Жонли сухбат - саҳифалар 131-142

Видеоқўйилма

 

Яшашни бошласанг – Яшайсан.

Яшашни бошламасдан – Яшай олмайсан.

 

07:56:40 - 08:34:48


 

ИМ.: Дунё кўп қиррали,бироқ тизимнинг қолиплари жуда кам.Ҳақиқатдан ҳам ”тизим хужум қилмоқда”, бу нима дегани? Фикрлар келади,турли чалғишлар ( деярли бир хил),ахир улар қолиплику,тўғрими? Амалиётдан олинган мисоллар эса – бу қизиқ нарсалар...

 

Т.: Ҳа,мутлақо тўғри.Қачонки одамлар ўз тажрибаси билан бўлишар экан – бу,сўзсиз, маънавий йўлнинг хозирги босқичида маълум тушунишлар билан бойитади.Бу эса онгнинг айёрликлари тўғрисида кўпроқ билиш,ўзингдаги хушёрликни ошириш имкониятини беради.Чунки сен амалиётда хозир ва шу ерда ўрганасан ва ўзингни асл табиатингни ўрганасан,сен бошқа одамларни хис қилишни,донларни пўстлоқлардан,чуқурликдаги туйғулардан келаётган ҳақиқатни онг ёлғонларидан ажратишни ўрганасан.Шунинг учун ҳам хар қандай тажриба – у онгнинг нималигини,сен кимлигингни,онгинг ўйлаб топган сиймолар ва хаёллар қаерда-ю,тизимнинг ниқобисиз ҳақиқат қаердалигини  тушуниш учун амалий имконият сифатида фақат фойдалидир.Ва,умуман олганда,дунёда глобал тарзда нима бўлаётганини тушуниш учун онгнинг призмаси орқали эмас,балки Руҳдан яхлит идрок қилсанг.

 

ИМ.: Ва озодликни тушуниш – бу энг биринчи қадам.Факт бўйича,одам ўзининг танловида эркинлигини илк бора  англаши – бу Маънавий Дунё томон қўйилган илк қадамдир.Бу ҳам муҳим.

 

Т.: Албатта…

 

ИМ.: Ва имкониятдан фойдаланиб,студиянгда мендан ташқари ҳам ўтирган йигитлардан улар нима билан тўқнаш келишини сўрасак бўлади.Бу одамлар билан мулоқот,одамлар нима билан тўқнашади.Бу қизиқ.

 

Т.: Ҳа,томошабинларимизга,аниқроғи,бизнинг тингловчиларимизга столимиз атрофида мехмонларимиз ўтирганлигини эслатсак – булар Володя ва Андрей.Ростини айтсак.улар суҳбат қатнашчиларидан кўра кўпроқ қизиқувчан тингловчиларга айланиб қолдилар.Бироқ,агар мумкин бўлса,Володя ва Андрей биз билан шахсий тажрибаларининг асосий лаҳзалари билан улашишларини хохлаган бўлардик.

Амалиётда ,ўзингиз билан ва жамоада ишлаганингизда нима билан тўқнашишга,нимани тушунишга,англашга тўғри келди? Ва,умуман,ўзларингизнинг шахсий тажрибангиздан келиб чиқиб,одамни нима маънан бойитади ва сизнигча, одамга маънавий йўлдан юришга нима ҳалақит беради?

 

В.: Деярли хеч нарса ҳалақит бермайди.Ягона нарса...одам авваламбор маънавий йўл нималигини,бу дунё нималигини,умуман,биз бу ерда нима қилаётганимизни,бу ерда нима учун намоён бўлганлигимизни  тушуниш учун,билимларни қабул қилиши керак,деб хисоблайман. Кейин эса одам юришни бошлайди.У ё маънавий йўлдан юради,ёки маънавий йўлдан юраётганнинг кўринишни қилади. Бу ерда барчаси одамнинг олдига қўйган мақсадига,ўзи учун нимани қабул қилганига боғлиқ.Агар мақсадни кўрса,у ҳаракат қилади,демак.Йўл-йўлакай эса онгининг айёрликлари билан чалғиб қолиши  ҳам мумкин.Шахсан айтганда,турли вазиятлар бўлади: кимдир ўзида кибрни кўриши мумкин,ёки бу лаҳзани назорат қилмаслиги мумкин,кимдир…Хар хил вазиятлар бўлади…Маънавий йўлдан юриш – бу мақсадга йўналтирилган юришдир.Агарда одам ҳақиқатдан ҳам билимларни тушуниб,қабул қилса,тушуниши ҳам камлик қилади,агарда у ҳақиқатдан улар билан яшашни бошласа – мана шунда у жиддий,хотиржам,ишончли,онгнинг қопқонларига чалғимасдан ҳаракат қилади.Мен шундай деб хисоблайман.

 

Т.: Балки Андрей лаҳзалари билан бўлишар...

 

А.: ҳа,Худога шукур,бундай лаҳзалар бугунги кунга анчагина тўпланган.Тўсиқларнинг турларидан бири – мақсаднинг  йўқотилиши.Яъни ,бу одамнинг қайсидир лаҳзада,айтайлик,ўз устидан етарлича ишламаганлиги учун,онгининг устуворлигига йўл қўяди.Ва онг бу онда мақсадни ўзгартириб қўяди.Яъни,аслида онгнинг истаклари кўп,масалан,пул ишлаш,мансабга эришиш,билмадим,балки оила қуришдир...Кимдир буюк спортчи,кимдир – буюк олим бўлишни орзу қилади...

 

ИМ.: Онгнинг битта мақсади бор – ейиш,истакларни эса у Шахсга мажбурлаб тиқиштиради.

 

А.: Бу усул...ейиш усули...     ....усуллардан бири.

 

ИМ.: Манипуляциянинг.

 

А.: Ҳа,манипуляциянинг.Лекин одам бу ерга ягона мақсад билан келган-ку – Боқий бўлиш.

 

ИМ.:  Хаётга эришиш.

 

А.: Ҳа, Хаётга эришиш.Кўпинча шундай лаҳзалар бўладики,мана шу тушунча,у...ўчирилиб қолади,ғойиб бўлади.Ва одам қайсидир онда безовта бўлиб,ўзини у ёқдан бу ёққа ташлайди.У худди навигацияни йўқотган кемадек.Яъни у денгизга чиқди-ю,кейин қаерга сузишни билмайди:компас ишламайди( биласизми,шунақаси бўлади,компаснинг тагига магнит қўйилса,у турли томонларга айланаверади).Кема бор,елканлар шиштирилган,кемани эса денгизда у ёқдан бу ёққа ташлаб олиб юргандек худди.Ва мана шу тушуниш,мақсадни англаш содир бўлмагунча.албатта хар хил вазиятлар рўй беради...

 

ИМ.: Андрей нима демоқчи? Тушуниш бўлиши учун,мен таржима қиламан...Аслида, одамларнинг кўпчилиги,бир бора хис-туйғули идрокни ўзларида очиб,худди бундан олдинги сен билан олган  кўрсатувимиздагидек( мух.эслатмаси: “Хаёт” кўрсатуви назарда тутилмоқда- https://allatra.tv/video/zhizn),улар сезишди,улар хис этишди.Ва Худога етиб бориш истаги пайдо бўлади. Улар бу Ҳақиқатлигини, бу дунёдан каттароқ Дунё борлигини,ва бизнинг идрокимиз қирраси ортида ҳам нимадир борлигини тушунишни ва хис этишни бошлади.Ва мана шу интилиш жараёни,у қоидага биноан,қисқадир,чунки онг “ михлаб” ташлайди,одам мақсадини йўқотади.Хатто одамлар ўз черковларига,ибодатхоналарига ва хоказоларига борганида ҳам.Улар боради...ва нима учун борганини унутади.Улар мулоқот қилиш учун,вақтни қизиқарли ўтказиш учун боради,лекин нима учун борганини  улар унутади. Улар у ёққа Худо билан мулоқот қилиши учун борганини унутади.

 

Т.: Яъни йўл-йўлакай мана шунақа таклифларга қизиқиб қолади...

 

ИМ.: Онг чалғитади,ақлдан келиб чиқиб...Шу тариқа тушуниш ҳам йўқотилади.

 

А.: Ҳа...Ва Шахсни бошқа томонга йўналтиришга,ҳаракат курсини ўзгартиришга онгга ёрдам берувчи асбоблардан бири – бу эринчоқлик.Одам қайсидир онда маънавий ривожланишидан тўхтаса, фикрларини кузатишни тўхтатса,эркинликка йўл қўйса,яъни қолиплар,истакларга қулоқ тутса,онг яна кучаяди.Бу ерда жиддий қарши туриш боради.

 

ИМ.: Арқонни тортиш.

 

А.: Ҳа.Мана,Игорь Михайлович айтганларидек,онг озуқланади,ҳа,бу ерда,чиндан ҳам савол пайдо бўляпти: ибора учун узр,ким озуқланади? Яъни онг озуқланиб,бутунлай Шахс устида хукмдор бўладими,ёки Шахс,Аллат кучлари билан тўлиб бориб,онгни қаттиқ боғловда ушлайдими.

Эринчоқлик ҳам – онгнинг асбобларидан биридир,одам онги қандай ишлашини тахлил қилишга ва тушунишга эринади.Оддий мисол,бугунги кунда у жуда кўп такрорланмоқда,одамлар келиб:” менда шундай фикрлар борки,гўё мен улгурмайман,мен эплай олмайман”. Бунга оддий маслаҳат мавжуд – ён дафтарча олиб,онгинг нима гапираётганини ёзиб юр.Ва жудда оддий асбоб борки,сен бу фикрларни эшитганингда,ёзасан:” Менинг онгим айтяптики....” ва у нима деганини аниқ ёзасан.Мана онг айтяптики:” Мен Худога ета олмайман”,деб...Менимча,барчаси тушунарли.

 

ИМ.: У алдамаяпти-ку...

 

А.:Ҳа...

 

ИМ.:  У Худога ета олмайди.Лекин бора оладиган Шахсга  у худди шуни тиқиштиради.

 

А.: Ҳа.Ва бу ерда энг асосий лаҳза,Игорь Михайлович,тўғри айтдиларки,у “ касал бошдан соқит қилиб,соғлом бошга ағдаради”.Яъни у шу онда Шахсга :” мен –бу сенсан,ва сен эплай олмаяпсан” деяпти,яъни гўёки мен эплай олмаятгандекман.Аммо булар атиги онгдан келган фикрларни овоза қилиш эканлигини билсанг...

 

Т.: Ҳа-да,буларни онг гапирмоқда-ку,онг эса хеч қачон буни эплай олмайди-да.

 

А.: Ҳа.Яъни биз шубхалар ҳақида гапиришимиз мумкин,ишончсизлик ҳақида гапиришимиз мумкин,тажриба йўқлиги тўғрисида.Бироқ буларнинг барчаси онгдан туғилган.Нима учун? Мана одамлар “тажриба йўқ” дейди.Тажриба орттиришга ким ҳалақит беряпти? Эринчоқлик.Эринчоқликни одамда ким туғдиради? Онг.Яъни онг ,агар одам унга қулоқ тутса,ҳақиқатдан ҳам одамни бошқа томонга олиб кетади.Хусусан айтганда,уни хеч ким қўлларидан ушлаб тургани йўқ.Аслида хеч ким уни ушлаб тургани йўқ.У ўз танловида мутлақо эркин.Лекин мана шу тўғри танловни амалга ошириш учун,ниманинг орасидан ва нима билан танлашни билиш зарур...

 

В.: Аслида бу шу қадар осон,шу қадар табиийки.Одамлар ўзининг миясидаги овозни эшитишдан тўхтайди ва бошқаларга ёрдам беришни ўйлайди.Айтишадику,агар ўзингни ёмон хис қилсанг,янада ёмонроқ хис қилаётган одамни топиб,унга ёрдам бер – шунда сенинг ахволинг енгиллашади.

 

ИМ.: Аввалари сал бошқачароқ амалиётни  қўллаган – интизом ,ўзаро ҳурмат орқали.Хеч бўлмаса элементар нарса  - тушуниш,хеч бўлмаса онг даражасида – тушуниш ва буни ушлаб туриш.Яъни онг ниманидир тиқиштиришга уринади,миянгдаги овозлар жаранглайди (ҳа.ўша “артистлар”)...Уни рад эт.Онг битта нарса дейди,сен – йўқ,бошқа.Ва мана шу бошқани хис этиш айнан улардаги умумий нарсани хис-туйғули идрокига олиб келган.Ва одамлар шу йўл билан ҳам эришган.Барча динларда булар мавжуд,атиги йўллар хар хил.

 

В.: Ҳа,барчаси ўзини интизомга келтиришдан бошланади.Кейин эса....одамлар жамоада бўлса,улар хар бири ўзининг вазифасини бажарганида,жамоада бу умуман яхшиликка олиб келади.

 

ИМ.: мана калит лаҳза: барчаси ўзини интизомга келтиришдан бошланади.Ва бу ҳақда доимо ҳамма вақтда,кимни олмайлик( хар бир бурилишда бу ҳақда гапириб,махтанмасдан,балки ҳақиқатдан ҳам шуғулланган,йўлдан борганлар) ,гапирган – барчаси фақат ўзини интизомга келтиришдан бошланади,одамда ёнаётган хохиш бўлсагина ,фақатгина унинг ўзи Маънавий Дунёга келиши мумкин...Ва,энг қизиғи,биз Андрейни гапини бўлдик.Бу эса виждондан эмас.

 

А.: Ҳаммаси жойида,мен атиги...қизиқ,мана яна....шундай жонли лаҳза.Мен уни овоза қиламан,у ёғини эса,билмадим,фильмдан ушбу кадрларни олиб ташларсизлар...Жуда қизиқарли...Хис-туйғули даражада мен тўғри нарсаларни гапираётганимни англадим,бироқ тўлқин бошқача...Қизиқ,мен тўғри нарсалар ҳақида гапираётгандайман,онгнинг қолипларини фош этяпман,лекин сезяпманки,у қандайдир фух...ва бошқа тўлқинга ўтиб кетяпти....қандайдир шундай....,хуллас,буларнинг барчаси қизиқ.Умумий оқим бор,бироқ мен бу оқимда гапираётганим,у худди...

 

ИМ.: Андрей,бу аниқ кўрсатувга тегишли эмас.

 

А.: Мен тушундим.Йўқ,...давом эттиришим мумкин,албатта...Атиги,у чалғитмаслиги учун,яъни,биласизми,мана у келяпти...фух...

 

ИМ.: Мен тушундим,лекин бу хозир ноўрин.

 

В.: Ҳақиқатдан ҳам,онг тушунмайди...У тушуна олмайди.У фақатгина уч ўлчамли дунё билимларни қабул қилишга тўғриланган.Тамом.Уч ўлчамликнинг ташқарисида ётган нарсаларни эса,онг тушунишга қодир эмас.Яна шундай лаҳзаки,одам маънавийлик нималигини тушунмоқчи бўлганида,унинг учун бу маданият,қандайдир урф-одатлар бўлиши мумкин.Аслида эса,Рух  нима эканлигини ,материя нима эканлигини тушуниш ва уларни бир биридан ажратиш учун,чуқурликдаги туйғулар нима эканлигини тушуниш учун... Маънавийлик – авваламбор бу моддий ва Маънавий (Чуқурликдаги туйғулар Дунёси ) дунёлар мавжудлигини,одам буни хис этиши мумкинлигини,ва охир оқибат у дунёнинг яшовчисига айланиши мумкинлигини англашга қодир эканлигининг тушуниши.

Бу ҳақиқатдан ҳам мураккаб эмас.Бу ерда ўзининг шахсий тушуниши бўлиши керак ва сабр билан қатъиятлик.Буларни одам тушунганида,барчаси табиийдир.

 

Т.: Ҳм,Володя, “ ўзининг шахсий тушуниши бўлиши керак” – кўпинча онг айнан шу нарсани ишлатиб,одамларнинг миясида чалкашликларни туғдиради, рози бўл.Ва сен бундай мисолларни биласан.Маънавийлик – бу Рух билан хозир ва шу ерда Яшаш.Онг эса,барча маънавийликнинг душмани сифатида,доимо билдирмасдан маънавий Билимларга  қандайдир ўзининг тушунишини қўллашга уринади. Қачондир Игорь Михайлович шарқ иборасини келтирган эди: “ Ё одам Ҳақиқатни борлигича қабул қилиб,унга мутаносиб тарзда ўзини ўзгартиради,ёки у Ҳақиқатни ўзининг бузуқ ниятларини бажариш учун,ўзгартириб,уни ёлғонга айлантиради.” Натижада эса одамлар Билимларни бузмоқдалар.

 

В.: Ҳа,бунақаси жуда тез учраб туради.Умуман олганда,тажрибадан келиб чиққан холда...одамнинг энг табиий холати – бу бахт холатидир.Қандайдир турмуш жанжалларида,тўқнашувларда яшаш,бу хунук,ноқулай.Энг табиийси эса – нормал инсоний муносабатлар: самимий,яхши қўшничилик.Бошқа одам – у худди мендек,шуни тушуниш.Унда худди меникидек Қалби бор.Хусусан айтганда,бизнинг талашадиган нарсамизнинг ўзи йўқ. Бу бутун дунё – яхлит,у Руҳда яхлитлигини тушуниш.Материя,онг эса,бўлиб юборади.

 

Т.: Володя, иложи бўлса,батафсилроқ,маънавий ривожланишнинг шахсий мисолларида,амалиёт позициясидан гапирсанг: мен энди нимани танлаётганимни биламан,нихоят...бу энди китобларда ўқиб чиққан,машғулотларда тўплаган,кўрсатувларда қайта-қайта тинглаган  назария эмас. Илтимос,ўзингнинг амалий тажрибанг билан бўлишсанг...

 

В.: Мен учун бошида олдимда мисолни кўрганим калит лаҳза бўлгандир.Бу биринчи,чунки мен одамларни қандай ўзини тута билишини,турли вазиятлардан чиқа олишини кўрдим.Хаётда ўзини қандай тутиш бўйича мисоллар бор эди.Битта мисол,бошқа мисол.Ўзимга савол бердим: “Мен бунга  қандай муносабат билдиришим мумкин?” Яни конкрет вазиятда.Энг биринчиси, мен одамларга нима учун айнан шундай муносабат билдиришимни кузата бошладим. Менда бир ёрқин мисол бор эди...Мен маст одамларни патологик тарзда ёмон кўраман.Бир куни автобусда кетяпман,автобус эса унчалик тўла эмас эди.Унга битта маст  одам кирди.Илк хиссиётим – қабул қилмаслик бўлди.Бу одам эса табассум қилди ва шеър ўқишни бошлади.Мен учун бу шок холатидек эди: у шунақа хис-туйғу билан айтар эдики,бу хайратланарли эди.Бу одам тўғрисида умуман бошқача ўйлашим кераклигини,хеч бўлмаса,бошқача муносабат билдиришим кераклигини мен тушундим.Чунки мен унда ўзим ўйлаган одамни эмас,балки ҳақиқий одамни кўрдим.Яъни менда ёмон фикрловчи,умуман нотўғри фикрловчи кимса бор экан.У одамни қандай бўлса,шундайлигича бахоламасдан,ўзининг олдида тасвирни кўради.Ўша одам йигирма дақиқалар давомида шеър айтди,у тўхтагани йўқ,Бу туйғу билан айтилар эди,бу поэма эди.Ва мен ўйладим: “ Тўхта...ахир мен бунақани эплай олмайман,менинг интеллектим унчалик ривожланмаган.Одамни хаяжонга келтирган чуқур нимадир бор эканки,у буни узата оляпти.Савол: нима учун мен айнан шундай муносабат билдиряпман-у,ҳақиқий суратни кўрмаяпман?”

Мен изланишни бошладим...Хусусан,турли йўналишларда изладим: динларда ҳам,ҳамма жойда.Кейин эса шарқ якка кураш билан шуғулланишни бошладим.Ўзини тута оладиган одамларни учратдим.Қаерга юришни ва қандай ишлашни тушундим.Кейин бизнинг хулқимизнинг турли асослари ҳақидаги диалогларимиз,қандай муносабат билдириш мумкинлиги,умуман,”одам” ўзи нима,нимадан иборат ва нима учун шундай муносабат билдиради,онг нима....Нимани ўрганиш кераклигини танлашда бу мен учун жунаш пункти бўлди.Мен кутубхоналарда кавланишни,қаердадир йога билан,психология билан танишишни бошладим.Кейин барчасини ўзимда текширдик.Чунки...мана хаёт: билимларни хаётда қўлласанг, бу қандай ишлашини тушунасан,бу ҳақиқий,бу билан ишлаш мумкин.

Мен “босиб юборган хаскашлар” кўп бўлган.Бу элементар равишда ўз табиатимни тушунмаганлик учун.Хатолар чиндан ҳам кўп бўлган.Ўз вақтида ўзимдаги  хасадни кузатмаганим ва қандайдир моддий фаровонликни хохлаганим.Табиийки,шундай вазиятга тушиб қолдимки,унда амалга ошириш мажбур бўлган нарса ...Хуллас,бўлиши мумкин бўлган барча хатоларга йўл қўйдим.Хар қандай вазият – бу тажриба.Одам ўзида тартиб ўрнатиши керак.Хусусан, ўзим учун,ўз хаётим учун ва маънавий ривожланишим учун  маъсулиятни ўз зиммамга олишим кераклигини илк бора англадим.Медитациялар,руҳий амалиётлар билан шуғулланишни бошладим.Ва мана шу хотиржамлик,мана шу ички бахт,сенга бундан бошқа хеч нарса керак бўлмаган холатни қаердан топишимни тушундим.Қандайдир ютуқларга интилиш керак эмас,унинг ўзи аллақачон бор.Ва ички хотиржамлик холати бор.Қандайдир руҳий қўтарилиш холати бор.Ва буларни мен амалиётларда топдим.Тамом, кейин булар билан ишлашни бошладим.Ва бу менинг ички холатимга айланди.Аста-секин…яна йиқилишлар ва кўтарилишлар бўлган,лекин бу нарса менинг йўл кўрсатувчи юлдузимга,ушлаб олган ипимга айланди.”Ха,бу бор” деб эслар эдим.Қандайдир тажрибага эга бўлдим.Бу менга ушбу фанни яада чуқурроқ ўрганишга имконият берди.Хуллас, шахсан менга ёрдам берган нарса шу.

Бунга мустақил эришиш мумкинлигини кўрганимда – марҳамат,бу унақа қийин эмаслигини билдим.Бунга атиги қандайдир ички ниятинг бўлиши керак экан (бу хохиш эмас,балки айнан ният) ва шу билан мутлақо хотиржам ишласа бўлади.

Кейин эса,мана шундай лаҳзалар пайдо бўлганида,хаётда уларни мутлақо хотиржам ечса бўлади.Хотиржамлик позициясидан вазиятнинг қаердан келиб чиқиши кўринади,мен қаерга эътиборимни қаратганим,вазият нима учун бундай тарзда ривожланди,қаерда менинг қандайдир қолипим иш берди.Ва барчаси нормал  ечимини топди,яъни вазият текислана бошлади.Одамлар билан муносабатлар ҳам кўрина бошлади: қаердан улар бошланди ва қандай қилиб яхши ўтказиш мумкин,қандай қилиб яхши ўзаро таъсирда бўлиш мумкин.Одамлар билан муносабатлар текисланишни бошлади.Буларнинг барчаси менинг ушбу йўлдаги,айтайлик,шаклланишимнинг бошланиши бўлди.

 

Т.: Яхши,рахмат. Андрей,сенда-чи? Марҳамат,ўзингнинг амалий тажрибанг тўғрисида гапириб бер.

 

А.: Ҳа,ҳақиқатдан ҳам бундай тажриба бор.билимлар билан тўқнашганимда мен ўзимнинг икки табиатлигим тўғрисида билмаган эканлигимни тушундим.Ва бу лаҳза калитли бўлди.

Мен битта табиатнинг,ва бошқасининг,яъни Хайвоний ва Маънавий табиатларнинг,ёки,айтайлик,мендаги ёвуз кучни ва эзгулик кучини тадқиқотини бошладим.Бу кучларни менда нима фаоллаштиради?Яъни,улар қандай ишлайди,нима учун мен гоҳида жаҳлдорман,гоҳида эса йўқ.?

 

Т.: Бирор шахсий мисол,бошқаларга ҳам фойдали бўлиши мумкин бўлган тажриба мисолини келтирсанг?

 

А.: Мана хозир эслашга уриниб ўтирибман.Кўп холатлар бўлган,лекин хозир эсга келаётган нарсалар...Ҳўп,мен борича гапираман...Мени бу йўлга ундаган энг катта нарса – бу Яшаш истаги бўлди.Мен энди жиддий шуғулланганимда,хаётимда рўй берган,айтайлик кўринмас дунёдаги холатлар менга одамнинг хаёти бир томондан оддийга ўхшасада,бошқа томондан эса – жуда мураккаб ва жуда қадрли эканлигини тушунишини ва ўткирлигини қўшар эди,нима учун? Чунки унда жуда ва жуда эҳтиёткор бўлиш керак.Битта нотўғри қадам қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.Биринчи хато ( менда шундай хато бўлган)- миямда манавий ривожланиш учун хозир яшаётган ижтимоий турмуш тарзимни ,ишимни қолдириб,қаергадир тоққами ёки ўрмонга кетиб,у ерда ўз маънавий ривожланишим билан шуғулланишим керак деган фикрлар пайдо бўлар эди.Бу мен тўқнашган улкан хато эди.Нима учун? Чунки  бу фикрлар онгдан келади.Улар одамни аксинча,ўзи кўпроқ фойда келтириши мумкин бўлган ва ривожланиши энг самарали бўлган муҳитдан олиб ташлашга ҳаракат қилади.Ахир,қаранглар,ўрмонда бизга ,айтайлик,ноқулайликлар келтираётган одамлар йўқ-да,ва биз нима учун ноқулайлигини аниқлаштира олмаймиз.Ахир одамлар биз учун кўзгудек,тўғрими?Яъни,агарда одам мени қайсидир онда асабийлаштирса,демак ўзимда охиргача ишланмаган нарсалар бор.Ўрмонда эса мен бундай кўзгуларни кўрмайман.

Амалиётлар билан шуғулланаётиб,тушундимки,бу нарсани қилаётган одамларга ,ва умуман одамларга нисбатан дунё тажовузкор  экан.Бу дунё одамларни уруштирмоқчи бўлиб,бир биридан ажратишни хохлайди.Ва яқинда қуйидаги қизиқарли воқеа бўлди…

Тунги медитацияларнинг биридан кейин,дўстларимнинг олдига келдим ва ичимда шундай холатни хис этдимки,...худди менга қимматбахо нарса беришганидек,аммо у хали менда эмас,у менинг ёнимда.Ва қизиқарли вазиятлар пайдо бўляпти.Мен биринчи одамни учратяпман,ва у менга шу захотиёқ савол беряпти,аниқроғи,савол ҳам эмас,балки,айтайлик  етарли даражада тажовузкор,эмоционал тарзда менга маълум ҳаракат қўлланмасини беряпти.Мен –“Тинчлан!” дедим ўзимга ва савол бердим; “ Ўзи нима бўляпти? Нима учун одам менга нисбатан шунчалик тажовузкорона кайфиятда?” у менга олдин нима қилишим керак,кейин нима қилишим кераклигини айтиб ўтяпти...Мен ўйлаяпман:” О,қандай қизиқ диалог,хатто диалог ҳам эмас,аниқроғи,қандайдир монолог-ку.” Ва бу одамга :”Ҳа-ҳа-ҳа..” деб жавоб бериб,ўзим кетяпман ва ичимда қандайдир яхши бўлмаган тебранишларни хис қиляпман.Ва хозир қабул қилган қимматбахо нарса   мендан кетиши мумкинлигини тушуняпман.

Кейинги босқич.Мен кетаётиб тушуняпманки,бу одам билан хозир мулоқот қилиш керак эмас,хеч қандай вазиятда эмоцияга берилишим керак эмас.Яъни у мен билан шундай эмоционал тарзда гаплашаётгани учун асло жаҳл қилмаслигим керак...Мен кетяпман –кетяпман.Бироқ шу онда бошқа одам олдимга келиб,кўзимга қараб туриб:”Ҳаммаси жойидами?” деб сўради.”Ҳа...Жойида...”-дедим мен.Ва ундан нари кетаётиб,ўйладим:”Ҳўш,кетишим керак”,чунки мен шунақа қиррадаманки...Бир томондан,ҳаммасини тушуняпман,лекин ютқазишим мумкинлигини хис этяпман,шунинг учун махтанчоқлик қилгим келмаяпти.Дарвоқе, “мен барчасини эплай оламан,мен зўрман” каби фикр ҳам қолиплардан бири…Кетганим яхшироқ эканлигини тушуняпман.Машинага ўтириб,юришни бошлаган эдим,телефон жиринглади: сув етказиш хизмати.”Сиз сувга буюртма бергансиз” –дейишди..”Мен сувга буюртма бермаганман”-дедим.Шунчаки,хотиржам гапирдим…

 

В.: Тизим ишга тушди.

 

А.:  Ҳа...”Мен  сувга буюртма бермаганман” –дедимда.бирданига ким буюртма берганлиги миямга келди.Мен унга  қўнғироқ қилдим ва “Сен сув буюрганмидинг?”-деб сўрадим.”Ҳа,буюрганман”-деди у.Мен у ердан анча узоқлашган эдим ва унга :” У ерда хеч ким йўқлигини тушуняпсанми? Сувни ким қабул қилади? Сен қаердасан?”-дедим.”Мен семинардаман”-жавоб берди у.Ва шу онда мен тушуняпманки,менинг қўлимга ўқланган тўппончани тутқазишяпти ва “Шу одамга барча ўйлаётганларингни айтиб ол” дейишяпти...

 

В.: Ғазабланиб,ўзингдан чиқишингни таклиф қилишди...

 

А.: Ҳа.”Нима учун,сувга буюртма бериб,хеч кимни огоҳлантирмасдан кетиб қолдинг” ва хоказо деб айтишинг мумкин.Менинг қўлимга тизим “қурол” тутқазганини тушуняпман,мен эса “тепкини боссам” кифоя.Ва бутун кучим хозир шу одамга кетишини тушуняпман.Ва ундай қилишим керак эмаслигини,яъни унга эмоционал тарзда жавоб бериш керак эмаслигини тушуняпман.”Ҳа?Ҳўп,яхши,аниқлаштирамиз,Хечқиси йўқ.Ҳаммаси жойида,чиқиб кетамиз.”...Сув етказиш хизматидан менга телефон қилганларида,мен узр сўрашни бошладим:” Йигитлар,кечирасизлар,биз унутиб кетиб юборибмиз”.Мен ҳақ эдимми? Онг мантиқи бўйича,бу вазият менга бевосита алоқадор эмас ва одамга у ҳақида ўйлаганимни баён қилишга ва сув етказиш хизматидаги йигитларга мен буюртма қилмаганлигинми,ва,умуман,нима учун улар менга телефон қилишар экан,деб айтишим мумкин эди.Бироқ мен узр сўрадим: “ Кечирасизлар,бу иш билан шуғулланувчи одамнинг телефон рақами бор.У билан гаплашинглар,у ҳаммасини қилади”.Ва қайсидир онда менинг атрофимдаги мархаматли холат,у гўё... ичимга киргандек бўлди.Яъни ўша бир неча соат давомида мана шу ички куч учун ўйин кечган эди,уни мен кибримга ишлатаманми,йўқми? Ахир,аслида бу кибр –ку.Қайси маънода кибр? Одам мен билан эмоционал холатда гаплашяпти.Мен нима қилишим керак? Унга худди шу тарзда жавоб қайтариб, муносабат билдирайми ёки йўқми?” Кечирасан,нима учун мен билан бундай гаплашяпсан?” деяйми ёки индамасдан,юмшоққина кетиб қолайми?Ва мана шу каби вазиятлар,улар ўргатади.Ушбу кичкина ўргатувчилар ёрдамида мана шу ички куч ҳақиқатдан нималигини ,барчаси қандай ишлашини,бундай онларда тизим қандай,қайси усуллар билан ишлашини тушунасан.Аммо деярли доимо у кибрда ўйнайди.

Яъни,қайсидир онда мен Аллат кучларнинг қадрини,Шахснинг манавий ўсиши учун керакли бўлган кучларнинг қадрини англашни бошладим.Одам ўзига кираётган кучларни хис қилишга қодир,унга шундай имконият берилган.

Ва айнан Билим билан тегишишнинг  кўп йиллик тажрибаси ва руҳий озодликнинг маълум босқичлари тажрибаси мана шу танловни амалга оширишга изн беради.Яъни мен шуни тушунаманки,агарда хозир онгнинг қолипларига биноан иш тутсам,мен онгдан юқорироқда бўлишга ёрдам берувчи кучни йўқотаман...

 

В.: тирикроқ бўлишга ёрдам берувчи..

 

А.: ҳа, тирикроқ бўлишга.Яъни,қўпол қилиб айтганда,менга онгнинг эгосини менинг хаётий кучим ёрдамида ҳимоя қилишни таклиф қиладилар,бироқ мен бунга рози эмасман.

 

Т.: Ҳа,бу албатта,яхши.Лекин бу ерда муаммо бошқа нарсада,гўё мазкур вазиятда бошланғич механизм бўлиб иккиламчи онгдан келган “мен билан маслахатлашмади “ деган фикр хизмат қилади.Қачонки сен онгнинг хаёлий ўйинларининг,мана шу,бирламчи ва иккиламчи онг ўртасидаги жангнинг,”тож учун жангнинг” қатнашчиси бўлар экансан,шунда сен,афсуски Шахс сифатида ҳақиқатда нима бўлаётганини кўрмайсан...Бу вазиятда эса барчаси анча осонроқ.Онг – ҳа,у пашшадан филни ясашни яхши кўради,вазиятни шиштиришни,хеч нарсадан қандайдир эмоционал воқеа ясашни яхши кўради.Аслида ҳам ушбу вазиятда хулосалардан кўпроқ онгнинг қолиплари  овоза қилинган.

 

В.: Бу яна ички эркинлик, у ёки бу тарзда қандайдир ҳаракат усулини танлай олишимни тушунишим.Шунда бу жуда кучли ёрдам беради.Бу эса авваламбор билим ва тажриба,агар бу билан ишлашни бошлаганингда.Бундай нарсалар тез-тез бўлиб туради.Хар доим биз танловни амалга оширадиган қандайдир лаҳза бор.У доимо мавжуд.Бироқ одам кўпинча бу лаҳзани ўтказиб юборади ва босма- қолип бўйича иш тутади.

Ўзимизни хар қандай вазиятда тўхтата олишимиз мумкинлиги,қандайдир адекват қарорга келишимиз мумкинлигини тушуниш,хар қандай одам билан алоқада бўлиш ,хар қандай,хатто можароли вазиятни хотиржам хал қилиш имкониятини беради.

 

А.: Игорь Михайлович гапирган мавзуга оид...Айнан эринчоқлик ва тизимни тўлалигича билмаслик одамларни хохлаш мумкин бўлмаган нарсаларни хохлашига олиб келади.Тизим ухламайди, ва у яқинлар орқали ишлайди.Яъни айтмоқчи бўлганим,одамлар билан муносабатлар бузилганида,уларни тиклашнинг усулларидан бири,сен ҳақ ёки ноҳақлигингдан қатъий назар,-ундан хеч бўлмаганда хаёлан узр сўраш керак.Ахир онгимиз ёрдамида хаёлан биз нима қиламиз? Бахслашиб,ўзимизнинг ҳақ эканлигимизни исботлаймиз,гўёки биз ҳақмиз-у,бошқалар эса ноҳақ,ёки хафа бўламиз...Бу,биринчидан одат ва тажрибанинг етарли эмаслиги.

 

В.: Тажриба ва эътибор.Ўзини тушуниш.

 

А.: Ўз устимда ишлаётиб,мен шундай қоида қилиб олдим- миямда мен хеч ким билан гаплашмайман.Яъни,биласизми,кўпинча одам билан қандайдир вазият содир бўлганида,можароли бўлиши мумкин,биз бу одам билан гаплашамиз,унга ниманидир исботлаймиз.Ёки биз билан яхши нарса содир бўлганида,биз миямизда кимгадир буни гапириб бераётганимизни режасини тузамиз.Бундай қилиш мутлақо мумкин эмас.Нима учун? Чунки миямизда биз ўзимизнинг,кечирасиз-у,онгимиз билан диалогга киришамиз.Бизнинг онгимизга бу жуда қизиқ.Нимага?Чунки кўпинча онг билан бундай диалоглар эмоционал соҳада рўй беради.Эмоция- одамдаги Хайвоний табиатининг ўтказувчисидир.Биз маънавий ривожланиш учун керак бўлган кучимизни қайта йўналтириб,онгимизга бериб қўямиз.Яъни шу тариқа ўзимизни кейин қарам қиладиган онгни озиқлантириб,кучайтирамиз…

Тез-тез учраб турадиган холатлар амалиётлар билан шуғулланишнинг бошланғич босқичларида бўлади - ”мен маънавий амалиётни қила олмаяпман” каби фикрлар келади.Буни хозир онг ўзи ҳақида айтяпти.Бироқ аслида ҳам айнан шундай.Лекин онг алмаштирилиш содир этади,у буни Шахс номидан гапираётгандек бўлади.Яъни миясидаги овоз унга тегишли эмаслигини, у фикрлашни билмаслигини одам унутиб,буларни ўзиники деб қабул қилади ва бу сўзларга эътибор кучини беради.

Буларни тушуниш учун,биринчидан,ўзининг онгини ўрганиш,уни кузатишни бошлаш керак.Бунинг учун атиги ён дафтарча ва ручка керак.Бугунги кунда биз тушняпмизки,Шахс фикрлашни ва эмоцияларни бошдан керишини билмайди,Шахс фақатгина хис этади,яъни Шахс хафа бўлишни,хасад қилишни,ғазабланишни билмайди.У-хис қилади.Бу фактни эътиборга олса,ишлаш осон кечади.Ён дафтарча,ручка ва атиги миямизда кузатаётган фикрларимизни ёзиб юрамиз.Онгимиз таҳмин қилишни жуда ҳам яхши кўради.Мана,айтайлик,оддий мисол.Одам билан мулоқотдамиз,у бошқача қарагандай бўлди ва ичимдаги кимдир у одам хафа бўлганлигини тахмин қилди.Ва онгим менга:” Мана ,у сендан хафа бўлди,чунки…” ва турли сабабларни ўйлаб топишни бошлайди.Мен ён дафтарчамни олиб ёза бошлайман:” мана онгим менга фалончи қуйидаги сабаб боис мендан хафа бўлганини айтяпти”. Шу одамнинг ёнига бориб :” Кечирасан,мана шунақа вазият.Айтчи,шунақами? “- дейман .У мутлақо қарама-қарши нарсаларни гапира бошлайди,гўё бу умуман менга тегишли эмас, бунда унинг ўзининг қандайдир лаҳзалари бор...Аммо ўша онда мен,айтайлик,сергакликни йўқотиб қўйиб,онгимга мана шу тахминларни илгари суришига йўл қўйдим.Ва шунга ўхшаш вазиятлар бугунги кунда талайгина тўпланган.

 

В.: Сен барибир олиб текширдинг.

 

А.: Ҳа,албатта текшириш керак.Яъни катарсис нима учун керак ва нима учун одамларга ичингда нима бўлаётганини гапириш керак,мулоқотда бўлиш керак? Чунки шу тариқа биз ҳақиқатни билиб олишимиз мумкин.Онг ким нима ўйлаётганини,ким нима қилаётганини ўйлаб топишни яхши кўради ва одамга (Шахсга) доимо бу назарияларни илгари суради. Ва одам буларга  қулоқ тутгани боис унинг хаётида кўплаб муаммолар пайдо бўлади,чунки у тахминлар ва пуч хаёлларга таянади.Катарсисда жуда қизиқарли онлар содир бўлади.Нима учун? Енгиллик пайдо бўлади. Яъни,биринчи пайдо бўлган нарса- миядаги овознинг тўхташи ва диалогнинг шу ондаёқ тўхтатилиши.Вазиятлар тинч хал қилинади ва янги тушуниш келади.Ўша одамга хали ҳам таъсиринг борлигининг тушуниши келади..Яъни факт бўйича миядаги диалоглар нафақат,айтайлик менда,балки сен хаёлан гаплашаётган одамда ҳам.Нимага? Чунки агарда одамларнинг ўртасида қандайдир сирли чала гаплари бўлса,ёки одамлар ўз Хайвоний табиати уларга гапирган нарсалар ҳақида самимий очилмаса, улар онгнинг мана шундай қопқонларига ва ҳалқаланишларига тушиб қолади.Яъни тизим уларнинг иккаласига ҳам бир-биридан ажратиб юборувчи бир хил фикрларни тиқиштиради.Ахир тизимнинг энг асосий вазифаси – одамларни бўлиб юбориш.Бўлишни эса фикрларнинг ёрдамида амалга оширади,яъни у бизни фикрларимизда бир биримизга қарши қилади.Шундай бўлмаслиги учун,атиги хеч нарсага қарамасдан,бирлашиш керак.Бирлашиш осонроқ,енгилроқ ва руҳан кўтаринки бўлиши учун эса,Хайвоний табиатнинг фикрларини ўзида фош этиш керак.

 

В.: Мана,мақолаларда ҳам,китобларда ҳам ёзилган-ку – тизимнинг кучи сирли ҳаракатида,унинг кўринмаслигида.

 

А.:  Ҳа. Ва миямда ушбу диалогни ёки бировга уни гапириб бериш хохишини кузатганимда,уни атиги тўхтатар эдим.”Стоп.Бўлди,мен мулоқот қилмайман”,- дер эдим ўзимга. Ёки яна битта жуда яхши усул бор ( бу,албатта,энг яхши усуллардан биридир),агарда бу сизнинг танишингиз бўлса,унга қўнғироқ қилиб: “ Биласанми,хозир мен миямда сен билан гаплашяпман ва сенга фалон нарсаларни гапиряпман”  ёки “ Мен хозир миямда сен билан фалон савол бўйича бахслашяпман”- дейиш керак.

 

В.: Ушбу жанжалларнинг барчаси авваламбор ичкарида бошланиб,кейин ташқарига тўкилиб- сочилади. Миянгда ҳам,ташқарида ҳам бу тўқнашувнинг ривожланишига йўл қўймасанг,бўлди – барчаси тинчлик билан тугаб,жанжаллар ҳам бўлмайди.   

 

А.: Шундай мисоллардан бирини келтирмоқчиман,дарвоқе,у етарлича қизиқ.Бизнинг ҳаракатимиз кўп миллатли,унда турли миллат вакиллари бор.Шундай қилиб,бир куни қизиқ бир воқеа бўлди.Бир танишим бор – кавказ миллатларининг вакили.Биз дўстмиз,ишимиз бўйича мулоқот қиламиз.Ва қайсидир онда мен ўзимда унинг айрим ҳаракатларига бўлган ғалати муносабатимни кузатдим.Яъни у бирданига мени асабийлантиришни бошлади,мендаги кимгадир унинг ўзини тутиши,нималарнидир дейиши ёқмаяпти...Ва мен тушуняпманки,бундай бўлиши мумкин эмас.Уни учратиб :” Кечирасан,сени бир дақиқага мумкинми? Гаплашиб олишимиз керак.Биласанми,менинг Хайвоний табиатимга сенинг мана шу қилиғинг ёқмаяпти.Мен нима учун бундай бўлаётганини тушунмаяпман,билмадим...”-дедим.

У эса менга кўзларини катта қилиб қаради-да,жавоб берди:” Биласанми,менинг Хайвоний табиатим уч кундан буён айтяптики,гўё сен кавказ миллатлари вакилларини ёқтирмайсан”. Тасаввур қиляпсизларми?! Менда хатто бундай фикрлар ҳам бўлмаган! Яъни менга онгим кибрим позициясидан,менинг босма-қолипларим позициясидан гапириб беряпти,унга эса унинг онги мен унга яхши муносабат билдирмаганим сабабини унинг бошқа миллатга тегишли эканлиги,деб гапиряпти.

Биз буни мухокама қилдик ва ,албатта,кулдик.Мен:” Агар мен бирор жойда нотўғри ҳаракат қилган бўлсам,мени кечиришингни сўрайман.Сен билан жанжаллашишни хохламайман.Мен дўст бўлишни хохлайман.Тушунаман,бу тизим,у бизни ажратиб юборишни хохлаяпти,бизни урушиб қолишимизни хохлаяпти ва хоказо...”-дедим.Биз ўзаро гаплашиб олганимиздан кейин қанақадир хафагарчилик у ёғда турсин,хатто тана қилиш  тўғрисидаги фикрлар умуман келмас эди.Нима учун? Чунки шу онда мен тушундимки,мен келиб кечирим сўраганимда (яъни хеч нарса учун,гўё),тизим воқеаларнинг бундай ривожини кутмаган эди.Яъни у,аксинча, яна кибрнинг,балки қандайдир эркаклик рақобатнинг намоён бўлиши рўй беради,деб ўйлаган.Тизим бундай ўйинларни яхши кўради (эркакларда ҳам,аёлларда ҳам альфа-устуворлик каби нарсалар).Бироқ очиқ диалог ва тизимни қўлламасликнинг самимий истаги.Бундан кейин,хар холда шу кунгача,тизим бундай фикрларни ташлаб беришга урингани ҳам йўқ.Яни шунақа бирлашув содир бўлди...

 
  
Rating: 5 / 5 from 21




Recommended Book

AllatRa Book download