Жонли сухбат - саҳифалар 120-131

Т:  Игорь  Михайлович,бизга илк бора бирламчи ва иккиламчи онг тўғрисида гапириб берганингизда,буни тушуниш бизга кун давомида амалиётда ўз устимизда ишлашда,аутотренинг ,медитациянинг ишлаш механизмини чуқурроқ тушунишга ва руҳий амалиёт улардан қанчалик фарқланишини тушунишга ёрдам берди.Кўрсатувимиз бошида ушбу асбоблар ҳақида эслатган бўлсак-да,ушбу асбоблар билан ишлашни бирламчи ва иккиламчи онг ҳақидаги билимлар нуқтаи назаридан очиб бера олмайсизми?

 

ИМ: ҳа,албатта.Бир қизиқ лаҳза,келинглар, Маънавий Дунёни ўрганиш учун одамлар ишлатадиган асбобларни кўриб чиқамиз.Оддийдан бошлаймиз.Аутоген машғулот...Аутоген машғулот нима ва у нимада ишлайди?Ахир аутотренинг – бу айнан ўзини англаш,ўзини “Мен”ини иккиламчи онгдан  бирламчи онгга кўчирилиши ва бирламчи онг билан бирламчи онг даражасида ишлаш.Нима учун бу ҳам муҳим асбоб ва у барча руҳий амалиётларда мавжуд бўлган. Шульц туфайли хозир биз уни қандайдир трансформацияланган,ўзгартирилган шаклда – аутоген машғулот деб атаймиз, бу ҳақида айтган эдик.Лекин у бирламчи онг даражасида ишлайди,шунинг учун танада турли ўзгаришлар ва хоказолар содир бўлади.Медитация – бу ҳам бирламчи онг ёрдамида ишлаш,аммо бу энди иккиламчи онгни кузатиш.Аутотренинг осонроқ : биз иккиламчи онгни ўчиргандай бўламиз,унга эътибор бермаймиз ва бирламчи онг ёрдамида танамиз билан ишлаймиз,яъни бу тушунарли жараён,оддий ва осон.

Медитация эса – мураккаброқ амалиётдир.Биз бирламчи онг ёрдамида иккиламчи онг билан ишлаймиз,биз тизимни ўрганамиз.Яъни биз,деярли тизимда бўла туриб,чуқурлашиб,ундан озроқ чиқиб туриб,уни ўзимизга зарар етказмасдан,ўрганишни бошлаймиз.Биз энди янада мураккаброқ жараёнларни ўргана оламиз ва олтинчи ўлчов даражасигача ета оламиз.Айнан шу ҳақида гапиргандик: сеҳр-жоду ва қолган барчаси.Бутун бошли олий сеҳр-жоду олтинчи ўлчов даражасида қолади.Тизимнинг ўзи олтинчи ўлчов ташқарисига чиқа олмайди.Ва медитация ҳам,қанақа бўлмасин,медитациялигича қолади.Бу бирламчи онг даражасида ишлашдир,тушунарли бўлиши учун.Бу билан Қалбинг қутқарилишига эриша олмайсан,бироқ тинчлик холатига эришасан.Тинчлик холати – бу…ўлимдан кейин,одам субшахсга айланганида, у уйқуда бўлади,қийналмайди.Бироқ,барибир бу ўзига хос ўлим холати,чунки ўзини ўзи идентификация қилиш мавжуд.Бу қандайдир анабиоз.Лекин Яшаш ва Севиш мумкин бўлганида,ундан қандай маъно?  Мавжуд бўлмаслик нима учун?

 

Ж.: Ҳа-да ва ушбу медитатив техникаларни мана шу тинчликка эришиш учун ишлатиш – ахир бу кучни бекорга сарфлаш,билимсизликдан келиб чиққан тиришқоқлик-ку.Аслида,онг ўзида ўзи беркилиб қолади.Бунақа холатда эса нима рўй беради? Ахир ўхшашлик ўхшашликни туғдиради-да.

 

Т.: Ҳа. Яна Игорь Михайлович  руҳий амалиёт ҳақида “ бу Шахснинг онг ишлай олмайдиган чегара ташқарисига чиқиши” деб айтган сўзлари ҳам янада кўпроқ англаш ва тушунишни берди.Ва амалиётчиларга ёрдам сифатида бу сўзлар билан кўп нарса айтилди.

 

ИМ.:  Албатта.  Руҳий амалиёт энди Шахс даражасида бажарилади.Айнан шуни Шахс ривожлантиради.Бу бирламчи онгни,иккиламчи онгни,уларнинг барча комбинацияларини,намоён бўлишларини кузатиш,ўзини Маънавий Дунёнинг қисми сифатида англаш.Бу Маънавий Дунёни идрок қилиш.Ва охирги мақсад сифатида – Маънавий Дунё билан қўшилиш ёки Унинг қисмига айланиш.Бу энди Шахснинг етилиши.Барчаси осон.

 

Ж.: Ҳа.Ўз вақтида мен учун” Шахс Маънавий Дунёни томоша қилмайди,у У билан яшайди” деганингиз амалиётда муҳим бўлди.

 

ИМ.: Ҳа. Шахс у Дунёни томоша қилмайди,у У билан яшайди.Ва фарқи улкандир.У онгда,одамнинг танасида мавжуд бўлмаган бутун бошли спектр  билан идрок этади.Одамларга буни тушунтириш қийинроқ,яхшиси ўзлари хис этсин.Айтишадику:” Бахт келганида одам нимани хис қилиши керак?” –“ Нима бўларди? Бахтни-да”.- “ Бахт ўзи нима?” – “ Биласанми,яхшиси хис этгин”.

 

Ж.: Ҳа,бахт вақтинча бўлмайди.Ва ўзинг учун энди амалиётда шуни тушунасанки,бахт билан яшаш ва уни атиги қисқа онларда вақтинча хис этиш – бунда катта фарқ бор.

 

Т.: Бу тўғри.Руҳий амалиётни ўзлаштиришдаги бошланғич босқичларида шунақаси ҳам бўладики,сен ўзингни яхши хис этасан,бироқ шу билан бирга сен...йўқдексан,ғойиб бўлгандексан,бўшлиқдек.Аммо буларнинг барчаси билан биргаликда сен ажойиб холатдасан,чуқурликда қандайдир янги,қадрдон,қувончли нарса билан алоқадалингни хис этасан.

 

ИМ.: Аммо савол: сен йўқмисан ёки онгинг четга сурилдими? Тушунасанми? Табиийки,актерларингни овози ўчди,театр ғойиб бўлди ва хаёт бошланди.Лекин бу сен эмас,бу артистларинг,ёки ерлик “Мен”ларингдан бири йўқ.Буни турли номлаш мумкин,бироқ булар атиги сўзлар.

 

Т.: Ҳа –да,ва ушбу озодлик хисси,онг хукмдорлигидан озодликнинг унутилмас хисси...

Игорь Михайлович, одамлар хатларида яна қуйидаги саволни беришади: ибодат ҳақида.

Маънавий асбоб сифатида ибодат нима ? Ва ибодат ёрдамида Шахснинг Қалб билан қўшилишига эришиш мумкинми?

 

ИМ.: Ибодат нима? Ибодат аслида мана шу босқичларнинг кўпларини ўтади.Кўпинча ибодат иккиламчи онг айтиб туриши остида бажарилади.Натижа бўлиши мумкинми? Йўқ.

Лекин,ибодат холатининг чуқурроқ,жиддийроқ ифодалиниши бирламчи онг даражасида бажарилади.Бу медитация деб аталган нарсанинг ўзи.Мана шундай параллелни ўтказиш тушунишни беради.

Хар қайси дин Худога олиб келиши мумкин,биз бу ҳақда бир неча бор гапирган эдик.Ёмон динлар йўқ,адашиб қолган одамлар бор.Дин ёмон бўла олмайди.Дунё ҳам ёмон бўлиши мумкин эмас,одамлар ёмон бўлиши мумкин,чунки онгига қулоқ тутади,у эса ... Онг хар доим ҳам ёмон нарсани таклиф қилмайди-ку.У гоҳида яхши нарсани ҳам таклиф қилади.Яхшини танла ва яхши бўлади.Атиги биз иккиламчи онг мажбурлаб берган нарсаларга эришиш учун ёмон ишлар қиламиз.Бу бизниннг танловимиз,тўғрими? Нимани танласак,шуни оламиз.

Шундай қилиб, ибодат ёрдамида Шахснинг Қалб билан қўшилишига эришиш мумкинми?

Албатта,мумкин.Энг мураккаб ва энг содда дуо бор – Исо дуоси.( Агар чуқур ўйланиб кўрсак,бу босқичлар қандай ўтиши,бу холатларни ким ва қандай таърифлаганини кўрсак,ким уни ҳақиқатдан ҳам бажарган ва бу холатларга эришганини...Аслида бунақалар саноқли бўлган ва эришдим деб гапирганлар сони эса минглаб бўлган.)Руҳий амалиётлардагидек,принцип худди шунақа.У ерда Исонинг дуосини такрорлаш,Унга шунақа интилиш ва Мухаббат пайдо бўладики....Ва биз яна нимага келяпмиз? Биз Мухаббатга келяпмиз.

Чинакам,ҳақиқий,самимий Мухаббат – Худога Мухаббат.Табиийки,агарда сен аввалари айтишганидек, “ бутун юрагинг билан Худони севишга” ҳаракат қилсанг...Исонинг дуоси эса шунга олиб келади,Маънавий Дунёнинг айнан ичкаридаги хис-туйғули идрокига-бу Унга бўлган Мухаббат ва Шукроналик.Хеч вақо йўқ,Мухаббат ва Шукроналик бор.Қолган барчаси – Маънавий Дунёга нисбатан хом хаёлдир.Ва мана шу туйғу пайдо бўлганида,бу қўшилишдир.Мураккабми? Йўқ,мураккаб эмас.Худди руҳий амалиётлардек.Улар қийинми? Йўқ,қийин эмас. Нима қийин ? Онг билан яшаш қийин.У бунинг иложи йўқ деб гапиряпти.Нима учун? Чунки хох бирламчи  онг,хох иккиламчи онг бўлсин,уларга Маънавий Дунёга кириш ёпиқ.шунинг учун ҳам онг қарши туради.У ҳамиша Шахсни Фариштага айланишига қарши туради,чунки онг учун – бу ўлимдир.

Одамда камида иккита “Мен” мавжуд,гарчи онг бунақа “Мен”ларнинг кўпини яратиши мумкин.Бу нарса турли касалликлар мисолларида ёки одам билан махсус манипуляциялар мисолларида маълум.Бирламчи онг асосида хохлаганингча ,ўнталаб ҳам бундай “Мен”ларни яратиш мумкин.

 

Т.: “Мухаббат” тушунчаси эса...Одамлар ерлик Мухаббатни ҳақиқий Мухаббат билан адаштиради.

 

ИМ.: Ва яна Мухаббат тушунчаси.Мухаббат ерлик тушунишда бирламчи онг томонидан кўпайишга,яъни ўзига ўхшаганларни нусхалашга  бўлган эхтиёж деб берилади.тизим ҳам бундан жуда манфаатдор.Ёки иккиламчи онг томонидан хукмдорлик қилиш,эга бўлиш истаги деб уқтирилади.Шунда Мухаббат онгнинг призмасидан чиройлироқ кўринади,лекин у тез ўтиб кетувчи.Ҳақиқий Мухаббат эса ,бу  фақат Худога ва Маънавий Дунёдаги хар бирига бўлган Мухаббат.

 

Ж.: Ҳа. Худога ва Маънавий Дунёдаги хар бирига бўлган Мухаббат.

 

Т.: Аввал айтганимиздек,тизим одамларнинг онги орқали уларга гўё  танлов эркинлиги мавжуд эмасдек,улар Худонинг олдида қуллар эканлигини тарғибот қилади.

 

Ж.: Ҳа,лекин тизим нимани яширмоқда? Эркинлик фақат маънавий томонда мавжудлигини ва Шахсда бошқача идрок,Илоҳийлик билан тегишиш туфайли,чуқурликдаги туйғуларга биноан,Худога бўлган чексиз Мухаббати боис пайдо бўлувчи холат  борлигини яширмоқда.Ва мана шу Мухаббатда қўрқув йўқ.Қўрқув тизим томонидан мажбурлаб сингдирилган,у онг орқали одамларни Худони севишни эмас,балки Ундан қўрқишга мажбурлайди.Айнан куч тушунишида,тизим тушунишида улкан ва қодир сифатидаги Кимсадан қўрқиш эмас, балки Унинг чексиз Мухаббатдаги буюклиги ва қодирлигини севиш керак. Ахир тизимнинг Маънавий дунёнинг реаллигидан,мана шу ҳақиқий Хаётнинг реаллигидан ҳабари йўқ-да.

 

Т.: Ҳа,чунки тизимнинг қисмати – бу ўлиш ва чириш.Ва мана шу ердан маънавий тушунчаларнинг ва асосларнинг алмаштирилиши келиб чиқяпти.Ахир хатто Худога хизмат қилишни ҳам онг қуллар қисматига (удел рабов)  айлантирмоқда...Қизиқ...аввалари “удел” деб князь томонидан бошқариладиган худудга айтилар эди.Моҳият бўйича ҳам ушбу уч ўлчамли дунё бу дунё князининг қулларини худуди бўлиб чиқяпти.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри қайд этгингиз.Ва бу ерда яна онгдан келиб чиққан  алмаштирилиш мавжуд ва у жуда жоҳил – “барча Худога хизмат қилувчилар – унинг қуллари”.

 

Т.: Чунки онг хамиша Худога қарши туради-да.Одамлар кўпинча онгдан гапирган ботларини ичкаридан чиқаётган Худога самимий интилишидан ажрата олмайди.Ахир сенда Худодан қўрқиш мавжуд бўлса,агар сен қул сифатида Худодан қўрқсанг,сен Уни севмайсан,ва У сени кўрмайди.

 

ИМ.:  Ҳа,худога хизмат қилувчилар- унинг қуллари дейиш – бу онгдан келиб чиққан алмаштирилишдир.Бу Худони нотўғри тушуниш.Ва одамларнинг онгига мана шундай захарли маъно сингдирилганки,гўёки одам Худодан қўрқиши керак.Бу эса Шахснинг Худони излашга хатто интилишни ўзини ўлдиради-ку.Нима учун? Хали ёш новдадек бўлган Шахсга Худодан қўрқишни уқтирганида...

 

Т.: ....ҳа, бунда одамнинг эътибори Мухаббатнинг ўрнига қўрқувда мужассам бўлади.яъни эътибор кучининг тизимга қуйилиши рўй беради.Бу эса Мухаббатнинг ўрнига янада катта қўрқувни туғдиради.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри. Худога эса фақатгина Мухаббат орқали келиш мумкин,бошқа йўл йўқ.Фақат Ҳақиқат орқали,ўрганиш орқали.Ўрганиш эса фақат Мухаббат орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Т.: Ҳа,ва кун давомида узининг Мухаббатини кўпайтириб бориш керак.Бу мехнатдир.Одамлар эса бирданига Маънан ривожланган Шахсга айланмоқчи бўлади.

 

ИМ.: Фақатгина ўта ноёб холатларда маълум Шахсларга бундай совғалар тухфа қилиниши мумкин.Асосан эса одам бу йўлни ўзи ўтиши керак.Одамлар Худонинг Мухаббатига эришиш учун иблис билан танада бўлган холатда курашишни  хохлаб ,тузилган келишувдан келиб чиқиб,Худога хизматни танлаши керак.Бу дегани Худо уларни яхши кўриб қолади дегани эмас,балки Худонинг Мухаббатини эгаллаш,Мухаббатга айланиш дегани.

Ариман томонидан динга киритилган энг жирканч нарса – Худодан қўрқишдир.

Сен агар кимдандир қўрқсанг,Сева олмайсан,самимий,ҳақиқатдан Сева олмайсан.Сен ундан қўрқасан.Қурқар экансан,у холда Унга хеч қачон етиб бормайсан.Худони Севиш керак.Худо Мухаббатнинг ўзи-ку.Сен Мухаббатга тўлганингда- сен Худо билансан.Хатто Мухаббат тушунчаси ҳам алмаштирилган эди...

Шунинг учун одам Худонинг қули бўла олмайди.Одам моддий дунё ва унинг қадриятлари билан яшаганида,иблиснинг қулига айланади.Бу шундай.У холда унинг қул сифатидаги қисмати шубхасиз,олдиндан маълум.

Одатий,соддалаштирилган тушунишни олсак,одам Маънавий Дунёнинг қисмига айланиши мумкин,яъни у ўзининг оиласига қайтиб боради.Бироқ у ўзининг оиласида қул бўла олмайди.Бу қанақа оилаки,мен унда қул бўлсам? Бу хулосага хатто онгнинг ўрнаматларидан ҳам келса бўлади.Мен ўз оиламдан қўрқсам,уни қандай севишим мумкин?

 

Т.: Шундай...Яна Худонинг Мухаббати тўғрисида.Игорь Михайлович, кўрсатувларда кўп бора Сиз одамзоднинг маънавий тарихида инсонлар ҳақиқий Мухаббатни ловуллаётган иссиқлик,оловли Мухаббат билан мажозий маънода таққослаган,дегансиз.

 

ИМ.: Нима учун динидан қатъий назар,маънавий ўйғонишга эришган инсонлар олов ҳақида эслатган? Ва бу оловни ноодатий тусда тасвирлаган? Улар уни “ ёнаётган,лекин куйдирмайдиган олов”,” энг тоза олов” ва шунга ўхшаш номлар берган.Ушбу олов тушунчаси – бу айнан Хаётни туғдирувчиси ва улар уни бирламчи кучлар ёки бирламчи энергия деб номлаган.Ассоциатив тарзда,онг даражасида...Ассоциатив тарздалигининг сабаби,чунки буларни туйғулар даражасида хис этган инсон,бошқаларга тушунтиришга уринганида қандайдир кучнинг ассоциациясини ва у нимани эслатишини келтиради.Сув бўлиши мумкин эмас, у оқади.Илк босқичларда одам бошдан кечирган хиссиётни жисмоний даражада ҳам хис этади.Ўзларингиз ҳам биласиз,мана шундай кўриниш,Рух билан тўлиш рўй берганида,танада нима бўлади? У мана шу оловга ўхшаган иссиқликни ичкаридан хис этади.Аммо у куйдирмайди.У қувончли ва мархаматли.У соф.Бу бирламчи оловни онг идрок қилган ассоциацияси…Уни қачондир Аллат кучи деб атаганлар.

 

Ж.: Ҳа, ва Маънавий дунё билан тегишишнинг унутилмас илк тажрибаси,сен унда ушбу улкан ерлик бўлмаган бахтни хис этасан,сен ушбу мархаматли Мухаббат иссиқлигини сезасан,уни аввал билмагансан,ҳақиқий,битмас-тугамас Мухаббатни.Ва бу қувонч сенда шу қадар тўлиб тошадики,уни хатто тананг ҳам сезади.Чунки бу иссиқлик,у шунчалик....ҳақиқий,у самимий,у шунчалик тўлиб-тошади-ки, у хажмли.Софликнинг ўзи,софдан ҳам софдир.

Кейинчалик эса,сен Маънавий Дунё билан яшаганингда,ушбу иссиқлик ўзининг кучли намоён бўлишида йўқолиб,чуқурликка кетади ва сенинг ажралмас қисмингга айланади.Ва у ерда,чуқурликда,у хамиша мавжуд,хамиша бор бўлиб,сени ичкаридан шиштиради.Кунми,тунми,аҳамияти йўқ,сен худди унга ўраниб олгандексан.Агарда бу ерда руҳий  томоннинг кучайиши ёки намоён бўлиши ,яъни Маънавий Дунёнинг иштироки бўлсагина,у яна тўлақонли намоён бўлади.

 

Т.: Ҳа.Амалий тажрибада яна шу нарсани кузатдимки,Маънавий Дунё билан яшаганингда ёлғизлик хисси ғойиб бўлади.Унга қадар доимо онгдан келиб чиққан  ёлғизлик хисси,жисмоний дунёдаги бўлиниш сезиларди.Хатто сенга энг яқин бўлган одамлар орасида бўлганингда ҳам.Лекин у хамиша мавжуд эди.Сен қандайдир онгнинг суратларига чалғигансан,бу холат қандайдир силлиқланар эди.Бироқ амалиётда ўз устингдан ишлашни илк босқичларида бу ёлғизликнинг тушуниши айниқса ёрқин бўлган.Қаранг,ғалати туйғу: сен одамлар орасида бўлсангда,аммо худди сахрода бўлгандексан.

Лекин кейинчалик шундай тушуниш келдики,ёлғизлик хисси- бу онгнинг холати, бу унинг бўлиш,парчалаш вазифаси ва у бирламчи онгнинг эмоцияларида қурилган.Аммо сен бошқа нарсани танлайсан,чунки сен энди бошқа нарсани биласан.Сен Хаёт,Рухда Яшаш,Маънавий Дунё билан яшаш қувончини ва тўлалигини биласан,у ерда эса сен бутун Маънавий дунё билан ва бу ердаги маънавий намоён бўлиши билан яхлитсан.

 

Ж.: Ҳа,мен сен билан мутлақо ҳамжихатман.Сен ҳақиқатдан ҳам Тирик бўлиб бу билан Яшагингда ушбу қувончга тўлиб-тошасан,ушбу холат нақадар ёқимлидир.Нақадар кучли ва гўзал...Хатто онг ҳам ушбу аллат кучини қабул қилади.Ва амалиётда Аллат белгисини айнан шохчалари юқорига қараган янги ой кўринишида белгиланиши сабабининг тушуниши келгани қизиқ бўлди.Ахир бу идиш каби.Маънавий дунё билан мана шу унутилмас  илк тегишиш тажрибасини хис этганингда эса,сен қуёшсимон тўқиманинг сал пастроғида идишнинг тўлаётганини хис этасан.Сен идиш каби тўлиб борасан ,ва ушбу идишда мархаматли олов,уни бошқача номлай олмайсан ҳам.Онг тушунадики,”бу идиш эмас,бу тана”.Аммо кўзларингни юмганингда бошқа нарсани хис этасан.Мана шу туйғу...Сен ўша кўринмас идишни хис этасан.У битмас-тугамас Мухаббатни,ҳақиқий Мухаббатни     иссиқлигини таратишини хис этасан.Ва Мухаббат шунчалик самимийки...У ҳақиқийлигини сен тушунасан.Ушбу Мухаббатда...Худо.

Бу туйғу…идиш,янги ой,Аллат…Гўё ичингда чексиз Мухаббатни таратувчи хажмли белги мавжуддек…Аллат белгиси ҳам балки шу ердан келиб чиққандир- одамларнинг амалий маънавий тажрибасидан.Ва бу атиги бир тасвир эмаслиги аниқ.Сен буни энди амалиётда тушунасан.Бу реал руҳий тажриба эканлигини биласан.Асрлар давомида озодликка эришганларнинг тажрибаси.Ва Чексиз Дунё билан руҳий  тегишишнинг илк тажрибаси сифатида улар буни қайд этганлари аниқ.Бу тажрибани хеч нарса билан адаштирмайсан,хеч қачон унутмайсан.У хамиша сен билан.

 

Т.: Ҳа,ахир энг қимматли ва энг  муҳим қадимий белгиларни хамма жойда топмоқдалар.

Аллат белгиси ( шохчалари юқорига қараган янги ой),ахир у деярли барча қитъаларда артефактларда,қадимий халқларнинг муқаддас предметларида топилган. Ва кўплаб динларда дунёнинг бошланиши олов билан боғланган ва бу билан Аллатнинг илоҳий кучи назарда тутилган.Яъни барчаси шундан, одамнинг  Худога бўлган Мухаббатининг мана шу ичкаридаги иссиқлиги туйғусидан бошланади…

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.Ва  “ушбу,икарида ёнаётган олов”,мана шу “ Рух билан тўлиш,Рухнинг намоён бўлиши” – кейинчалик уни қандайгина номлашмаган.Лекин барибир,”Аллат” номи – у тўғрироқ.Ва мана шу Аллатнинг белгиси – шохчалари юқорига қаратилган янги ой), у хамма жойда бўлган.

 

Т.:  Ҳа, ва бунга мисоллар кўп: ўн минглаб йиллик қоятошлардаги тасвирлардан ( уларнинг пайдо бўлиши ҳақида,вақтидан бошқа хеч нарса маълум эмас) бошлаб,то турли эътиқодлар,маданиятлар,цивилизациялар,дунё динларининг артефактларигача,шу билан улар яқинда қолдирилган,охирги беш минг йилни назарда тутяпман.Онг жуда кўп нарсани ўчириб ташлагани,тушунарли,жуда кўп нарсани бузиб,”ўзининг хохишига биноан” деб айтамиз,аниқроғи,тизимнинг хохишига биноан,ва  ташқи маросимларга айлантирди.Бироқ фактнинг ўзи…

_____________

10-видеолавҳа.

 

Видеолавҳада Аллат ва АллатРа белгилари мавжуд бўлган артефактларнинг турфалигини намойиш қилинади.Улар хар хил даврларнинг,эътиқодларнинг,динларнинг ва тараққиётларнинг маданий меросидир.Аллат ва АллатРа белгилари ҳамма жойда топилмоқда: Осиё,Африка,Европа,Австралия,Океания,Шимолий ва Жанубий Америка.

 

_____________

 

 

Т.: Тўпланган артефактларга қараганда,руҳий тажриба ва амалиёт – буларга одам ҳам палеолит даврида ,хам хозирги вақтда интилмоқда.Ва одамнинг танаси қаердалигининг аҳамияти йўқ:ўтган аждодларнинг маънавий тажрибаси қайд этилган, белгилар чизилган ғордами,ёки ўтмишнинг одамларини диний тажрибаси битилган китоблар билан тўлган ибодатхонадами.Муҳими,Шахс сифатида одам амалиётда қаерда бўлган:онгнинг талқинларига қулоқ тутган холатда, ўлик уч ўлчамликнинг рамзларидами,ёки Рух билан Яшаш амалиётидами?

Қизиғи шундаки,онгнинг призмаси аро азалий Билимнинг анча мурккаблашиш жараёни бошланган даврга нисбатан маънавий ўрганиш борасида аввалги одамларга анча осон бўлган.Оддий мисол келтираман.7 минг йил атрофида илгари    Европанинг шарқида барчага маълум бўлган Кукутень-Триполье цивилизацияси гуллаб яшнаган.Унда ўша даврга нисбатан улкан шахарлар қурилган.Бу цивилизация жудаям ривожланган эди ва минг йиллар давомида тинч-тотув мавжуд бўлган.Шундай қилиб,ушбу маданиятнинг топилган артефактларига биноан,Аллат,АллатРа белгилари асосий белгилардан бўлган.

Уларни деворий нақшларнинг безакларида,маросимий идишларда ,предметларда,кийим безакларида жойлаштирган...

 

ИМ.: Аллат белгиси- бу Худонинг Мухаббатига эга бўлиш,Рух каби юқоридан тушиб сени тўлдирувчи асл олов каби, у сени нима билан Яшашинг керак бўлса шу билан тўлдиришини эслатмасидек.

 

Т.: Ҳа,ва ушбу маданиятни ўрганаётиб,тушунасанки,бундай эслатма жамиятда ҳамма жойларда бўлган.Уйларда уни энг обрўли жойда тасвирлаган,одам нафақат жисмонан,балки маънан ҳам исиши учун иссиқлик таратувчи печларга қўйишган,Яъни ўз ичида мана шу илоҳий оловни,Худога бўлган Мухаббат оловини тинмай қўллаб қувватлаган.Аллат ва АллатРа белгиларини уйларнинг чўққиларига ва томларига қўйишган.Хуллас,улар ҳамма жойда бўлган.Улар одамнинг хаётининг  асосий мақсади:ўликдан тирикка айланишни эслатмасидек бўлган.Артефактлардаги белгиларнинг ифодаланиши ва мазкур цивилизациянинг яшаш хусусиятларига қараганда,у ерда маънавий Билимлар айнан амалиётда қўлланган.

 

ИМ.:  Бу табиий,чунки моддийликнинг устидан маънавийлик устувор бўлган,асло хозиргидек эмас.  

 

Т.: Ҳа.Аллат белгиси,”АллатРа” китобида эслатилганидек,кейинги даврларда ҳам бирламчи энергияни,илоҳий кучларни ифодалаган.У амалиётда маънавий тажрибага бойиганлар учун рамз эди.

 

Ж.: Ҳа,ва бу абадий хозир ва шу ердаги Хаёт ҳақидаги маънавий эслатма эди.

 

Т.: Ҳа.Аллат белгиси кундалик эслатма бўлиб хизмат қилган,бироқ у хозир кўпчилик учун санамлардек бўлмаган...Бу ерда ҳақиқатдан ҳам аҳамиятли фарқ бор: чунки кўпчилик учун санамлар бугун- худди юқори инстанцияга мурожаатдек,Худодан ўзи учун,ёки яқинлари учун ниманидир сўраш эслатмасидек.

 

Ж.: Ҳа,афсуски,шундай...Ва буларнинг барчаси онгдан келиб чиққан эмоцияларда қурилган: умидда,қўрқувда.Илгари эса Аллат белгиси дунёнинг турли бурчакларида яшаган одамлар учун азалий Билимларнинг,ўзининг Худога бўлган маънавий Мухаббатининг оловини кўпайтиришнинг эслатмаси бўлган,яъни Шахснинг маънавий ривожланиши ҳақида.Ва асосан айнан белгилар орқали билимларнинг маънавий маъно ва мазмуни узатилган ва уларни дунёни хохлаган бурчагида тушунишган.Асло хозиргидек эмас : уч ўлчамликнинг рамзлари, махаллий ахолининг фенотипик хусусиятлари билан тўғри келадиган юз тузилишига эга бўлган сиймолар.Яъни азалий Билимнинг у ёки бу халқнинг мулкига бўлиниши бўлмаган.

 

Т. : Шундай қилиб,Триполье маданияти қачон заифлашди? Унинг ўринга курашчан маданиятлар келганида,яъни Билимларни йўқотган ва Хайвоний ақл онги бошқаруви остида бўлган авлодлар.Улар онг ёрдамида тизимнинг қули сифатида Билимларни сеҳр-жодуга,динга,фаннинг шубҳасига айлантирган, улар ижтимоий табақаларни яратган,улар умид ва қўрқувда асосланган бошқарув тизимларини яратган.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Т.: Шундай бўлсада,онгинг бундай аралашувига қарамасдан,одамлар Хаёт бағишловчи Манбани ўшанда ҳам эсда тутишган.Ва буларни нафақат Триполье маданиятига қадар мавжуд бўлган қадимги цивилизацияларнинг артефактлари ва қолдиқларига биноан кузатиш мумкин.Буларни у ёки бу,оҳирги беш минг йил давомида мавжуд бўлиб,онг томонидан яхшигина ишлов берилган  динларнинг таълимотларига асос солган азалий Билимларнинг қолдиқларидан ҳам кузатиш мукин.

Мана масалан,индуизм ва буддизм фалсафасида “майа” каби тушунча мавжуд ва бир нечта маънога эга.Бир томондан., у идрок қилинаётган дунёнинг хаёлийлиги деб кўрилади.Бошқа маъносида эса, уни худонинг ўзгармаслигига эга бўлган,ўзгарувчи табиатни яратувчи дунёвий куч билан боғлашган.Моҳияти бўйича,бу Аллат кучларининг хусусияти,ўша бу дунёдаги барча нарса тикилган бирламчи энергияларнинг.Ва,агарда бу кучни илоҳий мақсадларда ишлатилса,у мўжизавий ўзгаришларни беради,уни илоҳий аёл билан,яъни Аллат белгиси атрибути бўлган аёл худо билан ассоциатив боғлашган.

Агарда бу кучни жинлар ишлатса,”майа”  ёлғон,алмаштирилиш,афсунгар ўзгаришга айланади. “АллатРа” китобидан эсласак,қадимдан маълум томонларга қаратилган янги ойнинг белгилари ҳам мавжуд,улар маъносига қараб, одамнинг тузилишидаги майдонли тузулмаларга кўрсатган: ёнбош ёки орқа Моҳиятларга.

Аммо энг қизиғи,бу аёл худонинг ёпинғичи ҳақида эслатма ва унинг маъноси – бу кўзга кўринувчи турфалик остида ўзининг асл моҳиятини –Брахманни,яъни Ягонани,ягона реаллик сифатидаги олий Худони яширган бутун идрок қилинувчи дунёнинг хаёлийлигидир.

  

Ж.: Ҳа,умуман олганда,ёпинғичи бор аёл худо ва унинг атрибути бўлмиш шохчалари юқорига қаратилган янги ой,яъни Аллат белгиси – бу турли халқларнинг маданиятлари ва эътиқодларида кенг тарқалган сиймодир.

 

Т.: Мутлақо тўғри.Ва дунёнинг қайси четида у ёки бу этиъқодни қўллангалигидан қатъий назар,қадимда бу нимани билдирганлиги ҳақида тушуниш бор.Мана масалан,ёпинғичли ёки ёпинғич тикаётган аёл худонинг рамзи Аляска хиндуларининг ҳам- бу Атсинтма худоси,қадимий славян халқларида ҳам – бу Макошь худоси,қадимий арабларнинг  ҳам эътиқодларида мавжуд – бу Аль-Лат худоси,ва яна кўплаб бошқалар. Бу замонавий динларда ҳам бор.Христианликда “Худонинг Онаси ёпинғичи остида бўлиш” деган ибора мавжуд.

 

Ж.: Ҳа,турли эътиқодлар,яъни азалий Уйнинг орзу қилинган эшиги олдига элтувчи йўллар кўп бўлиши мумкин, лекин эшикни очиш,яъни амалий тегишишнинг руҳий тажрибаси,Маънавий Дунё билан яшаш тажрибаси – барча учун биттадир.

Ахир маънавий тажриба позициясидан қарасак,олдинги авлодлар келажак авлодларга нимани узатишга уринган? Айнан амалиётда содир бўладиган нарсани-бутун эътиборни чуқурликдаги туйғулар ёрдамида Маънавий Дунёда мужассамлаштириб,ягона реалликка – Худонинг реаллигига кетиш.

 

ИМ.: Худди шундай.

 

Т.: Маънавий ўрганишда амалиёт бўлганида,сен ҳақиқатнинг ягона донини,турли халқларнинг маънавий таълимотларига асос солган донни тушунасан.Лекин амалиётсиз назария ўликдир...

Бу айнан Худонинг реаллигига кетиш,яъни Шахс учун қадрдон маконга,ҳақиқий Уйига йўл эканлиги тўғри қайд этилган.  Санскрит тилида “алая” каби атама мавжуд ва у “уй”,”яшаш жойи”,” азалий” маъносини билдиради.Буддизмдаги калит тушунчаларининг бири эса –бу “ алая-джняна”,яъни “ айтиб бўлмас ва таърифлаб бўлмас Ягонанинг билимининг сақланадиган жойи.”Шарқ халқларида,масалан,Туркияда,”айа” сўзи “илоҳий” маъносини билдиради.Арабларда ҳам азалий Уй ҳақида эслатмалари мавжуд.Ислом энциклопедиясида исломнинг энг асосий муқаддас жойи –Кабатулоҳ  ҳақидаги мақолада унинг номи ривоятга боноан ал-Байт ал-Атик бўлган,унинг маъноси “Қадимимй Уй”,”азалий Уй”дир.У Одам Ато томонидан Худога сиғиниш учун Ердаги илк муқаддас жой деб асос солинган,деб хисобланади.Мутаносиб эслатмалар бошқа халқларда ҳам мавжуд.

 

Ж.: Яъни буларнинг барчаси амалиётчилардан қолган эслатмалар,улар ўзининг амалий маънавий тажрибасини,Шахсни ҳақиқий Уйи,яъни Худонинг реаллиги билан боғлаб турувчи нарсани ассоциатив тарзда кейинги авлодларга узатишга уринган.

 

Т.: Ҳа,бироқ бу масалада онг доимо ёвуз хазилини ўйнаган.Чунки аввал назарияни ўқиб,кейин амалиётда бажарсанг,тушунасанки,бу асло сенинг онгинг назарда тутган нарса эмас экан. Ўзимдан биламан,агарда, аввалгидек,шунчаки, хар бир таърифни алоҳида ўқиганимда,миям бирор нарсани тушунишни рад этарди.Чунки асрлар давомида одамнинг онги барчасини шунчалик чалкаштириб юборганки,аслида онг орқали ўтказилган ва онги устувор бўлган одам томонидан ёзилган нарса ҳақиқат деб узатилмоқда.Ва бу сезиларли.Аммо хозир вазият бошқа.Сиз,Игорь Михайлович,берган маънавий Билимларнинг универсал калити туфайли,турли динларнинг билимлари содда ва тушунарли бўлиб қолмоқда.Қайта-қайта амин бўляпманки,Маънавий Дунёдан берилгани – у равшан ва содда. Онгдан келиб чиққаннинг барчаси эса,қийин,чалкаш,таниб бўлмас даражагача ўйлаб топилган фалсафий атамаларда шиштириб юборилган.Бироқ Сиз берган универсал калитга биноан,вақтнинг пўстлоқлари ичида хар қайси динда ҳақиқий донни топса бўлади.

 

ИМ.: Ҳақиқат хамиша оддий ва ўзи учун ўзи гапиради.Бу қизиқ лаҳзалар.Умуман,маънавийлик,Шахснинг Маънавий Дунё билан боғлиқлиги ҳақида айниқса белгилар ёрдамида,жуда кўп айтилмоқда.Лекин,афсуски,бу билимлар бугунги кунда йўқотилган,айримлари эса мутлақо аксинча талқин қилинмоқда.Нима ҳам қилардик,онг – бу онгда.

 

Т:  Игорь  Михайлович,мана бугун биз бутун дунё бўйлаб кўплаб одамлар учун Аллатнинг илоҳий кучларини ўтказувчиси бўлган Худонинг (Исонинг) Онасини эсга олдик.Ва қадимдан у Аллат белгиси,ёпинғич билан тасвирлангани бежизга эмас. Бугунги кунда кўплаб одамлар ўз ибодатида унга маънавий ишларида тезкор ёрдамчи сифатида мурожаат қилади.Аммо кўпинча ,инкультурация оқибатида,уни ерлик,у ёки бу халқга мос келадиган жисмоний сиймолар билан таққослайди.Аслида эса – бу Худонинг улкан кучи-ку.

 

ИМ,: Ха,Худонинг Онасини кўпинча одамлар моддий сиймо билан солиштиради ва  у шундай гавдаланади.Аммо илоҳийликнинг барчаси – Руҳдир. Худонинг Онаси эса – Олий Руҳ.Нима учун? Кўплаб афсоналар бор,лекин,айтайлик...Мухаббат нима? Мухаббат – бу айнан Худонинг Онаси!

Бу борада Аллат опа-сингиллари тўғрисида қизиқарли афсоналар мавжуд...Умуман,ўйлайманки,хохлаган одам  ўзи топади.Маълум одамларнинг онгида кучланишни чақирмаслик учун,буни бу ерда эслатиш шарт эмас.Руҳ билан идрок қилганлар учун албатта бу қизиқ бўлар эди.Аммо,афсуски,ўзини чиндан ҳам художўй деб хисоблаганлар онги билан яшамоқда.Онгига эса уни бошқараётган кимса уқтирмоқда.Шунинг учун замонавий дунёда ,афсуски,кўп нарсани айтиб ҳам бўлмайди.Ва Бу ҳақиқат.

 

Т.: Худонинг Онаси – бу Руҳ, Биби Марямнинг хизматидагидек Худога хизмат қилиш эҳтиёжи борлигини хис этган одамлар бор.

 

ИМ.: Умуман,ҳизмат масаласига келсак…хизмат хар хил бўлади.Лекин кўпинча одамлар онгдан келиб чиққан хизматга интилади ва хизмат йўлида қандайдир афсунгарлик қобилиятларини орттиришга умидвор бўлади.Мана шу одамларни онг: “Мен хизмат қилишни хохлайман,мен тайёрман” –дейишга ундайди.

Ҳақиқий ҳизмат эса – бу айнан ўша мисол,Мариянинг Софлик ва Мухаббат ифодаси сифатидаги мисол,ўша қадриятларни келтириб,уларни моддий дунёда,бунга хар сонияда қарши турган онгнинг истакларидан қатъий назар,тарқатилишидир.Бу мураккаб савол ва оммавий кўрсатувда уни ,айниқса Мариянинг ҳизматини кўтариш…Нима керак?

 

Т.: Хис қилаётганлар учун.

 

ИМ.: Хис қилаётганлар,тушунади.Қолганлар учун эса …улардаги шайтонни кучайтириш.

 

Ж.: Аммо Худога етиб келишни самимий ҳоҳлаган одамлар бор…Кўп нарса берилгани,тушунарли.Лекин хозир шундай даврки – Кесишиш даври…Шунақа воқеалар.Онгнинг шундай қоронғулиги дунёни ёпиб турибдики,уни пайқамасликнинг иложи йўқ…Бироқ хозир энг асосий бўлаётган нарса – бу Маънавий Дунёдан  шундай катта жўнатма ва шунақа катта ички Чақириқ келяптики,уни эшитмасликнинг иложи йўқ.Ва икчаридан жуда кўп туйғулар тўлиб-тошмоқда.чунки бу Чақириқни эшитяпсан.Ва бу Чақириқ хар бир Рух сифатидаги Шахсга йўлланган.Ва у Хаётни,ҳақиқий Хаётни,одамдаги энг қадрли ва энг муҳим нарсаларни ўйғотмоқда.Бироқ кўпчилик хануз онгнинг наркози остида кун кечирмоқда.Ваҳоланки жуда кўп нарса берилди,кўп нарса айтилди.Билимлар ҳам берилди.Аммо барчаси хозир қиррада турибди ва хар бир одимнинг тақдири унинг шахсий танловига боғлиқ…

 

ИМ.:  Худо,Уни яхши кўрганларнинг барчасини яхши кўради.Уни яхши кўрмаганни эса,У атиги билмайди.Ва бу рост.Худо билан бўлишни хохлайсанми,ёки У сени яхши кўришини хохлайсанми – Уни яхши кўр.Барчаси осон.

 

Т.: Ҳақиқатдан ҳам,барчаси осон.Яъни одамнинг ўтмиши қандай бўлган,ўзи ким,ташқи кўриниши қандайлигининг аҳамияти йўқ…Одам қўрқиши керак эмас,чунки Мухаббат – бу…

 

ИМ.: Мухаббат – бу қўрқув эмас.Сен кимдан қўрқмагин,Ариманданми,Худоданми – хеч нарсага эриша олмайсан.Қўрқув онгдан,у ўша ерда яшайди.Ва ўлаётганида тана алаҳсирайди,Қалб эса – бунга лойиқ деб топилган бўлса,куйлайди.Онг эса алаҳсираши керак,чунки Шахс озодликка чиқаётганида,унинг учун бу охирги онлар.Бу нормал холат.

 

Ж.: Ҳа,онг Худонинг тушунишини бермайди.Ишонч бор бўлсада,бироқ билим бўлмаса,тушуниш бўлмаса,унда нима бўлади? Факт бўйича :” Мен ишонаман,лекин билмайман.Кимга ишонаётганимни билмайман,лекин ўзим учун моддий нарса оламан деган умиддаман.” Ва ҳамма моддий нарсаларни сўрайдику.Ахир бу тизимнинг ишлаш принципи-да.Шундай қилиб,сен Худони яхши кўрасанми ёки моддий бойликларними?

Аммо бу ерда яна бир савол туғилмоқда: сен ишонасанми ёки сен биласанми? Сен ўлимдан кейин жаннатда қайта туғилишингга ишонасанми? Лекин сен ишонсанг-демак умид қиласан.Умид қилсанг,шубхаланасан,демак.Агар шубхалансанг,демак сенда қўрқув бор,аммо Мухаббат йўқ.

Лекин сенда Мухаббат бўлса,демак сенда энди Хаёт бор.Сенда шубха-гумон,қўрқув йўқ,чунки сенда энди Билим ва тажриба бор,сенда энди Хаёт бор.Сен энди шу ерда ва хозир яшаяпсан.Сенда Маънавий Дунёнинг Билими ва Мухаббати бор.Маъно ҳам шунда- сен ўлимдан кейин мукофотланишинггга умидвор бўлмасдан,бу ерда Яшашни бошлайсан.Яшашни бошласанг – Яшайсан.Яшашни бошламасанг – Яшамайсан.

 

Т.: Ҳа,ва Инжилда айтилгандек: “Одам нимани экса,шуни ўради: ўз танасига эккан,танасининг чиришини ўради,руҳни эккан эса руҳдан абадий хаётни ўради.”

 

Ж.: Ҳа,” нима эксанг,шуни ўрасан” иборасини тушунишнинг чуқурлиги ҳам шунда.Ахир сен далани экишга умид қилсанг,хосилни йиғиш вақти келганида,далага келиб,уни бўм-бўшлигини кўрасан .У ерда сенинг умидларингнинг бегона ўтларидан бошқа нарса бўлмайди.Хосилни ўриш учун эса,аввал экиш керак,яъни умид қилмасдан,ҳаракат қилиш керак.Реал ҳаракатсиз сенинг умидларинг бўм-бўшдир.Ишонч – бу умид ва қўрқувлар.Тажриба эса – бу Хаёт.Тирикка- тирик,ўликка- ўлик. Орзу қилиб,умидвор бўлиш эмас,Яшаш керак.Мухаббатни эксанг – Мухаббатга эришасан.Чунки,...Худо ҳақиқатдан ҳам хар биримизни яхши кўради,бироқ фақат Уни яхши кўрганларни.

 

Т.: Бунда маъно бор.Одамлар кўпинча онгдан,одат бўйича,ўзининг ўтмишига асосланиб иш тутади.Мухаббат эса – бу бошқа нарса...бу тизимнинг қолипларидан ташқарисидаги хозир ва шу ердаги Хаётдир.

 

ИМ.: Одат – бу онгнинг қолиплари.Онг билан яшасанг,одатлар бўйича ҳаракат қиласан.Мухаббат билан яшасанг – сен энди одатлардан озодсан,ҳаммасидан озодсан.Одат бу нима? Одат онгда,онг – тизимнинг қисми.Барчаси осон.

 

Т.: Ҳақиқатдан ҳам барчаси осон.Ва ўзингнинг қолипларинг билан овора бўлишни кераги йўқ.чунки бу онг,ва у ...ўтмиш ва келажак ҳақидаги фикрларни айлантириши мумкин...Сен эса....шу ерда ва хозир...яхши кўр...тамом.

 

ИМ.: Ўтмиш,келажак – у фақат онгда мавжуд,лекин унинг хозири йўқ.Шахснинг эса кечаги куни ва эртанги куни йўқ.Худонинг мухаббатида Маънавий Дунё билан яшаётган Шахсда фақат хозир бор.Ва бу хозир – у тугамас.”Хозир” “эртага” ёки “кеча” бўлиб кололмайди.Ахир бу хозир ва у абадий.Онгда эса :” Кеча бундай қилиш керак эди,эртага эса бошқача иш тутаман”,лекин унинг хозири йўқ.

 

Т.:  Ҳа,келажакни деб хозирдан воз кечиш аҳмоқликдир.

 

ИМ.: Келажакнинг хозири йўқ.

 

_____________

 

Видеоқўйилма

Яшашни бошласанг – Яшайсан.

Яшашни бошламасдан – Яшай олмайсан.

 
_____________
  
Rating: 5 / 5 from 24




Recommended Book

AllatRa Book download