Жонли сухбат - саҳифалар 11-17

00:37:33 - 00:58:58

 

 

 

ИМ. ....Ким қарши туради? Онг қарши туради.Бошқа дунё билан,Илохий Дунё назарда тутилмоқда,боғлиқ бўлган барча нарсаларга онг доимо қарши туради.Нимага? Чунки онг учун у ерга йўл ёпиқ ва бу нарса уни қўрқувга солади,шунинг учун ҳам шунақа муаммолар пайдо бўлади.

Т.: Яъни Пайғамбарнинг хаётлигида уни хар доим ҳам тушунмаганлар.

ИМ.: Уни Худога интилганлар тушунган.Материя қонунлари билан яшаганлар эса,яъни хокимиятга интилганлар,унинг Таълимотини ўзларининг ,айтайлик,йўналишларини ва манипулятив мактабларини ташкил қилиш учун ишлатган,холос.Бундай одамлар онгининг кучини кераксиз жойларга сарфлаб,онгнинг қонулари бўйича яшайдилар.

Т.: Игорь Михайлович,Худо билан илк тегишишдан Маънавий дунёда яшашгача бўлган маънавий йўлни бошлаш учун,қанақадир асбоблар керак.Кимдадир бундай асбоблар бўлиб ибодат,медитатив техникалар хизмат қилади. Шу билан бу барча даврларда содир бўлган,антик даврдан бошлаб,замонавий динларгача.Ўша фалсафада ҳам жуда кўп нарса топиш мумкин...Мисрда  Платонни олсак,у излаган нарсалар қандайдир мистик ...

ИМ.: У Худога йўлни изламаган. У манипуляция воситаларини излаган...

( Мухарр. эслатмаси: студияда электр чироғи  ўчиб қолди.)

ИМ.: Ҳа,ана кўрдингизми,чироқни ўчиришди.Тизим хамиша ҳақиқатга қарши чиқади,бирор нарсани бўлса-да, ташкил қилади.Мана шу унинг қўлидан келган бор сехр-жодуси...Биз Платонда тўхтагандик.Платон Худога йўлни изламаган. У манипуляция воситаларини излаган – сер-жодуни,ундан кўпроғини эмас.

Т.: Ҳақиқатдан ҳам Худога йўл излаган одамлар-чи? Мен яна шунга қайтяпман-ки,хар бир динда ўзининг асбоблари тақдим этилади : медитациялар,ибодатлар...

ИМ.: Лекин  булар турли маросимлар билан шартланади,кимда нима қабул қилинганига қараб.Қаердадир кўпроқ медитатив амалиётлар,қаердадир эса ибодат қилиш амалиёти ишлатилади.Аслида эса, хамма айнан хис-туйғули идрокка эришишга интилади.Шунингдек мантралар ҳам  мавжуд. Бу принципиал равишда,ўша ибодатдир,унда узоқ вақт давомида бир хил сўзлар такрорланади, бошида ассоциатив,кейинчалик эса ҳақиқатдан ҳам реал чуқурликдаги туйғуга эришиш учун.Айрим медитациялар ҳам онгнинг тартибланишига йўналтирилган бўлиб,кейин эса айнан йўлга туриб олиш ёки хис-туйғули идрокка эришишга ўтилган. Буларнинг барчаси маънавий йўл дейилади,айнан маънавий йўл,яъни одамнинг  интилиши...Барча асбоблар ўртасидаги фарқ аслида улкан бўлсада,бироқ уларнинг умумий йўналтирилганлигининг маъноси битта.Гарчи,қадимийроқ мактабларни оладиган бўлсак,барчаси оддий эди.

 _____________

 

ВИДЕОҚЎЙИЛМА

Шубхасиз  ўликдан абадий Тириккача.

 

_____________

 

ИМ.: Худога нима олиб келади?Табиийки,Худога йўл руҳий амалиёт орқали боради.Бироқ,яна бир бор,руҳий амалиёт деб нимани айтсак бўлади? Барчасини ҳам айтсак бўлади: аутоген машғулотни ҳам,медитацияни ҳам,ибодатни ҳам – мана шулар руҳий амалиётдир,Маънавий Дунёни билиш борасида  ўз устида ишлаш.

Айрим одамлар жуда осон ва тез юришади.Яъни улар бу жараённинг маъно-мохиятини англашга қодир ва хис-туйғули идрокка жуда тез ўтишади.Бироқ бу ....айтайлик,мушкулроқдир.Жамоани оладиган бўлсак,булар мингтадан биттаси,энг яхши вазиятда.Қолганлари эса,агарда улар интилсалар,агар уларда шундай талаб бўлса,уларга минг йиллар давомида текширилган,узунроқ бўлган йўлни ўтиш керак бўлади – булар аутоген машғулот,медитатив амалиёт.Аммо ёндошув жиддий бўлиши керак,асбоб га каби.Кейинчалик эса рухий амалиётлар ҳам.Бу у қадар қийин йўл эмас,ва у унчалик кўп вақт олмайди,агар тиришқоқлик билан шуғулланилса ва ҳақиқатдан ҳам интилиш бўлса.Лекин муаммоча шундаки,одамлар  буни қилгиси келмайди.Онг уларга халақит беради.Улар хатто аутоген машғулотни сифатли қилмайди,лекин гапирадилар ва хохлайдилар.

.   

Видеоқўйилма.

 

_____________

 

Шубхасиз  ўликдан абадий тириккача.

_____________

 

ИМ.: Ички талабни хис этган ,лекин онгини   ушлаб туролмайдиган одам босқичлардан ўтиши кераклигини айтган эдик.Нима қилиш керак? Асрлар давомида яхши ишлов берилган формула бўлган : замонавий тилда айтганда,бу аутоген машғулот,медитация,руҳий амалиёт.Аввалари аутоген машғулот бошқача номланган.Унда одамлар ўйлаб топган кўп нарса бўлган.Бироқ Шульц аввалари оддий аутоген машғулотга нисбатан   ўйлаб топилган фалсафани,метафизикани олиб ташлади ва оддийгина ўзига ўзи уқтириш формуласини чиқарди.Яъни ўз танаси билан онг воситасида ишлаш.Лекин бу илк базавий қадам эди,холос.Иккинчи босқич- медитатив амалиёт.Унда одам ўз онги билан ишлайди,унинг ёрдамида онгни ўзини ва аутоген машғулотнинг мураккаброқ техникаларини ўрганади (бу айнан чакранлар ва қолган нарсалар билан ишлаш). Бу амалиётлар нималарга олиб борилган? Бу мукаммалашган аутоген машғулот,лекин ундан кўпроғи эмас.Аутотренингда онг ёрдамида ўз танаси билан ишлаш боради.Яъни одам ўзининг эътибор кучини тўғри йўналтиришни,эътиборини  танасининг маълум бўлагида мужассамлаштириб ,уни тўғри қайта йўналтиришни ўрганади. Ва шу тариқа у бошидаги фикрлар оқимини тўхтатар ёки узиб ташлар эди.Яъни, у фақатгина керак нарсаларни танлаган. Медитатив амалиётда кейингиси – бу кўпроқ ўз онги ёрдамида онги билан ишлаш.Яъни одам ўз онгини тартибга ўргатган.Ва,табиийки,биринчи босқичларда ўз танаси билан ишлаш.Аслида бу худди шу аутотренинг,фақат энергиялар оқимларини,чакранларнинг ишини ва шунга ўхшашларни сезиш ва хис этиш қўшилган.Катта хисобда ,бу аутотренинг.Бу айнан медитатив амалиёт,ундан бошқаси эмас.

Рухий амалиёт- бу соф рухий амалиётдир, бунга онгнинг алоқаси йўқ,бу хис-туйғули идрок. Ўтиш холатлари бор...бу онгнинг ўзгартирилган холати.Бу нима дегани? Бу онгнинг шакллари.Бу худди шу онг,фақат ўзгартирилган идроки билан.Лекин бу Шахснинг эркинлиги эмас-ку.

Т.: Яъни онгнинг ўзгартирилган холати – бу атиги частотанинг ўзгариши,масалан ....

ИМ.: ...Аутоген машғулот,медитация,гипноз ва хар хил нарсалар.Яъни буларнинг барчаси онгнинг асбоблари, аммо ундан кўпроғи эмас.Тушунишингиз учун,рухий амалиёт – бу онгнинг имкониятларидан ташқарида.

Агар физика тилида гапирадиган бўлсак,бизнинг онг уч ўлчовда фаол ишлайди.У олтинчи ўлчовгача қамраб олиши мумкин.Ундан баландда у ишлай олмайди.Энг олий жодуни олсак,унинг барчаси айнан олтинчи ўлчов сатхида содир бўлади.Унда одам онги ёрдамида,уқтиришлар ёрдамида,қўшимча кучларни ишлатган холда бу дунёга ёки бошқа одамларга таъсир қилиши мумкин.Бу сир эмас.Бу асрлар давомида бўлган.Бироқ олтинчи ўлчамдан юқорида таъсир эта олмайди,чунки у ерда Маънавий Дунёнинг таъсири бошланади.Рухий амалиёт – бу онгнинг ўчирилиши эмас.Агар сен онгни ўчирсанг,уч ўлчамли дунёни идрок қилмай қуясан.Онгсиз уни хеч қачон идрок қилмайсан.Онг – бу Шахс ва моддий дунё ўртасидаги воситачи.Онг туфайли сен мулоқот қиласан,кўрасан,хис этасан,хафа бўласан ёки бу дунё билан рохатланасан – сен унда яшайсан ёки унда кун кечирасан,айтайлик,хар ким ўзи учун хар хил  танлайди. Лекин онг – уч ўлчамликдаги коммуникация учун зарур асбобдир.Шунинг учун рухий амалиёт – онгнинг ўчирилиши эмас, бу Шахснинг онг ишлай оладиган чегаралардан ташқарига чиқиши.

 

_____________

Видеоқўйилма.

Рухий амалиёт -  бу Шахснинг онг ишлай

оладиган чегаралардан ташқарига чиқиши.

 

_____________

 

 

ИМ.: Ва учинчи босқич – бу соф рухий амалиёт,унда одам ўзини Шахс эканлигини англайди.Ва одам уни ўрганганида охир- оқибат ўзини Шахс эканлигини,онгини бошқара оладиган кимса эканлигини,унга тақлиф қилинаётган фикрларни танлаши мумкин бўлган: қайсиларинидир элакдан ўтказиши,қайсиларинидир қабул қилиши мумкин бўлган кимса эканлигини тушунишни ва англашни бошлайди.Жараён бошқариладиган бўлиб қолар эди ва шундагина хис- туйғули идрок келар эди,яъни у ўзини кимлигини тушунган.Ва эътибор кучини ичкарисидаги Майнавий Дунёни хис-туйғули идрокига қайта йўналтирган.Қаердадир ташқарида изламаган,ичкарисида излаган.Охир- оқибат ,табиийки,бу аввалари айтилганидек,буюк сирларнинг очилишига олиб келган. Лекин ким айтган? Онг одамларга айтган: “ Устоз ёки яна бирор кимсасиз сен бунга эриша олмайсан,чунки бу буюк сир.Камида йигирма йил медитациялар билан шуғулланиб,кейингина рухий амалиётга ўтишинг мумкин”.

Аслида эса барчаси оддий.Лекин яна бир бор, одам –бу онг эмас, у Шахс,у атиги,олдин айтиб ўтганимиздек,соялар театридаги томошабин эканлигини англаши     керак ,бу аста-секин рўй беради.Айримларда жуда тез,лекин булар бир нечтагина,холос.Асосан эса бу секин ва босқичма-босқич содир бўлади ва одамлар кўпинча адашиб қоладилар. Онг кўпинча халақит беради, уларга:” Йўқ-э,бу ундай эмас,...Эплай олмайсан”,-дейди. Одамлар одатга кўра унга қулоқ тутадилар ва улар  эплай олмайдилар .Лекин ҳақиқатдан ҳам Худога интилганлар,билишга интилганлар,улар тез ва осон билиб олади.

Т.: Яъни одам рухий амалиётни энди  чуқурликдаги туйғулар ёрдамида ўрганади...

ИМ.: Рухий амалиёт чуқурликдаги туйғулар ёрдамида бажарилади,лекин у онг ёрдамида бажарилмайди.Гумонсирайдиганлар ва тасдиқларни излаганлар,яъни ўзлари ўрганишни хохламасдан, “ Бу хақда ким гапирган эди?” саволларига тасдиқларни излаганлар бемалол маънавий оқсоқолларнинг,эришган одамларнинг  тарихини варақлаб кўрсин,шунда уларнинг Маънавий Дунёга эришиш тажрибасини қандай таърифлаганини кўради.

Ибодат ёки медитация пайтида нима зарур? Хар қандай эмоцияни ўчириш: ҳоҳ у яхши бўлсин,ҳоҳ ёмон. Яъни ақлдан чиқаётган нарсалардан воз кечиб,Маънавий Дунёни фақат туйғулар ёрдамида ўрганасан. Ва ким-ки  нима демасин – бу ягона йўл,чунки Онг Маънавий Дунёни ўргана олмайди.Бу олов билан сувдек, ахир булар ўзаро мос келмайдиган нарсалар.

Ва бу йўлни жуда кўпчилик ўтган.Бироқ айрим томошабинларнинг онги хозир норозилик билдириши мумкин: “ Булар ўтириб олиб,нимани гапиришяпти,-ва шунга ўхшаш.-Авлиё оталар хеч қачон аутоген машғулотлар қилмаган,медитация қилмаган.Улар ибодат қилган ва эришган”. Албатта,эришган. Лекин барча безакларни олиб ташласак,нима қолади? Мантра қолади. Намоз,мантра – ибодат холатига кириш мақсадида битта нарсани такрорлаш.Мана шу ибодат холати эса – айнан хис-туйғули идрокнинг ўзи. Ва кейин,шуни ривожлантириб,улар Маънавий Дунёга эришган.Лекин мен экраннинг у томонида ўтириб биз билан бахслашаётган томошабинларга савол бермоқчиман: “Ҳақиқатдан бунга эришган авлиё оталар қанча ?” Саноқлилар.Аммо бу ҳақда ёзганлар ўртасида эса (муқаддас  битикни оламиз,очамиз ва одамлар сўзларига қараймиз,гарчи у белгилар воситасида ёзилган бўлса-да),ким ва нимага эришгани,ким эса обрўга эришиш учун кимдан кўчирганлиги осонгина кўринади.

Лекин нима учун бундай бўлади? Тақлид,бўлиш эмас,балки таасурот қолдиришга интилиш ва шунга ўхшаш.Ҳақиқатдан эса барча динлар  ягона.Худо битта,ва хамма шундан ўтади.Худога бошқа хеч қанақа йўл орқали келиб бўлмайди,фақат ўзи орқали,онгни рад этиб ва Худога эришиб.Ибодат пайтида келган хар қандай,арзимаган кичкина фикр ҳам  ибодатни йўққа чиқаради.Шундай эмасми? Шундай.Ким бу хақда гапирмаган? Фақатгина тушунмайдиган,ақлидан шундай деганлар.Юрак билан таққиллатиш керак.Мана яна ,” Юрак билан таққиллатиш”,бу қандай ибора? Ахир унинг маъноси....Юрак – бу аъзо.Бу аслида метафора бўлган,Бу ерда айнан хис-туйғули идрок тўғрисида айтилган,чунки аъзо сифатида  мухаббат,туйғулар ва шунга ухшаш тушунчаларни юракка хос хусусият деб билишган. Худо эса – бу бахтдир,Худо – бу Мухаббат.Маънавий дунё – авваламбор бу...Ўтган кўрсатувда ким тушунган бўлса,бу нималигини билади.Қолганлар эса олдин ақли билан олишсин,уларга гапиришдан маъно йўқ,чунки улар буни қабул қилишга қодир эмас,хафа бўлмасин.Мен буни қандай таърифламай,булар барибир бир хил сўзларнинг такрорланиши бўлади: мухаббат,бахт,қувонч,чексизлик,барчаси   сўзлар ... улар .ҳақиқатни торайтиради-да.

Т.: Яъни Шахснинг  Худо билан диалоги айнан ...

ИМ.: ...хис-туйғули идрок воситасида содир бўлади. Рухий амалиёт эса – бу асбоб.Ибодат,медитация- бу мулоқот асбоби эмас,балки  мулоқотга эришиш асбобидир.

Бу,Чексиз  Дунёни ёпиб турган эшикнинг  калити,деб айтайлик. Ундан фойдаланишни,тўғри томонга буриб,эшикни очишга эринмасликни ўрганиш керак,холос.Янада яхшироғи эшикни ечиб олиб,уни ёпмаслик.

 

Т.: Игорь Михайлович, одам хис-туйғули идрокни ривожлантириши учун, аутоген машғулотлардан бошлаши керакми?

ИМ.: Одам истаган нарсадан бошлаши мумкин.Хар бир динда ўзининг асослари мавжуд,ўзининг донишмандларининг тажрибаси мажуд. Бироқ замонавий одам ҳақиқатдан ҳам ҳоҳласа  ва интилса, оддий нарсалардан фойдалангани анча осонроқ.Улар одамга интилган жойига энг қисқа муддатларда етиб боришга улгуришга ёрдам беради.

Т.:  Игорь Михайлович,мана аутоген машғулотни олсак...уни тўғри бажариш учун нима қилиш керак? Кўпинча одамлар, танани бўшаштириш мақсадида қуйидагича таъкидлашади:” Мен тана эмасман.Мен онг эмасман.Мен –Шахсман.Мен танамни ва онгимни бошқараман.Мен – рухман.

ИМ.: Бунга ўхшаш хатоларга  одамлар кўп йўл қуяди.Нимага? Чунки психологияда таърифлангандек,ўзингга уқтирасан,”мен қўрқмайман”,”мен довюракман”...Аутоген машғулотнинг принципи ўзи шунда қурилган,оддий уқтириш.Онг хақиқатдан ҳам ушбу дастур бўйича ишлашни бошлайди.Бироқ одам ўзига “мен онг эмасман,мен-рухман” деб уқтирса,онг мослашади ва унга гапиришни бошлайди;” Сен энди рухсан,сенга энди хеч нарса керак эмас,..Сен авлиёсан,ёки фаришта –динга қараб хохлаганингизча атанг.- Сен нима истаган эдинг? Худога эришишними? Мана сенга...Унинг сиймолари”.Ва Худони кўрсатади....ва уч ўлчамликда тасвирлаб беради.Ва одам шу Худо билан гаплашади,соқолчали авлиёлар билан,ким билан бўлсаям,улар унинг ёнига келиб ,биз сен билан гаплашиб ўтирганимиздек,гаплашиб ўтиради.У кўради ва қойил қолади ;” Ана медитация!Нақадар кучли! Бу жиддий!”  ёки “ Қандай аутотренинг-а!”. Рух хақида хадеб мулоаза юритмасдан,Рухга айланиш керак.

 

_____________

Видеоқўйилма.

 

Рух хақида хадеб мулоҳаза юритмасдан,

Рухга айланиш керак.

 

_____________

 

Им.: Рух хақида хадеб мулоаза юритмасдан,Рухга айланиш керак.Онгли равишда ўз онги ёрдамида ўзига уқтириш керак эмас,онгни ва унинг ўрнатмаларини ишлатиб,чунки улар айнан онгнинг Шахс устидан ўрнатмаларидир.

Эсингдами,”артистлар” ва томошабин ҳақида суҳбатлашган эдик? Шахс – бу томошабин,”артистлар” эса – бу онгнинг ўзгинаси.Мана улар бўлиниб олди-да,бир-бирига гапиряпти :” Сен рухсан,сен рухсан! Сен хаммасини ўргандинг.Мана қара,қандай чиройли”.Шу захотиёқ,жинга ўхшаб,хохлаган авлиёга,ёки  яна бошқа бировга айланади.Бироқ ҳақиқий авлиё оталар нима деганди?Олдингда ким-да-ким... одам образида гавдаланмасин,хайда уни,чунки бу жин. Ва кўпчиликда тушунмовчилик бўлган :” Қандай қилиб? Ахир бу...гуноҳ,ахир....айнан сенга келишди-ку...”.Хеч қачон уч ўлчамликда хеч ким келмайди.Уч ўлчамликда одамлар ва жинлар бор.

 

_____________

 

Видеолавҳа №4

( Мухарр.эслатмаси: видеолавҳа “Хаёт” кўрсатуви парчалари асосида тайёрланган).

 

_____________

 

ИМ.:Биз сахнадаги “артистлар” ҳақида гаплашгандик,улар кўрсатган суратлар ҳақида.Нима учун? Чунки сенда кескин эмоцияни чақиради,ва сен унга эътиборингни қаратасан.Ва  тасвир қанча ёрқин бўлса,шунча кўп эътибор қаратилади.Бу эса “артистлар” учун молиялаштириш.Биз бу ҳақда гапирган эдик,хаммаси оддий.Бу ерда эса шу-шу “артистлар”,улар...Катта семиз амаки,биронта,кечирасан,ўт-ўланни тасвирлаяпти.Лекин тасвирлаб,сенга ҳам мажбурлаб беряпти.Бироқ сен номутаносибликни кўриб турибсан-ку.Шахс ҳам шундай,у номутаносибликларни ва алмаштирилишларни сезади.Ва у хам сен ховлига чиқиб,ўтни тасвирлаётган семиз амакини эмас,балки  ўша ўт-ўланни кўришга интилганингдек,ҳоҳлайди ва интилади,тўғрими? Ахир Шахс “маънавий кўриш,маънавий эшитишга ” эришмагунича (шундай ибора мавжуд,у яхши ибора),яъни реалликни кўрмагунча, чуқур қоронғуликда бўлади. Бунга эришмагунича эса,у бола каби,залда ўтириб,унга гапириб бераётган нарсаларни эшитиб ўтиради,холос.Мана шу бемаъни театр ортида улкан дунё.Ва шу театрдагилар орасида Маънавий дунё билан тегишиши мумкин бўлган ягона кимса- бу томошабин,яъни Шахс сифатидаги сен. Шахс томошабин сифатида  эшикдан чиққанида,у ўзининг “артистларини” йўқотади. Масхарабозларни у нима ҳам қиларди,ахир Ҳақиқий дунё бор бўлса? Реаллик бор экан,иллюзияга қараб нима қилади? Вақтинчаликни ушлаб нима қилади,ахир Абадийлик бор-ку?

 

_____________  

 
  
Rating: 5 / 5 from 23




Recommended Book

AllatRa Book download