Жонли сухбат - саҳифалар 107-119

06:20:30 - 07:06:00

 

Т:  Игорь  Михайлович, умумжахон фитнаси саволига келсак,Сиз 9-чи кунни асрлар давомида  орзу қилаётган коҳинлар тузулмалари мавжудлигини эслатдингиз.

 

ИМ.: 9-чи кун нима дегани? Тизимнинг 9-чи куннинг орзуси шундан иборатки,агарда 8-чи кунда одамнинг танасига худди идишга қўйилгандек,Қалб кирмаса,идиш бўш қолади,9-чи куни эса у кира олмайди.Тизим эса мана шу номукаммал одамда ўзи “худо”деб номлаган кимсани - ўлмас,моддий намоён бўлган мавжудотни,антихудони,шундай дейлик, яратиб ривожлантиради.Унинг кучи Худонинг кучига тенг бўларди (яъни у бошқа иллюзияларни яратиб,шу иллюзияни чексиз қўллаб-қувватлайди).

 

Т. : Бу саволдан хабари бўлмаган кўпчилик одамларда замонавий дунёда ”Тўққизинчи кун” лойиҳаси билан шуғулланаётган маҳфий ташкилотлар мавжудлигида шубха туғилиши мумкин.Лекин қизиқаётганларга йўл кўрсатишим мумкин: хомилани пробиркада

ўстириш  бўйича дунё бўйлаб  тадқиқотларнинг ғоя муаллифи ва ҳомийси ким бўлиб,фанни шу йўналишда ким олдинга сурганини кўринг.

 

ИМ.: Яхшигина йўл кўрсатиш…

 

Т.: ..Бундан  ким манфаатдор ва нима учун?

 

ИМ.: Ҳа…Тизим ўзини хамиша Худога қарши қўяди.У одамларни тизимни ўзини Худо деб хисоблашларига мажбур қилади.

 

Т.: Ҳа,энди,тизимнинг бу истаги унинг қуллари аро чиндан ҳам яққол кўриниб турибди – айрим одамлар,ўзини қул сифатида хеч нарсалигини тушунган холда,худо деб аталган ва хисобланган кимсалигини бошқаларга намойиш этади,интилади ва орзу қилади.Улар бошқаларга Маънавий дунёда жуда кўп нарсаларга эришганларини гапиради ва ўзини гўё Худонинг танадаги тимсоли деб кўрсатади.Хуллас,хюбрис деб.Дарвоқе,Қадимги Юнонистонда кибру-хаволи одамни айнан шундай атаган – хюбрис.

 

Ж. Афсуски,бу хрюбислар... аниқроғи хрюбисларни... хюбрисларни хозир ҳам учратиш мумкин.

 

Т.: Ҳа... буларнинг барчаси ахир шу одамлар орқали хабар бераётган тизимнинг юзини фош этади,тизимнинг Худога ўхшашга интилишини.Яъни,майда,хеч қандай обрўга эга бўлмаган нарса Буюк Чексизликка ўхшамоқчи...Ва агарда христианликдан мисоллар келтирсак,бу худди симониянинг жахолатпарастлари Илоҳий Руҳ устидан хукмдор бўлишга интилишидек.

 

ИМ.:  Ва мана шу парадокс сақланиб қолмоқда.Нима учун? Чунки тизимнинг яшаб қолиши учун кураш кетмоқда-да.Унинг ўзи ўзини манипуляция қилувчи шароитларни яратиб беряпти.

 

Т.: Лекин бундай куннинг келиши мумкин эмас,тўғрими?

 

ИМ.: 9-чи кун келиши мумкинми,йўқми,яна бир бор такрорлайман: бу ерда барчаси моддий,тизим фақатгина 6-та ўлчов чегарасида мавжуддир,7-чи ўлчовда у йўқ.Ва мана шу 6-та ўлчовнинг устида яна 66-та  ўлчов мавжуд ва улар бунга йўл қуймайди.

Онг даражасида маъжозий маънода тушуниш учун бу дунё нималигининг мисолини келтираман.Бирорта гулни тассаввур қил,қандайлигининг аҳамияти йўқ,мисол учун,мойчечак.Мойчечакни тасаввур қилдингми? Энди эса мойчечак ғойиб бўлиб ўрнига қушча пайдо бўлганини тасаввур қил.Мана шу дунё Маънавий Дунё учун худди сен тассаввур қилиб,шу заҳотиёқ унутган мойчечакдек, у бир лаҳзали ва хаёлий.Маъно ҳам шунда.Шахс сифатидаги одамлар учун бу дунё Абадий Хаётга сакраш учун трамплиндан бошқаси эмас,ёки узоқ давом этувчи қийноқларга элтувчи жарликдир.Танлов одамдан.Бу ерда танлаш мумкин,албатта,Лекин танлаш учун,нимани танлаётганингни билишинг керак.Билиш учун эса тажрибага эга бўлиш керак.Тажриба орттириш учун эса ўз устидан ишлаш керак.Ичкаридан ўзингни ўзгартирмасдан,атиги ўрганиш керак,уч ўлчамликдаги ташқи нарсалар ҳақида нималарнидир билиш керак,деб онг уқтиради.Гоҳида у қандай медитацияларни бажариш,такрорлаш ҳақида гапиради,ёки бирор машғулотларними,аҳамияти йўқ.Бироқ айнан бу жараёнларни тушуниш,билиш позициясидан ўз устингдан чуқур ишламасанг,ичкарингда Маънавий Дунёни изламасанг,хеч нарса бўлмайди.Ташқарида Маънавий Дунёни топа олмайсан.Маънавий Дунёни фақатгина ўзининг ичкарисида топиш мумкин,чунки унга элтувчи йўл одамнинг ўзида ётибди.Биз бу ҳақда кўплаб кўрсатувларда кўп бора айтганмиз,бизгача ҳам кўп инсонлар бу ҳақда айтган.

Одам бунга уринмас экан,у хеч қачон Маънавий Дунёга яқинлаша олмайди.Энг қийини ва энг осони шундаки – одам авваламбор ўзини Шахс эканлигини тушуниши ва англаши ,ўзини Шахс сифатида идрок қилиши керак.Аслида ким эканлигини топиши керак.Ва ўзининг онгида мана шу,уни чалғитиб,бошқа нарсалар билан шуғулланишга мажбурлаб:” Чалғийсан,бизсиз қаерга борардинг?Сен йиқиласан.”-деб гапираётган  артистларни кўриши керак.Йиқилмайсан,аксинча учасан.Одам буни англаб,ўз устида ишлашни бошламаса,у энг мураккаб ва энг осонни ўргана олмайди – бахтли бўлиш,тирик бўлиш,мавжуд бўлмасдан,бор-йўғи бор бўлишни.

 

_____________

 

Видеоқўйилма

Бахтли бўлиш,Тирик бўлиш

Мавжуд бўлмасдан,бор-йўғи бор бўлиш.

 

_____________

 

 

Им.: Одамлар тизимни озроқ ўрганганида,яъни ҳақиқатдан ҳам ўзининг маънавий ривожланиши билан шуғулланишни бошлаганида...”Маънавий ривожланишга” замонавий ёндошувни назарда тутганим йўқ- медитация ёки ибодатда ўтириб,бирор нарса содир бўлишини кутиш,йўқ.Мен одам ўрнидан туриб,юриши,яъни ўз устидан тиришқоқлик билан ишлашини,ўзини Шахс сифатида ўрганишини,онгини ( Маънавий йўлдан нима билан бўлса-да,чалғитаётган ичкарисидаги душманини) ўрганишини айтяпман...Айтилганидек:” Душманни ўрганмагунингча,уни енга олмайсан.”

 

Т.: Қадимгилар айтганидек,одамнинг бу ерда кун кечиришидан мақсад – айнан ўзини енгишда,ўзингдаги одамни душманини енгишдадир.

 

ИМ.: Парадокс бўлса-да,аммо шундай...Шундагина сен Инсон бўласан,ва биз айтган эшик ана шунда сенинг олдингда очилади.Ва одам чиқиш учун шу эшик ёнига интилар экан.у кузатишни бошлайди.Биринчи навбатда,ўрганишни : “ Фикр қандай туғилиб,қандай бошқарилади?” Ва биринчиси,у ўзининг эътибор кучини (зардуштийликда эса фикрини қаерга йўналтирса ёки мужассамлаштирса),шу холатни ўзида туғдиради.Мужассамлаштириш эса-нима? Бу эътиборни қаратиш.Яъни бу ерда сўзлар билан ўйнаш мумкин,бироқ маъно бундан ўзгармайди.

 

Т.: Яъни Шахс уч ўлчамликни ва ундаги вазиятларни унга бирламчи онг қандай кўрсатса,шундай қабул қилади.Мажозий маънода,мисол учун,сен кабинетда ишлаётганингда сенинг ноинсоф хисобчинг хар гал  кириб келиб,ўзининг гаплари билан чалғитади ва шу пайтда ўзи имзо қўйдириш учун қоғозларни тиқиштиради.Ва аслида ишлаб чиқаришдаги вазият бўйича ёлғон гапиради.Шу билан сендан янада кўпроқ молия ундириш учун,вазиятларни худди айнан сенинг муаммоларинг,асло ўзининг фойдасини кўзлаб ўйлаб топилган эмаслигига ишонтиради.Ва мана шу қочиримда нопок хисобчи- бу айнан сенинг бирламчи онгинг,у билдирмасдан ҳам Шахсга,ҳам иккиламчи онгга ишлайди.Бироқ шу билан у хамма жойда ўзининг моддий қизиқишлари ортидан қувади. Молиялаштириш эса – бу Шахснинг эътиборидир..

 

ИМ.: Деярли шундай.Биз бирор нарсада эътиборни мужассамлаштирдик,яъни эътиборимизни кучини сарфладик – онг ўйнаётган мана шу томошани тўловини амалга оширдик.Ва миямиздаги актёрлар ҳаракатга келди.Улар у ёки буни гапириб беришни бошлайди.Лекин одам ўзидан бирорта сўзни ўзи чақира оладими? Йўқ.Ва биз яна шу билан тўқнашдик-ки,ваҳоланки одам ўзи мустақил равишда бирорта сўз айтолмаса,у холда одам ўзи ким? У-онгми? Йўқ,у –Шахс.Аслида одам –бу Шахс.Онг гапириши ,мулоқот қилиши мумкин… Агар онгни олиб қўйсак,(уни ўчирсак) биз сен билан мана шундай вербал гаплаша олмаймиз.Нима учун? Чунки Шахс,айтиб ўтганимиздек,у уч ўлчамли дунё билан ўзаро таъсирда бўлмайди,бироқ у бирламчи онг билан ўзаро таъсирли алоқададир.

 

Т.: ...Ҳа,бирламчи онг билан...Ахир бирламчи онг- бутун бошли барчасининг ўрамидек.Бир томондан, хиралик билан ёпишувчи  фикрлар тўдасининг доимий ҳужуми,турли эмоционал холатларни келтирувчи провокациялар унга иккиламчи онг томонидан келса...

 

Ж.: Ҳа, ва буни ўз устингда ишлаганингда яхши кузатсанг бўлади.Ўзимнинг тажрибамдан келиб чиққан холатда айтишим мумкин-ки,мана шу ,иккиламчи онгдан келаётган провокацион тўлқин салгина бўлса-да,лекин сезиларли.

 

Т.:  Ҳа.

 

Ж.: Ва унинг аста-секинлик билан келиши сезилади: қандайдир диққатлилик пайдо бўлади,унчалик яхши бўлмаган нарсага кайфиятнинг ўзгариши.Яъни қандайдир безовталик пайдо бўлади,гоҳида маюслик туси билан,илғаб бўлмас ғамгинлик хисси билан.У унчалик сезиларли бўлмаса-да,бироқ у таниш.Сен аниқ биласан ва энди тушунасанки,хозир тизим кинони айлантиришни бошлайди.Ва мана шу провокацион тўлқиндан сўнг илк таъсирли кадр,яъни қандайдир клипли сурат кетади,кейин уни миянгдаги овози (яъни қандайдир фикр келади).Бироқ сенинг эътиборингсиз бу фикр тирик эмас,у пуч.Ва у :”кел,эслайлик-чи...” дегандек бўлади,бирданига нимадир эсга тушгандек.

 

Т.: Ҳа-да,мана шу,онгдан келган таққослашлар – тенглаштиришлар.

 

Ж.Ҳа. Аммо бу онда айнан сен танлайсан: унга диққат бериш керакми ёки йўқми.Ва сенинг танловингга боғлиқ холда вазият ривожлана бошлайди.Масалан, иккиламчи онгдан сенга таниш бўлган шабода келди,кейин бирламчи онгдан тасвирлар келди,кейин эса фикрлар,айтайлик,бирор нарсага хафа бўлиш ёки йўқ.Ва шу фикрни эътиборга олсанг,яъни кибрни ёқсанг, ё ўйнаб,ёки жиддий холатда унга бутун эътиборингни қаратсанг,қисқа вақт ичида сен ўзингни таёқ билан урилгандек хис қиласан,чунки бутун дунёдан хафасан,энди сен ғамгинсан,сен аламзадасан,ўзингга рахминг келиб,кибринг шишиб ўтирасан.Яъни энди эмоциялар фонтандек отилмоқда ва тизим озуқланяпти.Онг сенга “хафа бўлишми.йўқми” таклиф қилганида сен :” Йўқ! Йўқ бўлсин уч ўлчамликдаги барчаси...хисобчиси ҳам,хрюбиси ҳам”,-десанг ва чуқурликдаги туйғулар қувончига шўнғисанг,барча вазиятлар ҳам ўтиб кетади,худди бўлмаганидек.Ва буларнинг барчаси атиги тизимнинг провокациялари эканлигини тушунасан.Лекин энг асосийси,сен ўзингнинг танловингни ҳимоя қилдинг,Шахс сифатидаги тангловингни ва тизимнинг қулидек йўл тутмадинг.

 

ИМ.: Туғри айтяпсан.

 

Т.: Бирламчи онг – бу,бир томондан ,иккиламчи онгдан келаётган фикрларнинг эмоционал холатларнинг  галаси.Бошқа томондан эса,бирламчи онг иши билан боғлиқ барчаси : кибр,нафрат,хасад,адоват каби Хайвоний табиатнинг бутун бошли бузғинчи фикрларнинг ва эмоционал холатларнинг комплексидан бошлаб, мия орқали тана билан ўзаро таъсирли алоқаларгача( тананинг турли сезгилари,унинг касалликлари,эмоциялари,уч ўлчамлик диапазони билан чекланган барча эшитаётган ва кўраётган нарсалари)...

Ва Шахсга онг томонидан  мана шундай комплексли ҳужум олиб борилади.

Онгнинг қуллигида бўлган, айтайлик,”уйқудаги” ўйғонмаган Шахс уч ўлчамлик ҳақида нимани билади?У фақатгина бирламчи онг узатаётган нарсаларни қабул қилади: ахборотнинг иллюзиясини,ўйлаб топилган вазиятларни,Хайвоний табиатнинг эмоционал  холатларини.Аслида,кўраётган ва эшитаётганларининг ёлғонини.

Масалан,маълумки,кўзлар орқали уч ўлчамли дунёдан 90% ахборот келади.Ва онг Шахсга “ўз кўзларинг билан ўзинг кўряпсан” деб уқтиради.Аммо бу ёлғон! Чунки буни онг тана орқали,кўзларнинг оптик тизими орқали қабул қиляпти.Кўзлар эса – бу нима? Бу ўзига хос монополист,визуал ахборотнинг монополияли таъминотчиси.Шунинг учун,кўзлар – бу дунёга бўлган ойналар эмас,балки бирламчи онгнинг назорати остидаги миянинг дарчаси.

 

Ахир”  биз кўряпмиз буларни”,деб хисоблаш- бу ёлғон.Кўзлар атиги электр-магнитли нурланиш спектрини кўринувчи қисмини қабул қилади,у ҳам бўлса кўриш соҳасининг  кичик қисмидир.Ва буларнинг барчаси яна электр импульсларига айлантирилиб мия орқали бирламчи онгга узатилади.Ва фақат шундан кейин бирламчи онг Шахсга уч ўлчамликдаги вазиятнинг чекланган суратини узатади,у ҳам бўлса ўзининг тўғрилашлари ва белгилаб қўйилган устуворликлари билан.Яъни узининг талқинида,онгнинг ўзи учун калитли деталларни қайд этиб, ўзини қизиқтирмайдиган ахборотни эса ташлаб кетган холатда.

 

Ж.: Онгни эса нима қизиқтирмайди? Қоидага кўра,булар диққатни тортиш учун унчалик таъсирли тасвир бермайдиган нарсалар,онгнинг қуллигидан озод қилиши мумкин бўлган барча нарсалар.

 

Т.: :”Бузилган телефон” номли ўйиннинг ўзгинаси,унда симнинг бир учида битта нарса айтилган бўлиб,чиқишда эса – шунчалик бузилганки,бошида нима бўлганини тушуниш ҳам қийин... Яъни бирламчи онг компьютер каби,деярли бир онда бир қатор вазифаларни бажаради,йўл йўлакай иллюзияни хосил қилиб ,уни “реаллик” деб узатади.”Реаллик”,айтайлик,қўштирноқ ичида,чунки материя дунёси учун,тизим учун реаллик - бу бирламчи энергиялар физикасидир,Аллат кучлари ортидан қувиш.Қолгани эса – шунчаки ўзи яратган хом-хаёллар,худди хайвонлар учун қопқондек.

Шунинг учун бизга,атрофдаги дунёни идрок қилаётгандек туюлади,холос,аслида эса Шахснинг кўзчалари йўқ.

 

ИМ.: Шахс бундай фавқулотда хусусиятга эга эмас,унинг кўзлари йўқ...

 

Т.: Ҳа,танадагидек,чунки Шахс – бу Рухдир.

 

ИМ.:  Мутлақо тўғри.

 

Ж.: Ҳа,Шахснинг идроки мутлақо бошқа...Хозир эсляпман,аввалари,сенинг ягона реаллигининг онгинг бўлганида,қандай яшагансан?Аҳир бу дахшат эди,сен эса “ хаёт аслида шунақа” деб ўйлагансан.Сен гўё фалажланган касалдек бир каналли телевизорга қараб ётибсан,у сенинг кун кечиришингда хаётнинг иллюзиясини яратар эди,лекин хаётни эмас.Сен кўпчилик хозир қандай яшаётган бўлса,шундай  яшагансан.Шу канал нимани кўрсатса,шу билан яшагансан,у эса хохлаганини кўрсатган.Шу канал тиқиштирган ўзини калта сюжетларини доимий мелодрамасининг иллюзия холати билан яшагансан.Кейин эса,ўз устимда амалиётда жиддий ишлашни бошлаганимда,тушундимки,бу канал ягона эмас ва менинг қўлимда каналларни бошқарувчи пульт мавжуд.Онг-ку,албатта,ўзининг изохларини қўйиб борарди,менинг эътиборимни пуч нарсага қаратарди :”қарагин,тугмачаларни қойилмақом босяпсан”.каби.Бироқ ўзимнинг ичкаримда чексиз эркинликни,Маънавий дунё билан тегишиш эркинлигини  илк бор хис этганимда, тизимнинг пучга,қолипларга тўла,ботлар гапираётган телевизорини кўриш менга энди қизиқ эмаслигини тушундим.Сенда ҳақиқий хаёт янграётганида,унинг тўлалигини хис этганингда,чексиз қувончни хис этганингда,бахтга тўлганингда ўлик ва пучни тинглашни ким ҳам хохларди?! Ахир энди сен уч ўлчамли танага миҳланган пассив-депрессив зомби эмассан, сен чексиз эркинликдасан,сен ўзинг ҳақиқий Хаётга,Мухаббатдаги яратишнинг улкан жараёни билан қуйилгансан.Шунинг учун Шахс сифатидаги идрок – мутлақо бошқа идрок...Ва унга биноан сен чуқурликдаги туйғулар ёрдамида мана шу ҳақиқий Хаётни,шу хажмли Билимни идрок қиласан ва у на вақт,на фазо рамкалари билан чегараланмаган.

 

ИМ.:  Ҳа.

 

Т.: Мана яна муҳим маълумотни эсладим,ўз вақтида уни бизга Сиз улашгансиз,Игорь Михайлович – маънан етук Шахс уч ўлчамли дунё ҳақидаги ахборотни нафақат бирламчи онгдан қабул қилади,балки унда энди бирламчи онгни четлаб ўтиб,ахборотни онгнинг умумий майдонининг майдонли тузулмаларидан ҳам қабул қилишга имконияти бор.

Яъни миянинг бодомсифат танача ва одам тузулишидаги  бошқа бевосита боғланган тузулмаларидан.Ва “АллатРа” китобида улар “ёнбош ва орқа моҳиятлар” номи билан батафсил таърифланган.

 

ИМ.: Ҳа,бу тўғри.

 

Т.: Яъни,агарда Шахс онг хокимиятидан озод бўлса,ушбу “хисобчи”- бирламчи онг қанча алдамасин ва аййёрлик қилмасин-у ҳақиқатни яхлит холда билади.

 

Ж. : Ҳа,ва яна қизиғи шундаки,онг ва унга кирувчи майдонли тузулмалардаги каби,Шахсда уч ўлчамли дунё ҳақидаги маълумотни қайта ишлаш каби вазифаси йўқ.

Ахир Шахсда мана шу, онгнинг бутун бошли  примитив тўпламидан ҳам улкан имкониятлари мавжуд.Унда яхлит идрок мавжуд.У танловни амалга оширади.Яъни у,уч ўлчамли дунёнинг ўхшатишлари тилида айтганда,қарор қабул қилади: у ёки бунга ўзининг эътибор кучини қаратиш керакми,ёки йўқ.Бизга ўша пайтда Игорь Михайлович ассоциатив тарзда яхши тушунтириб берганди- уч ўлчамлик билан Шахс” “онлайн” режимидаги икки каналли алоқададир”: бир томондан – бирламчи онг билан,бошқа томондан эса -  онгнинг умумий майдонининг майдонли тузулмалари билан.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Т.: Яна қизиқтирган нарса шу-ки,бош мия нейронлари билан қандайдир бузилиш рўй берган бўлса ҳам,мисол учун, шикастланиш ёки касаллик ривожланганлиги боис,яъни қандайдир сабабларга кўра миянинг бирламчи онг билан алоқаси бузилган...

Масалан, агарда одам қисман хотирасини йўқотса ёки ўқиш қобилиятини йўқотса,бу нарса Шахсга маънан ривожланишга ва мана шундай танада ҳам ўзининг умргузаронлигини давом эттиришига ҳеч ҳам халақит бермайди.

 

Ж.:  Ҳа,Шахснинг амалиётдаги маънавий ривожланиши – булар “шу ерда ва хозир” режимидаги жараёнлардир,булар Маънавий Дунё билан тегишишнинг ноёб жараёнлари,бу худди маънавий Мухаббатдаги яратишдек.Ва улар на уч ўлчамлик ва на материя билан боғланмаган.Ахир у ерда бошқача тажриба,у ерда бошқача Хаёт.

Шахснинг бундай “икки каналли алоқалар” қобилияти бошидан мавжуд.Фақат у онгнинг қуллигида бўлганида,улар яхши ривожланмаган,шунинг учун бирламчи онг Шахсни доимимй равишда ўзининг тасвирлари,ўзининг уйдирмалари,қўрқувлари,шубхалари билан алдаш имкониятига эга.  

Хатто афсунгарлик билан шуғулланаётган одамлар ( олтинчи ўлчовгача)уларни бошқараётган  тизимнинг барча ишлаш механизмлари ва нозикликларини тушунмайди...Бу онда уларнинг кибри бутун реал вазиятни ёпиб юборади.Улар ўзларини “нақадар кучли,нақадар ўткир эканлиги туюлади.Бироқ асосий ҳаракатни улар кўрмаяптилар...Улар ўзларида мана шу афсунгарлик қобилиятларини қанқалик кўп ривожлантирса,ўзларидаги глобал ўзгаришларга нисбатан кўзи ожизлик ўсиб боради,тизим уларни шунчалик ўзининг  алмаштирилишлари билан алдаб оладики,улар хаёти давомидаёқ тизимни ўзининг эътибор кучи билан озиқлантиришга миҳланган субшахсга айланади.


 

ИМ.: Мутлақо тўғри.

 

Т:  Игорь  Михайлович, дарвоқе,маънавий кўриш ҳақида савол.Ахир маънавий кўриш холатидаги,уч ўлчамликдаги қандайдир бўлажак воқеани  одам худди афсунгарлардек ( олтита ўлчов билан чекланган одамлардек) кўрмайди.

 

ИМ.:  Бу тўғри.Одам ҳаракатни кўрмайди,у натижани  кўради.

 

Т.: Яъни келажакни кўра оладиганлар иккита турга бўлинади.

 

ИМ.:  Ҳа.жуда ҳам кам учрайдиган ходиса -  маънавий кўзга эга бўлганлар яхлит тасвирни кўради.Шахс сифатида уларга кеча қаерда-ю,бугун қаердалигини аниқлаш қийин,чунки уларда доимо бугун.Аримандан ,яъни иблисдан хабар берувчилар эса,воқеаларни кўради,улар учун  бу дежавюдек кечади.

 

Т.:  Ҳа-да,яъни улар вазиятларни кўрса-да,уларнинг на сабабини,на оқибатини,ва на маъносини тушунмайди.Улар воқеанинг бир бўлагини кўради,шунда ҳам фақат тизим кўрсатган бўлакни,аммо бутун суратни кўрмайди.Натижада эса нимага олиб келишидан хабари бўлмаган,лаҳзалар билан алаҳланганлар эмас,балки тасвирни бир яхлит холатда кўрганлар ҳақ бўлиб чиқади.Бутун бошли онг қолипларнинг такрорланишида,сеҳр-жодуда  қурилган...

 

ИМ.:  Принципиал равишда,шундай.Илк маънавий тажриба орттирган одамлар (сизлар бундан ўтгансизлар,маънавий тажрибада тушунасизлар) уларни чалғитувчи тизимнинг майда-чуйда садақалари билан тўқнашади.

 

Ж.: Ҳа-да, тўсатдан сенда майда –чуйда сеҳргарлик қобилиятлари очилишни бошлайди,ва,умуман олганда қандайдир сехргарлик балолари рўй беради.

 

Т.: Ҳа.Хозир фалончи кириб келишини ва нимадир дейишини билиб ўтирасан.Ва худди шундай бўлади.Ёки бирданига,ўзингдан ўзинг қўлингга телефонни оласан ва анчадан буён кўрмаган танишингнинг исми эсингга тушади.Ва айнан у хозир қўнғироқ қилишида сен аминсан.Ва шу онда – қўнғироқ.Онг ўз қопқонини очди ва  хайрат эмоцияларини рукач қилиб,сени тузоққа киритишга интилади,Ва шу пайтда асосий театр саҳнаси бошланади.Миянгдаги артистлар сенинг кибрингни ёқишни бошлайди ва :” Қойил! Қара,сен қанчалик маънан ривожландинг! Кел энди бу қобилиятларни маҳкамлаймиз.Бирорта объектни ёки ҳаракатни танла ва мана шу уч ўлчамли сиймога... бутун эътиборингни қарат...”-,дейди.Бироқ сен тизим иллюзияларидан хушёр  бўлсанг,яъни сенинг Шахсинг эркин бўлса,нима содир бўлаётганини тушунасан.Сен маънан ривожландингми? Йўқ.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.Сен атиги тизимни қизиқтиришни бошладинг ва у сени чалғишинг ва хаётни яратмасдан,ўлдирадиган нарсалар билан шуғулланишинг учун ўзининг айрим хусусиятларини улашади.Бу эса  ўлим вирусининг ўзгинаси,ундан бошқаси эмас.

 

Т.: Ҳа,чиндан ҳам улкан миннатдорлик! Болаликдан бошлаб,эртаклардан,фильмлардан ва умуман,сенинг атрофингдаги одамлар дунёсидан олган таасуротлар орқали сехр –жодунинг рекламаси очиқ матн билан олиб бориляпти ва тизим сени ноёб қобилиятли бўлсанг,бошқалардан ажралиб турасан ва уларга таъсир этасан,деб тайёрлаб боради.Яъни тизим яна шунга олиб келмоқда – хукмдор бўласан,бошқаларни бошқарасан.Лекин аниқроқ қилиб айтсак,сен эмас,сен орқали тизим хукмдор бўлади ва сен орқали зомби орқали каби,бошқаларни бошқаради.У ахир қандайдир сеҳр-жодули садақани худди итга суяк ташлагандек,ташлаб беради,ва агарда одамда билимлар бўлмаса,аслида нима содир бўлаётганини тушунмаса,у ушбу афсунни қолган умри давомида излайди.Унданда кўпроғи,унинг кибри бу жараёнга бошқа одамларни ҳам жалб қилади.Тизим гиж-гижлайди:” Бориб бошқаларга ҳам буни гапириб бер,ўзингни ютуқларинг билан махтангин….уч ўлчамликда”.Шу билан мияга бундан хайратга тушган одамларнинг сиймоларини беради,хатто буни қандай қилганларини кўрсатади.Айнан сенга нисбатан хаваси ва ўзларида ҳам буни ўрганиш истаги пайдо бўлган одамларни.Ахир тизим бу ҳаракатни қоралайдиган одамларнинг ёнига олиб бормайди-ку.Йўқ.Бу ерда барчаси йиллаб олдинга хисобланган бўлиб,хатто сен хозир хабаринг бўлмаган фарзандларинг олдида мақтанишинг ва ёш авлодларга ҳам  ушбу вирусни юқтиришинг инобатга олинган.Яъни тизимнинг мана шундай садақалари жудаям аниқ терширилган: кичиккина сармоя улкан фойда келтиради.

Аммо сен буни билганингда,тизимнинг шу каби аййёрлигига ушланиб қолмаслик жуда осон.Бирор ўта ноодатий воқеа содир бўлса ҳам,бунга эътиборингни кучини сарфлама,буни “тизимнинг саломи” деб тушун.

 

Ж.: Ҳа,бу муҳим лаҳзадир.Бундан четга кет,буни хоҳлама.Эътиборингни ўзингдаги маънавий Мухаббатни кўпайтиришга,шахсий ўсишга қаратгин.Маъно мана шунда.Бу эса уч ўлчамлик,унинг сиймолари билан умуман боғланмаган,чунки бу бошқа.

 

ИМ.: Мутлақо тўғри.Яъни маънавий йўлга туриб олган одамни тизим айнан сеҳр-жоду билан адаштиришга уринади.Унга турли,экстрасенсор,ёки бошқа қобилиятларни беради.

Албатта бу ҳаммада рўй бермайди,лекин кўпчиликда.Лекин кўпчилик айнан мана шундай қобилиятларни  кутади ҳам...

“АллатРа” китобини олсак.Кўпчиликнинг онгини бу китоб Билимларга эга бўлиш имконияти билан эмас,балки афсунгарлик қобилиятларига эга бўлиш имконияти билан қизиқтирди.Нима учун?Бу дунёда ўзининг бошқалар устидаги,айниқса яқинлари устидаги  хокимиятини кучайтириш учун.Одамлар буни ҳохлайди.Бунга эга бўлмаганларида эса,онг бунга қониқмас эди,чунки биз биринчи навбатда,сеҳр-жодудан узоқда бўлинглар,деймиз.Одам сеҳр-жодуга интилса,табиийки,бу бизникига эмас.”АллатРа”- бу дин эмас,хатто қонунларнинг жамланмаси ёки янан бирор нарса ҳам эмас.”АллатРа” – бу ўша эшик қаердалиги ва унга қандай яқинлашиш Билимини берувчи манбадир,ундан кўп ҳам,кам ҳам эмас.У ёғи эса одамнинг танлови.Хохласанг – турасан,юрасан,очасан,кириб ўрганасан.Бироқ доимо ўрганасан ва нимадир қиласан.Қилмасанг – хеч нарсага эришмайсан.

 

Т: Ҳа, Игорь Михайлович,барчаси ўз устида ишлашдан,ўз онгини ўрганишдан бошланади,деганингизда,мутлақо тўғри қайд этдингиз.Ўзингни амалиётда кузатганингда,нақадар онгинг билан қўшилиб кетганингни,тизимда барчаси  қанчалик натижага ишлашини тахмин ҳам қилмаганингни,ўзингни умуман билмаганингни тушунасан.Миядаги овозларнинг ўйини айнан бошқарувда,фойда ортидан қувишнинг яширин баҳоналарида қурилган.Тизим учун ютуқ эса- бу эътибор кучи.Атиги виждонан фикрларингнинг овозларини ва бахсларини кузатсанг,миянгда кимдир ниманидир мажбуран бераётганини,ниманидир гапириб,шу билан қолипли тарзда бераётганини тушунасан.

Хозир ўзим тўғримда гапириб бераман...ўзим учун виждонан барчасини кузата бошлаганимда ( олдин гапириб ўтган мана шу фикрларнинг кўплигини), бошида қандайдир қўрқув пайдо бўлди.бу қўрқув онгдан чиқаётганини билдим.Ва бу қўрқув ,бу эмоциянинг йўлдоши қуйидаги фикр эди:” Сенда мабодо шизофрения бошланмадимикан? Ўзингда овозларни эшитяпсан...” Кейин эса янада кўпроқ: миямга келган фикрларни барчасини қанчалик тиришқоқлик билан ёзиб борсам,онг мени фикрлари билан шунчалик кўп қўрқитар эди,шу билан у ўзини провокатор сифатида инобатга олмасди,яъни биринчи одамдан гапирарди:” Бундай яшаб бўладими? Ахир мен бу дунё билан алоқани йўқотаман-ку.Менда шизофрения касаллиги ривожланади.Устимдан бошқалар кулади.” Ва мен ўйлардим: “ Шунчалик қўрқитар экан,демак мен аниқ тўғри йўлдаман ва буларнинг барчасига аниқлик киритиш керак”. Хар қандай қўрқувни эса нима билан енгса бўлади? Сиз,Игорь Михайлович,атганингиздек,-Билим билан! Мен буни амалий тажриба юкимни кўпайтириш учун яхши имконият деб хисобладим.

Тиббий адабиётни кўтардим ва Шахс,бирламчи,иккиламчи онглар ҳақидаги ноёб Билимларни,Сиз,Игорь Михайлович бизга берган Билимларни хисобга олган холда ,ўзим учун бир қизиқарли лаҳзани аниқлаштирдим.Онгимнинг ишини кузатиш – бу шизофрения деб номланувчи фикрлаш жараёнларининг ва эмоционал реакцияларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлган  қанақадир полиморф психик бузилиш эмас экан.Ва бу хатто “Меннинг” иккига бўлиниши ёки кўпайиши билан олимлар боғлайдиган идентификациянинг диссоциатив бузилиши ҳам эмас.Олимлар хануз бу ходисанинг сабабибини топа олмайди.Бироқ Сиз берган мана шу Билимлар туфайли барчаси ойдин ва равшан бўлиб қолди.Тиббий адабиётда таърифланганнинг барчаси,булар аслида тананинг,бирламчи онгнинг муаммолари.У ерда ҳам “Шахс” атамаси ишлатилса-да, лекин “Менни” онгдан тушунишда берилган.Ва бу муаммолар биринчи навбатда шу билан боғлиқки,одам,тизимнинг қули сифатида,онги билан шунчалик бирлашган-ки,у таклиф қилган нарсанинг мутлақо барчасига ишонади,барчасидан қўрқади.Ва шизофрения ва унга ўхшаш психологик бузилишлар каби патологик холатларнинг ривожланишига илк қадам – бу ўта эгоцентризм,буюклик истаги,хокимиятга интилиш,ва,албатта,ғайритабиийлик хохиши.Яъни онгдан келиб чиққан ҳақиқий шизофрения – бу онгнинг сеҳр-жодуни истагидир.

 

Ж.: Ҳа,қизиқ,тадқиқотларга биноан,шизофрения – нисбатан кам учрайдиган касаллик бўлиб,илк бор 15 ва 25 ёшлар орасида намоён бўлади,яъни бу даврда иккиламчи онг ўзининг сирли афсун истаклари билан янада фаоллашади.

 

Т.: Мутлақо тўғри.Шу билан шизофрениянинг симптомлари ўсмирларнинг кризиси намоён бўлишига ўхшаб кетади.Дарвоқе,шизофрения хавфининг ошиши билан нафақат мия биохимиясининг аномалиялари ёки мия анатомиясининг бузилиши,балки миядаги  ёнбош бўлакчалар,гиппокамп ва бодомсимон танача аномалиялари ҳам боғлиқ.

 

Ж.: Ҳа,бу ерда ўйланишга арзийдиган нарсалар бор,айниқса,агарда буни “АллатРа” китобида берилган бодомсимон таначаларнинг ахборотни ўқиш ва бу нарса жисмоний тана билан,унинг энергетик тузулмаси билан ва ёнбош Моҳиятларнинг иши билан боғлиқ бўлган  фавқулотда қобилиятлари ҳақидаги ахборот билан солиштирса.

 

Т.: Мутлақо тўғри.”АллатРа” китобини ўқиганлар хозир кўп нарсани тушунадилар...Бироқ мени яна бир лаҳза хайрон қолдирди,нима учун мен бундай фикрлардан қўрқяпман?Ахир тиббий адабиёт билан танишишдан олдин бу кассалик ҳақида мен деярли хеч нарса  билмаганман.Онг битта сўздан ўзи ўйлаб топган хаёлий ҳаракат ясади.Ва шу онда қўрқувимнинг ҳақиқий сабаби ёритилди:” Бошқалар устимдан кулади”. Ва онгдан келган фикрлар:” Бошқалар мен ҳақимда нима деб ўйлайди?Қариндошларим,яқинларим,танишларим мени ким деб хисоблайди? Умуман,уларнинг олдида қандай кўринишда бўламан?” Худди шу фикрлар хамиша миямда нафақат мана шу сабаб,балки бошқа сабабларга кўра ҳам пайдо бўлади.Яъни онг одамларни  кўпроқ бошқалар улар ҳақида нима деб ўйлаши,уларни ким деб хисоблаши учун яшашга мажбур қилади.Яъни хаёлан,одамларнинг нигоҳида қандайдир ўйлаб топилган сиймони яратиш учун...

 

Ж.: Ҳа,ушбу хаёлий сиймо қайси одамларга  аталган бўлса,шу одамлар билан нима содир бўлмоқда? Ахир бошқа одамнинг онги сенинг онгинг тахмин қилган йўналишда ўйламайди-ку,гўё сен билан бошқалар хайратланадигандай.Кибр кибрни туғдиради! Ва бу бошқа онгнинг фақат хасадини ва нафратини туғдиради.Онг сени қуйидаги  фикрлар билан эзади:” У одам буни атайлаб айнан сенга айтди ёки қилди,сени камситиш учун,унга нисбатан хеч нарсага арзимаслигингни кўрсатиш учун.Унга аниқ таъсир этадиган ва хафа қиладиган гап билан жавоб қайтарай-чи...Менинг сиймоимни кўрсин,унга нисбатан ва у хисоблаганидек ёмон эмаслигимни.” Ва  бу аҳмоқона ўйин тизимнинг квадрат майдонида иккаласининг умри тугамагунча чексиз давом этади.Мана шу ўзингнинг аҳмоқлигингни амалиётда ўзингда кузатганингда ва тушунганигда,ўзинга савол берасан:” Тизимни озиқлантириш шартми? Ёки кибрингдан воз кечиб ичкарингда Мухаббат билан,Шахснинг Рух сифатидаги хаёти билан яшаганинг афзалроқ эмасми? Аҳир шунда у ерда,уч ўлчамликда онг сенга нималарни пичирлашни уриниши сенга мутлақо бефарқ-ку.

 

Т.: Ҳа,бу қизиқ...Ўзингни виждонан ,эмоциялардан,қолиплардан,онгдан келиб чиққан истаклардан ташқарида бўла туриб ўрганганингда,тушунасанки,онгдан келиб чиққан қўрқув ва кибр  - булар сенинг Ҳақиқат томон йўлингдаги биринчи қўриқчи,холос.

 

ИМ.:  Онгда қўрқув чақирувчи ва одамларни чалғитувчи илк лаҳза – бу биринчи қўриқчи.Одамлар ушланадиган энг дахшатли нарса – бу,албатта,мана шу қобилиятлар,афсунгарлик.Бу кучли чалғитувчидир.

Кейин эса,одам озроқ ривожланганида,янада қизиқроқ бўлади.Энди тизим хар қадамда нима биландир чалғитишга уринади,муаммолар туғдиради.Лекин буларнинг барчаси эшиккача бўлган йўлда содир бўлади.Эшикни очган захотиёқ барча мўжизалар,чалғишлар тўхтатилади.

Тизим аслида жуда ожиз,чунки у фақатгина одамнинг танаси ва онги устида хукмронлик қилади.Аммо хеч қачон Шахс деб аталмиш  нарса устидан хукмронлик қила олмайди,Қалб устидан эса – гапирмасак ҳам бўлаверади.Ва Маънавий дунёга таъсир қила олмаслиги тўғрисида айтмасак ҳам бўлади.Бу рост гап.

 

Ж.: Ўз вақтида Сизнинг Игорь Михайлович гапларингиз жуда ёрдам берди ва уларга биноан,биз эътиборимизнинг 70 % ни Маънавий дунёда ва 30% ни моддий дунёда яшаш учун,танани парвариш қилиш,қандайдир вазифалар бажариш,уч ўлчамликда ишлашга сарфлаш кераклигини тушундик. Ўша босқичда бу ҳақиқатдан ҳам жуда аҳамиятли кўрсатма эди,чунки хар хил холатлар бўларди,ва сен эмоцияга берилганингда,эътиборинг моддий нарсаларга ўтиб   қолар эди.

 

Т.: Ҳа,одатий,онг учун ўрганилган  нарсаларга.Сен хозир ва шу ерда ўз эътиборингнинг кучини нимага сарфлаётганингни англаган холда тушунишинг - жуда муҳимдир.

 

ИМ.: Эътибор кучини қайта тақсимлашга келсак.Эътибор кучи – бу ўша молиялар,ўша ресурслар,ўша энергиядир.Уни ким нима деб атамасин,бироқ у ҳақиқатдан ҳам аҳамиятлидир.Агарда ўзидаги мавжуд эътибор кучини( бу худди хаётий кучдек,шундай дейлик,ёки маълум ресурс) одам кўпинча аниқ вақтинча ва ўлимга қодир нарсага қаратса,у билан нима содир бўлади?

 

Ж.: Одам у билан бирга ўлади.

 

ИМ.: Албатта.Ким нима демасин, лекин шундай бўлади.Лекин одам Тирикка қаратса,абадий мавжуд нарсага қаратса,унда нима бўлади?

 

Ж.: Унинг ўзи Тирикка айланади.

 

ИМ.: Тўғри.Яъни қаерга интилсанг,қаерга юрсанг,оҳир-оқибат шу ерга келасан.Тўғрими?

 

Ж.: Ҳа,ва ҳамма гап айнан сен нимани танлашингда.

 

ИМ.: Бу ерда муҳими,одамларнинг танлаши...Чанқоқларни назарда тутяпман.Лекин бу аслида ҳаммага ҳам керак эмас.Аслида,мен кўп бора айтганман,хар қандай одамнинг Шахси Маънавий дунёга интилади.Унинг маъноси шунда.Одамнинг бу ердаги мавжудлигидан маъно – ҳақиқий маънавий озодликка эришиш.Яъни Маънавий Мавжудотга айланиш,хар қандай одам эга бўлиши керак нарсага эришиш.Шунинг учун ҳам у шу ерда.Бироқ онг борлиги туфайли – алмаштирилишлар ва шунга ўхшаш,одамнинг Шахсини қулликда ушлаб турувчи холатлар бор ва одам нималарга қодирлиги ва нима учун бу ердалиги ҳақида таҳмин ҳам қилмайди.Айтайлик,ўша ,саҳнадаги артистлар унга :” сен одам сифатида моддий дунёда бирор нарсага эришишинг керак.Бу муҳим.Ўзинг ҳақингда яхши фикр қолдиришинг муҳим.” Ва хоказо.Шу тариқа,улар Шахснинг деярли 100% эътиборини тортиб олади,яъни барча “ молиялаштиришни” тортиб олади.

Одам,Абадий Уйни қуриш ўрнига,қандайдир вақтинчалик қурилишлар қилади- ёмғир тагида хўл бўладиган “қумдаги саройларни”,уларни сув кўтарилганида бузиб ва артиб ташлайди. Ва бу ерда яна одамнинг танлови.

Одам танлаш ҳуқуқига эга.Одам танлаш,адашиш ҳуқуқига эга,чунки шундай бўлиши ҳам керак,бу адолатдан.Унга ўзини ичкаридан эшитиб кўришга ким ҳалақит беряпти? Хеч ким.

 

Ж.Ўзи онгининг аййёрликларига тутилиб қолади.

 

ИМ.: Ҳа,хатто “АллатРа “ китобини ўқиб чиқиб,ўрганиб эмас,ўқиб чиқиб,одамлар гапиради:” Онг менга ҳалақит беряпти,у нарса менга ҳалақит беряпти,барчаси менга ҳалақит беряпти”- дейди.Лекин шу вақтда уларнинг онги гапиради-да.Яъни уларни тизим бошқармоқда,ўйнатмоқда.

Атиги “АллатРа” китобида ёзилган нарсаларни англаш кифоя,ва шунда одамга хохлаган дини орқали Маънавий дунёга етиб боришига хеч нарса ҳалақит бермайди.Шундай эмасми? Шундай.Қийинми? Йўқ.Мумкинми? Мутлақо.Маъно ҳам шунда.

 

Т.: Ҳа,Одам маънавий билимлар билан тўқнашганида,унга онг умуман нималарни гапиришини одамларнинг фикрларидан,суҳбатларидан,тарихий адабиётдан ҳам кузатилса,у “Бу қизиқ эмас.Сен ўзингни эмас,бошқаларни ўзгартиришинг керак.Сен ўзингни фикринг энг тўғри эканлиги тўғрисида кураш олиб боришинг,устуворлик қилишинг керак”....-дейди.Лекин одам маънавий йўлга туриб олса ( ўзими ёки бирорта диний ташкилотдами,муҳим эмас),онгини қаршилигига қарамасдан юрса,онг унга дейди:” Сен бошқаларни ўзгартиришинг керак,ахир энди барчасини биласан-ку”.” Сен Худо йўлида ўзингдақаларни ўлдиришинг керак,бошқаларни забт этишинг,худудларингни кенгайтиришинг керак.”

Бироқ одам ўз устида амалиётда ишлаганида,у тушунадики, атрофдаги одамлар – унинг душмани эмас.Душман унинг ўзида,душман – тизимнинг қисми сифатидаги ўзининг онгидир.

 

ИМ.: Тизим,бу тизим-да: доимий кураш ва қарши туриш.Лекин булар бўёқли,хаёлий,булар эътиборни жалб қилади.Қоронғуликдаги ёруғлик сингари: у бирданига порлади ва одам бехосдан эътибор беради.Бироқ бу қорнғулик ҳам,ёруғлик ҳам бошқа-да.

_____________

 

Видеоқўйилма.

 

 

Шахснинг амалиётда маънавий ривожланиши –

бу маънавий Мухаббатдаги яратилишдир.

_____________

 

 

  
Rating: 5 / 5 from 21




Recommended Book

AllatRa Book download