаётган афсунгарликлар айнан олтинчи ўлчам даражасида содир бўлади.Еттинчи ўлчовда булар энди йўқ,гарчи дунё моддий бўлиб қолаверса ҳам.

Ва бу жойда қизиқ,биз бу ҳақда бир неча бор айтганмиз,аммо,ўйлайманки,яна бир бор такрорлашга арзийди.Ҳақиқатда бутун моддий дунё 72 ўлчовдан иборат.Аммо айнан тизим ҳукмронлик қилаётган модий дунё (ахир тизим ўзини Худо деб хисоблайди ва унга қарши кўрсатади) олтита ўлчов билан чегараланади.Қолган ўлчовлар эса тизимнинг хокимияти олтита ўлчовдан чиқиб кетмаслигини назорат қилиб ушлаб туради.Айтайлик,хар қандай яхши лабораторияда битта эмас,балки бир нечта ножўя оқибатларни олдини олувчи ва тажрибалар ўтказишнинг хавфсизлик шароитларини яратувчи тизимлар мавжуд.

Худди шундай умуман Хайвоний ақл тизимига нисбатан ҳам.Ушбу тизимда яшаётган одамзод- бу Имконият,бу-Хаётнинг юзага келиши.Хаётнинг юзага келиши эса хамиша қандайдир экстремал шароитларда содир бўлади.Ва барчаси кураш ёки қарши туришдан бошланади.

Т.: Яъни тизим фақат олтинчи ўлчовгача ишлайди.Еттинчи ўлчовда у энди қўмондонлик қилмайди.Қолган 66 та ўлчов эса...

ИМ.: Қолган 66та ўлчовлар эса – тизим мавжуд бўлган ўша бир нечта ўлчовни назорат қилувчи устқурмалардир.Ва ушбу бутун бошли назорат эзоосмик панжара орқали амалга ошади,абсолют назорат- олтита ўлчовдан юқорида турган 66та ўлчовлар.

Тушуниш учун шуни аниқлаштирмоқчиманки,эзоосмик мембрананинг ўзида вақт тушунчаси йўқ.Маънавий Дунёга яқинлашган олий ўлчовларда ҳам,худди Маънавий Дунёда каби,вақт тушунчаси умуман йўқ.У ерда доимо хозир.Уч ўлчамли дунёда эса,бизнинг одатий ўлчовда “хозир”  тушунчаси йўқ.Мен “хозир” сўзини талаффуз қилгунимча,биз ҳаммамиз биргаликда,мен ҳам,шу жумладан сухбатимизда қатнашаётганлар ҳам,бизнинг томошабинларимиз,биз фазода улкан масофани босиб ўтдик.Яъни биз,моддий объектлар сифатида,мана шу эзоосмик мембраналар орқали,эзоомик панжара бўйлаб эзоосмик  катакчалар орқали жуда улкан масофани ўтдик.Ва бизнинг организмимизнинг хар бир заррачаси ва шу билан онгимизнинг хар бир По заррачаси нечта шундай катакчалардан ўтганлигини кўрсатиш учун бундай сон бизда йўқ.Бу ҳақда ҳам ўйланишга арзийди.Юқори ўлчовларда эса,ва Маънавий Дунёда,эзоосмик панжара ортида,бу нарса йўқ,у ёқда доимо хозир.масофа тушунчаси фақат бу ерда бизда мавжуд.У ёқда у нисбатан,у ёқда у чексиз.Ва шу билан бирга, мавжуд бўлган жойингда ва керакли  жойингда доимо бўлиш имконияти бор.Одамнинг онги буни тушунмайди,чунки У ёқда бошқа қонунлар хукм суради ва одамзод ушбу қонунларнинг хеч бўлмаса илк асосларини ўрганиш арафасида.

Т.: Ҳақиқатдан ҳам,ўзингни ўрганар экансан,сен ҳақиқий Дунёни,реал Дунёни ўрганасан –уч ўлчамли дунё  голограммасининг онг яратган компьютерли муғомбирлигини эмас,балки Маънавий Дунёни ўрганиб борасан.

ИМ.:  Ҳа. Айтиш жоиз,маърузада,аслида,одамзод учун янги нарса таърифланмаган.Барча янги нарса –бу яхшигина унутилган эски нарсалардир.”АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИ” маърузасида таърифланганнинг барчаси одамзодга 12 минг аввал ҳам маълум эди.

Бунинг тасдиғи сифатида айтишим мумкин-ки,бугунги кунгача электрон,протон,нейтрон ва хоказо элементар зарраларнинг мураккаб ўзаро таъсирини акс эттирувчи тахтачалар сақланиб қолган.Ва  айнан маърузада таърифлангандек.Ва бу бўм-бўш назария эмаслигининг тасдиғи сифатида,қизиққанларга хозироқ танқидни бошлайдиган онгига қулоқ тутишга шошмасдан,маъруза билан танишиб,озроқ тахлил қилишни тавсия қиламан.Сарфлаган вақтингиз бунга арзийди.

Т.: 12 минг аввал – бу жуда улкан давр.

ИМ.: Кўпчилик эътироз билдириши мумкин:” Қандай қилиб 12 минг аввал? Ахир замонавий таълимотларга кўра одамзод тахминан 10-12 минг йил аввал пайдо бўлган-ку”.Аммо айтмоқчиманки,олимлар замонавий одамзодга гапириб бераётгандан кўра дунё анча қадимийроқ ва мураккаброқдир.Хуллас,кимга қизиқ бўлса,у ўзи бу муаммоларни тагига етади ва маърузани ўқийди.Замонавий илм-фаннинг ривожланиш холатини мен эмбрионал эмас-у,лекин аниқ она қорнида деган  бўлардим.Ва фаннинг уч ўлчамлик ортида туғилганидагина унинг ҳақиқий тўлақонли ривожланиши бошланади,албатта,агарда бу вақтгача одамзод Шахсга тизим томонидан унинг қулга айлантирувчи асбоби-онг ёрдамида мажбурлаб тиқиштирган ўта юқори кибри ва маънавийсизлиги туфайли ўзини ўзи йўқ қилмаса.Бу энди одамларнинг ўзларининг танловидир.

    .

Т.: Ҳа... Игорь Михайлович, физикага тегишли билимлар Маънавий Дунёни тушуниш учун берилмоқдами?

ИМ.:  Физикага,бошқа фанларга тегишли билимлар ёки яна бирор нарса Маънавий Дунёни тушуниш учун берилмоқда демаган бўлардим.Йўқ.Улар одамни  бошқа нарса,бошқача нимадир борлигига олиб келади,холос.Бунинг ортида нимадир борлигига,худди квант механикаси каби.У дунёни фақатгина уч ўлчамлик билан чегараланмаганлигини тушуниши беряпти.Ва биз ўрганган физиканинг қонунлари –улар атиги ушбу уч ўлчамликда ўрганилган ,бу ерда намоён бўлган қисмидир.лекин ким томонидан ўрганилган? Онг томнидан,ушбу уч ўлчамликда мавжуд бўлган асбоблар ёрдамида-да.Бироқ юқорироқ ўлчовларни,хеч бўлмаса бешинчи-олтинчини,хеч қандай асбоблар билан ўрганиб бўлмайди.Нима учун? Чунки бундай асбоблар йўқ.Улар у ёқда бўлиши керак.Бу саволни яхшироқ тушунтираман.Мана сен кўп қаватли бинонинг биринчи қаватида  маҳкам ёпилган хонада кузгуни ушлаб ўтирибсан.Сен кўра оладиган нарса –фақатгина ўзингни акс кўринишинг ва хонадаги бирор нарсалар.Аммо юқори қаватда нима борлигини сен кўра олмайсан.Яъни,маълум қаватда,маълум хонада туриб,одам бор-йўғи шу асбобни ишлатади.

Т.: Кўпчилик,афсуски,физиканинг ролини етарлича бахоламаяпти…

.   

ИМ.: Одам бу дунёда мавжуд экан,у ейиши керак.Унга кийим керак,овқат керак.”АЛЛАТРА ҲИХ” да чиққан маърузада эслатилган физика ривожланса,у табиатни бузмаслик имкониятини беради.У одамга Маъанвий Дунёга кўпроқ вақт айратишга ва кундалик рўзғори ҳақида қайғурмаслик имкониятини беради.Нима учун? Чунки айнан шу физика атомларни ташкил топтирадиган,улардан молекулалар яратиладиган ва молекулалардан осонгина сенга керак бўлган барча нарсани,кечирасан-у,пойафзалдан нонгача, ишлаб чиқарса бўладиган бирламчи ғиштчаларни тушуниш,билиш ва улар билан  турли операциялар бажариш имкониятини беради. Тушунасанми,уйдан то машинагача.Ва ишлаб чиқариш ёки яна бирор нарсага кўп вақт кетказиш керак бўлмайди.

Бироқ замонавий дунё тузилишида бу нарса номақбулдир,мутлақо номақбул.Нима учун? Чунки одам бошқарув ва  назорат остида бўлиши керак – тизим буларни барчасини қолипли мажбурлаб беради.

У доимо,айтайлик,қандайдир гипермаъсулиятли одамларни яратади ва улар  бошқа одамларни ўша одамларнинг ўзларининг фойдасига бошқариш вазифасини ўз зиммасига олади.: улар буни яхшироқ билади,буни яхшироқ қила олади ва бошқа одамларнинг хаётини таъминлайди.Бундай вазиятда барча ишлаши,керак,маош олиши керак.Пул эса – одамларни ушбу моддий хаётга боғлаб қўйиш тизимидек.Пулинг йўқми – свет,газ учун тўлов қила олмайсан.Уйинг совуқ ва қоронғу бўлади.Яшаш учун хона сотиб олиш учун сенга пул керак.Ташқарига чиқиш учун кийинишинг керак – пул керак.Очдан ўлмаслик учун – пул керак.Мана сенга жавоб.Демак,нима? Демак,бориб,пул ишлашинг керак.Сен яшашнинг маълум шароитларига тушиб қоласан.Шу тариқа бутун бошли жамият қурилган.Ва ўйиннинг маълум қоидалари сафланади.Иш нима дегани? Унинг ўзагини биласизларми?

Т.: Раб (работа)-қул.

ИМ.: Мана сенга жавоб.Яъни одам бошқа одамлар билан жамиятда бирга  бўлиб , маънавий деб номланган барчасини мустасно қилувчи маълум қоидаларга биноан яшашга мажбур.Сенга берилиши мумкин бўлган нарсанинг энг каттаси – дин,илм-фан.Хохлаганинг билан вақт ўтказ,чалғи.Мана жавоб.Барчаси жуда осон.

Аммо агарда одам,мисол учун,ўзига керак бўлган барча нарсани хонасидан чиқмасдан олиш ёки хохлаган жойга пул ва вақтни сарфламасдан бориш имкониятига эга бўлар экан,унга маблағлар керак эмас.Бундай одамни қандай қилиб бошқарса бўлади?Агарда одам шу имкониятлар билан онгнинг назорати остида бўлса – бу қўрқинчли.Аммо онг барибир бу Билимларнинг дунёга кириб келишига қарши туради.Тушунтираман,бу Билимларнинг ривожланиши билан,квант механикасини олайлик,одамлар ғайритабиий алоқа мавжудлигини биладилар. Ғайритабиий алоқа мавжуд экан,демак бошқа Дунё – бу дунёнинг чегараси ортидаги Дунё борлигини биладилар.Демак,яхшилик ва ёмонлик бор.Одамлар англашни бошлайди-бу худди ўша эзгулик ва ёмонликни билиш меваси каби.Тушуняпсанми?Яъни, Инжил афсонасидан келиб чиқиб,одамлар фақат эзгуликни билиб яшаган,бу мевани тишлагач – ёвузлик нималигини билдилар.Хозир эса бу Билимлар,худди шудринг томчилари каби,излаётганларга( фақат излаётганларга) нафақат ёмонлик,балки яхшилик ҳам мавжудлигини билишга ёрдам бермоқда.Нафақат ўлим,балки Хаёт ҳам борлигини.Нафақат иблис,балки Худо ҳам  борлигини.Ва ўз умргузаронлигида одам фақатгина бу дунё билан чегераланмаганлигини.

Т.: Шахс сифатида...

ИМ.: Албатта,биринчи навбатда Шахс сифатида,тизимнинг қули сифатида эмас.Агар одам Маънавий Дунёдан узоқда бўлса,у тизим билан мулоқотда,у бор-йўғи тизимнинг қули,деган бўлардим.Фақатгина  ўзини Шахс сифатида ўрганганидагина,одам ўзини айнан Маънвий кузатувчи позициясидан ,Шахс позициясидан ўзининг онгини назорат қилишни ўргана олади.Ва шундагина у( тизимнинг қисми сифатидаги) онгининг қули,яъни ,дин тили билан атганда,иблиснинг қули бўлишдан тўхтайди

Т.: тизимга хизмат қилишдан тўхтайди ва озод Шахсга айланади.

ИМ.: Ҳа. Шахс учун Ҳақиқатни ўрганишда чегаралар йўқ.

_____________

Видеоқўйилма

Шахс учун Ҳақиқатни ўрганишда чегаралар йўқ.

Rating: 5 / 5 from 20

Recommended Book

AllatRa Book download