Жонли сухбат - саҳифалар 1-4

“Онг ва Шахс.

Шубхасиз ўликдан абадий тириккача” фильмининг матни.

 

Анастасия Нових мухаррирлиги остида.

(Эслатма, матндаги қисқартиришлар: бошловчи Татьяна – Т;Игорь Михайлович Данилов – ИМ; Жанна –Ж; Володя –В; Андрей – А).

 

00:00:00 ‒ 00:11:41- АЛЛАТРА ТВ (allatra.tv) каналидаги “Онг ва Шахс.Шубхасиз ўликдан абадий тириккача” филмининг сюжетига  мос вақт.

 

Шунингдек, китобда  мазкур фильмдан видеолавҳаларнинг матнлари ва қисман улардаги расмлар ҳам ўрин олган.Лавҳаларни тўлиқлигича allatra.tv сайтида кўриш мумкин.Лавҳаларнинг номлари  китобда кўрсатилган номларга мосдир.

“Онг ва Шахс.Шубхасиз ўликдан абадий тириккача” фильмида азалий маънавий рўйиростликлар-ҳақиқатлар берилган.У орқали узатилаётган ички куч одамнинг маънавий ўйғонишига имкон туғдиради,Ҳақиқат билан руҳлантиради ва ўзини ва атрофидаги дунёни маънан ўзгартиришига илҳомлантиради.

Қолаверса,хар бир томошабин ўз ҳақиқий маънавий табиатини хис этиб,буни ўзи тушуниши мумкин.Билимларни нафақат азалий маъносини тушунмоқ,балки бу фильмнинг таассуротли руҳий кучини,кўрсатувда қатнашганларнинг  ички холатини хис этмоқ учун,мазкур фильмнинг тўлиқ видеосини пастда кўрсатилган ссилка бўйича кўришингиз мумкин:

https://allatra.tv/video/soznanie-i-lichnost

 

Жонли сухбат

 “Онг ва Шахс.Шубхасиз  ўликдан абадий тириккача”

 

00:00:00 – 00:11:41

 

_____________

Видеолавха №1

“ Дунёда бизга фақат ақлни,хотирани,билимни ва мантиқни ўргатишади.Ҳақиқатни ўрганишда эса  ўзини мукаммаллаштиришнинг,онглиликнинг ва Қалбдан чиқаётган чуқурликдаги туйғуларни тушунишнинг юксак даражасини ўзлаштириш зарур.Ахир маънавий тажриба ақл чегарасининг ташқарисида ётади. “

 “АллатРа” китобидан.

 

_____________

Т.: Ассалому алейкум,азиз дўстлар! Асрлар давомида жамиятнинг,цивилизациянинг яшаш шароитлари ўзгариб келган.Бироқ битта нарса – одамнинг ўзи,унинг ички иккиланганлиги ва унинг бу ерда мавжудлигининг ҳақиқий маъноси хақидаги савол ўзгаришсиз қолмоқда.Барча даврларда яшашдан мақсад бўлиб Маънавий озодликка чиқиш бўлган ва бўлиб  қолмоқда.Бундай озодликка одам ўзини,ўзининг асл негизини амалда англаши ва турли рухий амалиетларда ўзининг мукамаллаштириши орқали эришган. Бизнинг бугунги кўрсатувиимзнинг мавзуси: “Онг ва Шахс.Бешак ўликдан абадий тириккача”

_____________

 

    Видеолавха №2

ОНГ ВА  ШАХС.

     Шубхасиз  ўликдан абадий тириккача.

       Пайғамбарлар.Инкультурация. Образ ва ўхшашлик.

Жоду ва қайта инкарнация.Одам икки марта яратилган.

Аутоген машғулот.Медитация.Рухий амалиёт.

  Одамлар нимани кўришмаяпти? Тизим ва Онг –бу нима?

Шахс ва Рух. Озодликка қандай чиқиш мумкин?

Ғайритабиийлик физикаси.Ўрганилмаганлар.

Маънавий тажриба.Ҳақиқий хаёт.

Саволлар.Амалиётчилар жавоблари.

Тизимни фош этувчи ва сени бутунлай ўзгартирувчи  ҳақиқат.!

 

_____________

 

Т.:   Бизнинг бугунги сухбатдошларимиз : Игорь Михайлович Данилов, Жанна, Володя ва  Андрей.

Игорь Михайлович, Сизнинг бевосита иштирокингиздаги “Ҳақиқат барча учун битта” кўрсатувлари  мажмуаси эфирга чиққанидан кейин турли давлатларда яшаётган одамлар бизга ўзларининг ғаройиб мулохазаларини  юборишди.Ушбу мулохазалар турлича,аммо,энг мухими, одамларга охирги кўрсатув ўзгача таъсир қилганидир.Уларнинг кўпчилиги умрида илк бор Сизнинг рухоният билан тўлдирилган сукутингизни ўзлари учун мутлақо янги бўлган идрок даражасида хис этишди.Кўпчилик чуқурликдаги ички туйғуларни, ўзларида ҳам мавжуд бўлган ўша маънавий чексизликни хис этди.

И.М.: Бу барчада  устувор бўлиши керак бўлган  уларнинг ажралмас қисмидир. Нормал одам учун бундай холат табиий.

Т.: Ва улар буни ўзларида кашф этишди,ушбу онгнинг  одатий фикрлаши ва фаолиятидан сезиларли фарқ қилувчи маънони сўзсиз,  чуқурликдаги туйғулар билан тушунишни.

И.М.: Демак,хали  барчаси йўқотилмабди.

Т.: Қувонарлиси,кўпчилик  ўша онда шуни қайд этдики -  асосий диалог сўзлар воситасида эмас,балки чуқурликдаги туйғулар ёрдамида содир бўлди. Ва,сухбатдан кейин,улар рўй берган нарсани ўзгача манба ёки чексиз қувонч уммони очилиши билан таққослашди.

И.М. Ва,қизиғи шундаки,кўпчилик мендан ягона тил ,яъни илк тил хақида сўраганди. Аммо ўтган кўрсатувда биз сўзлашган тилни умуман тушунмайдиган одамлар  ҳам тушунишди. Вербал алоқани назарда тутяпман.

Т. Қизиқ бир лаҳзаки...кўрсатувлардан кейин одамлар ўз динининг чуқур маъносини ,асосини,Пайғамбарлар орқали узатилган маънавий билимларнинг мухимлигини  англашди. Ва ўзлари учун ўз дини ва эътиқодларининг маънавий асосини тушуниш бошланадиган ўша дастлабки устунли қадамни очишди...Шу муносабат билан бир нечта хат ўқиб бермоқчиман.

“ Бисмилляхи ррахмани ррахим!( Мехрибон ва Рахмдил  Оллох номи билан!) ДжазакумуЛлаху Хайран.( Оллох сизлардан  мархаматини аямасин).

Бугунги кунда  бу жуда ҳам долзарб мавзу.Кўрсатув жуда кучли таъсир қилди.Унда менинг динимни,менинг йўлимни тушунишим учун чуқур маъно бор.У ростгўйлик меваси орқали узатилган.Хадисларнинг бирида Пайғамбаримиз ( с.а.в.) ал-Хасан ибн Али айтишича, айтган: “ Гумонсираган нарсаларингни  шубхасиз нарсалар фойдасига қолдир .Дарҳақиқат, тўғрилик – бу тинчлик,ва дарҳақиқат,ёлғон – бу гумондир.” БаракаЛлаху фикум.(Оллох сизлардан рози бўлсин)”.

 

Ва иккинчи хат,у дунёнинг бошқа томонидан келди:

“Мен христиан дини вакилиман. Инжилни ўқиятиб,доимо ўша кўзга кўринмас Худонинг осмони ,ушбу номоддий бўлган маънавий реаллик қаерда эканлигини тасаввур қилишга уринар эдим.У ерга қандай тушиб қолиш мумкин?Авлиё оталарнинг ҳақиқий йўлининг илк нияти,дастлабки қадами, нимадан бошланган? Менинг ақлим  ёрдамида тушунишларим ноаниқ эди.Ва нихоят бугун,ушбу нооддий кўрсатув туфайли,мен Худонинг мархамати туйғусини бутун чуқурлигини ва оддийлигини сўзсиз тушундим. Дарҳақиқат,Инжилда айтилганидек : “ Уни яхши кўрганларга Худо нимани тайёрлаб қўйганини кўз кўрмаган,қулоқ эшитмаган ва юрагига келмаган.” Хозир,Черковда ваъзни тинглаб,Инжилни ўқиб,мен Черков бизга тақдим этган  Исонинг Таълимотининг бутун чуқурлигини ва ҳақиқийлигини тушунишни бошладим.” Худонинг салтанати ичингиздадир”,-деганини мен тушундим.Исо Масих берган жавобидаги қуйидаги сўзларни тушундим :” Менинг салтанатим бу дунёдан эмас”.

Т.  Игорь Михайлович, мана шу ва бошқа хатлар Худога элтувчи   хар қандай маънавий йўл идеалда нимадан бошланиши кераклигини тушуниш каби асосий лахзани ёритди  -- ўз чуқурликдаги туйғулари билан амалда тегишиш. Бугунги кунда кўпчилик ўз динига нисбатан қолипли ва бепарво муносабатда  бўлиб, уни атиги урф-одат деб билади.Жамиятда одамнинг ўзини тушуниши,Маънавий Дунё билан яшаш мухимлигининг тушуниши йўқ.Энг  яхши вазиятда одамлар ўз динини ўрганишга уринишади,лекин онгининг тасаввурлари асосида...

ИМ : Мана шу ерда битта кичкина “лекин” : динни ўрганиш – бу  битта нарса, Худога йўл эса – бу бошқа нарсадир.Динларнинг хаммаси яхши.бу хақда гапирган эдик      бир неча маротаба, ёмон динлар йўқ ва улар хаммаси Худога олиб боради. Бироқ гап одамнинг истагида,унинг танловида.Кўпчиликка динда худди театр намойишида иштирок этишдек,қатнашувчи бўлиш ёқади.Лекин кўпчилик Худога интилади..ва бунинг фарқи сезиларлидир. Агар одамлар бирор динга фақатгина қўшниларига яхши кўриниш учун кирса,бу бир иш. Аммо улар динга Худога  етиб бориш учун кирса,- бу мутлақо бошқа иш. Мана шу ерда айтиш жоиз,барча динларни битта маъно бирлаштиради,маъно эса оддий –Худога йўл.

Т.: Игорь Михайлович,кўрсатувларда айтгандингизки,хар қандай динда билимлар дони бор ва Худога олиб келувчи йўлдан юриш учун,хеч бўлмаганида бошқача идрок – туйғули,чуқурликдаги туйғулар ёрдамида идрок мавжудлигини амалиётда тушуниш зарур ... Игорь Михайлович, дунёда  300га яқин динлар мавжуд.Ва хар бир диннинг вакили айнан унинг йўли тўғри ва ҳақиқийлиги хақида айтмоқда.

 

ИМ.:  Буни одамлар ўз ақлидан  айтишмоқда.Буни айнан Сусанин каби одамларни  чиқиб бўлмас ботқоққа етаклаётган кимсалар айтишмоқда.Лекин  бу йўлни билган ва ундан кетаётган ҳақиқий инсонлар,улар хеч қачон ундай дейишмайди. Барча ҳақиқий динларда ( одамлар сунъий ўйлаб топганларда эмас, балки чиндан ҳам ҳақиқий  динларда), бу йўлга етиб келганларнинг барчаси тушунадики,хамма динларда ягона дон мавжуд – бу Худога йўл.Қолган барчаси эса - бу маданият,бу мерос ва у ёки бу халқларга хос яна  кўплаб атрибутлар,бироқ ундан кўпроғи эмас. Факт бўйича, буларнинг барчаси битта йўлдир.

 

Т. Нима учун,Игорь Михайлович, Худога олиб борувчи йўл шунча динларга бўлинган?

 

ИМ.: Онг хамиша  бўлиб юборади,у бошқасини билмайди: хокимият учун кураш,кимдандир  устувор бўлиш. Бу материя,материянинг маъноси ҳам шунда : бўлиб ташла ва хукмронлик қил,шунинг учун одамлар бўлишади.

Аммо тушунишга эришганлар ,аксинча,улар бирлаштиришга интилишади.

 

Т.: Игорь Михайлович, бу дунёга келиб,Пайғамбарлар нима билан тўқнашган?

ИМ.: Худди хозир каби : одамлар билан ва уларнинг онги билан.

 
  
Rating: 5 / 5 from 28




Recommended Book

AllatRa Book download